топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Сергели туманида қурилган янги уйлар:

Шавкат Мирзиёев Сергели туманида қурилган янги уйларни бориб кўрди

Жамият
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан учрашувда пойтахтимиздаги уй-жой муаммосига алоҳида эътибор қаратган эди. Учрашувда мутлақо янги дастур қабул қилингани, унга биноан 5 йил давомида пойтахтимизнинг ҳар бир туманида 20 тадан, жами 200 дан ортиқ 7 ва 9 қаватли, кўп хонадонли уй-жойлар қурилиши, бу мавзелар барча ижтимоий объектлар билан таъминланиши, муҳандислик тармоқларига уланиши, уйлар атрофи ободонлаштирилишини таъкидлаган эди.
Мазкур дастурда белгиланган вазифалар ижросига тўлиқ киришилиб, қисқа давр ичида юқори натижаларга эришилди. Пойтахтимизнинг Сергели туманида ана шундай янги массив пайдо бўлди.