топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Самарқанд:

САМАРҚАНД – АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВЛАТИНИНГ ПОЙТАХТИ

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан
Амир Темур 1370 йилда амир Хусайнни енгиб темурийлар давлатига асос солди. Соҳибқирон олидида мамлакатдаги пароканаликка чек қўйиш, мўғуллар босқини даврида узилиб қолган миллий давлатчиликни, вайрон бўлиб, харобага айланган шаҳарлар шон-шуҳратини тиклаш каби машаққатли вазифалар турарди. Амир Темур мўғуллар босқини натижасида бутунлай вайрон

Азим ва кўҳна Самарқанд шаҳрига ташриф

Илм-фан
 Юртимиз миллий маданий мероси билан яқиндан танишиш ҳамда ички туризм ривожида институтнинг муносиб хиссасини қўшиш мақсадида бир гуруҳ Тошкент давлат шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилар жамоаси оила аъзолари билан биргаликда азим ва кўҳна Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди.
Мазкур мазкур ташриф доирасида ал-Бухорий мажмуаси, Амир

Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талабаларининг Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига сайёҳати

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 16-19 июнь кунлари университет профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талабаларининг Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий обидаларига сайёҳати уюштирилди ҳамда Баҳоуддин Нақшбандий, Имом ал-Бухорий,  Ҳазрати Довуд зиёратгоҳларига ташриф буюрилди.





 

Сарбаланд самарқанд таронаси (2-қисм)

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
Жаннат дарвозаси, Ер юзи кўрки,
Қон-қариндош янглиғ миллатлар юрти,
Мовий гумбазлари  бобомнинг бўрки,
Боболардан мерос қолган Самарқанд,
Ер юзига довруғ солган   Самарқанд.

Албатта, Самарқанднинг улуғвор тарихини намоён этувчи  ўзига  хос кўзгуларидан бири  -  унинг бетакрор меъморий  ёдгорликларидир. Бу  ёдгорликлар Самарқанд нафақат  Ўрта  Осиёда, балки  дунё  миқёсида  шаҳарсозлик  илк бор  шаклланган  масканлардандир. Бу эса Самарқанднинг садоқатли фарзанди И.Каримовнинг шаҳарнинг  тарихий улуғворлигига  муносиб замонавий  қиёфасини яратишга бўлган  улкан бунёдкорлик  ишларида яна ҳам яққол намоён бўлди.  Шунинг учун  мустақилликнинг илк йиллариданЎзбекистон истиқболига

Сарбаланд самарқанд таронаси (1-қисм)

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
Самарқанд  -  бу бир  ҳовуч қайғу,
Бир қултум бахт, бир ҳовуч армон.
Самарқанд – бу қадим қайиғ-у
Сузиб борар келажак томон.
                                   Хуршид  Даврон

     “Самарқанд – ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги абадий  шаҳардир”.  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи  Президенти  Ислом Каримов самарқандликлар билан учрашувлардан бирида  шаҳарга ана шундай таъриф берганди. Зеро, И.Каримовнинг алоҳида эътибори ва фарзандлик меҳри туфайли истиқлол йилларида Самарқанднинг асл тарихий қиёфасини тиклаш, салоҳиятини 

ЕХҲТ кузатувчилари Самарқанддаги округ сайлов комиссиясида бўлишди


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЭХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси узоқ муддатли кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари ва олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, округ сайлов комиссияси томонидан Самарқанд вилоятида 1030 сайлов участкаси тузилгани ва участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқлангани, айни пайтда комиссиялар ўз фаолиятини

“Бобурнома” да Амир Темур сиймоси

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

“Бобурнома” да Амир Темур сиймоси


Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ўзининг шоҳ асари “Бобурнома” да улуғ бобокалони Амир Темур ва темурийлар тўғрисида жуда кўп нодир маълумотларни ёзиб қолдирган. Бобур аввало ўзининг соҳибқирон авлодидан экани ва насабини отаси вафоти воқеасидан сўнг шундай санаб ўтган: “секкиз юз олтмишда Самарқандта эди. Султон Абусаъид Мирзонинг тўртинчи ўғли эди. Султон Абусаъид Мирзо Султон Муҳаммад Мирзонинг ўғли эди. Султон Муҳаммад Мирзо Мироншоҳ Мирзонинг ўғли эди. Мироншоҳ Мирзо Темурбекнинг учинчи ўғли эди”.



Отаси вафотидан сўнг тож-тахт машмашаларига бош қўшган Бобур Амир Темур салтанати пойтахти Самарқанд учун кураш бошлайди. Нафақат Мовароуннаҳр, балки ер юзининг энг гўзал шаҳарларидан бири саналган Самарқанд Бобурда жуда катта таассурот қолдирган. Бобур Амир Темур бунёд этган олий иморатлар, шаҳар ичи ва атрофидаги чорбоғларни кўриб ҳайратга тушган. “Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳар камроқдур”, деб таърифлайди ва Амир Темур Самарқандни пойтахт этиб тайинлаганидан сўнг унинг нақадар юксак мавқега эришгани,  қўрғон деворларининг ўта мустаҳкамлигини зикр қилган. Самарқанд аркида бунёд этилган тўрт қаватли Кўксарой, Оҳанин дарвозаси ёнидаги улкан жомъе масжид, мақбара ва мадрасаларни таърифлайди.



Бобур улуғ бобокалонининг она юрти Кеш ҳақида тўхталганида, соҳибқироннинг зоди-буди Кешдан бўлгани учун аввал уни пойтахт қилиш учун кўп саъй-ҳаракатлари қилгани, у ерда ҳам олий иморатлар қурдирганини, жаҳонгир Мирзо ва баъзи авлодари учун мақбара солдирганини, аммо кейинроқ пойтахт учун Самарқандни ихтиёр қилганини ёзади.


Бобур темурийлар салтанати тарихи ва шажараси, тахт учун курашлардаги воқеаларга тўхталар экан, Амир Темур Самарқанд тахтини тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо (1356-1376)га бергани, аммо тахт ворисининг бевақт ўлими сабаб унинг ўғли, яъни Амир Темурнинг набираси Муҳаммад Султонга васият қилганин ҳам келтириб ўтган. Афсусуки, отаси вафотидан сўннг туғилган Муҳаммад Султон(1376-1404) бобосидан ҳам аввал бу оламни тарк этган. Бу ўринда Бобур темурийзодалар орасидаги тахт учун бошланган можаро сабабларидан бирини келтирмоқда.


Самарқанд ва Андижон тахтидан айрилган ёш Бобур маълум муддат Ўратепанинг Даҳкат деган жойида кун кечиради. Бобур Даҳкат оқсоқолларидан бирининг бир юз ўн бир ёшли онаси билан суҳбатлашгани, бу кекса онахоннинг қариндошларидан бири Амир Темурга черикликка кириб, Ҳиндистонга борганини гапириб бергани Бобурнинг Ҳиндистон ҳақидаги тасаввурларни янада бойитган. Ажаб эмас, айнан ўшанда Бобур қачонлардир Ҳиндистонга боришни аҳд қилган бўлса!


Амир Темур салтанатини сақлаб қолишга жон-жаҳди билан интилган Бобур яқин қариндошларининг ноаҳиллиги ва ноҳамжиҳатлигидан, айниқса, Ҳирот ҳукмдори Султон Ҳусайн Мирзо каби “Темурбек ўрунуға ўлтурғон улуғ подшоҳ” (Бобур ибораси) нинг бепарволигидан Мовароуннаҳрни сақлаб қололмайди. Энди Бобур Амударёдан ўтиб, ҳақли равишда Кобул тахтига даъвогар бўлади. Бобурнинг бобоси Султон Абусаъид Мирзо Кобул тахтини ўғли Умаршайх Мирзо (1456-1494), яъни Бобурнинг отасига берган, аммо кўп ўтмай ўғлини Кобулдан қайтартириб Фарғонага жўнатади. Бунинг сабаби Амир Темурнинг ўз вақтида Фарғона вилоятини иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо (1356-1394) га берганини эслаб, буюк соҳибқиронга тақлид қилган. Эътибор қилинг ҳар иккала Умаршайх Мирзо таваллуди ва вафоти орасида роппа-роса юз йил фарқ бор.


Шундай қилиб, Кобулни фатҳ этган Бобур ўзини подшоҳ нисбасини қабул қилади. “Ушбу тарихқача Темурбекнинг авлодини бовужуди салтанат мирзо дерлар эди, ушбу навбат буюрдумким, мени подшоҳ атагайлар”, деб ёзади Бобур ўзи бу ҳақда.



Бобурнинг бу буйруғини ғарб олимларидан бири “ўғлининг келажагига оқ поёндоз тўшади”, деб таърифлаган. Яъниким, кўп ўтмай подшоҳзода Ҳумоюн таваллуд топган эди.


Кобулда мустаҳкам ўрнашиб олган Бобур энди нигоҳини Ҳиндистон томонга қаратади. Бҳира, Хушоб, Чиноб, Чиниват каби вилоятларга юриш қилган Бобур бу жойларни ўз мулки ҳисоблайди. Деҳли султони Иброҳим Лўдийга элчи жўнатиб қадимий туркка тааллуқ жойларни қайтариб беришни талаб қилади. Қониқарли жавоб ололмаган Бобур 1424 йили Лоҳурни ҳам ўз давлати тасарруфига қўшиб олади ва келаси йили охирида Деҳлига юриш қилади. 1526 йили Панипат жангида ғолиб келган Бобур Ҳиндистонни ҳам эгаллайди ва ўз давлати пойтахтини Кобулдан Аграга кўчиради.


Бобур зининг бу ҳарбий юришини тўлиқ баён қилган. Амир Темур Ҳиндистонни фатҳ этганидан сўнг Деҳли ҳукуматини саййидларга топширгани, Султон Алоуддин замонида Лўдийлар тахтни тортиб олгани каби маълумотларни келтирган. Ҳиндистонлик давлат арбоби ва тарихчи К. М. Паниккар “Бобур Деҳли тахтига ҳақли равишда эришгани, негаки унинг томирларида Амир темур қони оқиши” сабаб эканини таъкидлаган.


Юқорида Бобур Самарқандни эгаллаганида Амир темур томонидан барпо этилган боғ-роғлар, олий иморатлар унинг қалбида улкан таассуротлар қолдирганини ёзган эдик. Бобур Кобулни ва Ҳиндистонни фатҳ этганидан сўнг бу ўлкаларда ўнлаб самарқандча чорбоғлар, сарой, кўшк, толор мадраса, масжид ва бошқа иморатлар бунёд эттирган.



Бобур Ҳиндистонда мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларини бошлайди. Амир Темур даврида Самарқандда бир кунда икки юз сангтарош иш қилганини “Зафарнома” да ўқиган Бобур Аграда олти юз саксон киши ва Секри, Баяна, Гвалияр, Дҳолпур ва бошқа шаҳарларда бир кунда тўрт минг тўқсон бир сангтарошни ишга олади.


Хулоса қилиб айтганда,  Бобур ҳар томонлама Амир Темурга ўхшаш ва муносиб бўлишга ҳаракат қилган ва ўз олдига қўйган буюк мақсад – кучли марказийлашган давлат ўрнатишга эришган.


 


Ботирали ЙЎЛДОШЕВ                           


 

Самарқанд маликаси

"Бобурнома" да тарихий шахслар

РОБИЯ СУЛТОН БЕГИМ – Султон Аҳмад Мирзонинг катта қизи. Онаси Қутуқ оғача. Отаси тириклигида Султон Маҳмудхонга турмушга чиқарилган ва бир ўғил фарзанд кўрган. Эри вафотидан сўнг Жонибек Султоннинг никоҳига кирган. Бобур Робия Султон бегимнинг Қоракўз бегим деб ҳам аталишини зикр қилган (“Б.”, 19б). 

Пойга

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

ПОЙГА ВОҚЕАСИ. Ярим кечаси Самарқанд қўрғонининг Шайхзода дарвозасидан бир неча отлиқ эркак ва маҳофада малика Қутлуқ Нигорхоним икки канизаги ҳамроҳлигида шаҳардан ташқари чиқди. Ҳаммаларининг кўнглида жон ваҳми ва хавотир устун эди. Фақатгина ўн тўққиз ёшни қарши олган Бобур ўлимдан қўрқмасди. Опаси Хонзода Бегимни сулҳ эвазига душман қўлига топширгандан кўра ўлим афзал эмасмиди. Аммо онаизори ва бошқа ҳарам аҳлининг талаби билан шу сулҳга рози бўлди. У от устида ўтирганча минг хил хаёлларни бошидан ўтказарди. Йўловчилар қоронғи тунда қадим Сўғднинг улуғ йўлларида уриниб-суриниб Хожадийдорга етишганларида тонг отиб қолган эди. Ҳеч ким таъқиб қилмаётганини ҳис қилган қочоқлар енгил нафас олиб Илонўти томон юз бурдилар. Амирзоданинг ҳамон бошини эгиб ичдан эзилиб келаётганини кўрган ҳамроҳлари уни чалғитиш учун пойга ўйнашни таклиф қилдилар. Қанбарали ва Қосимбек қавчин иккаласи отларини Бобурнинг отига тенглаштириб пойга бошлашди. Кечадан бери сувориси жиловини бўш қўйиб бирон марта ҳам қамчи теккизмай келаётган Бобурнинг оти сағринига теккан аччиқ қамчидан елдек учиб кетди. Иккала рақибини ҳам ортда қолдирган Бобур уларнинг қанча орқада қолганини кўриш учун қийшайиб ўгирилганида бўшашиб қолган айил узилиб кетади ва эгар устидаги чавандоз боши билан ерга учиб тушади. Қаттиқ йиқилганига қарамай Бобур дарҳол ўрнидан туриб кетади. Отини қайта эгарлаб миниб йўлда давом этади. Ўша куни Бобур кечгача ақли ўзига келмаганини зикр қилган. Шу ёшгача кўрган барча воқеалар унинг кўз ўнгида туш, кўнглида эса хаёл каби ўтади. 


Б.Й.        


 

Борбўл Мирзо

Буюк Бобурийлар тарихи
Илм-фан

БОРБЎЛ МИРЗО – Бобурнинг ўғли. Онаси Моҳим бегим. Ҳумоюн ва Меҳржаҳондан кейин туғилган учинчи фарзанд.  Тахминана 1500-11 йй дунёга келган. Бобур учинчи марта Самарқанд тахтига ўтирганида  аҳли аёли ва фарзандлари Ҳумоюн, Меҳржаҳон Бегим, Масъума Султон бегим ва Комрон Мирзо билан бирга Борбўл Мирзони ҳам Самрақандга олиб келтирган (“Ҳ.”, 7а). Бобрбўл Мирзо ёшлигида вафот этиб кетган.


Б.Й. 

Амир Темурнинг ўғли

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ШОҲРУХ МИРЗО (1376-1447) – Амир Темурнинг тўртинчи ўғли. Отаси томонидан Хуросон ҳокими этиб тайинланган. Соҳибқирон вафотидан сўнг Самарқанд тахтини Ҳалил Султон галлаб олади ва салтанатда ички низолар авж олиб парчаланишга тушади. Шоҳрух Мирзо 1409 й. Мовароуннаҳр ва Хуросонни бирлаштириб Ҳиротни пойтахтга айлантиради. Унинг иқтисодий ва маданий жиҳатдан гуллаб-яшнаши, юксак меъморий обидалр бунёд этилишини таъминлаган. 


 Катта ўғли Улуғбек Мирзони Мовароуннаҳр ҳокими этиб тайинлайди (“Б.”, 50а). 1414 й. Деҳлини забт этган Саййид Хизр Хон Шоҳрух Мирзо номига хутба ўқита бошлайди. Шоҳрух Мирзо Ҳиндистоннинг энг жанубидаги Бижонагар рожалиги билан дипломатик алоқа ўрнатиш учун Абдураззоқ Самарқандийни элчи сифатида жўнатган.


Бобур Темурийлар шажараси ва Ҳирот ҳақида маълумот берар экан кўп марта Шоҳрух Мирзони тилга олган (“Б.”, 6б,10а, 50аб, 163б, 172а, 176б.).      


Б.Й.

Кўксарой

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

КЎКСАРОЙ – Темурийлар салтанатининг Самарқанддаги саройи. 1370 й. куз пайтида улкан қурилтойда Самарқанд атрофини мустаҳкам девор билан ўраш ва Арки аъло қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Амир Темур томонидан 1371 й. қуриб битказилган. Тўрт қаватли гумбазли бино бўлган. Асосан ҳаворанг ишлатилгани учун Кўксарой деб ном олган. Кўкарой ичида резиденция, қабулхона, кутубхона,  зарбхона, қамоқхона каби иморатлар ҳам бўлган. Чет эллик элчилар учун махсус меҳмонхона ҳам бўлган. Кўксаройда кўктошдан тарашланган тахт ҳам бўлган. Амир Темур авлодидан кимки тахтга даъвогар бўлиб зафар қозонса ҳам, мағлуб бўлиб боши кесилса ҳам Кўксаройга чиқарилган. Бобур бу ҳақда “ҳатто кинояти бўлуб эрдиким, фалон подшоҳзодани Кўксаройга чиқардилар… ” деб зикр этган (“Б.”, 37а) ва олий иморат деб таъриф келтирган.


Б.Й.   

Убайдуллоҳхон

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

УБАЙДХОН,Убайд Султон, тўлиқ исми: Абулғозий Убайдуллоҳ Баҳодирхон (1486, Хоразмнинг Вазир ш. яқинидаги Тирсак мавзеси- 1540.17.3, Бухоро)- Бухоро хони (1533—40), шоир ва хаттот. Шабонийхоннинг жияни. Отаси Маҳмуд Султон (Абулхайрхоннинг набираси) Хожа Убайдуллоҳ Аҳрордан ўғлига исм қўйишни илтимос қилган. Улуғ пир ўз исмни берган.<cut> У. ўз даврининг машҳур уламоларидан сабоқ олган. Давлат арбоби ва саркарда амир Абдулла Яманий (Бухорода Мир Араб номи б-н машҳур бўлган) ҳарбий санъатдан сабоқ берган ва ўзига мурид қилиб олган. Отаси Қундузда вафот этгач (1504), Шайбонийхон Бухоро ва Хоразм ҳокимлигини У.га топширган. У. амакиси Шайбонийхоннинг Хоразм (1505), Балх (1506), Ҳирот ва Машҳад (1507)га қилган ҳарбий юришларида қатнашган. 1511 йили Бобур ва Сафавийлардан мағлуб бўлган Шайбоний султонлар қатори Туркистонга чекинган. Бир йилдан сўнг яна Мавороуннаҳрга қайтиб келиб Кўли Малик жангида Бобурни мағлуб этган. Бобур аввалига Бухорога, эртаси куни Самарқандга чекинган ва оиласини олиб Ҳисор томон кетган. 1512 йилнинг кузида Сафавий Нажми Соний бошчилигидаги кўп минг кишилик қўшин Ғузор ва Қаршини эгаллаган. Убайдуллахон Нажми Соний қўшинини Ғиждувон жангида мағлуб этгач, Бобур Кобулга қайтган.


 Убайдуллахон 1513 й.  март ойида Марвни эгаллаган. Узоқ давом этган ҳарбий тўқна-шувлардан сўнг Машҳад, Ҳирот (1529) ва б. шаҳарларни ҳам қўлга киритган. Бобурнинг ёзишича, У. Тус шаҳрини саккиз ой қамал қилганидан сўнг эгаллаган (“Б.”, 301б). 1533 й.да Абу Саидхон вафотидан сўнг, туркий анъанага биноан султонлар ичида энг ёши улуғи У. Бухорода шайбонийлар сулоласининг хони қилиб кўтарилган. Пойтахт ҳам Самарқанддан Бухорога кўчирилиб, давлатнинг номи расмий равишда Бухоро хонлиги деб аталган. Убайдуллахон ҳукмронлиги даврида Бухоро давлатининг сиёсий, иқтисодий ва маданий мавқеи кучайган. Бухорода Мир Араб мадрасаси, Кўҳак (Зарафшон) дарёси устида Меҳтар Қосим кўприги ва б. иншоотлар қурилган. У. «Убайдий», «Қул Убайдий», «Убайдуллоҳ» тахаллуслари б-н ўзбек, форс ва араб тилларида ижод қилган. Шоир Убайдийнинг 573 ғазал, 880 рубоийси, 34 қитъа, 16 фард, 32 маснавий, 10 муаммо, 11 туюқ ва ҳикмат жанридаги шеърлари куллиёт шаклида сақланиб қолган.


Ўзбек адабиётида рубоийнинг Бобурдан кейинги тараққиёти Убайдий номи б-н боғлиқ ва улар ўртасида ижодий яқинлик яққол кўзга ташланади:


Бобур:


Андан бериким, қасдим учун турди фироқ,


Юз дарду аламни манга еткурди фироқ,


Мани эшикингдин, нетайин сурди фироқ,


Қил чора, йўр эрса мани ўлтурди фироқ.


Убайдий:


Меҳнат ёсин жоним учун қурди фироқ,


Жонимға манингжафо ўқин урди фироқ,


Ўзгага раво кўрмайин ул меҳнатни,


Ваҳ-ваҳ, не қилай манга раво кўрди фироқ.


 


Убайдуллахон Бухоро яқинида жойлашган Баҳоуддин мажмуасидаги Дахмаи шоҳон (Шоҳлар дахмаси)даги шайбонийлар хилхонасида дафн этилган.


М. А., Б. Й.


 


Ад: С. Азимджанова. Государство Бабура в Кабуле и в Индии. М., “Наука”, 1977; Қ. Ражабов, Э. Очилов. Убайдуллахон. Т., “Abu matbuot-rjysalt”, 2011. 

Чорбоғ

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ЧОРБОҒ — тўрт бурчак шаклдаги тўртта боғнинг бириктирилиб, ягона ориқдан суғориладиган боғлар мажмуи. Атрофи девор б-н ўраб олинган кўшк, айвон, қўрғонли тартиб асосида барпо этилган. Баланд бўйли дарахтлар деворга яқин экилади, ундан сўнг мевали дарахтлар ва гуллар тартиб б-н экилади, уларнинг эрта баҳордан кеч кузгача очилиб туришига эътибор берилади. Мовароуннаҳрда Ч. яратиш темурийлар даврида янада равнақ топган. Бобур Кобул ва Ҳиндистонда ўнлаб чорбоғлар яратган. Ҳинд заминига боғдорчиликнинг янги услубини олиб кирган бобурийлар, чорбоғ ўртасида мақбара қуриш орқали боғдорчилик ва меъморчилик санъатини бирлаштирганлар. Жумладан, Деҳлидаги Ҳумоюн мақбара боғи, Аллоҳободдаги шаҳзода Хусрав мақбара боғи шулар қаторига киради. Бобур Аграда Жамна дарёси бўйида чархлар ясатиб, Ором боғ номли чорбоғ барпо қилдирган. Бобурнинг авлодлари ва йирик амалдорлар томонидан кейинчалик мамлкатнинг турли бурчакларида барпо қилинган чорбоғлар, масалан Деҳлидаги Раушанаро боғи, Лоҳурдаги Шалимар боғи, Аградаги Алимардонхон боғи ва бошқалар ҳозир ҳам сақланиб қолган. Ҳинд ва ғарб тарихчилари бобурийлар яратган чорбоғларни самарқандча боғ деб ҳам атайдилар.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Қишлоқларимиз учун малакали архитекторлар тайёрлаш

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Бизнинг  бахтиёр  ёшларимиз эгаллашлари  мумкин бўлган  касб — ҳунарлар беҳисоб. Лекин  шулар орасида энг мўътабарлари,  энг олижаноблари  борки,  улар хусусида  алоҳида меҳр — мухаббат  билан сўзлаш  жоиз. Бу касблардан  бири меъморлик,  бинокорликдир.  Шуларни ҳисобга олиб  республикамиз  учун  нисбатан  янги  ҳисобланган  мутахассислик – қишлоқ ҳудудларини  архитектуравий лойиҳавий ташкил этиш  мутахассислиги  бўйича таълим  олаётган  талаба  ёшлар  ҳаёти  тўғрисида  тўхталиб  ўтмоқчимиз. Бу  мутахассислик   республикамизда, ҳатто Ўрта Осиёда биринчи  марта Тошкент архитектура – қурилиш институти ва Мирзо Улуғбек   номидаги   Самарқанд  давлат архитектура – қурилиш  институти қошида очилди.  Мана уч  йилдирки, мазкур соҳа  бўйича ҳар  йили  юздан зиёз  абитуриентлар  қабул  қилинмоқда. Яна  икки йилдан кейин   республика қишлоқларига  юқори малакали  архитекторлар  тайёрлаб  бериш бошланади.  


Султон Ҳусайн Арғун

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

СУЛТОН ҲУСАЙН АРҒУН — Самарқанд ҳукмдори Султон Аҳмад мирзонинг амири ва қайнакаси. Бобурнинг қайнонаси Маъсума Султон бегимнинг акаси. Қоракўл хокими бўлгани учун Султон Ҳусайн Қоракўлий номи билан ҳам машҳур бўлган. Бобур иккинчи марта Самарқандни эгаллаганда унинг хизматида бўлган. Сарипулдаги Шайбонийхон билан бўлган урушда Бобур қўшинининг жавонғор қисмида туриб жанггга кирган. “Раъй ва тадбири хейли яхши эди ”, деб С. Ҳ. арғун ҳақида ёзиб қолдирган Бобур ўз хотираларида.      


Ботир ЙЎЛДОШЕВ      


 

Самарқанд қоғози

Блог им. indianstudies

САМАРҚАНД ҚОҒОЗИ-ўрта асрларда Самарқандда қоғоз ишлаб чиқариш ниҳоятда юксак даржада бўлган. Самарқанд қоғозлари пишиқлиги, сифати ва кўзни толдирмас рангда бўлгани сабаб дунёдаги энг машҳур қоғоз саналган. Хуросон, Ҳиндистон ва Араб мамлакатлари бозорларида Самарқанд қоғозига алоҳида талаб ва эҳтиёж бўлган. Ота юрти Самарқанд таърифини келтирганида Бобур бу ҳақда фахр билан шундай ёзади: “Оламда яхши коғаз Самарқанддин чиқар, Жувози коғазлар суйи тамом Конигилдин келадур. Конигил Сиёҳоб ёқасидадурким, бу қора сувни Обираҳмат ҳам дерлар”. “Бобурнома”даги мана шу қисқача таъриф қоғоз ватани Хитой маҳсулотларидан ҳам Самарқанд қоғозининг машҳурлиги ва сифатининг юқорилиги сабаби тегирмонга қуйиладиган қора сув туфайли эканини исботлаб берган.


Кейинчалик асрлар давомида тўхтаб қолган қоғоз ишлаб чиқариш жараёни, мустақилликдан сўнг самарқандлик тадбиркорлар томонидан яна йўлга қўйилди.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ