топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Саломатлик ва гўзаллик сирлари:

Ўзингизни яхши томонга ўзгартиришнинг 3 йўли

Агар сиз ўз устингизда ишлашни ҳозирдан бошласангиз, келажакда кучингизни, вақтингизни ва пулингизни анча тежайсиз.
  1. Ўзингизга ножўя ҳаракатга йўл очиб берадиган имкон қолдирманг

Қандай қилиб вазнни назорат қилиш ва ўзини ейишдан чекламаслик мумкин? 6 та асосий қоида

«Албатта, истеъмол қилинаётган овқатлар миқдорида ва маълум бир озиқ-овқатларда ўзингизни барибир чеклашингизга тўғри келади. Чунки, қанча фаол равишда шуғуллансангиз ҳам, агар сиз овқатни суиистеъмол қилар экансиз, унда вазнни ушлаб туриб бўлмайди», — деб ҳисоблайди спорт бўйича мутахассис Анастасия Юркова.

40 ёшдан кейин қоматни сақлаб қолиш мумкинми?


Киши улғайгани сари қоматни сақлаш ҳам қийинлашиб боради. Бироқ мутахассислар 40 ёшдан кейин ҳам сарвқомат бўлиб қолиш мумкинлигини таъкидламоқда. Қуйида бунинг баъзи усулларини келтириб ўтамиз.
1. Кунига 8 соатдан ухлаш
Америкалик олимлар томонидан ўтказилган кенг кўламли тадқиқотлар уйқу етишмаслиги ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келишини

Қалампирмунчоқ

Мир рецептов
Жамият
Хислатда бебахо калампирмунчок,
Аслинг калампирми ва ёки мунчок?
Мен асл давоман, барча иллатлар,
Менинг хузуримда бари уйинчок,

ТУЗИЛИШИ

Калампирмунчок-миртдошлар оиласига мансуб доимий яшил дарахт. Барглари калин, ялтирок булиб, шохлари карама-карши жойлашган. Гуллари кизил косачали майда ок ёки оч кизил тожли. Усимликнинг хали очилиб улгурмаган гунчаларини териб олиб куритилса кизил рангли кунгир тусга киради. Бу махсулот барча мамлакатларда хушбуй хидли зиравор сифатида танилган.

Сиз кайси рангни ёқтирасиз?

Гўзалликка интилиб

  Сиз ёқтирган рангга қараб характерингиз ҳақида озмунча бўлса ҳам билиб олиш мумкин. Масалан, қизил рангни дадил фикрли, қудратли ва шу билан бирга тезда асабийлашадиган одамлар ёқтиришади. Оловрангни ички ҳисси, сезгиси яхши ривожланган хаёлпарастлар, сариқрангни дилкаш ва маданиятли, турли шароитга кўника оладиган характерга эга бўлган кишилар яхши кўрадилар. Пушти ранг ҳиссиётга тез бериладиган, таъсирчан, эмоционал, яшил ранг эса қайсар, мақсадига эришмагунча тўхтамайдиган инсонларга ёқади. Кўк ранг эса камтар, одобли ва бажарувчан кишиларга ёқади. Кулранг ҳамма нарсага ҳам ишонмайдиган, мулоҳазали, тўғри фикр юритадиган, ўзига юқори баҳо берадиган кишиларга, жигарранг эса кўп ҳам хаёл сурмайдиган, йўқ нарсага афсусланмайдиган ва борига кўникадиган кишиларга ёқади. Кимки бошдан оёғигача қора кийимга бурканиб кийинса, ўзига ишонмайди ва ҳаётга умидсизлик билан қарайди. Оқ рангни ёқтирадиганларнинг характери ҳақида аниқ бир нарса дейиш қийин.

Сизнинг услубингиз

Гўзалликка интилиб

   Инсоннинг, айниқса аёл ва қизларнинг ташқи кўриниши, соч турмаклари, кийиниши, ҳаттоки улардан келаётган ифор ҳам атрофдагилар учун катта аҳамиятга эга. Масалан, сиз бир йигит билан танишдингиз ва у сизга ёқиб қолди. Ҳа, айтганча, нега у сизга ёқиб қолди? Балки уҳам яхши кўринишга эгадир? Энди сиз ҳам унга ёқишга ҳаракат қиласиз. А, лаббай?


 


  Эрталаб туришингиз билан палапартиш кийиниб кўчага чиқманг. Қизларнинг ташқи кўринишида ҳамма нарса: кийим ҳам, соч турмаги ҳам, юз ифодаси-ю қўл ишоралари, шунингдек овозларининг оҳанги ҳам катта аҳамиятга зга. Кийим ва тақинчоқлар чиройли бўлса-ю, лекин уни кийиш ёки тақиш услубингиз нотўғри ва ноўрин бўлса, букчайиб юрсангиз, ҳеч кимни мафтун эта олмайсиз.


 


   Агар ота-онангиз сизни мактабга калта юбка ёки сеткали колготкада кетаётганингиз учун уришишса, улар ҳақлар. Бу кийимларни бошқа маросимлар учун кийиш керак. Тасаввур қилинг, ишбилармон аёл кўп миллионли даромад келтирадиган контракт тузиш учун муҳим бир учрашувга спорт кийимида келса, ҳеч ким бу аёл билан келишувга имзо чекмаган бўларди. Чунки бу аёл нафақат ўзини, балки бошқаларни ҳам ҳурмат қилмайди. Бундан ташқари кийиниш маданиятини ҳам билмас экан. Шунинг учун ҳар бир кийимнинг ўз ўрни бор. Катта аёлларга ўхшаб кийинишга ҳам шошилманг. Бу сизнинг ёшингизда кулгили кўринади. Моданинг кетидан ҳам қувманг. Чунки мода ҳозирги кунда бир мавсумга етади, холос. Ҳар мавсумда янги кийим сотиб олиш эса ҳамманинг ҳам чўнтагига тўғри келавермайди. Тўғри келганда ҳам сотиб олинган кийим-кечаклар аввалги кийимингиздек сизни жозибали ва мафтункор кўрсата олармикин? Мода ва сизнинг услубинг из бир нарсанинг ўзи эмас. Модага хос кийиниш оизпи бошқаларга ўхшатиб қўяди, лекин услуб сизни бошқалардан ажратиб туради. Сиз ҳаммадек эмас, ҳамманинг орасида бўла туриб, улардан услуб жиҳатидан ажралиб туришингиз керак. Шундагина сизни қизлар, ҳатто ўғил болалар ҳам ҳурмат қилади.



Тўғри, текис қоматнинг ўзи нима?

Гўзалликка интилиб

   Французларнинг таъкидлашича, 16 ёшли қизлардан кўра, 50 ёшли аёллар ораста, гавдаларини мағрур тутиб юра олишлари анча осонроқэкан. Нега, деб сўрашингиз табиий? Баъзи аёллар бир қарашда ҳам чиройли, ҳам келишган кўринадилар, лекин нима қилсалар ҳам уларда жозиба, зеболик кўринмайди. Бошқа аёлларнинг эса кичкина чандиқлари ҳам ўзларига ярашиб туради. Бундай аёлларнинг юзларидаги баъзи нуқсонлари юришлари, ўзларини тутишлари олдида катта аҳамиятга эга эмасдек кўринади. Улар қоматларини тик тутган ҳолда, бошларини кўтариб гўё сузаётгандек енгил қадам ташлайдилар. Бундай аёллар гавдани тик тутиб ва шу билан бирга аёлларга хос латофат билан юриш замонавий, қимматбаҳо кийимлардан кўра, уларга кўпроқ чирой бахш этиб туришини тушуниб етганлар. Тенгдошларингиз гавдаларини тик тутиб юришларига аҳамият бермасдан, қандайдир латта-путталарга пул кетказаётган пайтларида, ёшингиз кичиклигига қарамай, доно аёл сифатида бир кийимда бир неча йил юриш мумкинлигини, лекин қандай қилиб юриш мумкинлигини ўйлаб кўринг. Ҳақиқий маликалардек юришни ҳамма ҳам уддалайвермайди, лекин сиз ҳаракат қилиб кўринг ва албатта, яхши натижаларга эришасиз.


 


   Мағрур, чиройли қадам ташлаб юрган аёлларнинг ташқи кўринишидаги баъзи бир камчиликлар умуман сезилмайди. Чунки ҳамма ўз эътиборини аёлнинг зебо, енгил қадам ташлашига қаратади. Озғин, лекин букчайиб юрган қизлардан кўра, текис гавда билан қадам ташлаётган тўлароқ қизлар чиройли кўринади. Текис қоматингиз атрофдагиларга ўзингизга бўлган ҳурматингиз, ишончингиз, қадр-қимматингизни, ўзингизни ушлай билишингиз, ҳаётда аниқ бир йўлни танлаб, ўша йўлдан бошингизни мағрур тутган ҳолда кетаётганингизни билдиради. Ишонаверинг, сизнинг ёшингизда бу хислатларни кам, деб бўлмайди.


 


   Кўзгу ёнига келинг ва қоматингизга бир қиё боқинг. Бошингизни сал юқорига кўтаринг, елкаларингизни тўғри тутиб, қорнингизни ичга тортинг. Гавдани тўғри тутишнинг ҳеч қийин жойи йўқ, лекин уни биринчи 5 дақиқадагина эмас, балки ҳар дақиқа ва ҳар куни тўғри тутишга ўрганиш керак. Бу эса сиздан озми-кўпми ҳаракатни талаб этади. Сиз гавдангизни тўғри тутишни қанча эрта бошласангиз, шунча яхши. Бунингучун сизга бир қанча машқларни таклиф этамиз.


Уйқу

Гўзалликка интилиб

   Агар сиз 8 соатдан кам ухласангиз, эрталаб чарчаб турасиз ва бу ҳол бош оғриғи, уйқусизлик ва бошқа нохушликларга олиб келиши мумкин. Шунингучун ҳар куни бир вақтда ётинг. Ётишингиз олдидан оғир уй ишларини бажарманг. Телевизор, компьютер ёнида ўтирманг. Ундан кўра тинчлантирувчи мусиқа тингланг, уй ҳайвонингиз бўлса, у билан ўйнанг. Жуда ҳеч нарса қилгингиз келмаса, бир стакан илиқ сут ичиб, яхши нарсаларни ўйлаб ётинг. Сут одам организмини тинчлантиради ва шу билан бирга суякларни кальций билан бойитади.


 


    Агар жуда уйқунгиз келмаса, чарчатмайдиган ва шу билан бирга керакли юмуш билан машғул бўлинг. Масалан, кийимларингизни дазмолланг ёки тирноқларингизни маникюр қилинг.

Уй вазифалари

Гўзалликка интилиб

   Фанларни яхши ўзлаштиришингиз учун мактабда турли шароитлар яратилган. Сиз дам олишингиз учун дарслар танаффуслар билан алмашади. Назарий билим берадиган фанлар — адабиёт, тарих, математика, амалий дарслар. яъни жисмоний тарбия, мехрат дарслари билан кетма-кетликда келади.


Ҳаттоки синфдаги парталар ҳам фанларни яхши ўзлаштиришингиз ҳамда соглигингизга зиён етмаслиги учун мўлжалланган.


 


   Уйингизда ҳам сизнинг дарс тайёрлашингиз учун мактабдагидек шароитлар мавжудми? Бунинг учун кенг хона ёки қимматбаҳо мебелларнинг кераги йўқ. Биргина дарс тайёрлайдиган столингиз ойна олдида ёки хонанинг ёруғроқ жойида жойлашиши ва стулингизнинг бўйингизга мос бўлиши кифоя.


 


   Уй вазифаларини диванда ётиб эмас, стулда ўтирган ҳолда бажариш керак. Дарс тайёрлаётганингизда стол устида ўйинчоқлар ҳам, гуллар ҳам, кўнгилочар журналларнинг ҳам туриши мумкин эмас. Кечқурун дарс тайёрласангиз, столга қўйиладиган чирокдан фойдаланишингиз мумкин. Чироқ чап тарафингизда, чапақай бўлсангиз, ўнг тарафингизда тургани маъқул. Столга қўйиладиган чироқни ишлатганингизда уй чироғини ўчириб қўйинг, акс ҳолда кўзингиз тез чарчаб қолади.


 


    Уй вазифаларини қийинроғидан бошлаганингиз маъқул. Чарчаганингизни сезсангиз, 5-10 дақиқалик танаффус қилинг. Бу пайтда кўзингиз, қўлингиз, бўйнингизга дам берувчи машқларни бажаришингиз мумкин. Дам олгач, уй вазифаларини бажаришда яна давом этинг.


 

Сўгаллар

Гўзалликка интилиб

   Сўгаллар вируслардан келиб чиқадиган касаллик ҳисобланади. Одатда, сўгаллар юзда ва кўлларда пайдо бўлади. Сўгаллар турли хил кўринишда бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам сўгалларни қирқиш ва ўз билганича даволаш мумкин эмас. Сўгаллар пайдо бўлса нима қилиш керак?.. Сўгаллар организмни чиниқтириш ёки витаминларни қабул қилиш оқибатида ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиши ёки бир жойнинг ўзида ўнтагача кўпайиб кетиши ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам сўгаллар пайдо бўлса, врачга учрашишни тавсия қиламиз.


 


   Янги пайдо бўлган сўгалларни табиий воситалар билан йўқотишга ҳаракат қилиш мумкин. Бунинг учун 1-2 ҳафта мобайнида кунига 2-3 марта сўгални саримсоқпиёз сувига артинг. Арчилган картошка бўлагини ҳам сўгалнинг устига ўраб қўйишингиз мумкин.


 


   Аҳамият беринг, сўгаллар юқумлидир! Кўпинча қизлар дугоналарининг кийимларини бемалол кийишади, асбобларини бемалол ишлатишади. Эсингизда бўлсин, бировнинг, ҳаттоки у энг яқин дугонангиз, синглингиз ёки опангиз ва ҳ.к. бўлсин, сочиғи, тароғи, маникюр асбоблари ва шунга ўхшаш гигиена воситаларидан асло фойдаланманг.

Қазғоқ

Гўзалликка интилиб

   Қазғоқ нималигини сизга тушунтирмаса ҳам бўлади, деб ўйлаймиз. Агар қазғоқ муаммоингизга айланган бўлса, сочингизни ювишда қазғоққа қарши махсус шампунлардан фойдаланганингиз маъкул. Агар бу шампунлар яхши купирмаса, бу уларнинг сифатсизлигидан далолат бермайди. Бу воситалар сизни қазғокдан буткул холос қила олмайди. Бошингизга хина ёки қатиқ ва хина аралашмасини суртиб, бир неча дақиқадан кейин ювиб ташлашингиз мумкин. Бу муолажа ҳам қазғоқни йўқотишда ёрдам беради.


   Яна бир маслаҳат, сочларингизни ювиб бўлгач, сочиқ билан ўраб қўйинг, лекин узоқ муддат бундай юришингиз ҳам ярамайди. Чунки сочларингизга ҳаво керак, шунингдек хўл сочларни фен билан қуритмаганингиз маъқул. Қуруқ сочларда қазғоқ кўпроқ учрайди.


 


   Қазғокдан буткул холос бўлиш осон иш эмас, бу узоқ вақтни талаб қилади, лекин биз аёллар табиатан ҳамиша чиройли ва жозибали кўринишни истаймиз. Қазғоқлар билинмаслиги учун ҳозирча тўқрангдаги, яъни қора кофта, свитерлар кийманг. Иложи борича, оч рангдаги кийимларни кийганингиз маъқул. Қазғоқ йўқ бўлмаса, шифокорга учрашишингизни маслаҳат берамиз.

Сочлар

Гўзалликка интилиб

   Қалин ва чиройли сочларга эга бўлишни ҳар бир аёл орзу қилади. Албагга, кимларнингдир бу борада омади келган. Сочлар ҳам юз терисига ўхшаб ёғли, қуруқ ва мўътадил бўлиши мумкин. Ёғли сочлар ювилгач, 2-3 кун ўтмасданоқ тез ифлосланиб, ёпишқоқ бўлиб қолади. Ёгли сочларни тез-тез тараш ярамайди. Чунки бу пайтда бош териси янада кўпроқ ёг қатламини ажратиб чиқаради. Ёгли сочларни мўътадиллаштириш учун парҳез овқатланишга риоя этиш керак. Бунинг учун витаминларга бой мева ва сабзазотларни истеъмол қилиш, қовурилган, ёғли таомлар ва ширинликпардан эса воз кечиш керак.


 


   Бундай сочларни ёғли сочлар учун мўлжалланган шампунь билан ҳафтасига 2-3 марта, ёз кунларида эса ҳар куни ювиш керак. Сочларингизни ювиб бўлганингиздан кейин уларни қуйидаги воситалар билан чайишингиз мумкин. 1 литр сувга 1 ош қошиқ лимон шарбати солиб аралаштиринг. Ёки 4 дона лимон пўстлоғини 1 литр сувда 10 дақиқа қайнатиб олинг. Совигач, ювилган сочларингизни чайинг.


Ёғли сочлар учун тухумли бальзам: 1 та тухумга 1 чой қошиқ спирт ва бир неча томчи лимон шарбатидан қушиб аралаштиринг. Мана шу массани бошингизга суртинг. Бир неча дақиқалардан сўнг илиқ сув билан ювинг.


Ҳуснбузар

Гўзалликка интилиб

    Ҳуснбузарлардан турли миллат ва турли ёшдаги одамлар азият чекадилар. Лекин ҳуснбузарларнинг тошиши сизнинг ёшингиздаги қизларда бўлиши табиий. Ҳуснбузарлар тозаликка риоя қилмаганликдан пайдо бўлмайди. Ҳуснбузарлар терининг чуқур қатламларидаги ёғ безларини шикастлайдиган касаллик ҳисобланади. Шунинг учун улардан холос бўлиш жуда қийин. Сизнинг ёшингизда тери жуда кўп ёғ қатламларини ажратиб чиқаради. Ўзингиз ҳам юзингиздаги хуснбузарларнинг бир кўпайиб, бир камайиб кетишининг гувоҳи бўлгандирсиз.


Олимларнинг текширув натижаларига кўра, хуснбузарлар офтобда кўп юришдан, баъзи дорилардан, ифлос қул билан ҳуснбузарга тегаверишдан ва уларни сиқишдан кўпаяр экан. Афсуски, ҳуснбузарлардан батамом холос бўлишнинг чоралари ҳали ўйлаб топилмаган, лекин касалликни озми-кўпми енгиллатиш мумкин. Бунинг учун вақти-вақти билан юзингизга кўк чойдан тозаловчи ниқоб қўйишни маслаҳат берамиз. Салицил кислотаси ультрабинафша нурлари, қуёш ёки кварц лампалари ҳам яхши натижа бериши мумкин.


 


   Бундан ташқари, С витаминига бой бўлган наъматак дамламасини ҳам ҳуснбузарга қарши ичимлик сифатида ичишингиз мумкин. Бунинг учун 3 чой қошиқ майдаланган наъматак устига 2 стакан сув қуйиб, 10 дақиқа давомида қайнатинг. Сўнг эрталабгача термосда сақланг. Эрталаб икки-уч қават докада ўтказиб, яоим стакандан кунига 3-4 маҳал ичинг.

Сепкиллар

Гўзалликка интилиб

   Сепкиллардан халос бўлишнинг умуман кераги йўқ. Чунки уларга бирор бир касаллик аломати ёки юздаги нуқсон деб қаралмайди. Хдтто кўпчилик крзларга сепкил жуда ярашиб туради. Агар сепкилларсиз янада жозибали кўринаман, деб ўйласангиз, унда қуйидагиларни тавсия этамиз.   


   



Аввал сепкилларингизни қатиқ, кефир билан оқартириб кўринг. Бунинг учун тоза докани қзтиқ ёки кефирда хўллаб, сепкил кўп жойга қўйинг. 10-15 дақиқадан кейин сув билан ювмасдан сочиқ билан артинг. Бу муолажани хэр куни эрталаб ва кечкурун бир ҳафта давомида бажаринг. Агар бир ҳафтадан кейин ҳам сепкилларингиз оқармаса, демак бу муолажа сизга ёрдам бермайди. Бошқа муолажани килиб кўринг. Тоза юзингизни 3 фоизли водород пероксид эритмаси ёки лимон шарбатига ботирилган пахта билан артинг. Бу муолажани кўзингизга сачратмасдан, эҳтиёткорлик билан бажаринг. Охирида терингизга сметана ёки крем суртинг.


 


Бундан ташкэри, янги бодринг, нордон карамдан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Янт бодринг ёки нордон карамни қирғичдан ўтказинг ва 25-30 дақиқага юпқа қатлам қилиб юзингизга кўйинг.


 


    Сепкилларга қарши курашишни яхшиси баҳорда, улар кўпаяётган пайтда бошлаш керак. Юқоридаги муолажалар ёрдам бермаса, шифокорга мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз. Лекин врач ҳам сизнинг сепкиллардан    ҳоли бўлишингизни истармикин? Чунки сепкиллар қизларни сирлироқ, қолган қизлардан кўра жозибалироқ кўрсатади-да.

Юзни тозалаш

Гўзалликка интилиб

 


   Сизнинг ёшингизда юзни тозалаш учун қатиқ ёки товуқ тухумларидан фойдаланиш мумкин. Пахтани қатиққа ботириб юзингизни артинг. Агар юзингиз ачишса ёки қичишса, дарров юзингизни илиқ сув билан ювинг ва озиқлантирувчи крем суртинг. Агар терингизда бундай аломатлар бўлмаса, унда қатикини эрталабгача қолдирсангиз ҳам бўлади. Қуруқ юзларни илиқ сут билан артиш мумкин. Бундан ташқари, қуруқ терига қуйидаги озиқлантирувчи ниқобни тавсия этишимиз мумкин: 1 та олмани қирғичнинг майда тишидан ўтказинг. Унга 1 қошиқ асал, тухумнинг сариғи, ярим чой қошиқўсимлик ёғи ва бир неча томчи лимон шарбатини (суви) кўшинг. Барча масаллиқларни яхши аралаштиринг ва 10-15 дақиқага терингизга суртинг. Сўнфа илиқ сув билан ювиб ташланг. 1 та тухумнинг сариғига 1-2 қошиқ ўсимлик ёғи ва мева шарбатини қўшиб, тозаловчи аралашма ҳосил қилишингиз мумкин. Барча масаллиқларни яхши аралаштирганингиздан сўнг юзингизга суртинг ва 2-3 дақиқага қолдиринг. Шундан сўнг юзингизни совуқ сув билан ювиб ташланг ва озиқлантирувчи крем суртинг.



    Ёғли терини бир ҳафтада бир марта лимон бўлаги билан артиш мумкин. Лимон кислотаси юздаги майда тешикчаларни беркитиш хусусиятига эга. Лекин бу муолажани бир ҳафтада бир мартадан кўп бажариш мумкин эмас. Бундай терилар учун бир дона сабзи қирғичнинг майда тишидан ўтказилиб, 10-15 дақиқага юзга суртилиши, сўнг илиқ сувда ювиб ташланиши ҳам мумкин.



Косметика ва парфюмерия

Гўзалликка интилиб

    Латофатли, сарвқомат, шу билан бирга дид билан кийинган қизларга яна нима етишмайди? Сиз нима деб ўйлайсиз? Улардан яхши ифор ҳам таралиб турса қандай бўлэр экан?


Неча-неча асрлар давомида сирли ифор олами одамларни ўзигаром этиб келган. Ҳозирги кунда ҳам бу сирли олам ажойиботларидан фойдаланмаган ёки фойдапанишни истамаган қизлар бўлмаса керак. XX аср охирлари ҳамда XXI аср бошларида мутахассислар лимон, апельсин, ананас, манго мевалари, шунингдек, атиргул, настарин, раиҳон гулларининг ҳидларига мойиллик билдириб, уларни парфюмерия воситаларига қўллашни афзал кўраяптилар.


    Сўнгги йилларда дунёнинг кўпгина фирмалари ишлаб чиқарган парфюмерия воситалари, шунингдек турли хил атирлар дўкон пештахталарини эгаллаб олган. Олимларнингтавсияларига кўра, атир танлаётганда уни салфетка, қоғоз ёки бошқа нарсага эмас, тўғридан-тўғри тананинг бир қисмига сепиб, ҳидини аниқлаш мумкин экан.


Сизга айнан қайси ҳид тўғри келишини биласизми? Ҳар бир бурж вакиласи ўзининг характерига, яъни феъл-атворига қараб атир танлагани маъқул. Масалан:


Ўзингизга оро беринг

Гўзалликка интилиб

Сиз ташқи кўринишингизга, терингизга ҳозирданоқ оро беришни бошлаганингиз маъқул. Косметик ва гигиеник муолажаларни ўз вақтида бажаришга кўникишингиз фойдадан ҳоли бўлмайдя Ўрта ёшдаги аёлларнинг ўзларига яраша муаммолари бўлади. Буларга кўз атрофидаги ажинлар, терининг бўшашиб қолиши ва целлюлит киради. Бу каби муаммоларга дуч келмаслик учун ҳозирданоқ ювинаётганингизда суюқ совун, чўмилаётганингизда эса геллардан фойдаланинг. Ванна кўпикларидан эса ортиқ фойдаланмаганингиз маъкул. Чунки улар терини қуритади. Агар сувга жуда ҳам нимадир қўшмоқ бўлсангиз, бу денгиз тузлари бўла қолсин. Уларни сиз бемалол ёнингиздаги дорихоналардан сотиб олишингиз мумкин. Чўмилиб бўлганингиздан кейин терингизга намлантирувчи крем ёки ўсимлик ёғини суринг. Чунки кэнча узоқ вақт чўмилсангиз, терингиз шунча кўп суюқликни йўқотган бўлади.


Юзингизни парвариш қилиш учун аввал терингиз турини аниқлаб олишингиз керак. Юз териси ёғли, қуруқ ва мўътадил бўлиши мумкин. Бундан ташқари, тери сезувчан ва яллиғланишга мойил бўлиши ҳам мумкин.


Ювиниш

Гўзалликка интилиб

Ҳар куни эрталаб душ қабул қилишга, тишингизни ювишга, кўзгу ёнида бироз ўзингизга оро беришга ўрганинг. Худди шу амалларни кечқурун ҳам бажаринг. Бу сиз учун нафас олишдек зарур бўлмоғи лозим.


Душ қабул қилаётганингизда сув иссиқ бўлиши керак эмас. Чунки иссиқ сув терини қуруқлаштиради, қолаверса, у сизни тетиклаштирмай, балки яна уйқуга элитади. Бундан ташқари, қиш кунларида иссиқ душ қабул қилиб: кейин совуқроқ хонага кирадиган бўлсангиз, шамоллаб қолишингиз ҳам хеч гan эмас. Душ қабул қилишни илиқ сувдан бошлаб, кейин совуқ сув билан тугатиш лозим. Қўлингизни юваётганингизда тирноқларингизга алоҳида эътибор беринг. Улар текис олинган ва кирланмаган бўлиши лозим. Агар тирноқларингиз усган бўлса, дарров уларни олиб, махсус рандачада текисланг. Тоза тишлар ва чиройли тирноқлар мафтункор бўлишнинг илк белгиларидир.

Бадантарбия

Гўзалликка интилиб

Хуллас, уйғондингиз. Каравотингиздан сакраб туришга шошилманг. Яна озгина ётинг, оёқ-қўлларингиз бармоқларини қимирлатинг. Жойингизда ёта туриб, кўлингизни кўтаринг ҳамда ўнг ва чап томонга керишинг. Оёқларингизни ҳам букиб, ёзинг. Бу амалларни бир неча маротаба бажаринг. Шундан сўнг тананги ни буш кўйинг. Мана, энди турсангиз ҳам бўлади. Турганингиздан кейин бир неча маротаба чуқур нафас олинг ва ҳар нафас олганингизда нафасингизни 2-3 сония ушлаб туринг. Шундан сўнг нафасингизни чиқаринг. Ана энди бадантарбия билан шуғуллансангиз ҳам бўлади. Эсингизда бўлсин, эрталабки бадантарбия уйқудан батамом уйғонишингиз ва бугунги кунга мослашишингиз учун ёрдам беради. Эрталабки бадантарбия пайтида асло қалтис ҳаракатлар қилманг. Бадантарбия енгил ва бўғимларингизни харакатлантириш учун керакли машқлардан иборат бўлиши керак.

Кун тартиби

Гўзалликка интилиб

Кун тартиби ота-онангиз ёки  бошқалар учун эмас, аввало узингиз учун жуда мухим. Биринчидан, кун тартибининг соатма-соат режалаштирилиши куннинг сермахсул ва унумли бўлишини таъминлайди. Иккинчидан эса кун тартиби асосида инсон биологик мароми (ритми) ётади. Олимларнинг текширув натижаларига кўра, оламдаги барча тирик мавжудот, шу жумладан хайвонлар ва ўсимликлар ҳам белгиланган вақт конун асосида яшайди. Инсон организмидаги барча жараёнлар кундалик маромга буйсунади: эрталаб фаоллашади, кечқурун эса сустлашади. Шунинг учун эрталаб ўқиймиз, йшлаймиз, кечқурун эса дам олиб ухлаймиз. Агар инсон эрталаб ҳам, кечқурун ҳам ақлий ёки жисмоний ҳаракатда бўлса, унинг организмида салбий ўзгаришлар юз беради.


 


Сиз ҳали жуда ёшсиз. Организмингизни чарчатмаслик ва кун бўйи ўзингизни яхши ҳис қилиб, чиройли кўринишингиз учун уйдан чиқиб кетишингиздан 1-1,5 соат олдин ўрнингиздан туришингиз керак. Уйқуга ётиш вақти эса соат 22:30 дан ошмаслиги керак. Чунки соат 24:00, яъни ярим тунгача бўлган уйқу саломатлигингиз ва ташқи кўринишингиз учун энг фойдали уйқу ҳисобланади, шунингдек бир кунда 8-9 соат ухлаш тавсия этилади.


Одам кўпроқ эрталаб ва соат 16:00-18:00 оралиғида ишга қобилиятли ҳисобланади. Ана шу пайтларда даре қилиш ёки бошқа муҳим ишларни бажариш яхши натижа бериши мумкин. Уй ишларини эса соат 19:00 дан кейин бажармаганингиз маъқул.