топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Сайлов:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Гулистон давлат университетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси сайлови натижалари эълон қилинди

Илм-фан

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида жорий йилнинг 22 август куни тузилган “Олий таълим муассасаси гуруҳ, факультет ва университет ёшлар етакчиларини сайловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Гулистон

Муносиб Етакчилар сайланмоқда!

Илм-фан
Наманган муҳандислик технология институтида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг гуруҳлардаги етакчиларини сайлаш маросимлари бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Наманган муҳандислик технология институти “Енгил саноат технологияси” факультетидаги мавжуд таълим йўналишларидаги гуруҳларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг гуруҳ
Барча 7та расмни кўрсатиш →

Урганч давлат университетида сайлов ҳуқуқи ва жараёнига оид рефератлар танлови ўтказилди

Илм-фан
2016 йил 29 ноябрь куни Урганч давлат университетида “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида ёшларнинг сайлов маданияти даражасини ҳамда фаоллигини янада ошириш мақсадида “Менинг овозим – Ватаним келажаги” акцияси доирасида “Камолот”  ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан рефератлар танлови ўтказилди.

Урганч давлат университетида “Сайлов ва ёшлар” мавзусида тадбир

Илм-фан
2016 йил 29 ноябрь куни Урганч давлат университети маданият саройида “Сайлов ва ёшлар” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати К.Ш.Жумамуратова сўзга чиқиб, мамлакат тараққиётига таъсир қилувчи, жамиятда демократик тамойиллар

Урганч давлат университетида “Президент сайлови – демократик янгиланиш ва ислоҳотлар кўзгуси” дарслари ташкил этилди

Илм-фан
2016 йил 25 ноябрь куни соат 9:00да ҳамда соат 13:30да Урганч давлат университети барча гуруҳларида “Мулоқот соатлари” доирасида “Президент сайлови – демократик янгиланиш ва ислоҳотлар кўзгуси” мавзусидаги семинар машғулотлари ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президент сайловида барчани фаол қатнашишга чақириб,

Сайловда иштирок этиш – барчамизнинг бурчимиз!

Toshkent shahridagi Turin politexnika Universiteti
Илм-фан
Маълумки, сайловлар ҳозирги замон демократиясининг муҳим институти,  сайлов ҳуқуқи эса бутун дунёда умумэътироф этилган энг муҳим конституциявий сиёсий ҳуқуқлардан биридир. Халқ ўз хохиш иродасини ифода этиши ва сиёсий жараёнлар, давлатни бошқариш ва айни пайтда хокимият вакиллик органларини шакллантиришни айнан сайловлар орқали амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари

 2016 йил 16 ноябрь куни Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Ўзбекистон “Адолат” социал – демократик партиясибилан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

ЕХҲТ миссияси Ўзбекистонда сайловолди кампанияси вақтида дебатлар ўтказилмаётганига эътибор қаратди

Президент сайлови
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси 24 ноябрь куни эълон қилинган оралиқ ҳисоботида номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказишдаги фаоллигини қайд этган. Шу билан биргаликда сайловолди кампанияси жараёнида номзодлар иштирокида сиёсий дебатлар ўтказилмаганига эътибор қаратилган.

Биз сизга овоз берамиз


Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир — Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВНИНГ номзодлик ДАСТУРИдан:
Барчамиз учун Ватан битта!
Битта мақсад бизни бирлаштиради, у ҳам бўлса: Ватанимиз тараққиётидир!
Муқаддас юртимиз, бағрикенг халқи­мизга садоқат билан хизмат

Урганч давлат университетида “Сайловларда ёшларнинг иштироки” мавзусида давра суҳбати

Илм-фан
2016 йил 15 ноябрь куни Урганч давлат университети маданият саройида “Сайловларда ёшларнинг иштироки” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда УрДУ ректори Б.Абдуллаев “Сайлов компанияси ва унда ёшлар фаол иштирокининг аҳамияти” мавзусида, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий

ЕХҲТ кузатувчилари Самарқанддаги округ сайлов комиссиясида бўлишди


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЭХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси узоқ муддатли кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари ва олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, округ сайлов комиссияси томонидан Самарқанд вилоятида 1030 сайлов участкаси тузилгани ва участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқлангани, айни пайтда комиссиялар ўз фаолиятини

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳақида

Ўзбекистон Халқ демократик партиясига (қисқача номланиши – Ўзбекистон ХДП) 1991 йил 1 ноябрдаги партиянинг Таъсис қурултойида асос солинди.


Бугунги кунда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ушбу сайловларга ўз сафида 424.5 мингдан зиёд аъзолари билан бормоқда. Партия аъзоларини бевосита бирлаштирадиган 9955 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатяпти.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси ҳақида

 
2008 йил 20 июн куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ва Ўзбекистон «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг бирлашиш Қурултойи бўлиб ўтиб, икки партия негизида янги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташкил топди.

Бугунги кунда партия аъзолар сони 190 мингга яқинни ташкил этади. ЎзМТДП 5578 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларига эга.

Халқаро кузатувчилар Наманганда

Президент сайлови
Наманганда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Диана Франка Феррари ва Шейн Кёнг Ан ўз миссиясини бошлади.

Кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг раиси Пахриддин Маткаримов билан учрашди. Унда кузатувчилармиссия сайловни баҳолашда ЕХҲТ мажбуриятларига, демократик сайлов ўтказишнинг халқаро стандартлари ва талабларига ҳамда миллий қонунчиликка таянишини таъкидлади.

Аёл ва сиёсат

JizDPI
Илм-фан
Жиззах давлат педагогика институтида 2016 йил 11 ноябрь куни  Хотин-қизлар қўмитасининг “Аёл ва сиёсат” мавзусидаги  давра суҳбати институт Маданият саройида ўтказилди.
Давра суҳбатида Институт ХҚҚ бошланғич ташкилоти раиси З.Абдувалиева, институт маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Ф.Қўшназаров, институт биносида жойлашган

От национального возрождения — к национальному процветанию!


Избирательные штабы Демократической партии Узбекистана «Миллий тикланиш» ведут активную работу по агитации за своего кандидата и его Предвыборную программу.

В соответствии с планом, разработанным избирательным штабом, сегодня кандидат в Президенты Сарвар Отамуратов проводит встречи в областных центрах, а его доверенные лица — в городах и районах. В ходе встреч до избирателей и широкой общественности доводится суть и значение определенных в Предвыборной программе целей и задач.

В результате проводимой в этом направлении эффективной работы у электората партии и избирателей усиливается интерес к Предвыборной программе кандидата. Об этом свидетельствует и растущее число сторонников партии, считающих, что в целях обеспечения устойчивого продолжения реформ, основанных на пяти

Навоийда фуқаролар йиғинлари раислари сайлови доирасида 19та фуқаролар йиғинида сайловлар ўтказилди

Президент сайлови

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 5 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Навоий вилоятида ҳам фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови юксак савияда ўтказилмоқда.

Сайловнинг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари асосида ўтиши фуқароларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятига боғлиқ

        
Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида, шу билан бирга, мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 9378 та, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг хорижий ваколатхоналари ҳузурида 44 та сайлов участкаси тузилди.

Сайловнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, сайлов бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари асосида ўтиши кўп жиҳатдан фуқароларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятига, уларнинг фаоллиги ва фуқаролик бурчини чуқур англашига боғлиқ. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови


Президент сайлови куни белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 4 декабрь куни ўтказилади.

 
9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Комиссия матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб 2016 йил 4 декабрь, якшанба куни белгиланди.

Ислом Каримов 90,39 фоиз овоз билан Ўзбекистон Президенти этиб сайланди

Маънавият


Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 29 март, якшанба куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови дастлабки натижаларини эълон қилди.


Унга кўра, амалдаги Президенти Ислом Каримов 90,39 фоиз овоз (17,127 миллиондан ортиқ сайловчи овоз берган) билан кейинги беш йил муддатга Ўзбекистон Президенти этиб сайланди.


МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишичА, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сайловда номзодлар Акмал Саидов 3,08 фоиз, Ҳотамжон Кетмонов 2,92 фоиз, Наримон Умаров эса 2,05 фоиз овоз тўплади.


Сайлов бюллетенларининг 1,5 фоизи ҳақиқий эмас деб топилган.


Маълумот учун


Ўзбекистонда илк Президент сайлови 1991 йил 29 декабрда ўтказилган бўлиб, унда Халқ-демократик партиясидан номзод сифатида иштирок этган Ислом Каримов 87,1 фоиз овоз билан ғолиб чиққан; сайловдаги иккинчи номзод – “Эрк” демократик партиясидан Муҳаммад Солиҳ 12,5 фоиз овоз тўплаган.


2000 йил 9 январда бўлиб ўтган иккинчи Президент сайловида давлат раҳбари ўрни учун амалдаги Президент Ислом Каримов (“Фидокорлар” партиясидан) ва файсалуф Абдулхафиз Жалолов (Халқ-демократик партияси) беллашган. Сайловда Ислом Каримов 95,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонган, Жалолов сайловчиларнинг 4,3 фоиз овозини тўплаган.


2007 йил 23 декабрда бўлиб ўтган навбатдаги Президент сайловида ЎзЛиДеПдан номзод сифатида иштирок этган Ислом Каримов 90,76 фоиз овоз билан иккинчи марта етти йиллик муддатга сайланган. Бошқа номзодлар – ЎзХДПдан Аслиддин Рустамов, “Адолат” СДПдан Дилором Тошмуҳамедова ва мустақил номзод Акмал Саидов мос равишда 3,27, 3,03 ва 2,94 фоиздан овозни қўлга киритган.МАНБА