топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Президент фармони:

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Islom Karimov
Жамият
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини инобатга олиб ҳамда у кишининг хотирасини абадийлаштириш бўйича бошланган ишларни давом эттириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда кенг жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш (кейинги ўринларда юбилей тадбирлари деб аталади) тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.