топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Президент асарлари:

Children of independence

Арбоблар
Жамият
Speaking about the present and about the future of Uzbekistan, we always remember about the Independence Day, and about the changes after that great event. However the new history of our motherland, the period of triumphs of our great country begins right after then Independence, we youth of Uzbekistan must appreciate this blessing.

Президент асарлари билимдони

Қонунчилик
2016 йил 27 май куни соат 12:00да ЎзМТДП Шайхонтоҳур туман кенгаши ва «Супер Эликсир» МЧЖ билан ҳамкорликда “Президент асарлари билимдони” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ЎзМТДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси Д.Исамитдинов, етакчи мутахассиси Ш.Эргашева ва «Супер Эликсир» МЧЖ ходимлари ҳамда “Аёллар қаноти” фаоллари, БПТ раислари иштирок этишди.

Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир

Президент асарлари
Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир

ЎзА, Аъло Абдуллаев (сурат), 09.05.2014 18:57


Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда



Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай инсонпарвар тамойиллар ўз ифодасини топган.


 


Бу сана урушларда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиладиган, бугун сафларимизда юрган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиладиган эзгу маросимдир.


 


Бундай кунларда бугунги тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир йўқотишлар, синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини теранроқ англаймиз.



Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида

Президент асарлари
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори


Ўзбек Миллий академик драма театрининг нафақат мамлакатимиз, балки Ўрта Осиё минтақасида профессионал театр санъатига асос солиш ва уни ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёш истеъдодларни тарбиялаш борасидаги улкан хизматларини инобатга олиб ҳамда ташкил этилганининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва кенг жамоатчиликнинг Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита бир ой муддатда мазкур санага муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда уни юксак даражада ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.


Ушбу режада:


– Ўзбек Миллий академик драма театри биносини капитал таъмирлаш, замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;


– “Ўзбек Миллий академик драма театри” китоб-альбомини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;


– Ўзбек Миллий академик драма театри ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;


– “Ўзбекистон театр санъати: тарих, тараққиёт ва истиқбол” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш;


– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда театр фаолиятига бағишланган учрашувлар ташкил этиш;


– 2014 йилнинг сентябрь ойида Ўзбек Миллий академик драма театри биносида мамлакатимиз театрлари вакиллари ва фахрийлари, маданият ва санъат намояндалари, кенг жамоатчилик иштирокида ушбу санага бағишланган бадиий кеча ўтказиш тадбирлари белгилансин.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов


Тошкент шаҳри, 2014 йил 22 январь                               


Манба: uza.uz/oz/documents/30490/

2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

Бундай чора-тадбирларни қўллаш фойдасиз бўлган корхоналарни эса ноль қиймати бўйича хусусий жисмоний шахсларга сотиш масаласи кўриб чиқилсин.


Бугунги кунда хусусий мулк шаклидаги корхона давлат мулки бўлган корхонадан кўра анча самарали ишлашини исботлаб ўтиришнинг зарурати бўлмаса керак.


Тан олиш керакки, бу ҳақда гапирганда, баъзан хусусий мулк тушунчасини нодавлат мулкка асосланган корхоналар тушунчаси билан чалкаштирамиз. Мазкур таърифларга қатъий аниқлик киритиш ва энг муҳими, қонунларимизга мувофиқ равишда иқтисодиётда хусусий мулкнинг устуворлигини амалда таъминлаш, уни қўллаб-қувватлаш ва дахлсизлигини кафолатлаш даркор.


Ишбилармонлик – бизнес юритиш учун амалий қулай шароит туғдириб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш реал иқтисодиётни ислоҳ этишнинг навбатдаги энг муҳим йўналишига айланмоғи зарур.


Сўнгги йилларда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш, иқтисодиётимизга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун зарур шароит ва қулай муҳит яратиш борасида биз улкан ишларни амалга оширдик.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимиздаги оилаларнинг 11 фоиздан ортиғи иккитадан енгил автомобилга эга. Бу кўрсаткичларнинг барчаси аввало нимадан далолат беради?


Бу кўрсаткичлар энг аввало бизнинг ўз олдимизга қўйган юксак мақсад – дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш йўлидан изчил ва босқичма-босқич илгарилаб бораётганимизнинг исботи бўлиб, ана шу мамлакатлар эришган марраларга биз ҳам албатта етамиз, деган ишончни туғдиради.


Ҳурматли юртдошлар!


Иқтисодиётимизнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий вазифа ва устувор йўналишлари аввало бу соҳанингюқори суръатлар билан ўсиб боришини таъминлаш, бунинг учун мавжуд барча резерв ва имкониятларни сафарбар этиш борасида қабул қилинган стратегияни давом эттиришга қаратилган.


Ялпи ички маҳсулот ҳажмини 8,1 фоизга, саноатни 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалигини 6 фоизга, чакана савдо айланмасини 13,9 фоизга кўпайтириш, бозор хизматларини 16,2 фоизга оширган ҳолда, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.


Солиқ юкини янада камайтириш, жумладан, юридик шахслар учун фойда солиғи ставкасини 9 фоиздан 8 фоизга, жисмоний шахслар учун энг кам солиқ ҳажмини 8 фоиздан 7,5 фоизга тушириш иқтисодиётимиз ривожида албатта муҳим аҳамият касб этади.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

2013 йилда йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари юқори суръатлар билан олиб борилди.


Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари изчил давом эттирилди. Масалан, умумий фойдаланишдаги 530 километрлик автомобиль йўли қурилиб, реконструкция қилинди. Тўрт қаторли Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов автомобиль йўлининг 141 километрлик тармоғини цемент-бетон билан қоплаш, тўрт қаторли Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони орқали ўтадиган 18 километрлик қисмида асфальт-бетон ётқизиш ишлари амалга оширилди, ана шу йўлнинг Қўқон шаҳрини айланиб ўтадиган 15 километрлик тармоғи, шунингдек, Тошкент айланма йўлининг янги йўналиши барпо этилди ҳамда Бухоро шаҳридаги ҳалқа йўлда йўл ўтказгич қурилиши якунига етказилди.


Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун ўтган йили Республика йўл жамғармаси ва халқаро молия институтларининг 565 миллион доллар қийматидаги маблағлари жалб этилди.


2013 йилда темир йўл транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш бўйича ишлар жадал олиб борилди. Йил давомида ушбу мақсадлар учун 477 миллион доллар қийматидаги капитал қўйилмалар йўналтирилди. Бу, ўз навбатида, 240 километрлик темир йўл тармоқларини модернизация қилиш, ўз кучимиз билан 550 та юк ва 30 та йўловчи ташийдиган вагон ишлаб чиқариш имконини берди.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

(мазкур маърузанинг биринчи қисми http://fikr.uz/posts/Prezident_asarlari/17903.html олдинги саҳифада)


 


Ҳурматли дўстлар!


Биз оддий бир ҳақиқатни доимо эсда тутишимиз даркор. Яъни, сармоясиз тараққиёт йўқ, ишлаб чиқаришни ва умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди.


2013 йилда Инвестиция дастурини амалга ошириш доирасида мамлакатимизда 13 миллиард доллар қийматидаги капитал қўйилмалар ўзлаштирилди, бу 2012 йилга нисбатан 11,3 фоизга кўпдир. Ўзлаштирилган капитал қўйилмалар умумий ҳажмининг деярли ярмини, яъни 47 фоизини хусусий инвестициялар – корхоналар ва аҳолининг шахсий маблағлари ташкил этгани алоҳида эътиборга лойиқдир.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

18.01.2014



 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси


 


Ҳурматли мажлис иштирокчилари!


Биз бугун 2013 йилнинг якунлари ҳақида гапирганда, аввало, ўтган йилда мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мутаносибликка эришгани, модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланганини қайд этамиз.


Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди.



Президент асарлари асосида дарслар ўтказилмоқда

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессор-ўқитувчилари учун талабалар қишки таътил даврида ташкил этилаётган “Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари” (Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари асосида) фанидан дарслар ўтказилмоқда.



Буюк келажакнинг остонасида

Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асарини ўқиб...
Жамият

 



 Меҳнатсевар элим, жонкуяр элим,


 Заҳматла ўтарди ҳар ёзу қиши


 Оқибат туҳматлар тилди-ку дилим


 “Мукофот”инг бўлди “ўзбекнинг иши”.


 


Вужудинг эзарди истибдод тоши,


Саксонинчи йиллар поёнасида,


Ғайрат–ла майдонга чиқди  Юртбоши,


Ватаним  истиқлол остонасида:


 


“Эскича яшамоқ ҳеч мумкин эмас,


Қаддингни кўтаргин, бағринг тут бутун.


Эскича яшашга  замон йўл қўймас,


Озодлик йўлидан  шахдам юр  бугун.


 


Ўтмишдан ҳосил эт тегишли сабоқ,


Тарихий хотира зарур инсонга.


Ёрқин келажакка ишонч билан боқ,


Умидсизлик завол берур имонга.


 


Истиқлол боболар орзуси эди,


Унга эришмоқлик бўлмади осон.


Не–не фидойилар тинмай ғам еди,


Жон тикди қанча марду қанча посбон”


 


Чин каромат каби янгради нидо,


Насиб этсин энди буюк истиқбол.


Жасорат ўтидан порлади зиё,


Юрт узра нур сочар файзли истиқлол.


 


Меҳнатсевар элим, жонкуяр элим,


Заҳматинг роҳатин кўрар кун келди.


Ҳуррият завқидан  мунаввар дилим,


Ободликка дадил қадам қўй энди.


 


Дилда севинч, кўзда шукрона ёши


Ҳар бир кунимизнинг  поёнасида.


Халқин олға бошлар азиз Юртбоши,


Буюк келажакнинг остонасида.


 


Cаидафзал Саиджалолов


 


                              

Ўзбекистон-демократия ва ижтимоий адолат жамияти

Президент асарлари
Ички ва ташқи сиёсатнинг йўналишлари, уларнинг мантиқи тўлалигича пировард мақсад — чинакам мустақил Ўзбекистонни барпо этиш мақсади билан белгиланади. Республикада собитқадамлик билан халқчил адолатли жамиятни бунёд этиш — бош вазифадир. Меҳнатсевар ва бадавлат, маънавий етук ва маданиятли оила — шу жамиятнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон — келажаги буюк давлат. Бу — мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу — инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир.
Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир. Унинг хоҳиш-иродаси давлат сиёсатини белгилаб беради. Бу сиёсат инсон ва жамиятнинг фаровонлигини, Ўзбекистон барча фуқароларининг муносиб турмушини таъминлашга қаратилган бўлиши керак.

Президент Ислом Каримов асарларида маънавият масалалари.

Президент асарлари
Маънавиятнинг мазмун моҳияти, маърифий ва тарбиявий аҳамияти, шахс камолоти ва жамият тараққиётида тутган ўрни масаласига барча даврларда шаклланган ва ривожланган фалсафий таълимотларда бўлгани сингари Президент Ислом Каримов асарларида ҳам катта эътибор берилган.

Президентимиз асарларида маънавият ва маданият муаммолари бўйича илмий асослаб берилган қоида ва хулосалар тамомила янгилиги, миллий ва умуминсоний руҳи мазмуни билан ҳамоҳанглиги, шарқ фалсафаси, ислом таълимотидаги илғор ғояларга асосланганлиги, ҳамда мамлакатимиз истиқбо-лини назарда тутганлиги билан катта аҳамиятга моликдир.

Ҳозирги кунгача Президентимизнинг 16 жилддан иборат асарлар мажмуаси ҳамда «Юксак маънавият-енгилмас куч» асари китобхонлар қўлига етиб келди. Мавзу нуқтаи назаридан эътиборимизни қаратсак бу асарда инсон ва жамият маънавиятининг шаклланиши, ривожланиши ҳамда унинг жамият тараққиётидаги ўрни масалалари илмий томондан батафсил ёритиб берилган.