топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Покистон:

“Ҳиндистон ва Покистон: тарихи, маданияти”

ToshDSHI
Илм-фан
Тошкент давлат шарқшунослик институтида Жаҳон сиёсати, тарих ва фалсафа факультети II босқич ҳинд-инглиз ва урду-инглиз гуруҳи талабалари ҳамда Шарқ филологияси факультети II босқич ҳинд-инглиз ва урду-инглиз гуруҳи талабалари “Ёшлар Иттифоқи” билан ҳамкорликда “Мамлакатшунослик” фани доирасида “Ҳиндистон ва Покистон:

Чиноб дарёси

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ЧИНОБ (ЧИНОБ)-Ҳиндистон ва Покистондаги дарё. Узунлиги 1 100км. Пандобдаги бешта йирик дарёнинг бири. Денгиз саҳидан 2300 метр баландликда Бҳага ва Чандра дарёчаларининг қўшилишидан бошланади. Ўнг томондан Жҳилам ва чап томондан Рави дарёлари келиб қўшилади. Ёз пайтлари сув сатҳи 4,5 метргача кўтарилади. 2,5 млн. Гектар ерни суғоради. Чаноб дарёси бўйида Вазиробод, Чиниот, Мўлтон каби йирик шаҳарлар жойлашган. Бобур Ҳиндистоннинг жуғрофий ҳолатини тасвирлаганида олти дарёнинг Мўлтон вилоятида бирикиб денгизга қуйилишини ва бир неча марта Чаноб дарёси ёқасида тўхтаганини ёзиб қолдирган. Бобурийзода шаҳзода Ҳусрав 1606 йили отаси Жаҳонгир подшоҳга қарши исён кўтариб мағлубиятга учраганидан сўнг Чаноб дарёсини кечиб ўтиш чоғида Фарид Бухорий томонидан қўлга олинади.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Жеҳлам

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ЖЕҲЛАМ, Желам, Жҳилам – Ҳиндистон ва Покистондаги дарё. Узунлиги 813 км. Панжобаги бешта дарёнинг энг йириги. Пир-Панжал тоғ тизмасидан бошланиб Чиноб дарёсига келиб қуйилади. Сринагар, Музаффаробод, Мирпур, Озод Кашмир, барамулла, авантипора каби йирик шаҳарлар Жеҳлам бўйида жойлашган. Панжобдаги улкан ҳудудли экинли ерларни суғоради. Бобур 1525 й. декабрь ойида Жеҳлам дарёси қуйи гузаридан кечиб ўтган (“Б.”, 254б).


Б. Й.  

Татта

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ТАТТА, Тҳатта ( Урду: ٹهٹهہ‎) — Покистоннинг Синд вилоятидаги қадимий шаҳар. Ҳинд дарёсининг адоғида жойлашган. Бобур Панжобдаги олти дарёнинг Мўлтонда бирикиб Ғарб томон оқиши ва Татта вилоятидан ўтиб денгизга қуйилишини зикр қилган (“Б.”, 273а). Бобурийлар даврида бунёд этилган меъморий ёдгорликлардан ўттиз уч қуббали Шоҳжаҳон масжиди ҳозир ҳам сақланиб қолган.


Б.Й.

Cиялкот

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

СИЙАЛКОТ-Покистоннинг Панжоб вилояти, Чаноб дарёси бўйидаги қадимий шаҳар.Аҳолиси 150 000 киши. Ҳинд, буддачи, Эроний, грек, афғон, туркий, бобурий, инглиз ҳукуматлари қўли остида бўлган. Эрамиздан аввалги 327 йилда Сагала (Сакала) деб аталган. Сиалкот “Сиа қалъаси” мазмунини англатади. 1185 йили Султон Шиҳобиддин Ғурий шаҳарни эгаллаганидан сўнг мусулмонлар шаҳрига айланади. Бобур Ҳиндистонга юриш қилганида аввалига маҳаллий халқни талаб уларнинг мол ва буйволларини олиб кетувчи Жат ва Гужурлардан тозалайди. Деҳлига жўнашидан олдин ўзига хайрихоҳ саркардаларни бирлаштиради. Акбар подшоҳ замонида Сийалкот Лоҳур субаси таркибига киритилган. Шоҳ жаҳон даврида Сийалкот Али Мардон Хон ихтиёрига берилган. 1748 йили Дурранийлар давлати қисмига айланади.1797 йилдан 1810 йилгача Сикҳлар давлати тасарруфида бўлади. Сўнгра инглизлар қўли остига ўтган. Покистон давлати ташкил топишида Сийалкот муҳим ўрин тутган. 1944 йили Сийалкот Конвенцияси ўтказилган. 1965 йили Кашмир уруши даврида Сийалкот Ҳиндистон томонидан ҳарбий ҳаво ҳужуми остида қолади. Аллома шоир Муҳаммад Иқбол, ҳинд суперкиноюлдузи Ражендра Кумар Сийалкотда таваллуд топган. Халқаро аэропорт, темур йўл вокзали мавжуд. Лоҳур ва Исломобод орасидаги йирик автомобиль йўлини (N 5) боғлайди.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 


 

Рамазон Лўли

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

РАМАЗОН ЛЎЛИ-Бобурнинг хизматидаги машшоқ.Бобур 1508 йили Бҳира яқинида Жҳилам дарёсидаги кема ичида ўтказган зиёфатда Р. Л. нинг хизматда бўлганини зикр қилган (“Б.”, 228б,228а).


Б.Й.  

Рави дарёси

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

РАВИ – Панжобдаги йирик дарёларнинг бири. Каланур ва Лоҳур каби йирик шаҳарлар Рави ёқасида жойлашган. Ҳимолай тоғидан бошланиб Ҳинд дарёсига бориб қўшилади. Бобур Рави ва бошқа дарёларнинг Мўлтон вилоятида бирикиб сўнг Ғарб сари оқиб, Уммонга (денгиз) қўшилишини баён (“Б.”, 273а).


Б.Й.

Покистон

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ПОКИСТОН, Покистон Ислом Республикаси — Осиё жан.да, Ҳиндистон я.о.нинг шим.-ғарбидаги давлат. Майд. 803,9 минг км2. Аҳолиси 147,6 млн. (2002). Пойтахти — Исломобод ш. Маъмурий жиҳатдан 4 провинция, федерал пойтахт ҳудуди ва федерал ҳукумат томонидан бошқариладиган қабилалар ҳудудига бўлинган.


Амалдаги конституцияси 1973 й. қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (Сенат ва Миллий ассамблея), ижрочи ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади. Бош вазирни президент тайинлайди.


Расмий тил — урду ва инглиз тиллари. Аҳолисининг 98% ислом динига, қолганлари зардуштий-лик, ҳиндуийлик динларига эътиқод қилади. Аҳолининг 57% 12 та йирик шаҳарда яшайди. Йирик шаҳарлари — Карачи, Лоҳур, Файсалобод, Ҳайдаробод, Равалпинди, Пешовар, Мўлтон.


Пул бирлиги — П. рупияси.<cut>map


Табиати. П. ҳудудининг шим. ва шим.-ғарбий қисмини, асосан, тоғлар ва қирлар эгаллаган, шарқий ва жан.-шарқий қисми эса Ҳинд текислигидан иборат. П.нинг жан.-шарқини Тар чўлининг ғарбий ярми эгаллаган. Ҳинд дарёси ҳавзасининг текислик қисмида Панжоб ва Синд табиий, тарихий-маданий вилоятлари бор. Мамлакат ҳудудининг катта қисмини Ҳиндукуш, Ҳимолай ва Эрон тоғ тизмала-ри эгаллаган (энг баланд жойи Тирич-мир чўққиси, 7690 м). Ҳинд водийсига яқинлашган сайин тоғ тизмалари пасайиб боради ва тоғлараро йирик ҳавзалар — Коҳат, Банну, Пешовар водийсига айланади. Ҳиндукуш ва Ҳимолай тоғла-рида музликлар бор. П.нинг шарқий пасттекислик қисми Ҳиндистон платформасининг шим.-ғарбий чеккасида ва тоғлиқ қисми Ўрта денгиз бурмали минтақасида жойлашган.


Фойдали қазилмалардан нефть, газ, кўмир, темир, полиметалл, сурма, барит, олтингугурт, тоштуз, гипс, магнезит, хромит, марганец, мис, қўрғошин ва б. бор.


Тарихи. Мил. ав. 3-минг йилликнинг бошида ҳозирги Покистон ҳудидида, Ҳинд дарёси ва ирмоқлари водийсида жаҳоннинг энг қад. цивилизацияларидан бири — Хараппа маданиятига мансуб дастлабки давлатлар пайдо бўлган.


Мил. ав. 6-а. охирида бу ерлар қад. Ахоманийлар салтанати таркибига қўшиб олинган. Мил. ав. 327—326 й.ларда Александр Македонский забт этди. Унинг вафотидан сўнг бу ерлар Маурийлар империясига қўшилиб кетган. Мил. ав. 2-а.нинг бошида П. ҳудудида Ҳинд-юнон подшоҳлиги деб аталадиган давлат вужудга келди. Мил. 1—3-а.ларда Ҳинд дарёси ҳавзаси Кушон подшоигигаа қўшиб олинди. Пурушапура ш. (ҳоз. Пешовар) унинг пойтахти бўлди. Кушон подшоҳлиги парчалангандан сўнг, ҳоз. П.нинг ғарбий қисмлари сосонийлар, шарқий қисмлари гупталар салтанатига қўшилиб кетди. 5-а.нинг 2-ярмида бу ерда эфталийлар ҳокимияти ўрнатилиб (6-а. ўрталарига кадар), Сакала ш. (ҳоз. Сиялкот) мамлакат пойтахти бўлган.


664 й.да араблар Ҳинд дарёси водийсига бостириб кирдилар. 711—13 й.ларда Муҳаммад ибн Қосим қўмондонлигидаги қўшинлар Синд ва Панжобнинг жан. қисмини эгаллади. Шу тариқа П. ҳудудида ислом дини тарқала бошлади. 750 й. Умавийлар халифалиги ағдарилгач, Синд мустақил давлатга айланди. 11-а. бошларига келиб, ҳинд дарёси ҳавзасини Ғазнавийлар, 12-а.да Ғурийлар, 13-а. бошларида Деҳли султонлиги эгаллади. 14-а. охирида Темур салтанти таркибига қўшиб олинган. 15-а. ўрталарида Лўдийлар тасарруфига ўтган. 1526 й. Бобур Лоҳур ва сал кейинроқ Мўлтонгача бўлган ҳудудни ўз давлатига қўшиб олган ва Акбар замонига келиб Синд ҳам бобурийлар давлати таркибига кирган. 1707 й. да Аурангзеб вафотидан сўнг Ҳинд дарёси ҳавзаси эрон, афғон ва маҳаллий заминдорларнинг кураш майдонига айланди. 18-а. ўрталарида ҳоз. П. худуди Аҳмадшоҳ Дурроний тасарруфига ўтди. 18-а.нинг 60-й.ларида Панжобда бир нечта султонликлар вужудга келди, маҳарожа Ранжит Сингҳ (1799—1839 й.ларда ҳукмронлик қилган) уларни ягона давлатга бирлаштирди. 19-а да аввалига Синд (1843), кейинроқ Панжобни (1849), инглизлар босиб олган.


         1947 й. Ҳиндистон Буюк Британия мустамлакасидан озод бўлгач мамлакат иккига бўлинади ва дунё харитасида янги давлат-Покистон пайдо бўлади. Ўсиб бораётган сиёсий беқарорлик шароитида П. ҳарбий блоклар — 1954 й. 8 сент.да СЕ-АТО, 1955 й. 23 сент.да Бағдод пакти (1959 й. авг.дан — СЕНТО)га аъзо бўлди. 1971 й. 26 мартда Шарқий Покистон П.дан ажралиб чиқиб, Бангладеш Халқ Республикаси деб эълон килинди.


Покистон 1947 й.дан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1991 й. 20 дек.да тан олган ва 1992 й. 10 майда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 14 авг. — Мустакиллик куни (1947).


         Покистонда бобурийлар даврида бунйд этилган кўплаб маданий обидалар сақланиб қолган, жумладан Калда Каҳордаги Тахти Бобур, Лоҳурдаги Жаҳонгир мақбараси, Шалимар боғи, Зеби Анда боғи ва мақбараси, Бадшоҳий масжид, Таттадаги Шоҳ Жаҳон масжиди ва Шурфа Хон мақбараси, 1638 й.).


         “Б.” да ҳозирги Покистон ҳудудидаги жуда кўп географик жой номлари- шаҳар ва қишлоқлар, қўрғон ва қалъалар, тоғ ва ўрмонлар, дарёлар, шунингдек қавм ва уруғлар тилга олинган.


А.И., Б.Й.