топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Очиқ мулоқот:

Урганч давлат университети раҳбариятининг талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлари ўтказилди

Илм-фан
 
 Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор С.Давлетов томонидан 2018-2019 ўқув йилида 1 курсга қабул қилинган талаба-ёшлар билан учрашуви ўтказилди. Учрашувлар Техника фанларфакультети билан 2018 йил 20 сентябрь куни, Физика-математикафакультети билан 2018 йил 21 сентябрь куни,

Олий мактабда ректор билан талабалар ўртасида очий мулоқот ўтказилди!

Илм-фан
Ёшларга бўлган эътибор, уларни баркамол, ҳар томонлама етук шахс бўлиб вояга етишиши учун ғамхўрлик қилиш давлатимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Мазкур вазифа юзасидан жорий йилнинг 15 май куни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Ректор ва ёшлар” шиори остида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда олий мактаб ректори Ш.М.Тохтасимов бугунги кунда давлатимиз томонидан талаба-ёшларга қўйилаётган талаблар, дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида илмий-амалиёт ўташ, магистратура, докторантура йўналишларида сабоқ олишлари учун янги имкониятлар яратилаётганлиги ва бу соҳадаги  истиқболли режалари хақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек талаба-ёшлар бугунги кундаги муаммолари, талаблари, шу билан бирга

Наврўз – янгиланиш, яшариш байрами.

БухМТИ
Илм-фан
Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг  “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорда юртимиз бўйлаб халқ сайиллари дастурларини тайёрлашда халқона ўйинлар, фольклор санъатининг энг яхши намуналарига кенг ўрин бериш, ҳунармандлик кўргазмаларини ташкил

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали 2-курс талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди

Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Nukus filiali
Илм-фан
2018 йил 26 январь куни соат 14-00да Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиал катта мажлислар залида филиал психологи М.Шразов, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи А.Арзиев ва декан ўринбосари А.Алланазаровлар раҳбарлигида филиал 2-курс талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали 4-курс талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди

Muhammad al-Xorazmiy nomidagi TATU Nukus filiali
Илм-фан
2018 йил 25 январь куни соат 15-00 да Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиал катта мажлислар залида Молия ва иқтисод ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Калимбетов, Маркетинг бўлими бошлиғи Ж.Калимбетовлар раҳбарлигида филиал 4-курс талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
 
Саламат

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали 3-курс талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди

Илм-фан
2018 йил 25 январь куни соат 15-00 да Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиал катта мажлислар залида Ўқув ва илмий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Сейткмалов, Ўқув методик бўлими бошлиғи Ш.Ядгаров, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Ходжановлар раҳбарлигида

Сизга гапим бор ректор...

Ёшларнинг мақсад-муддаоларига қизиқиб, уларнинг ўй-ҳаёли ва фикр-мулоҳазалари билан ҳисоблашган, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаган ҳолда жамиятимизда ўз ўрниларини топишлари учун зарур шарт-шароит яратиб берган раҳбарни мамлакат тараққиёти ва юксалиши йўлида чинакам сарбон бўлиб кўзга ташланади. Ёшлар билан раҳбарлар ўртасидаги муносабатлар давлатимиз раҳбари томонидан йўлга қўйиб берилган аниқ механизм асосида ташкил этилмоқда.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискуловнинг профессор-ўқитувчи, ходим ва талабалари билан “Очиқ мулоқот” ташкил этилди

ТАЙЛҚЭИ
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда институт профессор-ўқитувчи, ходим ва талабаларининг сиёсий, хуқуқий

ТАТУда соҳа раҳбарлари билан учрашув-мулоқот

TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Илм-фан

   ТАТУда жорий йилнинг  4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатда ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш юзасидан учрашув-мулоқот ўтказилди.



 


   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир” номли маърузаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатда ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастуридаги: аҳоли бандлигини, энг аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича устувор йўналишини амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ТАТУ ни битирувчи бакалавр ва магистрлари билан Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси, “Ўзбектелеком” Акциядорлик Компанияси ҳамда унинг ҳудудлардаги филиаллари ва соҳа корхоналари раҳбарларининг учрашув-мулоқоти ташкил этилди. Мулоқотда университет талабалари билан бирга унинг Самарқанд, Қарши, Фарғона, Нукус ва Ургенч филиалларининг битирувчи талабалари хам видео-конференция орқали иштирок этдилар.


Учрашув-мулоқотдан мақсад корхоналарнинг аниқ буюртмалари асосида малакали мутахассислар тайёрлаш, университетнинг ҳар бир битирувчисини ўзи танлаган мутахассислигига кўра ишга жойлаштиришга кўмаклашишдан иборатдир. Мулоқот давомида ҳудудларда алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича мавжуд ва янги яратиладиган иш ўринлари, бугунги кун мутахассисига қўйиладиган талаблар юзасидан корхона раҳбарларининг фикрлари тингланди. Шу билан бирга, соҳа корхоналари ўз корхоналарида ташкил этилаётган янги иш ўринлари, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоблар бердилар.


Мулоқот якунида университет ва унинг филиалларини замонавий компьютер ва ўқув лаборатория ускуналари билан тўлиқ жиҳозлаш, янги ўқув лабораторияларини ташкил этиш, бугунги ёшларимиз учун зарур билимлар ва фанларни, жумладан чет тилини, тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш амалиётини кенгайтириш, соҳа корхоналари билан университет ўртасида интеграцияни кучайтириш юзасидан ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди. 


 

Талабалар билан навбатдаги очиқ мулоқот

Блог им. xalikova7777

 


     21 ноябрь куни ТАТУ ректорининг талабалар билан навбатдаги очиқ мулоқоти ўтказилди. Бу сафар университетнинг окмпьютер инжинеринг факультетининг 4-курс талабалари иштирок этдилар. Очиқ мулоқот натижасида талабалар олийгохда талабалар учун яратилган янги имкониятлар, фанлар таркибидаги ўзгаришлар ва бунда бугунги кун талабасининг вазифаси ва масъулияти, талаба ахлоқи ва маданияти ҳақида фикр алмашган ҳолда 4-курс талабаларининг битирув малакавий ишларининг ҳолати, кейинги даврдаги амалиёт масалалари ҳақида маълумотлар олдилар

ТАТУда очиқ мулоқот

Блог им. xalikova7777

10 декабрь куни ТАТУда университет ректорининг 1-2 босқич магистратура талабалари билан очиқ мулоқоти ўтказилди. Очиқ мулоқотда бугунги кунда магистрлар олдида турган вазифалар, диссертация мавзуларини танлаш ва кўпроқ ишлаб чиқаришга боғлаш муаммолари ҳақида фикр алмашилди.

Талабалар билан навбатдаги очиқ мулоқот

Блог им. xalikova7777

16 ноябрь куни ТАТУ ректорининг талабалар билан навбатдаги очиқ мулоқоти ўтказилди. Бу сафар университетнинг дастурий инжинеринг ҳамда касбий таълим педагогикаси факультетларининг 1-курс талабалари иштирок этдилар. Очиқ мулоқот натижасида талабалар олийгохда талабалар учун яратилган имкониятлар, фанлар таркибидаги ўзгаришлар ва бунда бугунги кун талабасининг вазифаси ва масъулияти билан танишган ҳолда университетнинг ички тартиб-қоидалари, талаба ахлоқи ва маданияти ҳақида фикр алмашдилар.    


 

ТАТУда ректор билан талабалар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Блог им. xalikova7777

       Тошкент ахборот технологиялари университетида 2013 йил 6 ноябрь куни университет ректори Ҳ.А. Мухитдиновнинг Телекоммуникация факультети 1-курс талабалари билан очиқ мулоқоти ўтказилди. Очиқ мулоқотда Ҳ.А. Мухитдинов университет фаолияти, ўқув жараёни, ички тартиб қоидалар, ўзини тутиш ва одоб-ахлоқ қоидалари, университет биносида телефондан фойдаланиш маданияти, талабалар турар жойларида талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва улардан фойдаланиш тартиблари хақида умумий тушунчалар бериб ўтди. Шундан сўнг талабалар билан савол-жавоб ўтказилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Умуман олганда ТАТУда ректор билан талабалар ўртасида очиқ мулоқот ўтказиш анъанага айланган бўлиб, ўқув йили давомида ректор курслар бўйича камида 18 марта талабалар билан учрашади. Албатта бу ҳолат очиқликни таъминлашда ва талабалар ўртасида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида ва жойида ҳал этилишига ёрдам бермоқда.    

Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида “1 декабрь - Бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан ўтказилган очиқ-мулоқот

ТТПИ

  Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари проректори М.А.Ахмедова профессор – ўқитувчилар ҳамда талабаларга давра суҳбати иштирокчиларини таништириб ўтиб, тадбир мавзусининг мақсад ва вазифаси  тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди ва бу ҳақида батафсил маълумот бериш учун сўзни Гематология ва қон қуйиш институти Кўчма сайёр гуруҳи бўлим бошлиғи  А.К.Турсиметовга берди.


Бугунги кунга келиб ОИВ/ОИТС эпидемияси дунё бўйлаб шиддат билан тарқалмоқда. Айни вақтда Ер юзида ОИВ билан яшаётган шахслар сони 33,2 млн.ни ташкил этади. Ер юзида ҳар куни ОИВ юқтирганлар сони 14 – 15 минг кишини ташкил этади


ОИВнинг 3 хил юқиш йўли мавжуд:


  •   жинсий

  •   қон орқали (парентерал йул)

  •   онадан болага (вертикал).