топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Оммавий маданият таҳдиди:

Маънавий уйғоқлик ифодаси

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 июнь куни пойтахтимизда бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқида диний-маърифий соҳада ечимини кутаётган масалалар танқидий таҳлил қилиниб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Ушбу анжуманда халқимизни, айниқса, ёшларни турли бузғунчи ғоялардан асраш, муқаддас динимиз тарихи, буюк алломалар, азиз-авлиёларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, диний таълим тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улуғ аждодларимиз зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича бошланган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

“Ёшлар ўртасида ноқонуний миграция ва одам савдосини олдини олиш ҳамда таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот ишларини янада такомиллаштириш масалалари”  

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
Ўтган асрнинг охирги чорагидан бошлаб одам савдоси атамаси тез-тез ишлатила бошланди. Одам савдоси муаммоси бутун дунё аҳли томонидан ўта оғир жиноят сифатида баҳоланиб, жамият тараққиётига жиддий хавф солувчи, ўта ижтимоий хавфли таҳдид эканлиги тан олинган. Одам савдосига қарши кураш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятчилик кўлами камайиб, кўплаб юртдошларимизнинг ҳуқуқлари тикланмоқда. Лекин, шунга қарамай, енгил бойликни кўзлаб чет элга чиқишни хоҳловчилар ҳамон учрамоқда. Одам савдоси билан мўмай пул топишни кўзлаган шахсларга эса бундай кишиларнинг хомхаёллари айни муддао бўлмоқда.

Диний экстремизм ва миссионерлик – жамият барқарорлигига таҳдид

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент молия институтида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш ҳамда талабалар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.


 


Тадбирда институт проректорлари, профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлари кафедра мудирлари ҳамда талаба-ёшлар  иштирок этишди.


 



Ёшларни “Оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилайлик! (3-қисм. Ёш авлодни маънавий таҳдидлардан сақлашда аждодлар меросининг аҳамияти)

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

    “Маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин”.


И.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч.


 




Ёшларни “Оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилайлик! (2-қисм. “Оммавий маданият”нинг айрим кўринишлари)

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

     “Табиийки, оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”.


                                                              И.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч


.


 



Ёшларни “Оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилайлик!

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

 


 


      Афсуски, бугун баъзи ёшларимизнинг миллий маданиятимизга зид ҳолатда “севишганлар куни”, “авлиё Валентин куни”, Хеллоуин каби байрамларни нишонлашлари, ахлоқий бузуқлик, зўравонлик, эгоцентризм, порнографик мазмундаги материалларни томоша қилиши ва тарқатиши, хорижий “юлдузлар”га тақлид қилиб, очиқ кийимлар кийиши, баданига турли татуировкалар чизиши, қизларнинг тамаки чекиш, киндик кўринар кийинишлари, бурун ва киндикка сирға илиб юриши, йигитларнинг ўпишиб саломлашишларида қадриятларимизга мутлақо ёт, маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни ўз ичига олган хуружлар йиғиндиси бўлган «оммавий маданият»нинг таъсири яққол кўриниб турибди.


 



Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш юзасидан самарали тадбир

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тасдиқланган профилактик тадбирлар жадвалига асосан жорий йилнинг 3 февраль куни Тошкент давлат юридик университетида талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши ҳамда гиёҳванд моддалари истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида тадбир ташкил этилди.


 


Тадбирдаҳамкор ташкилот ходимлари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар қатнашишди.



“Оммавий маданият” таҳдиди ва унга қарши курашиш давр талаби

JizDPI
Илм-фан

 


 


Ҳозирги кунда тез-тез тилга олинаётган, “Оммавий маданият” деган жозибали номни ўзига ниқоб қилиб олган, аслида бузғунчиликдан иборат, бўлган салбий ҳодиса ҳақида, унинг пайдо бўлиши сабабалари хусусида сўз борганда, аввало Президентимиз  Ислом Каримовнинг қуйидаги фикрларини эсга олиш ҳар томонлама ўринли бўлади: “Биз бугун юртимизда янги ҳаёт барпо этар эканмиз, бир масалагаа алоҳида эътибор беришимиз лозим. Яъни комунистик мафкура ва ахлоқ нормаларидан воз кечилганидан сўнг, жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва аҳлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий маданият” ёпирилиб кириб келиши мумкинлиги барчамизга аён бўлиши керак”.