топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Оила ва мактаб:

Бир оғиз сўз фожеаси

Ўзлигим
Жамият
ҚАТРАЛАР

Бир келинчакнинг кўзи ёриди. Паҳлавондек ўғил туғилди. Қайнона, қайнотасининг хурсандлигини кўрсангиз эди! Улар ҳамиша бахтли ҳаёт кечириши, ота-онасига йўлдош бўлишини тилаб, набирага Бахтиёр, дея исм қўйишди.

Фарзанд кўрган ёш отанинг боши осмонга етди. У ҳар куни келиб, она-боладан хабар олар, қувончини турмуш ўртоғи билан баҳам кўрарди.

Оила ва маҳалла ҳамкорлиги

Блог им. lalixon
 Собиржон мактабдан келиши биланоқ, кундалик дафтарини беркитиб қўйиб кўчага ўйнаш учун чиқиб кетди. Хўш, нима учун айнан кундалигини беркитди? Бу албатта табиий ҳол, у ўқитувчиси қўйган икки баҳоларни ота-онасидан яшириш учун ҳам беркитганлиги аниқ. Улар фарзандининг бугун ҳам икки баҳо олганини кўриб қолишса, уни койишлари табиий. Бироқ болага тўғри тарбия, йўналиш бермай, унинг ўқишлари қай даражада кетаётганлигини бориб ўқитувчисидан сўрамай туриб, хадеб танбех беравериш тўғримикан? Ҳар куни бир хил оддийгина қуруқ дашномларни эшитаверган боланинг кейинчалик дийдаси қотиб, қолган нарсаларга ҳам масъулиятсиз, бепарво бўлиб қолмасмикан? Бундай вазиятларда ота-она билан мактаб алоқаларининг ўрнатилиши нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши мумкин?