топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ОАВ:

ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИЛИК МУҲИТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МУҲИМ ВАЗИФАМИЗ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Давлетов Санжарбек Ражабович,
Урганч Давлат университети проректори,
тарих фанлари доктори
 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарорида олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш, уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини

Таълим жараёнида ахборот технологиялариан фойдаланиш орқали билим самарадорлигини ошириш

Новые технологии

Нисанбаева А., п.ф.н.,


Тошкент ДПУ ўқитувчиси


 


Таълим муассасаларида компьютер технологияларидан фойдаланиш имкониятининг мавжудлигини белгилаш, таълим жараёнида бундай технологияларни қўллашнинг энг муҳим кўрсаткичларидан ҳисобланади. Бу соҳада эришилаётган ютуқларни ҳисобга олиб, компьютер технологиясини қуйидаги жиҳатларда таълим муассасаси умумий фаолияти жараёнларида қўллаш самарали бўлишини таъкидлаш лозим:


 


дарс жадвалларини тузиш;


 


-   муассаса ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар бўйича маълумотлар банкини яратиш ва ундан фойдаланиш;


-    


Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари

Информационные технологии

Нишанбаева Э.З.,


ЎзМУ катта ўқитувчиси


 


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 27 ян- варда бўлиб ўтган қўшма мажлисида давлатимиз раҳбари фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятини эркинлаштириш ва жонлантириш, Интернет тармоғига кириш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш каби муҳим вазифалар ҳақида тўхталган эди. Шубҳасиз, бу каби ишлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш билан бирга, кучли фуқаролик жамиятининг изчил ривожланишига хизмат қилади.


 


Дарҳақиқат, Президентимиз Ислом Каримов илгари сурган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да ҳам демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг устувор вазифалари сифатида «Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш» масаласи алоҳида йўналиш этиб белгиланди.[1]


Жаҳон медиа монополияси - ҳақиқат улашувчими ёки манфаат воситаси

Блог им. surxon-nimfogo

Сўнгги юз йилликда оммавий ахборот воситалари ижтимоий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида энг таъсирчан воситага айланди. Юқори таъсир кучига эга бўлганлиги сабабли ҳам матбуот “тўртинчи ҳокимият” деб аталади. Бугунги кунга келиб ОАВлари аҳоли ҳаёт тарзини белгилаб бериб, бундай шароитда ижтимоий ҳаётга жиддий таъсир кучига эга бўлиш билан бирга, нафақат мамлакат ичида кечаётган жараёнларга, шунингдек, давлатлараро ва халқаро муносабатларга ўзининг ижобий, бир вақтнинг ўзида салбий таъсирини ҳам кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтда бутун дунё ахборот таъминотига катта эҳтиёж сезаётанлиги инобатга олинса, матбуотга демократия ва адолатлилик тамойиллари асосида фаолият юритишида катта масъулият юклайди.


Ғарб сиёсатчи олимлари томонидан кенг имкониятларга эга ОАВларини “турли мақсадларга эриштирувчи энг қудратли қурол” сифатида таъкидлашгани ҳам бежизга эмас. Тарихдан маълумки, матбуотда тарқатилган тўғри ёки ҳақиқатдан йироқ ахборотлар ҳаттоки давлатлараро низо ва ихтилофларни келтириб чиқаришга қодир. Жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирозларини маълум бир мақсадларни кўзлаб уюштиришда ҳам матбуот муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Иқтисодий жараёнлар, шунингдек, молиявий операциялар ҳам тўғридан – тўғри ахборот майдонига боғлиқ бўлиб, улар матбуотдаги хабарларга мос равишда олиб борилади. Деярли барча фонд биржаларида молиявий спекуляция (чайқовчилик) матбуот орқали тарқатиладиган “ахборот хуружлари” орқали ҳаракатга келтирилади. Шу тарзда, сиёсий ва иқтисодий жараёнларда матбуот ролининг ўсиши дунё миқёсида ОАВларига муносабат ўзгаришига олиб келди.


Ахборот технологияларининг тараққиёти

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
  Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари тадрижий ривожланиш йўлини босиб ўтди. Ўтган йиллар давомида, айниқса охирги 10 йилда оммавий ахборот воситаларини янада либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу ўринда, аввало, оммавий ахборот воситалари ривожини таъминлайдиган, демократик талаб ва стандартларга мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди.

Жамият ривожининг бугунги боскичи бевосита технологияларнинг такомиллашуви билан характерланади. Замонавий технологик жараёнлар ҳар қандай сохага ўз таъсирини ўтказгани каби, ахборот узатиш тизимига ҳам тобора янги ўзгаришлар олиб кирмоқда. Шундайлардан бўлмиш Интернет, айни даврда дунё бўйича жадаллик билан глобал аудиторияни эгаллаб бормокда. Бинобарин, бугун Интернет ўзида барча соҳалар имкониятларини мужассам этмокда.