топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ОАВ бўйича:

"Кўнгилдаги гаплар"

Маданият ва маърифат

Президентимизнинг ижодкорлар билан бўлган учрашувлари юзасидан бугун «Маҳалла» каналида «Дилдаги гаплар» рукнида режиссёрлар, актёрлар, шоир-ёзувчилар, олимлар ўртасида баҳс-мунозара кўрсатуви ёзиб олинди. Жуда жиддий мавзулар юзасидан суҳбатлар бўлди, таклифлар берилди. Келаси шанба кунида кўришларингиз мумкин. Ушбу кўрсатувга эл-юрт

Тарихда Оммавий ахборот воситаларининг ўрни

Новые технологии
Неъматов Ш.Э., п.ф.н.,
ЎзПФИТИ лойиҳа раҳбари
Бугунги кунда ёш авлодни тарбиялашда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти беқиёс. Бизга маълумки, бугунги ёшлар ҳаётини телевидениясиз, компьютерсиз, ҳаттоки, интернетсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Шундай экан, ўқувчи-ёшларни тарбиялашда мазкур воситалардан унумли ҳамда ўз ўрнида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги кунда матбуот чинакам ҳаёт кўзгуси, «тўртинчи ҳокимият» да- ражасига кўтарилмоқда. Жамиятда ОАВ ўрни, беқиёс имкониятлари, фао- лияти ва келажакдаги мақсадлари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарларида батафсил ёритилган. Бу соҳада давлатимиз раҳбари қуйидагиларни таъкидлайди: «Оммавий ахборот воситалари том маънода „тўртинчи ҳокимият“ даражасига кўтарилмоғи лозим. Ўйлайманки, ҳақиқий демократик матбуот кўрсатма асосида яшай олмайди ва яшаши ҳам мумкин эмас. Эркин матбуот реал вазият шароитида фаолият кўрсатиши, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг долзарб муаммоларини дадил кўтариб чиқиши, одамларни безовта қилаётган барча масалаларни жамоат- чилик муҳокамасига ҳавола этиши, ҳокимият ва бошқарув тузилмаларининг қабул қилаётган қарорлари ва фаолиятига танқидий, шу билан бирга, холис баҳо бериб бориши керак».[1]