топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Наврўз:

Наврўз

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Наврўз — Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида яшовчи халқларнинг энг қадимий анъанавий байрами. Туркий халқларда  «наврўз», «йилбоши», «улуснинг улуғ куни», «янги кун» каби турли номлар билан  аталиб келинган. Наврўз сўзининг маъноси янги кун, шамсий (қуёш) йил ҳисобида йилнинг биринчи куни деган маънони англатади.Баҳорги тенг кунликка (21 ёки 22 март), яъни, қуёшнинг ҳамал буржига киришига тўғри келади. Наврўз деҳқончилик ишларини бошлаш байрами ҳам ҳисобланади. Наврўз байрамида оммавий халқ сайиллари уюштирилган, янги унган кўкатлардан тансиқ таомлар пиширилган, баъзи экинларни экиш бошланган. Дастлаб Наврўз байрамини ўтказиш чорвадор ва ўтроқ деҳқонларда расм бўлган, кейинчалик улар орқали ярим ўтроқ ва кўчманчи қабилаларнинг

Навоий давлат педагогика институтида Наврўз умумхалқ байрамини тантанали ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

NavDPI
Илм-фан
     Институтда ва барча факультетларда “Наврўз” умумхалқ байраимига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилди ва тасдқиланди. Институт ҳудудидаги бинолар ва барча факультетларни Наврўз ва баҳор кайфиятини акс эттирувчи ва ушбу байрам мазмун ва моҳиятини акс эттирувчи, том маънода умумхалқ байрами руҳи ва кайфиятини берувчи тасвирий воситалар билан тўлиқ безатилган.

Урганч давлат университетида Наврўз сайли

Илм-фан
2016 йил 17 март куни Урганч давлат университети футбол ўйингоҳида Наврўз сайли бўлиб ўтди. Унда Наврўз таомлари, рассомлар танловлари, миллий спорт ўйинлари ва беллашувлари, Наврўз айёмининг эзгу қадриятлари акс этган бадиий-мусиқий чиқишлар бўлиб ўтди.

Поздравляем с праздником весны!

Дорогие наши читатели и участники блогов, команда РЦС ZiyoNET поздравляет вас с весенним праздником цветения и чистоты — Наврузом! Желаем вам и вашим близким семейного счастья, крепкого здоровья, успехов во всех начатых вами делах и чтоб душа радовалась каждой прожитой минуты. 
 
Спасибо вам за то, что Вы всегда с нами и желаем

Берда номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ўтказилган “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” мавзусидаги театрлаштирилган адабий-мусиқий байрами

Qoraqalpoq DU

   Халқимизнинг миллий Наврўз байрами ҳар йили кўтаринки руҳда ўтказилади. “Наврўз” умумхалқ байрами жорий йил 16 март куни университетнинг 2000 нафар кишилик амфитеатрида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” мавзусида театрлаштирилган адабий-мусиқий байрами юқори савияда ўтказилди. Байрам дастурларининг сценарийлари университет адабиётшунос мутахассислари томонидан тайёрланиб, унда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури асосида ёшларни халқимизнинг урф-одатлари, дастурларига, миллий маданиятига меҳрини орттиришга ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялайдиган, халқимизнинг миллий урф-одати бўлган “Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган Улуғ тўй” (Фольклор) саҳна кўринишлари яратилди.



Наврўз умумҳалқ байрами

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

2015 йил 20 март куни Урганч Давлат университетида Наврўз сайли бўлиб ўтди. Сайлда университет ижодкор ёшларининг “Сайқал” фольклор ансамбли  чиқишлари, факультетлар жамоаларининг саҳналаштирилган бадиий чиқишлари бўлиб ўтди. Байрам сайли давомида спорт мусобақалари, миллий халқ ўйинлари, баҳорий таомлар кўргазмалар ташкил этилди.



 


Наврўз таомлари


Har kuning bo‘lsin Navro‘z!

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Илм-фан

 


Yurtimizda har yili azaliy qadriyat – Navro‘z katta tantanalar bilan qarshi olinadi. Navro‘z – mehr-muruvvatga, insonparvarlikka yo‘g‘rilgan, odamlarni ruhan birlashtiradigan bayram. U azaldan xalqimizning turmush tarzi, orzu-o‘ylarini, go‘zallik va nafosatga munosabatini ifodalagan.


Har yili Navro‘z bayrami arafasida mamlakatimizda umumxalq hashari o‘tkazish an’anaga aylangan. Bu yil institutimizda o‘tkazilgan hashar ham o‘zgacha tus oldi. Bayram oldidan har bir hudud, binolar, auditoriyalarda murabbiylar boshchiligida talaba-yoshlar tomonidan keng ko‘lamli obodonlashtirish ishlari amalga oshirildi. Shuningdek, institut hovlilari orastalanib, atrof-muhit, ariq-zovurlar, “Kamolot” bog‘i tozalandi va tartibga keltirildi. Ayniqsa, Talabalar shaharchasi yangi tushgan kelinchakning hovlisidek ko‘rkam tusga aylantirildi. Chunki Navro‘z bayramining asosiy tantanalari Talabalar turar joyida o‘tkazildi.


Dastlab fakultetlar kesimida doshqozonlar osilib sumalak tayyorlandi. Sumalak atrofida yig‘ilgan yoshlarni ko‘rib, ularni shijoati, iqtidori yana bir bor kashf etildi. Ertalabgacha she’r, kuy va qo‘shiq, o‘yin-kulgu avjida tayyorlangan sumalak saylgoh dasturxoniga ko‘rk bag‘ishlab, Talabalar shaharchasida o‘tkazilgan Navro‘z sayliga ulanib ketdi. Fakultetlar tomonidan tayyorlangan ko‘klam taomlari, halim, ko‘k somsa, ko‘k chuchvara kabilar dasturxonga tortildi. Nafaqat umum fakultet, balki alohida guruhlar tomonidan did bilan bezatilgan dasturxonlar e’tiborimizni tortdi. Qolaversa, milliy o‘yinlarimizdan tashkil topgan fakultetlararo sport musobaqalari juda qiziqarli o‘tdi. 



"Наврўз" айём қутлуғ бўлсин

Ajiniyoz nomidagi NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI
Илм-фан

Юртимизга кўклам нафаси кириб келиши билан нафақат табиат, балки бутун инсоният қалбида жўшқинлик, гўзаллик ишонч туйғулари барқ ура бошлайди. Енг гўзал байрам тантаналари ҳам баҳор фаслига тўғри келади. Шунинг учун ҳам баҳор фаслини фаслларнинг келинчаги деб атаймиз. Шундай байрам тантаналари  юртимиз миқиёсида кўплаб ўтказилмоқда.


Қишдан ҳориб-чарчаб чиққан одамлар баҳорни қучоқ очиб күтиб оладилар. Инсон зоти борки, йоруғликка, гўзалликка интилади, ўзи учун азиз нарсаларни, муқаддас туйғуларни ҳамиша эьзозлайди. Инсон ўз номи билан инсон, у табиатнинг олий мавжудоти, табиатнинг бир бўлагидир.


 



Navro'z qayerlarda nishonlangan?

Маънавият
Navro'z qayerlarda nishonlangan? Bu bayram turkiy xalqlar va fors-tojik xalqlari orasida qadimdan keng nishonlanadi. Dastlab, Navro’z bayramini o’tkazish o’troq dehqonlarda rasm bo’lgan, keyinchalik ular orqali yarim o’troq va ko’chmanchi turkiy xalqlarning ham urf-odatlariga aylangan. Asrlar o’tishi bilan turli xalqlarda Navro’z bayramini o’tkazish marosimlari ularning turmush tarziga, mafkurasiga moslashgan. Tarixiy manbalarga ko’ra, Navro’zni bayram qilish axomaniylar davridan boshlangan va O’rta Osiyo, Eron, Afg’oniston xalqlarida eng katta bayramlardan biri hisoblangan. Bu o’lkalarga islom dini kiritilganidan keyin Navro’z bayrami man qilingan, ammo xalq o’z sevgan bayramini nishonlashda davom etgan. O’rta Osiyo va Eron xalqlari arab xalifaligi hukmronligidan qutulgan davr (9-10-a.)dan boshlab, Navro’z bayramini o’tkazish yana rasmiy tus olgan. Qadimiy kitoblardagi ma'lumotlarga asoslanib, Abulqosim Firdavsiy o’zining «Shohnoma» asarida Navro’z bayramining paydo bo’lishini afsonaviy shoh Jamshid nomi bilan bog’laydi.

Navro'z bayrami tarixi haqida

Маънавият
Navro'z (Navruz) bayrami fors-tojik va turkiy xalqlarning qadimiy bayramlaridan biridir. Bu bayram 21-mart kuni nishonlanb, aynan kun va tun teng bo'lgan paytga mos keladi. Tarixiy manbalarda keltirilishicha va olimlarimiz fikriga koʻra, Navroʻzning shakllanish davri — eng qadimgi zamonlardan „ zardushtiylik“ning paydo boʻlishigacha davom etgan asrlarni oʻz ichiga olgan ekan. Navro'z so'zi fors-tojik tilidan olingan bo'lib «Yangi kun» degan ma'noni bildiradi. Qadim-qadimdan Navroʻz xolis niyatli kishilarning sevimli ayyomi boʻlib kelgan. Oʻsha kunlarda hatto urush-janjallar ham toʻxtalgan, gina-qudratlar kechirib yuborilgan. Shohlar el ichidan eng munosib kishilarni taqdirlashgan, ayrim mahbuslarning gunohidan oʻtishgan. Bahor va yangi ayyom har bir yurakdan muhim joy olgan quvonchli damlarda koʻpchilikning „Navroʻz qaerda va qachon paydo boʻlgan ekan?“ — degan savoliga „Saodat“ jurnalida eʼlon qilingan „Onaqutining saxovati“ maqolasida bunga asosli javob berilgan. Unda jumladan: «Dunyoga ilk alifboni bergan buyuk allomalarning vatani boʻlgan, dunyoviy fanlarga asos solgan Xorazm yurti qadimda, hatto eramizdan avvalgi minginchi yillarda Xvayrazam deb atalgan.
 

Наврўзнинг Ўзбекистонда нишонланиши

Маънавият

Наврўз — яшнаш, яшариш байрами, табиатнинг уйғониши билан боғлиқ янги куннинг бошланишидир. 21-март кеча ва кундуз тенглашган кун — Янги йил, яни Наврўз байрами сифатида Шарқ халқлари томонидан кенг нишонланади. У деҳқон учун экин-тикин ишларининг бошланиш палласи ҳисобланади.


Ота-боболаримиз, буви-момоларимиз бу байрамни нишонлаб, турли-туман, ранг-баранг удум ва маросимлар ўтказишган. Қадимда аждодларимиз Наврўз кунлари қишки манзиллари — қишлоқлардан ёзги меҳнат ва ҳордиқ масканлари -ёзлоқларга кўчиб ўтишган. Далаларда баҳорги экин-тикин ишлари бошланиб кетган. Деҳқонлар эрга қўш солишган. Жамоа-жамоа бўлиб, ҳашарлар уюштиришган. Ўтган аждодлар руҳи ёд қилинган. Оммавий равишда меъвали, манзарали дарахтлар ўтқазилган. Далаларда, ёзлоқларда Наврўз — янги йил, янги ҳаёт қайнаган. Аждодларимиз Наврўз байрамига атаб махсус кийимлар тикишган ва уларни кийиб, байрам қилишган. Наврўз таомлари ҳам ўзига хос бўлган. Улар орасида, айниқса, сумалак, ҳалим таерлаш ананавий тусга кирган. Бу байрамда болаларнинг иштироки жуда фаол бўлган. Улар Наврўз байрамида турли оммавий байрам ўйинлари ўйнаганлар. От ўйин, чиллак, қўғирчоқ, тошўйин, лапар айтиш ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, бўй қизлар сумалак пишириш маросимида фаол иштирок этиш учун анча илгарироқ тайёргарлик кўришган.


Наврўз тарихи

Маънавият

Наврўз Совет даврида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа қисмларида очиқ нишонланмаган. Бир неча минг йиллик тарихга эга бу байрам Ўзбекистонда айниқса 1980-йилларга келиб расман тақиқлангани ҳақида маълумотлар бор. Бу даврга келиб, дейди яқин тарихни шарҳлаётган айрим мутахассислар, Ўзбекистонда миллийлик туйғуси кучая бошлаган. Мустақилликдан кейин эса Наврўз давлат миқёсида кенг нишонланадиган байрамга айланди. Дастлаб маданий айём сифатида кўрилиб, халқ сайли сифатида тантана қилинган Назрўз бугунга келиб анча сиёсий-расмий тус олган. Совет даврида Наврўзнинг тақиқланиши икки босқичда кузатилган. «Аввал 1920-йилларда „худосизлар жамияти“ни тузиш даврида, одамларни диндан воз кечасан, деб мажбурлаш пайтида, Наврўз ҳам тақиқланган байрамлар қаторига кирган», — дейди тарихчи олим Файзулла Ис’ҳоқов. 1985-86 йилларда эса Наврўз асосан Ўзбекистонда „хавфли анъана“ сифатида кўрилган. Қайта қуриш даврида кечган бу таъқиблар миллий уйғониш даврини бошдан кечираётган ўзбек зиёлилари ўртасида кенҳ муҳокама қилинган. Халқ ҳофизи Дадахон Ҳасаннинг эслашича, шу йилларда Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Наврўзни „Бахт ва Баҳор“ байрами деб ўзгартириш ташаббуси билан чиққан.


Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

       Қишнинг ҳорғин кунлари ортда қолиб, юртимизга баҳор ташриф буюрди. Бутун борлиқда жонланиш бошланди. Бор ҳусну латофатини кўз-кўз қилишга чоғланаётган фасллар келинчаги одамлар қалбига ҳам ажиб бир руҳият, завқ-шавқ бахш этди: шоир ижодга шўнғиди, бободеҳқон ерга уруғ қадамоқ ниятида далага отланди, овулларда, шаҳар, қишлоқларда ёшу қари яратувчанлик, ободонлаштириш ишларига бел боғлади.


Бәҳәрий кейпият бағышлаған Наўрыз қуўанышлары

Qoraqalpoq DU

   Университетимизде ҳәр жылы улыстың уллы күни Наўрыз байрамы өзгеше кейпиятта белгиленеди. Быйылғы Наўрыз байрамы да өзгеше руўхта белгилеп өтилетуғынын байрам алды таярлықтан да көриўимизге болады.



Наврўз билан боғлиқ бўлган удумлар, анъаналар ва расм-русумлардан намуналар

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият


 


Наврўз куни туғилган боланинг исмини Наврўз қўйишган. Наврўз куни одамлар ота-онаси, яқин кишилари, йигитлар унашилган маҳбубалари билан дийдорлашганлар.


Орасидан гап қочган одамларни, уришган эр-хотинларни эл оғалари Наврўз куни яраштириб қўйишган.


Наврўзда атроф-муҳит орасталанади, ариқ-зовурлар тозаланади, ҳовли-боғлар тартибга келтирилади. Кўчалар, майдонлар, ҳовлилар тозаланади.


Наврўз дастурхонига 7 хил дарахт баргидан намуна келтириб қўйилади. Улар: мажнунтол, зайтун, беҳи, анор, бодом, писта, ёнғоқлар. Шулар қаторида қатиқ, сут, пишлоқ, тухум, балиқ ва ёниб турган шамлар ҳам қўйилган!


Сумалак тагига олмасин учун қозонга етти ёки ўн уч дона тош ташлаб қўйилади.


Наврўз куни бўй етган қизлар бир жойга тўпланишиб, чиройли гулчамбарлар ясашади. Булоқдан кўзаларга сув олиб келиб, ичига узук, исирға, танга ташлашган. Кейин қўшиқ, лапарлар остида сувдан чиқазиб олинган нишонлар бахт рамзи деб ҳисобланган.


 


Наврўз ва маънавий тарбия

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият

 


Тилга кираётир ҳар боғда оғоч,


    Бинафша атридан йўқотдим ўзим.


                                           Бошимни силаб қўй, дўстим қалдирғоч,


          Қайтганинг ишқилиб чинми, Наврўзим!


 


Наврўз байрамининг қачон вужудга келгани ҳақида бизгача етиб келган қадимий манбалардан шу нарса кўринадики, у Ўрта Осиё, Эрон ва Афғонистонда Аҳамонийлар даврида (милоддан аввалги VI асрларда) кенг тарқалган. Шу маънода Наврўзнинг тарихини 25-30 асрга эга деб тахмин қилиш мумкин.


Наврўз қачон, қандай вужудга келганидан қатъий назар, у ҳар томонлама илмий асосланиб, коинот ва табиат қонуниятлари ҳисобга олинган ҳолда жорий этилган. Чунончи, қуёшнинг ҳамал буржига кириши, кундузнинг узая бошлаши, ёруғликнинг кучайиши, табиатнинг жонланиши – Наврўз деб қабул олинган (Наврўз – «янги кун»деган маънони билдиради). Наврўз эски қуёш календари ҳисобида фарвордин ойининг бошланишига (ҳозирги 22 мартга) тўғри келган. Букун «кичик Наврўз» деб аталган ва бу кундан бошлаб табиатдаги ҳамма нарса амалга киради, деб ҳисобланган.



Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият

 


 


Аввал юрагингга мўралайди у,


Сўнгра куртакларга ўргатади сўз.


Заминнинг кўзидан қочади уйқу,


Демак, Баҳор келди,


Келмоқда Наврўз


 


Серқуёш Республикамиз Мустақилликка эришгач, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида чуқур ўзгаришлар юз бера бошлади.


 


Аввало, бу аҳолининг тарихан узоқ миллий турмуш ва тафаккури тарзидан, халқ анъаналаридан, урф-одатларидан, маънавиятидан келиб чиқаёттанлиги яққол намоён бўлмоқда. Ҳақиқий ўзбекона урф-одатларимизнинг ҳаётдан ўрин олаётгани, қадриятларимизнинг ўз мавқеини топаётгани ҳам шунинг боисидир. Ўзбек ўзлигига ишона бошлади.