топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Наврўз байрами:

Наврўз байрами

Наврўз бунёдкорлик ва ризқ рўз байрами
           Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимиз маданий-маърифий ҳаётида ҳам жуда катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Мазкур жабҳада мустақиллик арафасида, ҳали собиқ иттифоқ ҳукмрон бир пайтда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан

Юртимизда байрам сайли


Байрамлар ҳар доим, ҳар қандай шароитда ҳам маънавий озуқа ва куч бағишлайди. Улар оркали инсонни рухлантириш, ҳаттоки тарбиялаш хам мумкин. Яъни байрам ҳаётнинг энг нафис ва нафосатли хислатларини намойиш этувчи кўзгудир.

Университетте Наўрыз


Бәҳәр – бул мәўсим өзиниң әжайып  байрамлары, әсиресе ондағы ойын-күлки ҳәм тамашалары менен басқа байрамлардан ажыралып турады. Жақында ғана аналар, ҳаял-қызлар байрамын жоқары көтериңки кейпиятта байрамлаған болсақ, мине ҳә демей орынларда миллий байрамымыз болған Наўрыз улыўмахалықлық байрамы да баслап жиберилди. Бүгин университетимизде де миллий байрамымыз болған Наўрыз улыўмахалықлық байрамы көтериңки руўхта өткерилди.

Президент қарори: Бу йил Наврўз байрами умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Қарор матни ЎзА томонидан келтирилган.

Хуш келдинг Наврўз!

Илм-фан

Мустақиллигимизнинг йигирма бешинчи баҳорини қарши олганимизда дилларимизни забт этган эҳтирос, чексиз завқ-шавқ, шодонлик Наврўз нафаси уфуриши билан янгича сурурга қўшилиб кетди. Янгиланиш, ёшариш фасли ўзгача шукуҳ олиб келиб, шундай ажойиб, тароватли кунларда руҳиятимизга ажиб кўтаринкиликни ҳадя этди. Кўклам одимлай бошлаганида уйғониш яққол сезила бошланган заминда табиатнинг янада бетакрор кўрк, чирой очиб, гўзаллашганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. 

Кеўиллерге илҳам йош бағышлаған байрам тамашалары

Qoraqalpoq DU


     16-март күни университетимиздиң спорт стадионында улыўмахалықлық Наўрыз байрамына арналып «Ҳәр күниңиз Наўрыз болсын!» атамасындағы театрластырылған әдебий-музыкалық байрам тамашасы болып өтти.


   Қутлықлаў ушын сөз университетимиз ректоры М.Жумановқа берилди, ол келген мийманларды жәмәәтимиз атынан Наўрыз байрамы менен қутлықлап, жақсы тилегин билдирди. Соң Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң комитет баслығы Б.Нурабуллаев байрам қатнасыўшыларын қутлықлады. Байрам тамашасы университеттиң «Ҳүрлиман» халық ансамбли ҳәм республикамыздың көркем-өнер ғайраткерлериниң атқарыўындағы концерт бағдарламасы менен уласып кетти.


 



Наврўз

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

Тарихий манбаларда келтирилишича ва олимларимиз фикрига кўра, Наврўзнинг шаклланиш даври — энг қадимги замонлардан „зардуштийлик“нинг пайдо бўлишигача давом этган асрларни ўз ичига олади.


Ўзбек халқининг алломаларидан бири Абу Райҳон Беруний „Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар“ китобида Қуёш йили ҳисобида йилнинг биринчи ойи деб саналган Фарвардин ойи тўғрисида сўзлаб: «Бу ойнинг биринчи куни Наврўздир, — дейди. — Наврўз йилнинг биринчи куни бўлиб, унинг форсча номи ҳам шу маънони англатаркан. Наврўз эронликлар „зиж“лари бўйича ўтмиш замонларда, улар йилларини кабисали қилган вақтларида Қуёшнинг Саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у орқага сурилгач, баҳорга келадиган бўлди. Энди у бутун йил унга хизмат қиладиган бир вақтда, яъни баҳор ёмғирининг биринчи томчиси тушишидан, гуллар очилган, дарахтлар гуллашидан мевалари етилгунча, ўсимлик униб чиқа бошлашдан такомиллашгунча давом этган вақтда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган» дея изоҳлайди.


Қадим-қадимдан Наврўз холис ниятли кишиларнинг севимли айёми бўлиб келган. Ўша кунларда ҳатто уруш-жанжаллар ҳам тўхталган, гина-қудратлар кечириб юборилган. Шоҳлар эл ичидан энг муносиб кишиларни тақдирлашган, айрим маҳбусларнинг гуноҳидан ўтишган.