топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Навоий:

АЛИШЕР НАВОИЙ ВА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ЁЗМА МЕРОСИНИ ЎРГАНИШНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

ToshDSHI
Илм-фан
Тошкент давлат шарқшунослик институтида жорий йилнинг ­­­­­14 февраль куни улуғ аждодларимиз, ўзбек ва жаҳон адабиётининг буюк намоёндалари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасига бағишланган “Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ёзма меросини ўрганишнинг янги уфқлари” мавзусида давра суҳбати

Навоий ва биз

Toshkent Moliya Instituti
Истиқлол бизга буюк мутафаккир, даҳо шоир, олам ва одам руҳиятининг бетакрор куйчиси,ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий асарларини кенг кўламда чуқур тадқиқ этиш,ўқиб-ўрганиш, теран англаш, бебаҳо меросидан баҳра олиш ва қадру-қимматини ўрнига қўйишдек улуғ бир бахтни муяссар этди.Буни мустақиллик йилларида шоирнинг Ўзбекистон Республикаси

Навоий ва биз

TMI
Истиқлол бизга буюк мутафаккир, даҳо шоир, олам ва одам руҳиятининг бетакрор куйчиси,ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий асарларини кенг кўламда чуқур тадқиқ этиш,ўқиб-ўрганиш, теран англаш, бебаҳо меросидан баҳра олиш ва қадру-қимматини ўрнига қўйишдек улуғ бир бахтни муяссар этди.Буни мустақиллик йилларида шоирнинг Ўзбекистон Республикаси

Урганч давлат университети талабалар турар жойида “Биз Навоий издошларимиз” мавзусида ўтказилган танлов

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 8 феврал куни Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан Талабалар турар жойида УрДУ хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Биз Навоий издошларимиз” мавзусида танлов ўтказилди. Танлов якунига кўра ғолиб талаба-ёшлар Алишер Навоий ижоди бўйича “Энг яхши ғазалхон”, “Энг яхши мусиқий чиқиш”,

Алишер Навоийга эҳтиром

 
2016 йил 5 февраль куни Наманган давлат университетининг катта мажлислар залида университет Мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси Р.Қўшинова сценарийси асосида буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган “Назм ва наво” бадиий-мусиқий кечаси ўтказилди.

ТАТУ Самарқанд филиалида "Ғазалхонлик кечаси"

Шеърият ва адабиёт
2016 йилнинг 11 февраль куни ТАТУ Самарқанд филиалида буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда шоир, саркарда, тарихчи ва шоҳ Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган бадиий ва маънавий-маърифий “Ғазалхонлик кечаси” тадбири ўтказилди.
 
Тадбирда
Барча 13та расмни кўрсатиш →

Навоийнинг ғалла хирмони

Navoiyni anglash
У амирлик лавозимидан истеъфога чиққач, атиги тўрт-беш йил ичида ҳувиллаб ётган даштни обод масканга, серҳосил ерга, кўркам қишлоққа айлантирди.1477-1482 йилларда Гозургоҳ даштининг Хуросондаги энг сўлим заминга айланганини кўрган Ҳусайн Бойқаро ҳайратдан ёқасини ушлади: «Ул ернинг ҳавоси руҳпарварликда жаннат ҳавосидан нишон айтур ва ели ҳаётбахшликда фирдавс насимидин намуна кўргузур», дея таъриф берди олампаноҳ.Табийки, даштни бу даражага келтириш ўз-ўзидан бўлгани йўқ…
Иқлими қуруқ ва иссиқ, суғориб деҳқончилик қилинадиган Хуросонда асосан боғдорчилик ва токчилик ривож топган бўлиб, чорвачилик ҳам кенг йўлга қўйилганди.Алишербек давлат ишидан истеъфога чиққач, отасидан қолган мол-мулк билан кифояланмай, тадбиркорлик қилди.Ақл-заковатини фақат ижодга қаратибгина

Шоирга қарашли мадрасалар

Navoiyni anglash
Нафақат ўзининг яқин биродарлари, қариндош уруғлари, балки аҳли Хуросонни ҳам маърифатли қилишни мақсад қилиб олган Алишербек Хуросондаги бошқа мадрасалар, шунингдек, Мовароуннаҳр, хусусан Самарқанддаги толиби илмлар таълим оладиган масканлар билан рақобатлаша оладиган мадрасалар барпо этишни бошлаб юборди.
У ўз шахсий молу-мулкидан келадиган даромад эвазига мадрасалар, толибу илмлар учун хонақоҳ, ҳужралар бунёд этдирар экан, улар учун зарур шарт шароитлар яратишга ҳам киришди.
«Макорим ул-ахлоқ» асарида ёзилишича, «Таҳқиқ ва ишонч арбобларининг қибласи бўлган бу зот атоқли олимлар ва ҳурматга лойиқ санъат аҳлларининг даражаларини кўтаришда ва мартабаларини оширишда қўлдан келган қадар ҳаракат қилди.Талабаларнинг тинч, бемалол илм олишлари учун нафақалар белгилаб,

Навоий бойликлари нимага сарфланган?

Navoiyni anglash
Унинг отасидан қолган мерос, ўзига давлат амалдори сифатида ажратилган молу мулк ва ерлардан келадиган даромад кунига 18 минг шоҳруҳий динорни ташкил этарди.Аммо у бошқа бойваччалардан фарқли равишда, ўзининг эҳтиёжидан ортиқча барча пулларини хайрия ишларига сарфлади.
Алишербекнинг отаси Ғиёсиддин бир умр темурийлар хонадонига хизмат қилган, 1452-57 йилларда Сабзавор шаҳрига ҳоким ҳам бўлгани боис, тўпланган молу мулкини уч ўғил: Баҳлулбек, Алишербек, Дарвешалибекларга мерос қилиб қолдирганди. Кейинчалик, шарқда Балх, ғарбда Бистон ва Домагон, шимоли Хоразм, жануби Қандаҳор ва Сейистондан иборат Хуросон тахтига 1469 йили Ҳусайн Бойқаро чиққач, дўсти Алишербекни олдинига муҳрдор, сўнгра амир ва Астробод вилоятига ҳоким қилиб тайинлайди. Шунингдек, оға-ини Баҳлулбек ва Дарвешалибеклар ҳам

Навоийнинг бойликлари

Navoiyni anglash
Унга замондошларининг кўпчилиги ҳавас қилса, айримлари ҳасад қиларди.Зеро, Алишер Навоий нафақат мутафаккир шоир ва давлат арбоби, балки ўз даврининг энг бадавлат инсонларидан бири ҳам бўлган.Айниқса, қолган умримни ижод ва илмга бағишлай, дея ўз ихтиёри билан вазирлик лавозимидан истъефога чиққанида, ҳасадгўй инсонлар «Алишербекнинг бойлиги ошиб, давлати ғуруридан нозиклашиб кетди», дея иғвогарона миш-миш ҳам тарқатгандилар.
Темурийлар сулоласига хизмат қилиб, Сабзавор шаҳрига ҳоким бўлган Ғиёсиддиннинг ўртанча ўғли Алишербек отаси вафотидан сўнг мерос сифатида ўзига тегишли бўлган сармояни тадбиркорлик билан ишлатиб, қисқа фурсат ичида бойиб кетди.У тадбиркорлик йўналишини асосан боғу роғлар яратишга, ундан келадиган даромадга эса маданий-маърифий иншоаатлар барпо этишга

Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

Алишер Навоий қабр тоши ва мақбараси эшиги янгиланди

Navoiyni anglash
Бобур халқаро жамоат фонди 2015 йилда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги тарихий Мусалло майдонида жойлашган Алишер Навоий мақбарасида ободонлаштириш ишларини олиб борди. Бу ҳақда, фонд раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зокиржон Машрабовга асосланиб, «Маънавий ҳаёт» журнали хабар бермоқда.
 
Бобур халқаро жамоат фонди 2015 йилда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги тарихий Мусалло майдонида жойлашган Алишер Навоий мақбарасида ободонлаштириш ишларини олиб борди. Бу ҳақда, фонд раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зокиржон Машрабовга асосланиб, «Маънавий ҳаёт» журнали хабар бермоқда.

Тарихий, ёднома ва турли мавзудаги асарлари (3)

Navoiyni anglash
Навоий Паҳлавон Муҳаммад ҳақида сўз бошлар экан, аввало, унинг жисмоний жиҳатдан забардаст ва кучли бўлганлигини айтади. Ҳатто, унинг каби кучли инсон беш юз, минг йилларда ҳам туғилмайди, дейди. Сўнг унинг юксак илмий истеъдод ва иқтидори ҳақида тўхталиб, унинг мусиқа, тиббиёт, шеърият, қофия, аруз, бадиий санъатлар, илми нужум (астрономия), фиқҳда кенг маълумотга эга бўлганлигини таъкидлайди. Айниқса, мусиқа борасида жуда иқтидорли бўлиб, бир неча ғазалларга куй боғлаган эди. Масалан, Устод Муҳаммад Хоразмий, Мавлоно Нуъмон, Мавлоно Соҳиб Балхий, Шайх Сафойи Самарқандий, Хожа Юсуф Андижоний каби моҳир созанда ва бастакорлар йўлида яратган куйлари тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган. Айниқса, Мир Бузург Термизийга бағишлаб кашф қилган “Чоҳоргоҳ” куйи бутун Хуросонда, ҳатто, Самарқанд ва Ироқда ҳам бағоят машҳур бўлиб, уни куйламаган бирор ҳофиз бўлмаган.
 
Муаммо илми борасида ҳам Паҳлавон Муҳаммад тенгсиз бўлиб, “Куштигир” тахаллуси билан бир қанча муаммолар яратган.
 
Паҳлавон Муҳаммад ғоят хушахлоқ инсон бўлиб, уни Ҳиротда барча таниган-билган инсонлар яхши кўриб, ҳурмат қилганлар: “Такаллуфсиз ва муболағасиз подшоҳдин гадоғача ва аҳлуллоҳдин яҳуд ва тарсоғача Паҳлавонни севмас ва тиламас киши йўқ эрди”.

Тарихий, ёднома ва турли мавзудаги асарлари (2)

Navoiyni anglash
Алишер Навоий тилга олган кейинги икки аёл подшоҳ сосонийларнинг 27- ва 28-ҳукмдорлари Турондўхт ва Озармдўхтдир. Шоир уларнинг тахтга чиқиши ва ҳукмдорлик даври билан боғлиқ қизиқарли фактларни келтиради. Бу икки аёл подшоҳ опа-сингил бўлиб, 23-подшоҳ Хусрав Парвизнинг қизлари эди.
Алишер Навоий “Тарихи мулуки Ажам” асари орқали тарих билимдони қиёфасида намоён бўлади. Асардаги юзлаб географик номлар, юзлаб шахсларнинг исми-шарифи ҳамда юзлаб воқеалар муаллифнинг кучли хотирасидан ҳам дарак беради.
Асарнинг хотимаси маснавий тарзида бўлиб, 50 байтдан иборат. Унда Навоий бевосита Шоҳ Ғозий – дўсти Султон Ҳусайн Бойқарога мурожаат қилади. Унинг адолати ва саховатини, инсон сифатидаги юксак хулқини мадҳ қилади. Шоҳни ягона жавҳарга қиёслайди ва шунинг учун ҳам унга “Назму-л-жавоҳир” асарини бағишлаб ёзганини айтади. Ва айнан Ҳусайн Бойқаро тарихини битиш нияти борлигини билдиради:
Вале азмим эмди будурким худой,
Агар бўлса умрумға муҳлат физой.
Чекиб турфа тарихингга хомани,
Қилиб нуктаға тез ҳангомани...
… Валодат кунидан тутуб то бу дам,
Борин шарҳ ила айлагаймен рақам.

Тарихий, ёднома ва турли мавзудаги асарлари (1)

Navoiyni anglash
Алишер Навоийнинг олим сифатидаги фаолияти унинг нафақат тилшунослик, адабиётшунослик, балки тарихшуносликка доир асарлари билан ҳам белгиланади. У ушбу фан тараққиётига ўзининг “Тарихи анбиё ва ҳукамо” ҳамда “Тарихи мулуки ажам” асарлари билан улкан ҳисса қўшди[1].
Алишер Навоийнинг “Тарихи анбиё ва ҳукамо” рисоласи ислом дини манбаларига асосланган асар бўлиб, пайғамбарлар – расул ва набийлар ҳамда ҳаким зотлар – алломалар тарихига бағишланган. Шу маънода асарни шартли равишда икки қисмга бўлиш мумкин:
1. Анбиё – пайғамбарлар тарихи.
2. Ҳукамо – ҳаким зотлар тарихи.
Даставвал, Одам Ато (а.с.) қиссаси ҳикоя қилинади. Унда Одамнинг яратилиши, Иблиснинг Олий Даргоҳдан қувилиши, сўнг Одам ва Момо Ҳаввонинг ер юзига туширилиши билан боғлиқ ҳикоялар келтирилади.
Ҳазрат Навоий пайғамбарларни анъанага биноан икки гуруҳга бўлади: расул ва набийлар. Расулларга Аллоҳ китоб ва саҳифа нозил қилган бўлиб, улар “мурсалин” номи билан аталади. Набийлар эса фақат ваҳий олган пайғамбарлар бўлиб, уларга китоб нозил қилинмаган (туширилмаган).

«Бобурнома»да Навоий ҳақидаги маълумотлар

Navoiyni anglash

«Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан ҳар қанча  фахрлансак  арзийди. Ўзбек  халқининг  довруғини дунёга торатган улуғ  аждодларимиздан  бири ўлароқ, ул  зот  бизни  тарихимизни  қадрлашга  келажакка  буюк  ишонч билан қарашга  ўргатади». И.Каримов.
«Бобурнома» асарида 1551 киши  номи  тилга  олинган. Улар ичида  жуда кўп тарихий шахслар (Темурий   ҳукмдорлар, ҳарбий амалдолар. Илм-фан ва санъат намояндалари)нинг  шоир машоирлари (портретлари) ва руҳиятлари моҳирона чизилган, уларнинг  хатти-ҳаракатлари, фаолиятлари  баёни  орқали шахсий  хусусиятлари (характерлари) очиб  берилган. Тарихий  шахсларнинг қиёфалари ва фазилатларини ёритганда, Бобур уларга нисбатан ҳаққоний муносабатда бўлишга, уларнинг яшаш тарзи ва шароитидан келиб чиқиб, феъл-атворларининг энг муҳим жиҳатларини  мумкин қадар аниқ  ва ихчам  ибораларда,  лўнда ифодалашга  ҳаракт қилган.
«Бобурнома»да Навоий  ҳақидаги фикрларни  кўздан кечирайин.
Бобур Навоий  билан учрашмаган бўлса-да, лекин ёшлигидан унинг  шахсига ва ижодига катта  меҳр –муҳаббат билан  тарбия  топган. Бобур туғилган йили Навоий  буюк «Хамса»ни ёзишга  киришган, Самарқанд  тахтини  эгаллаган 1498 йили эса Навоий  «Хазойин-ул маоний» девонини тузган эди.

Xondamir. «Makorimul-axloq»dan

Navoiyni anglash
 
 Гуфтам, ки зи қиссаи мушкиле бинависам,
В-аз дарди фироқ ҳосиле бинависам.
 Кў ақл, ки бад-он ҳоли ғаме шарҳ диҳам,
Кў даст, к-аз он дарди диле бинависам.
 («Айтдимки мушкил қиссани ёзай,
Фироқ дардининг ҳосилини ёзай,
Дил қани: у билан қайғуларимни шарҳласам,
Қўл қани: у билан дил дардини ёзсам!»)

Alisher Navoiy: Ey, ko’ngul, kelkim…

Navoiyni anglash
Маълумки, йигитлик фасли — инсон умрининг энг гуллаган, ҳаётга шодлик, умид билан нигоҳ ташлайдиган, унча-мунча ғам-қайғуни кўнгилга яқин йўлатмайдиган бир фасл. Йигитлик умр баҳори ва уни баҳор гўзалликларидан ажратиб бўлмаслиги учун ҳам Мирзо Бобур: Баҳор айёмидур дағи йигитликнинг авонидур, Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур, -деб ёзган эди. Аввал «Бадоеъ ул-бидоя», сўнгра эса «Ғаройиб ус-сиғар» девонидан ўрин олган Алишер Навоийнинг юқоридаги ғазали ҳам шоирнинг йигитлик даврида ёзилган.


Эй кўнгул, келким, бало базмида жоми ғам тутай,
Ўз қатиқ ҳолимға ўлмастин бурун мотам тутай.

«Soqiyo, talx o’ldi ayshim…» Alisher Navoiy g’azaliga sharh

Navoiyni anglash

Афтидан, бу Алишер Навоийнинг ўз ҳаёти билан боғлиқ воқеаларни акс эттирувчи ғазаллардан бири. Чунки унда яқин кишисидан ажралиб, шодлиги ғамга мубаддал бўлган, қаттиқ қайғу чеккан одамнинг ҳасрат-ўкинчлари, бевафо ва бебақо дунё, унинг нотанти ишларидан норози қалбнинг нидоси ифодаланган. Классик шоирлар ўз андуҳлари, шахсий кечинмаларини ҳам анъанавий образларда, умумий тарзда баён қилишни маъқул кўрганлар, лекин, шундай бўлишига қарамай, ушбу шеърда анъанавий ифода-истиоралар замирида самимий инсоний дард, мотамзада юракнинг фиғон-ҳасрати, нохуш кайфиятини ҳис этамиз. Бироқ, ғазал гарчи андуҳли оҳангда бошланиб, унда навоиёна ўртаниш — ёнишлар ғулғуласи авж пардада кўкда ўрлаган бўлса-да, асар мақтаъига келиб умумий умидворлик, илоҳий ишққа дахлдорлик туйғуси қалбга сингади.
Шоир ғазални жудолик дардидан бетоқат дилнинг ғалаёнини тасвирлаш билан бошлайди:
Соқиё, талх ўлди айшим ҳажр бедоди била,
Тут ачиғ майким, ичай Мирзо Чучук ёди била.