топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Навоий ғазаллари:

Минг нола тортиб кўрмай ул гул васлин...

Шеърият ва адабиёт
Адабиёт гулшани

   Алишер Навоий


Оғзим ачитқон дам-бадам ул лаъли шаккарханд эрур,
Ваҳ-ваҳ, туз эрмиш улки, мен қилдим гумонким, қанд эрур.

Ўтсанг ғамим саҳросидин, қонлиғ кўнгул ажзосидин,
Ҳар лола баргин англаким, бир доғлиғ парканд эрур.

Кўюнгда мунглуғ жонға тан, юз захм иладур хирқае
Марҳам била қўйған мамуқ ҳар ён анга пайванд эрур.

Мажнун кўнгул қилмас ҳаво ҳар ён ўқунгдин гўйиё
Ким, бу темур бирла йиғач ҳабсиға онинг банд эрур.

Бор эди инсон гули мақсуд анга (давоми)

NavDPI
Илм-фан
Бошқа бир ўринда эса, ҳалол меҳнат билан топилган қатиқсиз умочни (сувда пишириб олинадиган хамир овқат) кулочга, яъни шарбат, бодом, қаймоқ солиб пиширилган кулчага қарши қўяди. Ўз меҳнати билан топилган умочда кўнгил тинчлиги, осойишталик бор. Биров берган кулочнинг миннати, безовталиги кўпроқ:

           


            Тинч кўнгул бирла қатиқсиз умоч


            Беҳки биров миннати бирла кулоч.


Комил инсонга хос яна бир сифат-ростлик, тўғрилик. Бу тушунча Навоийнинг кўп асарларида изоҳланади. Шоирнинг бу борадаги хулосаси қуйидагича:



Бор эди инсон гули мақсуд анга

NavDPI
Илм-фан

Навоий “Хамса”сида қайд этилган мавзулар кўлами ниҳоятда кенг. Ҳаёт ҳодисотлари, инсон турмуши, ички кечинмалари билан боғлиқ барча жиҳатлар қаламга олинган. Шоир ўқувчи эътиборини энг муҳим тушунчаларга қаратади. Уларнинг ҳар бирига алоҳида урғу беради: кўнгул, иймон, ислом, карам (саховат), адаб, қаноат, вафо, ишқ, ростлик, илм, дунё (афлок) кабилар теран шарҳланади. Асарда инсон, инсонийлик белгилари, “одамийлар одамийси”, яъни бугуннинг тили билан айтганда, комил шахс ҳақида кўпгина фикрлар учрайди.  Навоий инсонни улуғлайди. Унинг кўнгли муқаддас эканлигини такрор-такрор таъкидлайди. Айни пайтда ҳар бир киши эзгу ном қолдириши, умрини яхшиликлар қилиш билан кечириши муҳимлигини уқтиради.