топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Навоий асарлари:

Минг нола тортиб кўрмай ул гул васлин...

Шеърият ва адабиёт
Адабиёт гулшани

   Алишер Навоий


Оғзим ачитқон дам-бадам ул лаъли шаккарханд эрур,
Ваҳ-ваҳ, туз эрмиш улки, мен қилдим гумонким, қанд эрур.

Ўтсанг ғамим саҳросидин, қонлиғ кўнгул ажзосидин,
Ҳар лола баргин англаким, бир доғлиғ парканд эрур.

Кўюнгда мунглуғ жонға тан, юз захм иладур хирқае
Марҳам била қўйған мамуқ ҳар ён анга пайванд эрур.

Мажнун кўнгул қилмас ҳаво ҳар ён ўқунгдин гўйиё
Ким, бу темур бирла йиғач ҳабсиға онинг банд эрур.

“Сирож ул-муслимийн” асари ҳақида

Маънавият
Маданият ва маърифат
Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг “Сирож ул-муслимийн” асари шоир умрининг сўнгги йилларида яратилган бўлиб, унда шариат аҳкомлари, ислом асослари баён этилган. Бу асарнинг майдонга келишида Ҳусайн Бойқаронинг даъвати асосий туртки бўлган.
Навоийнинг бу асари ҳақида илмий адабиётларда деярли маълумот учрамайди. Ҳамид Сулаймонов “Алишер Навоий куллиёти қўлёзмалари тадқиқотидан” деган мақоласида Истанбул, Париж, Лондон, Ленинград, Тошкент фондларида сақланаётган Навоийнинг саккизта куллиёти мухтасар тавсифини ва уларнинг таркибини беради. Олим келтирган жадвалдан маълум бўладики, “Сирож ул-муслимийн” фақат учта куллиётда, яъни Истанбулдаги Реван ва Сулаймония кутубхоналарида ҳамда Париж Миллий кутубхонасида шоир куллиётлари таркибида мавжуд экан.