топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мустақилликнинг 23 йиллиги:

Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

2014 йил 30 августда Тошкент шаҳри Олмазор ва Ўқчи маҳаллалари фаоллари билан «Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!» мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди.




Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият


Халқимиз ҳар йили Мустақиллик байрамини улкан ютуқлар, муваффақиятлар билан кутиб олади. Энг улуғ, энг азиз айёмга муносиб туҳфа ҳозирлаш, юртимизни янада обод ва фаровон этиш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. 


Бу йил ҳам улуғ байрамимиз арафасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янги саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, санъат ва спорт кошоналари, турар жойлар, йўллар, кўприклар қуриб битказилди. Халқимизга хос эзгу анъаналарга мувофиқ бу иншоотлар хосиятли ва хайрли кунларда – Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди. 



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди (давоми)

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

   Юртбошимиз раҳнамолигида навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик самарасида ўзбек шахмат мактабининг жаҳондаги нуфузи тобора юксалиб бормоқда.


   Бугун ўзбек шахматчилари қитъа ва жаҳон чемпионатлари, жаҳон шахмат олимпиадаси, Осиё ўйинларида мунтазам юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатимизда вояга етаётган ёш авлод дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини исботлаб келмоқда. Шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов, ўзбек қизлари ўртасида биринчи халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова каби шахматчиларимизни бугун бутун дунё билади. Жорий йилнинг июнь ойида Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар иккитадан олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон ёшларининг ақл-заковати, истеъдод ва салоҳиятини бутун дунёга намоён этди. Пойтахтимизда 12 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ёш шахматчиларимиз 6 олтин, 4 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритди. Шахмат бўйича жаҳон чемпионлари Нодирбек Абдусатторов ва Исломбек Синдоров, иқтидорли шахматчиларимиздан Абдулбосит Шарифжонов, Оқжол Раҳматуллаев, Нодирбек Ёқуббоев, Мафтуна Бобомуродова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, қитъа чемпиони шарафига муяссар бўлди.


Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

  Мамлакатимизнинг халқаро майдонда обрў-эътибори ортиб, ўзига муносиб ўрин эгаллаб олаётгани унга бўлган  севгимиз тафтини ошираётир. Барча ютуқларимизнинг асосий омили ва мезони биринчи навбатда халқимизнинг дунёқараши, одамларимизнинг сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фуқаролик фаоллиги тобора кучайиб бораётганидадир. Зеро, инсон ўз меҳнатининг натижасини кўрганда, юксак самарасининг гувоҳи бўлганда қилган ишидан мамнун бўлади. Машаққатли меҳнатининг натижаларини қайта-қайта кўргиси, эшитгиси келади. Ана шу аснода унга бўлган вафоси, садоқати ва севгиси янада ортади. Шу маънода, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни ҳар томонлама асослаб, уларни бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил қиладиган бўлсак, севги ва садоқатимизнинг боиси янада ёрқинлашади.



Ватаним

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

Мозийнинг энг буюк ибрати сенда,


Одоб гулларига макон чаманим.


Донишманд ўгити, аллома панди,


Асрагани тоза имон Ватаним.


 


Кубро қўлларида кўтарган байроқ,


Фидоий аждодлар хоки – маҳзаним.


Яссавий ҳикмати кўзга тўтиё,


Не-не буюкларга бешик Ватаним.


 


Ўзбекистон – келажаги буюк давлат

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

    Бугун Ўзбекистон танлаган тараққиёт йўли – ҳар томонлама тўғри ва ҳаётий йўл эканини халқимиз кўрди, ҳис қилди. Бугун ўзимиз танлаган йўлнинг нақадар тўғри, омадли ва мустаҳкам асосга эга экани билан фахрланиб юрибмиз. Йигирма уч йил аввал ана шундай йўлни танлаганимиз учун бугун ўзимиздан, шу йўлни танлаган сарбонимиздан мамнунмиз. Чунки Ўзбекистон мустақиллигининг ўтган йигирма уч йили  ёш давлатимиз учун сиёсий соҳа, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт ва маънавият, ижтимоий ҳаёт, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва миллий хавфсизликни таъминлаш борасида ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш, жаҳон  ҳамжамиятидан муносиб  ўрин эгаллаш даври бўлди.



Мустақиллик байрамининг эзгу ғояси

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

                                                                                                                                                                                                                                                  Ватанни севмоқ иймондандир!


                                                                                                                       “Ҳикматлар”дан


 


     Мана, йигирма уч йилдирки, Ўзбекистон халқи мустақиллик байрамини кенг нишонлаб келмоқда. Албатта, байрам тантаналари ҳар йили ўзига хос шиор билан ўтказилади. Масалан, 2007 йилда “Бу байрам – барчамизники, бутун халқимизники”, 2008 йилда“Мустақиллик  –  бизнинг  борлигимиз,  шону-шуҳратимиз,  эркин  ва  фаровон  келажагимиз  гаровидир!”, 2009 йилда“Мустақиллик биз учун – ўзлигимизни англаш, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигининг, биз кўзлаган демократик жамият барпо этишнинг гаровидир”, 2010 йилда “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон”, 2011 йилда  “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!”,  2012 йилда “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!” ва 2013 йилда “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган шиор билан нишонланди.   Ана шу шиорлар орқали халқимиз ҳам шукроналар айтмоқда, ҳам маррани баланд олмоқда. Шу Ватанни қанчалик севишини, ардоқлшини, қадрлашини, авайлаб-асрашини, юксалтиришини, гўзаллаштириб боришни эътироф этаётир. 2014 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга бинаон, Ватанимизнинг шонли тарихидаги буюк ва ўчмас санани – Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги байрамига бағишланган жорий йилги ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилиши белгиланди.



Ватанга садоқат - олий саодат

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

Ўғлон ҳақингни бил, бурчингни оқла!


Эл-юртинг, тупроғинг қадрини сақла!


Байроғин баланд тут, номин шарафла!


Уни асра-авайла, этма хиёнат,


Ватанга cадоқат — олий  саодат.


 


Мадҳингни битсам

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

 


Юртим, гул жамолинг мадҳини битсам,


Юрак фахр туяр, ифтихор туяр.


Нурли кунларингни тараннум этсам,


Борлиғим қувончдан энтикиб қўяр.


 


Шул сабаб фаровон заминда ҳар жон,  


Қалбида шукрона туйғусин туйдим.


То тирик эканман ҳар нафас ҳар он,


Сени онам дея ардоқлаб суйдим.


 


Аждодлар ўгити шонли тарихинг,


Унда янграгандур мангу алёрлар.


Бугун қувончларга тўлмоқда бағринг,


Шукр, мустақилсан, янграр ёр-ёрлар.


 


Лола Азимова

Ўзбекистон - бунёдкорлар Ватани

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

 



 


Ҳар тупроғи зардир, эли озоддир,

Ер юзининг боғу бўстон чамани.

Эзгу ишга ғайрат  ила ободдир,

Ўзбекистон — бунёдкорлар Ватани!

 


 


Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият


 


Чин инсон унутмас насабин, наслин


Ҳатто булбул алқар ўсган чаманин.


Шу тупроқ волидам,  шу замин аслим,


Ягонадирсан, муқаддас Ватаним!


 


Жаннатларга монанд боғу бўстоним,


Васфингда ожиздир минг бир қасида.


Ер юзи сайқали гул-гулистоним,


Севги ва садоқатим сенга бахшида!


 


Сенсиз татимас роҳат-фароғатим


Васлинг жонга ҳузур, эй, жонажоним,  


Меҳринг-ла комил бахту саодатим


Гулла, яшна, гўзал Ўзбекистоним!


 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида


 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


 


Шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг шонли тарихидаги буюк ва ўчмас санани – Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигини кенг нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрмоқда. Ана шу улуғ айёмни муносиб кутиб олиш ва ўтказиш мақсадида бугунги кунда олиб бораётган маънавий-маърифий фаолиятимизнинг асосий маъно-мазмунини аввало биз танлаган тараққиёт йўлининг ҳар томонлама тўғри ва ҳаётий йўл эканини, янги демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш борасида биз эришган ютуқ ва марраларнинг моҳияти ва аҳамиятини юртимиз аҳолиси ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, уларнинг қадр-қимматини чуқур англаш ташкил этиши даркор.