топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мустақиллик 26 йиллиги:

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон». Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Жамият

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни нишонланадиган мамлакат мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

«1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади», — дейилади ҳужжатда.

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика “Меҳрибонлик” уйлари соғломлаштириш оромгоҳида "Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" деб номланган Фестивал ўтказилди

Жамият
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг ёзги дам олиш Оромгоҳида Фестивал

Халқимиз энг улуғ, энг азиз байрам — Мустақиллик кунини доимо шоду хуррамликда, юксак зафарлар билан кутиб олишга одатланган. Зеро, истиқлол ўз эркимизга эга бўлиб, бахтли-саодатли яшаш, эзгу орзуларимиз рўёбини кўриш, тарихимиз нақадар буюк, бугунимиз чароғон, эртамиз янада нурафшон эканлигини дунёга намоён қилиш имконини берди. Шунинг учун бу айёмнинг ўрни, қадри бўлакча.

Андижон илҳомлари (1-қисм)

Жамият
Андижон илҳомлари


Тилайман гулларнинг ифорларини,
Салобатли тоғлар виқорларини.
Унутинг дунёнинг ғуборларини,
Бугун дийдорлашув муборак бўлсин!!! (Г. Ш)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.