топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мурожаатномага фикрлар:

Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш


Муҳтарам президентимизнинг Олий мажлисга мурожаатномасини қайта-қайта ўқир эканман яна худди ўша биринчи марта тинглаганимдек таъсирли ҳолатга тушаман. Бизда инсонни ўзгартирган китоб, деган гап бор. Ҳа, шундай китоблар инсонни тарбиялайди, шакиллантиради, тафаккурини чархлайди. Аммо, унинг умри давомида ўқиган китоблари ичида битта китоб бўлади-ки, у инсонни ўзгартиради. Унга ўзини танитади. Унинг руҳига мос тушади.

Мен ҳеч иккиланмай айтишим мумкинки, ушбу мурожаатнома бизнинг миллатимизни ўзгартирган асар бўлди. Бизни ўзимизни-ўзимизга таниттирди. Бизни қувватлантирди, нурлантирди. Ушбу мурожаатноманинг ҳар бир сатри яратганнинг олий инояти бўлган азиз инсоннинг тақдири ҳақида қайғурмоқда. Ушбу мурожаатноманинг ҳар бир сатри кундан-кун қудрати ошаётган мамлакатимизнинг тараққиёти учун амалга