топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Миллий давлатчилик:

Миллий давлатчилигимизнинг мумтоз намунаси

Маънавият
Маданият ва маърифат
 
         Бугунги  глобаллашув даврида тарихий тажриба, ўтмиш  инсоният учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, “Бугун юртимизда кечаги кунни эсламайдиган, аждодларини, боболарини ёдга олмайдиган одамнинг ўзи йўқ,  десам адашмаган бўламан.  Дунё

ГЛОБАЛ БОШҚАРУВ ВА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК СУВЕРЕНИТЕТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВАЗИФАЛАРИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

ГЛОБАЛ БОШҚАРУВ ВА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК СУВЕРЕНИТЕТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВАЗИФАЛАРИ


Худайбергенов Абиджон,Ёрматов Санжар


Урганч Давлат университети  


 


             Ўтган асрнинг охирги ўн йиллигида глобаллашув жараёни, яъни бутун жаҳон хўжалиги қисмларини бир-бирига чамбарчас боғлайдиган яхлит иқтисодий, молиявий ва информацион ҳудуднинг шаклланиши жараёни  янада жадаллашди. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, глобаллашувнинг моҳиятини миллий чегараларни деярли тан олмайдиган яхлит глобал маконнинг вужудга келиши ташкил этади. Бунинг оқибатида давлатлар ва ҳукуматлар таъсир имкониятлари ва ваколатлари нисбатан камайиб, улардан айримлари халқаро ташкилотлар, трансмиллий корпорациялар (ТМК) каби халқаро муносабатларнинг янги иштирокчилари тасарруфига ўтмоқда. Мазкур жараённинг янада жадаллашиб бориши кўпчилик сиёсатшунослар ва экспертларнинг таҳлилларига кўра, миллий хавфсизликни таъминлаш борасидаги масалалар ечимига ҳам ўз таъсирини ўтказиши тайин.