топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Кураш:

Курашнинг Осиё ўйинлари дастурига киритилгани расман эълон қилинди

Спорт
Кураш XVIII Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясида эълон қилинди. 
 
Курашнинг 2018 йили Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинлари дастурига киритилгани расман эълон қилинди, деб хабар қилди ЎзА. Бу ҳақда Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари доирасида бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясида эълон қилинди.

Тангриев ўз “тожини” қайтариб олиши мумкин ёхуд ат Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнирдан нималар кутамиз?

Спорт
Хабарингиз бор, 26-29 май кунлари термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал-Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнири ўтказилади.
1993 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу мусобақада бу йил дунёнинг 50 мамлакатидан ташриф буюрган 100 дан ортиқ полвонлар ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боришади.  Ўз тарихида 13-маротаба ташкиллаштирилаётган ушбу мусобақа нуфузи жиҳатдан Жаҳон чемпионатига яқин турувчи мусобақа 2005 ва 2007 йилларда Фахрийлар ўртасидаги ва 2011 йилда Катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати билан биргаликда ўтказилган. Бу  эса турнирнинг Кураш оламида қай даражада мавқеига эга эканлигидан далолат беради.
Бундан ташқари айнан 2011 йилда ўтказилган мусобақа халқаро турнир тарихида географик жиҳатдан энг кўп спортчиларни қамраб

Ўзбекистонда мукофот пули 25 минг доллар бўлган кураш мусобақаси бўлиб ўтади

 
Жорий йилнинг 26-29 май кунлари Термиз шаҳрида ХIII бора Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнири бўлиб ўтади.
Ҳар бир мамлакат, ҳар бир миллатнинг ўзига хос миллий спорт ўйинлари бор. Бугун оммавий ҳисобланган кўплаб спорт турларининг қадимий илдизлари ҳам турли халқ

Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш мавзуида тадбир

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талаба-ёшлари ўртасида “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
 
Институтнинг 03.11.2016 йил соат 11:00 да “Ёшлар маданият маркази”да Гиёҳвандлик — аср вабоси бўлиб, унинг зарари ва унга қарши

Ислом манбаларида диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалалари

Терроризм муаммоси XX асрнинг охири, айниқса унинг сўнгги ўн йилида халқаро жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Терроризм Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, кўплаб минтақавий, халқаро, нодавлат ва жамоатчилик ташкилотлари, қонунчилик ва ижроия, ҳуқуқ-тартибот органлари ва махсус хизматлари учун ўта муҳим муаммога айланди. Шу боис, ушбу муаммонинг келиб чиқиш сабаб ва илдизлари сиёсатшунос, ҳуқуқшунос ва бошқа фанлар вакиллари томонидан ўрганилмоқда.
Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ғоят мураккаб, кўп қиррали ислом дунёсининг ажралмас қисмидир. Сир эмаски, дунёда етарли даражада расмий ва норасмий ҳаракатлар мавжуд. Улар ё исломнинг устунлигини тан олиш, ёки бошқача айтганда, барча динларга нисбатан муросасизлик, ёхуд исломдан

Кураш халқимизнинг гўзал қадриятларидан биридир

Иқтидорингни намоён эт!

Илдизлари теран дарахт бақувват бўлади, узоқ яшайди. Ўзбек курашининг илдизлари ҳам чуқур кетган, тарихи олис ўтмишга бориб тақалади. Курашимиз асрлар мобайнида мардлик, инсонийлик фалсафасини тарғиб қилиб келган. Лекин ўзбек курашига панжа орасидан қаралган, бобомерос санъатимиз таҳқирланган замонлар ҳам бўлди.


Курашчиларнинг тезкорлигини ошириш йўлида

Блог им. alioripov

Ўзбекистонда кураш нафақат миллий, балки умуминсоний спорт тури сифатида таркиб топди. Президентимиз И.А. Каримовнинг мазкур спорт турига алоҳида эътибор бераётгани ва профессионал курашчи-спортчиларни вояга етказишда ташаббускор бўлаётгани бежиз эмас. Юртимиз кураш Ватани сифатида ушбу масалаларда етакчи бўлиши керак. Хозирги кунда профессионал курашчиларни тайёрлаш иши илмий- назарий ва амалий жиҳатдан асосланган. Бу борада ўзига хос тадқиқотлар яратилмоқда. Профессионал курашчилар тайёрлашнинг мақбул технологияларини яратиш, курашчиларнинг тезкор куч сифатларини ривожлантиришга қаратилган айланма машқлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Шу йўналишда олиб борилган тажрибада айланма машқларни танлашда курашчи техник ва тезкор куч тайёргарлигининг ривожланишини таъминловчи таъсир механизмларини ҳисобга олиш принципига асосланилди.