топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Конституция ва маънавий ҳаёт:

Конституция ва маънавий ҳаёт

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


        Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш ҳамда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг  22 йиллиги муносабати билан  2014 йил  6 декабрь куни соат: 14-00да институт фаоллар залида “Конституция ва маънавий ҳаёт” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда институт раҳбар ходимлари, “Хотин-қизлар” қўмитаси аъзолари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Шунингдек, тадбирда “Камолот” ЁИҲ БТнинг иқтидорли талаба-ёшлари ўз маърузалари билан иштирок қилди. Ҳамда талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини баҳолаш мақсадида танлов ўтказилди. Тадбирда фаол иштирок этган талабалар касаба уюшмасининг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғаси билан тақдирланди.  Жами иштирокчилар сони 200 нафарни ташкил қилди.