топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Истиқлол:

Истиқлол берган имконият

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллиги давомида халқимиз эришган ютуқлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ушалаётган орзулар ҳақида қанча фикр билдирсак оз. Чунки истиқлол туфайли инсон омилига, унинг фаровонлигига бўлган эътибор кундан — кунга ортиб бормоқда. Бу мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ энг улуғ неъмат — тинчлик йўлидан оғишмай бораётганимиз самарасидир. Муқаддас заминимизда ҳар бир оила, ҳар бир инсон тонгни қаршилар экан бугунги, эртанги ҳамда келажакдаги ишларини эмин — эркин режалаштиради, хавотирсиз ўз юмушлари билан банд бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мустақилигимизнинг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзида шундай дейди: “Мустақиллик, истиқлол дегани улуғ неъмат аввало, халқимизга озодлик ва эркин ҳаётни берган, инсоний шаънимиз, миллий онгимиз, қадр-қимматимизни тиклаб, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берган, Ватанимиз тарихида ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк санадир.

Мустақиллик биз учун — бу ўз тақдиримизни қўлга олиб, юртимизнинг ер ости, ер усти бойликларига эгалик қилиш, беқиёс моддий ва маънавий салоҳиятимизни амалга ошириш, жаҳон миқёсида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш демакдир” (“Халқ сўзи” газетаси 2014 йил 1 сентябрь) Бунёдкор халқимиз меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги, инсонпарварлиги туфайли мустақиллик йилларида асрларга тенг бўлган ютуқларни қўлга киритдики, Навоий кон-металлургия комбинатининг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари фикримизга яққол мисол бўла олади.
Қизилқум ўз бағрида бебаҳо ва ноёб бойликларни жамулжам этиб, келаётган тенгсиз хазинадир. Оллоҳ – таоло уни Ўзбекистон халқининг бахт саодати, фаровонлиги мустақиллигини янада мустаҳкамлаш учун ато этган бўлса ажаб эмас.

Миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришнинг баьзи бир масалалари

Блог им. devdasdesign

С.Норқўзиев


Фалсафа фанлари номзоди, доцент


Биз маьнавий тикланиш ва покланиш орқали миллий истиқлол мафкурамизни яратиш учун ҳаракат бошладик.


Ўзбек халқи асрлар мобайнида авайлаб сақланиб, сайқал топиб келган ўз миллий урф-одатлари, расм-русм, удум ва аньаналари, ғурури, ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзи, ҳуқуқий онги, эьтиқоди, бир сўз билан айтганда, маданий-маьнавий дунёси  билан ажралиб туради. Бироқ аждодларимиз умумбашарият маьрифатпарварлигини яратишда бевосита иштирок этганлар, улар жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлар. Уларнинг бой маданий меросидан фойдаланиш миллий истиқлол мафкурасининг шакл-тамойилларини яратиш учун хизмат қилиши шубҳасиздир.


Миллий истиқлол мафкурасида ватанпарварлик асосий ўринни эгаллаши табиийдир. Бу мафкура том маьнода халқ мафкураси, яьни Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ўзбеклар, қозоқлар, тожиклар, руслар, украинлар, хуллас, республикамизни ўзининг жонажон Ватани деб билган, Ўзбекистон фуқороси эканлигидан ғурурланадиган барча милллат вакилларининг мафкураси бўлиши керак.


Миллий истиқлол мафкурасида оилага алоҳида аҳамият берилиши ҳам мақсадга мувофиқдир. қадимдан шарқда биринчи ўрида оила ва унинг манфаатлари қўйилган. Бу қадриятимизни эьзозлаш халқимиз маьнавиятимизни бойитишга хизмат қилади.


Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий давлат қуришга азму қарор қилган экан, юксак ҳуқуқий давлат қуришга маданият, қонунга хурмат, итоатгўйлик миллий истиқлол мафкурасида муҳим ўрин эгаллаши лозим. Миллий истиқлол мафкураси ҳар қандай партиявий мафкурадан устун билиши зарур.


Зеро, у ўзида халқимизнинг энг ардоқли фазилатлари- имон ва инсоф, меҳр-оқибат, шафқат ва раҳмдиллик, уят ва андиша, ор-номус, ўзаро ҳурмат, юксак ватанпарварлик, элига ва халқига садоқат каби қадриятлар ва ғоялар мужассамлаши лозим.


Шундай мафкурагина турли сиёсий партиялар, ижтимоий гуруҳлар, олиму муҳандислар, ишчию-деҳқонлар, барча ватанпарвар фуқороларнинг дунёқарашини, ғояларини, кечинмаларини якдиллик, ҳамдўстлик нуқтаи назарига келтириш имконини беради.


Миллий истиқлол мафкураси давлатимиз барча фуқороларини улуғ мақсад йўлида қалбан жипслаштиришга хизмат қилиши керак. Мамлакатимиз фуқоролари Ўзбекистон мустақилллигини мустахкамлаш учун онгли равишда қатьий кураш олиб борган тақдирдагина олдимизга қўйилган мақсадларнинг уддасидан чиқамиз.


Миллий истиқлол мафкурасини яратишда аввало яқин тарихий ўтмишимиздаги ҳамма нарсадан ҳам воз кечавериш тўғри бўлмасди. Уруш ва меҳнат фахрийларимиздаги ватанпарварлик туйғуларини ёшларга ўргатиш ғоят муҳимдир.


Ёшларимизга халқимизга ҳос бўлган ҳислат- меҳнатсеварликни сингдиришнинг аҳамияти каттадир. Ватан мустақиллигини мустахкамлаш, халқ фаровонлигини таьминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган кишилар рағбатлантириши, энг аввало, маьнавий жиҳатадан рағбатлатириши зарур. Биз фуқороларимизда меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантирмасдан ҳозирги инқироздан чиқишимиз осон бўлмайди. Бола оилада меҳнатсеварлик, камтарлик руҳида яҳши тарбияланмаса, мактаб ҳам, жамоат ташкилотлари ҳам бунинг уддасидан чиқишлари мушкул. Шу боисдан, айниқса, жамиятимизда оналар обрўсини оширишга эьтибор кучайтирилиши лозим. Бизда кўпинча “Япон мўжизаси”  ҳақида гапирилади. Ҳақиқатда ҳам, бу мамлакат халқининг меҳнатсеварлигини намуна қилиб келтириш мумкин. Японияда меҳнат таьтилида асосан бир ҳафтадан ошмаслигига қарамасдан, ходимлар ҳам дам олишга чиқишга шошилмайдилар. Уларга ёшликдан бошлаб бирор фирмага мансублик учун фахрланиш ҳис- туйғуси сингдирилади. Шу сабабли улар ўз фирмаларининг шон-шуҳрати учун билим ва истеьдодларини аямайдилар.


Ўтган бобокалонларимиз Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Исмоил ал- Бухорий, Ат-Термизий, Хўжа Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Машраб ва юзлаб ҳали бизга номаьлум бўлган аллома ва донишманд мутафаккирларни пухта ва чуқур ўрганишимиз зарур. Бу маьнавий пойдеворимизни атрофлича ўрганиш келажак авлодни тарбиялашда асос бўлади.


Янги мафкурамиз журъатли ва қатьий, иймон-эътиқодли кишиларни тарбиялаб етиштириши лозим. Тажриба шуни кўрсатяптики, баьзи кишилар, айрим раҳбарларимиз ҳам тарозининг қайси томони оғир бўлса, шу томонда турадиган бўлиб чиқадилар. Бундайлар қийин пайтда ўз фикрини қатьий айтолмайдилар., химоя ҳам қилолмайдилар. Мафкуранинг мазмуни аниқ инсонга қаратилиши, мавхум бўлмаслиги лозим. Демак, у жамиятнинг кичик бўғини бўлган оилага меҳр-муҳаббатдан бошланиши керак. Ватанпарварлик, дўстга садоқат, ҳурмат-иззат, қадр-қиммат, мустақилликка муносабат оиладан шаклланади.


 Истиқлол мафкураси ҳар бир шахсда жамиятга нисбатан лоқайдликни йўқотадиган мафкура бўлиши керак. Бундай мафкура онгига сингган фуқоро Ўзбекистон деб аталмиш юрт учун керак бўлса жонини ҳам фидо қилиб, Ватан туйғусини баланд кўтарсин.


Миллийлик, миллатга мансублик-бу умумжаҳон тараққиёти қонуниятидир. Ўзбек миллатини ғурури, миллий ифтихори қуйидагиларда яққол намоён бўлади: Биринчидан, она Ватанимизнинг буюк кўп минг йиллик тарихий ўтмишида, унинг Шарқ маьрифатпарварлиги, умуман жаҳон цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссасида ва унда тутган мавқеида: Иккинчидан:, бизнинг ватандошларимиз бўлмиш жаҳон миқёсида тан олинган фан, дин, адабиёт, саньат, даҳоларимизнинг бебаҳо маданият саньат, меьморчилик ёдгорликарида; Тўртинчидан: ўзбек халқининг ўз она тилига, миллий урф-одатларига содиқлигида: Бешинчидан, ўзбекларнинг буюк ислом цивилизацияси ва маданиятига мансублигида: Олтинчидан, ўзбек давлатининг табиат бойликларидан, серҳосил ерларида, мамлакатимизнинг иқтисодий куч-қудратида; Еттинчидан, кўп миллатли Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигида, унинг фуқоролари ва бутун халқининг истиқлол ва тараққиётига, буюк келажакка бўлган ишончида; Саккизинчидан, фуқороларимизнинг жаҳон талаблари даражасида билим ва малака олишга, фан-техникага, бозор иқтисодиёти тадбиркорлиги маданиятига бўлган иштиёқ ва интилишида; Тўққизинчидан, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда тан олинишида ва халқаро нуфузини ошиб боршида; ва ниҳоят, Ўнинчидан, тинчлик, барқарорликда, ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлаб олиб, собитқадамлик билан олға бораётганлигидадир.


Бизнинг юрт дунёга маданиятнинг барча соҳаларида юзлаб жаҳоншумул улуғ зотлар, давлат арбобларини яратишда буюк аждодларимиз бевосита иштирок этганлар, улкан ҳисса қўшганлар. Шунинг учун ҳам Ўзбек миллий маданий мероси жаҳон маданиятининг узвий ажралмас таркибий қисмидир.


Мустақил Ўзбекистоннинг, нафақат Ўзбекистонннинг, балки бутун жаҳон маьнавияти салтанатида ўз ўринларига эга бўлган улуғларимизни ардоқлаш вақти келди.


 Тўмарис ва Широқ, Спитамен ва Мангуберди, Темур Малик, буюк соҳибқурон бобомиз Амир Темур, Улуғбек, Бобур ва бошқа улуғларимизни руҳини шод айламоғимиз ғурурли Алпомиш, Ойбарчин, Равшан, Ҳасан, Кунтуғмиш достонларини баралла куйламоғимиз ва эшитмоғимз керак.


Ўзбекистон ўзининг чуқур давлатчилик негизларига эга, ўзига ҳос сиёсий-ҳуқуқий маданий мерос соҳибидир. эрамиздан бир неча юз йиллар олдин, бизнинг ҳудудимизда давлат ҳуқуқий институтлар ва қарашлар тараққий этган Моварауннахрда ислом маьрифатга, ҳуқуқшунослиги-фиқх, шариатга умуман, жаҳон ҳуқуқий маданиятига улкан ҳисса қўшган фотиҳлар-ҳуқуқшунослар яшаганлар.


Бизнинг ҳудудимизда 9 мингдан зиёд тарихий, маданий, меьморчилик ёдгорликлари-ўзбек халқининг беқиёс маданий меросининг тирик гувоҳи бор. Уларни таьмирлаш, тиклаш, сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг маьнавий, қолаверса, инсоний ватанпарварлик бурчимиздир.


Ҳулас, миллий истиқлол мафурасининг узвий таркибий қисмини бой таркибий меросимиз ташкил этади. Маьнавиятимиз хазинаси дурдоналаридан баҳраманд бўлиб, тарбияланган соғлом авлод руҳан тетик бўлади.


Биз чиндан ҳам буюк Ватанимиз билан фахрлансак арзийди.Бунинг негизида инсонпарварлик, фаровонлик ва оиланинг бахту-саодати, халқпарварлик, Ватанга муҳаббат, барча кишиларнинг эркинлиги ижтимоий адолат ва тенглиги каби умумбашарий тушунчалар ётмоғи керак.


Шуни таькидлаш жоизки, агар мафкура эхтиёждан ва ҳаёт имкониятларидан узилиб қолган бўлса у давлатга ҳам катта зарар келтириши мумкин. Бир сўз билан айтанда, мафкура тўғрисида жамиятнинг ўзи қайғуриши, ўз мафкураси учун ўзи тайёр бўлиши лозим.


Бугун ижтимоий фан вакиллари олдида катта илмий, назарий ва амалий муаммолар кўндаланг турибди. Буларни ҳал этмасдан туриб, ўзлигимизни танишимиз, истиқлолимизни англашимиз, иқтисодий мустақилиликка эришишимиз жаҳон бозорининг рақобатбардош субьектига айланишимиз мумкин эмас.


Она-Ватан тарихини,  халқимизнинг табаррук обидаю унинг ўзига хос ҳусусияти, билим даражаси, сиёсий-ҳуқуқий маданияти ҳолати, фаровонлик даражасини аниқ билмай туриб, ватанпарвар инсон шаклланишига эришиб бўмайди. Шу сабабли олий ўқув юртларида ҳамон ҳукм суриб келаётган ўзибўларчилик ва бефарқликка чек қўйиб, ижтимоий фанларни ўқитишдан истиқлол мафкураси концепсиясига мувофиқ келувчи ва илмий асосланган мунтазам тизим, тегишли моддий –техника замин, пухта ишланган дарслик, қўлланма, дастур билан таьминлаш долзарб вазифадир.


Ижтимоий фан ўқитувчилари ижтимоий сифати ва шахсиятига алоҳида эьтибор бериш керак, иштимоий фан ўқитувчилари иймон-эьтиқодли, покиза, кенг қамровли билимдон, халол, таьмагирлик ва чиркин порахўрликни инсон шахсига иснод келтирувчи ҳақорат деб билувчи ор-номусли мўътабар кишилар бўлиши шарт. Акс ҳолда ижтимоий фан жамиятдаги ўз муқадддас вазифасини бажара олмайди. Собиқ Иттифоқдагидек қуруқ сафсатага айланиб қолади. Ваҳоланки, ижтимоий фанлар истиқлол мафкураси концепсияси асосида покиза дунёқарашни шакллантириши лозим.


Ижтимоий фанлар рўйҳати замонавий фанлар билан бойитилиши зарур. Чунки бозор муносабатларига ўтиш шароитида “Сиёсатшунослик”, “Иштимоий психология”, “Касб этикаси”, “Мантиқ”ни ўқитилиши зарур ва бу фанлар фуқоролару мутахасисларимиз учун бениҳоя аҳамияти каттадир. Биз ҳозиргача модда, ижтимоий борлиқ бирламчи, онг эса иккиламчи, деб ҳисоблаб, ақл-заковат, маьнавият, мафкура, дунёқараш каби омилларнинг аҳамиятини, уларнинг яратувчилик ва бунёдкорчилик ҳусусиятларини яхши тушуниб етмасдик. Ахир ҳар қандай киши бирон бир ишни бошлар экан, албатта, унинг режасини авваламбор ўз миясида шакллантиради. Шу билан бирга, ҳеч қачон кулба қуриш учун имконияти бор одам қаср қуришни режалаштирмайди.


Иккинчи томонидан, модда, борлиқ бирламчи десак-да, моддий, мулкий муносабатларни ўзгартирмадик, такомиллаштирмадик, уларни замонавий дунёқараш, сиёсий онг, ахлоқий маданиятининг тагзаминига айлантирмадик. Бугунга келиб, мамлакатимиз мустақиллигини мустахкамлаш, унинг иқболини таьминлаш ҳудди мана шу масалаларнинг ҳал этишга тақалиб турибди. Зеро миллион-миллион кишиларнинг ҳаётига, мамлакатнинг ҳаётига даҳлдор ишларни пухта ўйламай, шошма- шошарлик билан зинҳор амалга ошириб бўлмайди.


Алабатта, юксак маьнавиятсиз, замонавий мафкурасиз одам, ҳам яшаши мумкин. Аммо чинакам инсоний адолатли жамиятни маьнавиятнинг юксак даражасисиз қуриб бўлмайди. Бу ҳол зиёлиларимизга, олимларга биринчи галда жамиятшуносларга, сиёсатшуносларга алоҳида масьулият юклайди. Чунки, юксак маьнавият, илғор мафкура ўз-ўзидан шаклланмайди. Уларни мутаҳассислар яратадилар ва муайян йўллар билан омманинг онгига сингдирадилар. Ана шундагина илғор ғоялар моддий кучга айланади.


 Бундай Ватанни чинакам ватавпарварлар қурадилар ҳамда уни барпо этиш йўлида асл ватавпарлар алоҳида шаклланади. Ватан-бу фақат сув, ер, тоғлар, боғлар табиий бойликларгина эмас. Балки у одамлар, улар ўртасидаги шаклланган муносабатлардир.


Шундай қилиб, биринчидан, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш мустақил йўлимизнинг, амалга ошираётган ислоҳотларимизнинг энг муҳим, ажралмас жиҳатларидан биридир. Иккинчидан, ҳар қандай мафкура бир кунда бир гуруҳ олимлару сиёсатчилар, томонидан “кампаниябозлик” тарзида яратилмайди. У маьлум тарихий давр мобайнида, ижтимоий ривожланиш натижасида шаклланади. Ҳар қандай мафкуранинг негизида халқнинг туб мафкуралари ва истаклари ётганадагина, у халқ мафкураси бўлади.


Бунда биринчи ўринда шу мамлакат асосий аҳолисининг, миллатнинг мафкураси чиқмоғи керак. Шунинг учун ҳам бизда ўзбек миллий маьнавиятига асосий эьтиборни қаратмоқ лозим. Учинчидан, маьнавият бу ҳар қандай мафкурадан, (сиёсий, миллий, ҳуқуқий, тарихий ва ҳоказо) кенг тушунчадир. Расмий мафкура халқ, миллат маьнавиятидан йироқ бўлса, ҳеч қандай натижа бермайди. Маьнавият мафкурани озиқлантирувчи булоқ манбаидир. Тўртинчидан, ватанпарварлик ҳар қандай мафкуранинг муҳим жиҳатидир. Чунки, биз, ҳар қандай фуқоро, Ўзбекистонлик учун мустақиллигимизни тўла ҳис этмоқ, мустақилликни эьзозламоқ, мустақиллик учун жон фидо қилмоқ мамлакатимиз, давлатимиз келажагини муҳим асосидир.


Мустақил Ўзбекистон учун фалсафа, фалсафий қиёфа керак. Истеьмолчидан иборат ҳаёт тарзи фалсафий бўлиши мутлоқо мумкин эмас., жамиятдаги фалсафага бўлган муносабат, ҳоҳлаймизми, ёки  йўқми бизнинг мақсадлармиз, йўлимиз қай даражада самимий эканлигини ҳолисона кўрсатувчи ўзига ҳос меьзондир. Зероки, фалсафа табиат, жамият, инсон, тафаккур ва ҳоказолар каби энг мураккаб ҳодисалар тараққиётнинг энг умумий қонунлари тўғрисидаги бирдан-бир фандир. Табиий фанларга, улар орқали кирилса, табиатнинг ўзи ёввойилик даражасига тушиб қолганидек, жамият ҳам ундан кам бўлмаган даражада, унинг ички қонунларини билиб ўзига таьсир этишига эхтиёж ҳис этади. Хусусан, чинакам инсоний жамият тўғрисида гап кетганда, бу ерда фолбинликка сира ҳам ўрин йўқ.


Фалсафа илми қуруқ гапга ёки бир безакка айлантириб қўйилган, хаёт билан ҳамнафас бўлмаган кечаги кунимиз сабоқларидан хулосалар чиқаришимиз ҳамда уларни қайтадан такрорламаслика ҳаракат қилмоғимиз зарур. Фалсафа фанлик қиёфасини йўқотса, у сафсатага айланишини кўрдик.


Аммо бунинг учун фалсафанинг фақат ўзи айбдор эмас. Фалсафа ўзининг туб моҳиятини ифода этиш учун (ҳудди бошқа фанлар каби) муайян шароитлар, яьни фалсафа илмига ижтимоий харидор зарур. Акс ҳолда фалсафа касодга учрайди. Амалий муаммоларни фалсафа бевосита ҳал этмайди. Лекин фалсафасиз бирон-бир  ижтимоий-амалий муаммо ҳам жиддий ҳал этила олмайди.


Ижтимоий муаммоларнинг илдизигача чинакам фалсафа ёрдамида етиб бориш мумкин. Фалсафа  (нафақат у балки, илмнинг бошқа соҳалари ҳам) ўтган, кечаги кунни қайд қилиш, қабул қилинган йўлни, сиёсий қарорларни шархлаш билан ўралашиб қолмасдан, уларни илмий таҳлил қилиш, эртанги куннинг иқболини ҳолисона башорат қилиш, тўғри йўналишни танлаб олиш учун замин яратмоғи лозим.


 

Истиқлол арғумонлари

Блог им. aroshka92
ИСТИҚЛОЛ АРМУҒОНЛАРИ
 
Ёшлик кишининг умр баҳори. Унинг ўзига хос кўркамлиги, ўзига яраша завқли жиҳатлари бевосита давр кайфиятига, одамлар руҳиятига таъсир этмасдан қолмайди. Ахир ёшларга ҳавас қилмайдиган бирор кишини топиш амри маҳол. Зеро, куч-қувват, шижоат, ўзгача кайфият мужассамлигининг гувоҳи бўламиз. Бизга маълумки, мустақиллигимизнинг пойдеворини мустаҳкамлашда, мамлакатимизнинг тараққиётида, юртимизнинг буюк давлатга айланишида таълим-тарбия ишларини оқилона йўлга қўйиш, ёшларини замонавий илм-фан, техника ва технологиялар билан таништириб бориш бениҳоят катта аҳамиятга эга. Зеро, тараққиёт тақдири маънавий жиҳатдан етук, билимдон, онгли фикрлайдиган, иродаси бақувват, илм олишга ҳавасманд ёшлар қўлида эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Илм-фан, маданият ва маърифат ҳар қандай  мамлакат ва халқни юксакликларга кўтаради, келажагини олдиндан кўрсатиб беради.  Ёш авлод тарбияси, уларнинг дунёвий билимларни чуқур эгаллашлари масаласига юртимизда  алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлаш лозим. Юртимизда йигит-қизларнинг жаҳон андозалари талаблари даражасида таҳсил олишлари, юксак маънавиятли, юқори малакали кадр бўлиб шаклланишида моддий ва маънавий қўллаб қувватланмоқда. Шу билан бир қаторда иқтидорли ёшларни чет эллардадаги нуфузли ўқув юртларида таълим олишлари учун барча имкониятлар яратилган.
Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг келажаги, иқтисодий салоҳияти, аждодлар кечмиши ва албатта ёшлар иқтидори ва уларнинг интилишлари билан боғлиқ. Буни ҳис этган Тошкент фармацевтика институти талаба-ёшлари ёруғ келажак умиди билан изланмоқдалар, ўқиб ўрганмоқдалар.
Институтда  иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида Касаба-уюшмаси, “Устоз-шогирд”кенгаши, “Камолот” ЁИҲ   БТ ҳамда маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан бир қатор чора-тадбирлар амалга ошрилиб келинмоқда. Ҳар ўқув йилида институт раҳбарияти,  маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан аъло баҳолар билан ўқиётган иқтидорли талаба-ёшларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида профессор “Маннон Азизов” номидаги ва “Дори-дармон”АК томонидан таъсис этилган стипендиялар талабаларга тақдим этилади. Бу каби эътибор талаба-ёшларни янада изланишга, ўқиб ўрганишга бўлган қизиқишини оширади ва  мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон  Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, институт  раҳбарияти ва “Камолот” ЁИҲ   БТ  етакчилари томонидан бир қатор  амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳарбий хизматни имтиёзли якунлаб институтга ўқишга қабул қилинган талаба-ёшларни маънавий-маърифий тадбирларга жалб этиш масалалари ижобий ҳал этилган.
Ҳар ўқув йилида талаба-ёшларнинг ёзги таътил вақтида бўш вақтларини унумли ва мазмунли ташкил этиш борасида  “Бунёдкор”  меҳнат отряди ташкил этилади ва уларнинг рўйхати шакллантирилади.  Институт  талаба- ёшларидан иборат тузилган  “Бунёдкор”   меҳнат отряди  томонидан  ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилади ва ёшлар моддий  қўллаб-қувватланади.
Институтда талабаларнинг яшаши, ўз устида мустақил ишлаши, дам олиши, спорт ва бошқа тўгараклар ҳамда клубларда қатнашиши учун шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, институт талабалар турар жойида белбоғли кураш, баскетбол, волейбол, шейпинг, стол тенниси каби спорт тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу тўгаракларга жисмоний тарбия фанидан таълим бераётган ўқитувчилар раҳбарлик қиладилар.
Институт кафедраларида ўн иккита касбий, ижодий тўгараклар ҳам фаолият олиб борилади. Унга турли йўналишларда, турли курс талабалари илмий ишлар билан махсус бириктирилган бўлиб, малакали профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида иш олиб борадилар.
Шу билан бир қаторда талаба-ёшларининг турли маънавий тахдидлар, мафкуравий ҳуружлар тўғрисидаги билим ва тушунчаларини янада бойитиш,  ёшлар қалби ва онгида турли ғоявий-информацион таҳдидларга нисбатан маънавий иммунитетни кучлироқ шакллантириш, мустақил фикрловчи, ватан тақдири ва истиқболига бефарқ бўлмаган шахс-мутахассисни тарбиялаб етиштириш, аҳолининг огоҳлиги, хушёрлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини юзага келтириш мақсадида режа асосида ўтказиладиган “ Ахборот ва таълим-тарбия соатлари” дарсларида “Диний экстремизм ва терроризм – тинчлик ва тараққиёт душмани”, “Маьрифий ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Ҳозирги замон ва динлараро мулоқот” мавзуларида учрашувлар, давра суҳбатлари олиб борилмоқда. “Устоз-шогирд”  кенгаши орқали ҳар бир гуруҳда мураббийлар томонидан бевосита мулоқот ва  тушунтириш ишлари олиб борилади. Шу билан бир қаторда институт миқёсида Президент И.А.Каримовнинг “Мустақилликка эришиш остонасида” номли асарини профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида ўрганишга бағишланган тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.
“Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида талабаларнинг тарихий жойларга саёҳатларини уюштириш мақсадида ҳар ойда бир маротаба ўтказилиб келинаётган  “Маънавият кун”ларида, турли маънавий-маърифий тадбирлар давомида ҳамда ҳар ўқув йилида институтда таҳсил олаётган иқтидорли талаба-ёшларни, мураббийларни, ходимларни институт ректори ташаббуси билан  қадимий обидалар, қадамжолар яъни, Самарқанд, Бухоро ва Хива сингари шаҳарларга саёҳатлари ташкил этилади.
“Илм мартабаси мартабаларнинг зўридир” деган гап шубҳасиз тўғридир.  Қайси ерда илм маърифат кучли бўлса, ўша ер бахт ва маънавият маскани ҳисобланади. Гўзал ҳулқ билан пайваста бўлган илм одамларни бахтиёр қилади, мартабасини баландлатади.  Илмдан мақсад эса кўркам ва эзгу ишларни амалга оширишдир.  Бу йўлда тинимсиз изланишда, ҳаракатда бўлган ёшлар шубҳасиз  кўзлаган мақсадларига эришажак.
Донишмандларимиздан бири: “Истеъдод эгаларини тарбиялаш шундай бир кимёдирки, у қора тупроқни тоза олтинга, ноқис тошни эса айбсиз гавҳарга айлантиради”, -дея таъкидлаганлар.  Бу ҳикмат  замирида ҳақиқат акс этганлиги бежиз эмас.  Мана шундай истеъдодли ёшларни тарбиялаш йўлида институт устозларининг ўз ўрни бор албатта.  Киши  қалбига илм ва маърифат нурларини олиб киришда, ҳаётда муносиб ўрнини топишда  уларнинг меҳнатлари таҳсинга лойиқ. Халқимизда ёш ниҳолни қайси томонга қараб бурса, ўша томонга  қараб ўсади, дейилганидек ниҳолнинг қандай ўсиши боғбонга боғлиқ. Боғбон қанчалик ниҳолга эътибор берса, унга қараса, озиқлантирса у шунча юқорига қараб бўй чўзаверади. Шунинг учун боғбонни устозга қиёслагимиз келади.
Институтда юқори малакали кадрларни тайёрлашда, ёшларни миллий истиқлол ғоялари асосида тарбиялашда фаол меҳнат қилаётган устозларимизнинг борлиги инсонни қувонтиради.  Мана шундай устозларимиздан Ўзбекистон фан арбоби, профессор С.Н.Аминов ва О.А.Шобилолов, Х.Комилов, А.Эргашев, Ў.Аҳмедов, Н.К.Олимов, К.А.Чўлпонов, Л.Бозорова, С.Х.Қодирова, Н.Суюндиков, А.А.Нурмухамедовлар ёшларга сабоқ бериб, уларнинг билим ва тажрибаларининг кенгайишида астойдил меҳнат қилиб келмоқдалар. Қачонки,  шогирдларга, талабаларга устозлар меҳри, эътибори, ғамхўрлиги бор экан уларнинг  интилишлари, изланишлари, иқтидорлари бўй кўрсатади. Пировардида эса бундан жамият ҳам, одамлар ҳам наф кўради.
Хар қандай  изланишлар ўз самарасини берганда ўзимизни бахтиёр ҳис этамиз. Бу ҳис биз сўз юритган  Тошкент фармацевтика институти устозлари, ўқитувчиларига ҳам бегона эмас. Токи, улар илм бераётган ёшлар энг азиз неъмат инсон саломатлиги йўлида хизмат қилиб, соҳада салмоқли ютуқларни қўлга киритиб келмоқдалар.
“Одам моли билан эмас, камоли билан кўркам” дея нақл қилади доно халқимиз. Бинобарин инсон ўз умрини мазмунли ва серфайз ўтказиш учун аввало ўзини ўраб турган борлиқни англай билиши, юксак ақл ва тажриба эгаси бўлиш даркор. Бунинг учун эса ёшларимиз илм  олиши, ҳунар эгаллашлари зарур. Халқимиз илмнинг куч-қудрати нақадар буюк эканлигини асрлар оша ўз ҳаёт тажрибасидан ўтказиб келган.
Илмсиз инсон мевасиз дарахтга ўхшайди. Илм инсонни маърифат дунёсига олиб киради, қолаверса, эзгулик сари сафарбар қилиш билан бир қаторда жаҳолатдан қутқаради. Шунинг учун ҳам халқ орасида илм орқали олий фазилатларга эга бўлган, улуғликка эришган инсонлар ҳамиша қадрли ҳисобланган. Шундай экан, ёшларни аждодларимиз каби илм фидойилари, билимли, маърифатли, комил инсон бўлиб тарбияланишига янада эътибор қаратилар экан келажакда биз кўзлаган мақсадларни рўёбга чиқаради.


                      Нигора АШУРОВА
Тошкент фармацевтика институти ўқитувчиси                          
 

Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги байрам дастурида кимлар чиқади?

Ватан учун яшайлик
Bayram
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни байрамига санъат вакиллари алоҳида тайёргарлик олиб боришяпти. Айниқса, Мустақиллик байрамини катта майдонда ўзгача руҳ билан ўтказиш азалий анъаналардан бири. Шундай экан, ушбу байрам дастури ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Биз шу муносабат билан Тошкент шаҳар маданият ва спорт бош бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофотлари совриндори, Ўзбекистон халқ артисти, байрамнинг бадиий раҳбари ва бош режиссёр Рустам Ҳамидовга мурожаат қилдик:
— Йигирма йиллик байрамга ҳар бир Ўзбекистон фарзанди алоҳида тайёргарлик кўраяпти, десам ҳато бўлмайди.

Шу юртнинг фарзандиман

Ватан учун яшайлик




















Халқимиз ўзининг энг улуғ, энг азиз айёми — Мустақиллигимизнинг 20 йиллигини кенг нишонламоқда. Бу гўзал байрам қалбларимизга чексиз фахр-ифтихор, кўнгилларимизга сурур бахш этади.

Ота-боболаримизнинг асрий орзулари ушалган мазкур тарихий кун юртимизнинг барча шаҳар-у қишлоқларида кенг миқёсда, улкан шодиёналар билан тантана қилинмоқда.

Мустақиллик — энг улуғ, энг азиз неъмат. Озодлик, ҳуррият, эркинлик. Бу олий тушунчаларни юракдан ҳис қилиш, англаб яшаш саодат.

Буюк ва муқаддассан Мустақил Ватан!

Ватан учун яшайлик
Халқимиз ўзининг энг улуғ, энг азиз айёми- мустақиллигимизнинг 20 йиллигиним кенг нишонламоқда. Бу гўзал байрам қалбларимизга чексиз фахр-ифтихор, кўнгилларимизга сурур бахш этади.

Ота-боболаримизнинг асрий орзулари ушалган мазкур тарихий кун юртимизнинг барча шаҳару қишлоқларида кенг миқёсда, улкан шодиёналар билан тантана қилинмоқда.

Мустақиллик-энг улуғ, энг азиз неъмат. Озодлик, ҳуррият, эркинлик. Бу олий тушунчаларни юракдан ҳис қилиш, англаб яшаш саодат.

Мустақиллик- халқимиз учун эркин, бахтли ва фаровон, ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт ҳаёт кечириш имконини бергани, юртдошларимизнинг барча соҳаларида ўз истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш учун беқиёс имкониятлар яратгани билан қадрлидир.

 
Халқимиз Ўзбекистон Мустақиллигини ижтимоий-маънавий хаётнинг барча жабҳаларида муносиб кутиб олишга катта тараддуд кўрмоқда. Бунёдкорлик қурилишлари она юрт чиройига чирой қўшмоқда. Янги иншоатлар, қўшма корхоналар, йўл ва кўприклар хур ва озод халқнинг нималарга қодирлигини намоён этиб, одамлар онгу шууридаги ўзгаришларида истиқлолимиз шарофати бўй кўрсатмоқда.


Ўзбекистон - ва жаҳон: Йигирма йиллик довонлар оша

Ватан учун яшайлик
  Ўзбекистон шундай фазилатли диёрки,  халқи- чин меҳнаткаш, тупроғи- тирик жондек заҳматкаш, табиати- дилкаш, хорижий элу-юртлар  билан  доим иноғу елкадош мамлакат!

Ўзбекистон шундай ҳикматли диёрки, одам учун, олам учун, хаёт учун кавсар суву, минг турли маъдану, хуллас, нимаики зарур-зарурат бўлса, хаммасини қўш- қўллаб беради!

Ўзбекистон шундай ҳимматли диёрки, сир-синоатларинг, хислат-фазилатларинг, антиқа мўжизаларини таъриф- тавсиф этмоққа қалам заиф. Тил ожиз!

Ўзбекистонда қонунчилик: Асрга татигулик йиллар

Ватан учун яшайлик

Тарихга назар ташласак, ер шарининг турли бурчакларида минг-минг йиллар илгари халқлар озодлик учун курашиб келганининг гувоҳи бўламиз. Бу курашларнинг шакли турлича, аммо моҳияти битта: ҳурриятга етишиш, истиқлолга эришиш бўлган.

Кечагина биз яшаган XX аср бугун тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди. Фактлар, маълумотлар далолат бериб турибди: шу аср бошқа асрларга қараганда, воқеаларга бой бўлди. Буюк ўзгаришлар содир бўлди. Энг муҳими, интиҳосида биз, ўзбеклар учун ҳам бахтли – буюк воқеа содир бўлди.

1991 йилнинг 31 август куни биз яшаётган муқаддас заминда, муқаддас юртда АДОЛАТ ОФТОБИ балқиб чиқди. Мангуга чиқди. Шу кундан эътиборан юртимизга – мамлакатимизга тенглик келди, ўзаро ҳурмат, қадр келди, эркин ўйлаш, завқ билан ишлаш, ширин даврон суриш келди. Дунё харитасида Ўзбекистон Республикаси деган давлат пайдо бўлди.

Шу ўринда бир савол туғилади: хўш, мустақиллик ўзи нима? Мазмун-моҳияти нимадан иборат, вазифалари қандай?

Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов шундай таъкидлайди:
– Биз учун мустақиллик – энг аввало, ўз тақдиримизни қўлга олиш, ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларни, урф-одатларни тиклаш, ҳаммамиз учун мўътабар шу Ватанда, ҳар бир хонадонда тинчлик-осойишталикни, барқарорликни сақлашдир. Азиз Ватанимизда адолат, инсоф, дину диёнат, меҳр-оқибатни қарор топтиришдир.

Шу юртнинг фарзандиман рукнида

Ватан учун яшайлик
Ватан туйғуси

Биз ҳаётга катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ёшларимизга бир ҳақиқатни, яъни, Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболаринг ҳоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт.

Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлик адо этишингга боғлиқ, деган тушунчани уларнинг қалбига, онгу шуурига сингдиришимиз даркор.
И.Каримов

Эл орасида шундай бир ривоят юради:
Кунлардан бир куни мамлакатни ёв босибди. Аҳолини тиғдан ўтказиб, юртни талаб вайрон этибди. Ёв аскарлари қирғиндан омон қолган бир аёлни икки нафар фарзанди билан асир олиб ўз шоҳлари олдига олиб келибди. Асирларни олдига олиб кирган мулозим, шоҳга она ўз фарзандларини ҳаддан зиёд яхши кўришини, улар учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр эканлигини билдирибди.

"Мустақиллик менинг тақдиримда" рукнига

Ватан учун яшайлик

Мустақил Ўзбекистонимиз ҳудудини асровчи шавкатли Қуролли Кучларимиз бор. Ватанни ҳимоя қилиш, уни сақлаш, мард ўғлоннинг энг олий бурчи.Бугун бизнинг миллий армиямиз сафларида:
Ўхшамасам бургутларинг, сорларингга,
Бўлолмасам қалқон, номус-орларингга,
Азиз билма, бошимни торт дорларингга-
ВАТАН, СЕНИ ЖОНИМ ҚАДАР СЕВОЛМАСАМ, дея  Ватан ва унинг мустақиллиги, халқимиз тинчлиги, фаровонлигини сақлаш учун қўлига қурол олган, ар слон билак, шер юрак, жасур, мард ва ўктам йигитларимиз, посбонларимиз ҳар қандай хатар олдини олишга шай турибдилар!

Биздан озод ва обод Ватан қолсин.(Истиқлол ва маънавий мерос: Алитепа зиёратгоҳи бунёдкорлик тимсоли сифатида)

Ватан учун яшайлик
"Ўзбекистон-бунёдкорлар Ватани" рукнига

Таомдан сўнг Исоҳжон Хўжаевнинг таржимаи ҳоли, аждодлари ва хайрли ишлари ҳақида т.ф.д. М.Хасаний, “Алитепа” тарихи тўғрисида академик А.Асқаров, ушбу маскандан топилган топилмалар ва тепаликлар тарихи бўйича тарихчи олимлар А.Хўжаев, А.Айтбоев, Х.Бобобеков, “Бобур” жамғармаси бошлиғи З.Машрабов, муаррих олим С.Жалилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Г.Ибрагимова ва вилоят, туман Маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбарлари сўзга чиқдилар.

"Ўзбекистон бунёдкорлар Ватани" рукнига

Ватан учун яшайлик

Истиқлол ва маънавий мерос: Алитепа зиёратгоҳи бунёдкорлик тимсоли сифатида

2011 йил 12 май куни Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокимлиги томонидан бериб юборилган 2011 йил 14 май куни эрталаб соат 7-00да “Алитепа зиёратгоҳи”нинг очилиши муносабати билан ўтадиган тадбирда қатнашиш тўғрисидаги таклифнома-Дастурга кўра тадбирда маърузам борлигини инобатга олиб, белгиланган ерга бир кун олдин етиб боришга қарор қилдим. Қолаверса, ушбу зиёратгоҳни энди қурилиши бошланганида Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси томонидан шоир Муҳаммад Юсуфнинг юбилей муносабати билан борганимда кўргандим, кейинроқ эса телевидениенинг “Ёшлар канали” орқали “Ҳазрати инсон” мавзуси орқали хабардор бўлгандим. Кейинги у ерда олиб борилган ишлар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга эмасдим.