топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Зулфия таваллудининг 103 йиллиги:

Узугим сирғалиб тушди...

Тарихий саналар
Илм-фан
Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Шоира хотин-қизлар билим юртида ўқиган вақтларидаёқ (1931—1934) адабий тўгаракларда шеърлар машқ қила бошлади. 1935—1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти аспирантурасида таҳсил олди.  Сўнгра 1938—1948 йилларда Болалар нашриётида муҳаррир, Ўзбекистон Дав-лат нашриётида бўлим бошлиғи, 1950—1953 йилларда эса «Ўзбекистон хотин-қизлари» («Саодат») журналида бўлим бошлиғи. 1953—1980 йилларда эса бош муҳаррир бўлиб ишлади.
 

Меҳр ва садоқат тимсолига эҳтиром

Илм-фан
Зулфия – бахт ва баҳор куйчиси, меҳр ва садоқат, фидойилик тимсоли. Юртимизда халқимизнинг ардоқли шоираси китоблари кириб бормаган хонадонни топиш қийин. Ҳар йили баҳорнинг илк кунида атоқли жамоат арбоби, журналист ва шоира, халқимиз суюкли фарзандининг таваллуд айёми кенг нишонланади.