топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Зулфия издошлари:

“Зулфияхоним қизлари” кўрик - танлови.

2017 йил 18 октябр куни  Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида Шайхонтохур тумани “Зулфияхоним қизлари” кўрик — танловининг 2 босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда 5 та йўналиш бўйича жами 17 нафар қиз қатнашди. Барча қизлар тақдимотлар орқали ўзларини таништирдилар ва ўз истеъдодларини намойиш этдилар.

Гўзал юртни асарларимда ифода этиш менинг бурчим

Қонунчилик
Мамлакатимизда истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, имконият ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Турли кўрик-танлов, санъат ва спорт фестиваллари ўтказилаётир.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун танлов ҳам маданият, санъат, спорт, таълим ва адабиёт йўналишлари бўйича юзлаб ёш иқтидор соҳибаларини кашф этди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 мартдаги қарорига мувофиқ Фарғона давлат университети 1-курс талабаси Муштарийбегим Қурбонова ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари сафига қўшилди.

Фарғона шаҳрида туғилган Муштарийбегим болалигидан илмга чанқоқлиги, қизиқувчанлиги ва қатъиятлилиги билан тенгдошларидан ажралиб турарди. Турли тадбирлар, байрам ва семинарларда фаол

Зулфияхонимнинг муносиб издошлари

Зулфияхоним ва унинг издошлари

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан 8-март-Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан “Обод юртнинг бахтли қизлари” мавзуида ўтказилган маърифий тадбирда бу жиҳатлар яна бир бор ўз тасдиғини топди. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида бўлиб ўтган тадбирга 2012 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ топилган қизлар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, талаба-ёшлар таклиф этилди.

Ўзбекистон олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари М.Орифжонов, халқ таълими вазирининг ўринбосари А.Холбеков, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши бошқаруви раиси Б.Ғаниев, Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори Ф.Ризаев ва бошқалар ёшларни соғлом ва баркамол, буюк аждодларимизга муносиб инсонлар этиб вояга етказиш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналиши эканини таъкидлади. Бу жараёнда, айниқса, истеъдодли қизларни ҳар жиҳатдан рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор қизлар иштирокида маърифий тадбир ўтказилди

Зулфияхоним ва унинг издошлари
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сингапур менежментни ривожлантириш институтида “Обод юртнинг бахтли қизлари” мавзуидаги маърифий тадбирни ўтказди.

Унга 2012 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ топилган қизлар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, талаба-ёшлар таклиф этилди.

Қорақалпоқ давлат университетининг педагогика факултетида жисмоний тарбия йўналиши бўйича билим олаётган Замира Алиева жорий йилда ушбу нуфузли мукофотга сазовор бўлди. Болалигидан карате билан шуғулланадиган Замира 2007-2008 йилларда Малайзияда ўтган халқаро мусобақаларда икки олтин ва бир кумуш медални қўлга киритди, Италиядаги халқаро мусобақада эса кумуш ва бронза медали билан тақдирланди. Хитой, Болгария, Голландия сингари давлатларда ўтказилган халқаро мусобақаларда ҳам Замирага омад кулиб боқди.