топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг давлатчилик сиёсати:

«Элдин яхши сўзунгни айтиб…»

Шеърият ва адабиёт
 

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг давлатчилик сиёсатида, юртни, салтанатни бошқариш ишларида ҳамиша маслаҳат орқали, олим, фозил, оддий кишилар билан барча ишларни кенгашиб юритиш тартиби изчил амал қилинган. У умрининг охирроғида, аниқроғи, 1528 йили фарзанди Ҳумоюн мирзога ёзган мактубида, шаҳзода Комрон мирзога ёзган васиятномасида салтанатни юритишда салтанат вакиллари халқнинг ҳам истакларини сабр-тоқат билан эшитиши, улар фикрини ўзининг ақл-заковати билан таҳлил этиб иш қилиши лозимлигини алоҳида таъкидлаган. Айниқса, “…туркий улуснинг оталари ота-оналаримизга хизмат қилиб, жон тортиб иссиғ-совуқда, сафар ва ҳазарда …хизмати шоиста қилиб келтирибтурлар, ул элдин имтиҳон қилиб, эшигинга йўл беруб, вакили мутлақ этиб кичик ёшлиқ эрса алардин кегаш сўруб, маслиҳат