топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Давлат:

“Байроқ миллат ғурури”

Илм-фан
Тошкент давлат шарқшунослик институтида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари иштирокида “Байроқ миллат ғурури” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда институт Маънавият ва маърифат бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбир Ўзбекистон

Давлат идоралари  фаолияти - халқ назоратида

Маънавият
 
               Баҳриддин  Талапов -НамДУ, доц., т.ф.н. 
        Шу кунларда ҳаммамиз гувоҳмиз, мамлакатимизда халқ  фаровонлигини  таъминлаш йўлида  олиб борилаётган эзгу ишлар ҳар бир инсонни бахтли яшаши учун қулай шароитлар

Шарқона миллий –маънавий тарбия

БухМТИ
Илм-фан
Бух МТИ “Тарих” кафедраси
катта ўқитувчиси А.А.Азимов
Давлат, жамият, инсон режасиз, манфаатларсиз яшамайди. Режа, мақсад, манфаатларнинг бари фикр билан туғилади, шаклланади, низом тузиш тусини олади, Давлатни — давлат, жамиятни — жамият, миллатни — миллат қиладиган фикр ва ғоялар тизимларига биз одатда миллий мафкура деб қараймиз. Миллий мафкура миллат максадлари, интилишларини ҳам ифодалайди ва акс эггаради, Мафкура миллий қарашлар, нуқтаи назарлар, эътиқодларнинг йигиндисидир. Миллий мафкура озод мамлакат вазифалари ва масалаларини ечиш ҳал қилишга қаратилади. Шу маънода миллий мафкура, миллий тараққиёт билан чамбарчас боғланган.

Шарқона миллий –маънавий тарбия

БухМТИ
Илм-фан
Бух МТИ “Тарих” кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Азимов Давлат, жамият, инсон режасиз, манфаатларсиз яшамайди. Режа, мақсад, манфаатларнинг бари фикр билан туғилади, шаклланади, низом тузиш тусини олади, Давлатни — давлат, жамиятни — жамият, миллатни — миллат қиладиган фикр ва ғоялар тизимларига биз одатда миллий мафкура деб қараймиз. Миллий мафкура миллат максадлари, интилишларини ҳам ифодалайди ва акс эггаради, Мафкура миллий қарашлар, нуқтаи назарлар, эътиқодларнинг йигиндисидир. Миллий мафкура озод мамлакат вазифалари ва масалаларини ечиш ҳал қилишга қаратилади. Шу маънода миллий мафкура, миллий тараққиёт билан чамбарчас боғланган.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Камолот ўқув-услубий семинари

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера
          
        Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Тошкент шаҳридаги барча оилий таълим муассасаларидаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот фаолларининг ўқув-услубий семинари бўлиб ўтди.
 
         

Ёшларни давлат ҳокимияти органлари тизими ва фаолияти билан яқиндан таништириш

Блог им. devdasdesign

1. Амалга оширилган ишлар: 2014 йил 14 март куни Наманган давлат университетининг катта мажлислар залида Наманган вилояти Маънавият-маърифат кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Зиёвиддин Мансур билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Наманган давлат университети  Демократик жамият қуриш назария ва амалиёти ва фалсафа кафедраси ўқитувчилари т.ф.н. Н.Ғофуров, с.ф.н. А.Абдулазизов, ва талабалар иштирок этишди. Наманган вилояти Маънавият-маърифат кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Зиёвиддин Мансур маъруза қилиб бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисида гапириб берди.


       2014 йил 18 апрель куни Наманган давлат университетининг мажлислар залида Наманган вилояти Адвокатлар Хайати адвокатлари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда Я.Рахманов бошчилигидагаи бир гурух адвокатлар иштирок этишди. Давра сухбатида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


                2014 йил 23 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судига, 25 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Наманган шахар судига учрашув  ўтказилди.


                2014 йил 30 апрель куни Наманган давлат университети билан Наманган вилояти Адлия Бошқармаси билан хамкорликда тадбир ўтказилди. Тадбирда   Наманган вилояти Адлия бошқармаси етакчи маслахатчиси Н.Ядгарова ҳамда бошқа мутасадди иштирокчилар қатнашишди.


             2014 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг ижросини таъминлаш бўйича Наманган шахар Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси Бозоров Узоқжон Бозорович ва эксперти Алишер Есемуратовлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда НамДУ маънавий-маърифий ишлар проректори Х.Гаппоров.иштирок этди.


            2014 йил 17 май куни Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилояти бўлими, Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Вилоят Адлия бошқармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази Наманган вилоят бўлими, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси, Наманган давлат университети ҳамкорлигида ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда ОАВнинг роли ва вазифалари” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.


  2014 йил 21 май куни     Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилояти бўлими, Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Вилоят Адлия бошқармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази Наманган вилоят бўлими, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси, Наманган давлат университети ҳамкорлигида ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда ОАВнинг роли ва вазифалари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.


2014 йил 22 август куни Наманган вилояти хокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари кўмитаси, Республика Харбий прокуратураси  хамкорликда  “Тинчлик ва барқарорлик-мустақил тараққиётнинг бош омили” мавсуда тадбир ўтказилди. Тадбирда НамДУ маънавий-маърифий ишлар проректори Х.Гаппоров ва иқтидорли талабалардан 25 нафари иштирок этишди.


2014 йил 6 сенябрь куни Наманган вилояти хокимини ўринбосари, Хотин қизлар кўмитаси раиси М.Паттаевна Наманган давлат университетига ташриф буюрдилар. Университет ходимлари ва профессор-ўқитувчилар билан учрашди. Тадбирда Наманган давлат университетида пахта -2014 мавсумида олиб бориладиган ишлар юзасидан сухбат ўтказилди.


2014 йил 10 ноябрь куни Филология факультети талабалари Маънавият соатида Наманган вилояти Маънавият-маърифат кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Зиёвиддин Мансур билан учрашув ўтказилди.Тадбирда Наманган вилояти Маънавият-маърифат кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Зиёвиддин Мансур “Сайлов демократия кузгуси” мавзусида маъруза қилиб берди.

ДЕМОКРАТИК ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТНИ БАРПО ЭТИШ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Блог им. devdasdesign

 


 


Тиллаев Бобомурод Абдуваҳобович  НамДУ  “Миллий ғоя, маънавият ва хуқуқ асослари”  кафедраси ўқитувчиси.


 


Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил қадамлар босиб бормоқда. Шу мақсадлар йўлида ўзлигимизни англаш, юрт равнақи, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш талаби аниқ ва равшан белгилаб олинган. Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби: «Жамият ҳаётида шундай даврлар бўладики,… барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади».


Ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олган дастлабки босқич – 1991 — 2000 йиллар мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида улкан из қолдирган ўтиш даври том маънода тарихий аҳамиятга эга давр бўлди.


2001 йилдан 2007 йилгача бўлган муддатни ўз ичига олган иккинчи босқич — фаол демократик ўзгаришлар, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таъминлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади.


Демократия авваламбор маънавий мезонлар асосида бошқариладиган, кучли ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти демакдир. Айтиш мумкинки, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти демократиянинг ўзаро узвий боғлиқ бўлган икки жиҳати, икки қанотидир.


Жамият ҳаётида қонунийлик мезонлари тўлиқ жорий этиб борилиши давлатнинг фаолиятида ўз аксини топиши ва доимо мустаҳкамланиб борилишини тақозо этади. Айнан шу мақсадларга мос ҳолда Ўзбекистонда ислоҳотларни муҳим йўналишлари этиб ҳокимиятни бўлиниш тамойилини амалга оширишни таъминлаш, жамиятни сиёсий тизимида парламентни ривожлантириш, суд ҳокимиятининг ролини ошириш каби масалалар белгилаб олинган. Бу йўлда жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» ғояси асосида ижобий иатижаларга эришилиб келинмокда. Президентимиз шу учта йўналишдаги ислоҳотлар юзасидан қуйидаги фикрни билдиради: «Мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойиллари аниқ ифодалаб берилди, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланди»[1], «Давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатали парламентга айлантирилди»[2], «Судларни жазоловчи ва фақат давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи органдан қонун устуворлигини ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи органга айлантиришга қаратилган яхлит суд ҳокимияти тизимини шакллантириш вазифаси қўйилди ва муваффақиятли ҳал этилди»[3].


Шунинг учун ҳам 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясида ҳокимиятнинг конституциявий асосда бўлиниши тамойили мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги «Бизнинг бош мақсадимиз — жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир» номли маърузасида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари, жумладан, ҳокимияти бўлинишига ҳам жиддий эътибор қаратилди. Маърузада «Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги энг муҳим вазифа бу — қонунчилик ҳокимияти бўлмиш мамлакат парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқлари ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришишдан иборат»[4] экани қайд этилди.


Қонунчилик палатасида барча сиёсий партия ва ташаббускор гуруҳ вакилларининг бўлиши, улар ўз фракция ва гуруҳини тузиш имкониятига эга экани турли фикрлилик, баҳс-мунозара асосида фаолият юритиш, ишчанлик муҳити шаклланаётганидан далолат беради. Қонунчилик палатаси аҳоли кенг қатламларини қамраб олгани унинг аҳоли турли қатламлари манфаатларини тенг ифода этишини кўрсатади. Бу эса қонунларни пухта-пишиқ тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Профессионал асосда доимий ишлайдиган парламент Ўзбекистон тажрибасида илк бор шакллантирилиб, ҳозирги кунда самарали фаолият юритмоқда. Албатта, унинг тажрибаси ҳам, иш самарадорлиги ҳам борган сари ортиб, янги-янги вазифаларни бажариш салоҳияти юксалиб боради. Президентимиз томонидан Қонунчилик палатаси ваколат ва ҳуқуқларини кенгайтириш масаласи илгари сурилаётгани ҳам бежиз эмас.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ, қонуний чора-тадбирларни амалга ошириш» лозим бўлади. Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштириш, судларнинг ҳақиқий мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига олдинда турган сайловлар муносабати билан жамиятни модернизациялаш ва янгилаш жараёнларида мамлакат олий қонунчилик органи, жойлардаги ҳукумат вакиллик органларининг роли ва ўрнини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадларида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.


Ҳокимиятнинг қонунчилик ва вакиллик органларини шакллантириш ишида сиёсий партияларнинг роли сезиларли ортиб бормоқда. Уларга бир вақтнинг ўзида сайловларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш борасидаги сайлов қонунчилигининг талаблари бажарилиши бўйича катта масъулият юклатилади. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг жамият институти сифатидаги ҳуқуқий мақоми шаклланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида сиёсий партиялар жамоат бирлашмалари каби жамиятнинг институти эканлиги эътироф этилиши билан бирга, уларнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги конституциявий меъёрлар билан белгилаб қўйилди. Умуман, Ўзбекистон қонунчилигида демократик принциплар асосида фаолият юритадиган сиёсий партияларнинг ўз фаолиятини амалга оширишлари учун ҳуқуқий асослар яратиб берилди.


Ўзбекистон Конституциясидаги демократик тамойиллар, шунингдек амалга оширилган ҳуқуқий ва сиёсий ислоҳотлар мамлакатда янги партияларнинг тузилишига кенг имкониятлар яратиб берди.


Кўриниб турибдики, XXI аср бошларида мамлакатда жамият сиёсий соҳасини эркинлаштириш, бунинг учун аввало жамиятда кўппартиявийлик тизимини янада демократлаштириш вазифалари сиёсий ислоҳотларнинг муҳим жиҳатларини ташкил этади.


Фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштироклари сайловлар даврида аниқ ва равшан намоён бўлади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида «Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади»[5], дейилади. Мазкур конституциявий қоидадаги «давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш» сўзининг асл маъноси давлат органларини халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланишини англатади.


Ўзбекистонда Сенатни шакллантиришда маҳаллий вакиллик органларига Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш ваколатларини берилиши — ҳудудий манфаатларнинг қонунларда ифодаланиши учун шарт-шароитлар яратди. Шу билан бирга, маҳаллий халқ депутатларининг Сенат аъзоларини сайлашда бевосита иштирок этиши вакиллик демократиясининг шаклланишига, шунингдек, уларнинг умуммиллий давлат бошқаруви фаолиятида бевосита иштирок этишлари учун ҳуқуқий имкониятлар ҳам яратди.


Ҳозирги даврда нодавлат нотижорат ташкилотлари кучли фуқаролик жамияти қуришда, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар»[6] каби фуқароларнинг жамият институтларида иштирок этишини таъминлаб берадиган ҳуқуқий асосларнинг эътироф этилиши республикада жамият тараққиёти инсоният ҳаётининг бир неча асрлар мобайнидаги тажрибалари ва синовларидан муваффақиятли ўтган эркинлик жамияти — фуқаролик жамияти сари интилаётганлигини англатади.


Мамлакатда фуқаролик жамиятининг асоси бўлган фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларига доир ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамияти институти сифатида ривожлантиришда 2005 йилнинг 10 июнида ташкил топган «Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси» муҳим аҳамият касб этди. Мамлакатда мустақил, барқарор, аҳолининг турли қатламлари қўллаб-қувватлайдиган фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришга, ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал этишдаги, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ва иш фаоллигини оширишдаги ролини кучайтириш мақсадларида 2005 йил 26 июлда «Ўзбекистон — нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фонди» ташкил топди.


Ўзбекистонда кучли жамиятга ўтиш даврида ўзини ўзи бошқариш органларига, айниқса, маҳалла институтининг ривожига катта аҳамият берилмоқда. Ўзбекистонда маҳалла қадимги даврлардан бошлаб халқнинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу билан бирга, давлат ва унинг органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, маҳалла, қишлоқ, овул ва шаҳарча фуқаролар йиғинларини фуқаролик жамиятининг асосий институтига айлантиришга доир чуқур ислоҳотлар ҳам амалга оширилди. Мустақиллик даврида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий қадриятлар талаблари даражасида шаклланди. Демократик жамият қуриш тажрибалари шуни кўрсатдики, қайси бир жамиятда мансаби, ирқи, жинси ва бошқа ижтимоий даражаси қандай бўлишидан қатъи назар, фуқаролар конституция ва қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган ўз бурчларини амалда бажарганларидагина ўзлари учун тегишли бўлган эркинликлари ва ҳуқуқларидан фойдалана олишлари мумкин. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Конституциясининг махсус ХI-боби «Фуқароларнинг бурчлари» деб номланиб, у 6 та моддадан иборатдир. Хусусан, Конституциянинг бу бобидаги 48-моддаси қуйидагича ифодаланади: «Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар»[7].


Омбудсман институтининг жорий этилиши, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази фаолиятининг йўлга қўйилиши, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг нафақат ҳуқуқий асослари яратилганлигини, балки бу соҳага доир барча институтларнинг шаклланганлигини ифодалайди.


Мустақилликка эришганимиздан буён ўтган тарихан қисқа давр ичида Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрў-эътибори юксалиб бораётгани, энг аввало, юртимизда демократик ва бозор иқтисодиёти ислоҳотларини амалга ошириш натижасида қўлга киритилаётган улкан ижобий ўзгаришларда, уларнинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилишида мужассам бўлмоқда. Бу — давлатимизнинг жаҳон аҳлига яхши маълум бўлган, минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларининг амалий самарасида ўз ифодасини топмоқда.


/>

[1] Каримов И.А.Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. — Т.: Ўзбекистон, 2007. — Б. 10.



[2] Каримов И.А.Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. — Т.: Ўзбекистон, 2007. — Б. 31.



[3] Каримов И.А.Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. — Т.: Ўзбекистон, 2007. — Б. 12.



[4] Каримов И.А.Бизнинг бош  мақсадимиз — жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва этишдир. Т. 13. — Т.: Ўзбекистон, 2005. — Б. 179.



[5] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: Ўзбекистон, 2003. — Б. 8.



[6] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: Ўзбекистон, 2003. — Б. 9.



[7] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2003. — Б. 10.


 



ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КАФОЛАТИ.

Блог им. devdasdesign

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КАФОЛАТИ.


                                     


    Б. Тиллаев. НамДУ, Миллий ғоя, маънавият ва ҳуқуқ асослари” кафедраси ўқитувчиси


 


Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрдаги “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонунида[1] ёшларга бериладиган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий кафолатлар белгилаб қўйилган. Шунингдек, бу қонуннинг қабул қилиниши ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга мўлжалланган ташкилий тадбирларни ҳам кўзда тутди. Қонуннинг 1-моддасида “Ёшларга оид  сиёсат Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устивор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши,  ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис  рўёбга  чиқиши  учун  ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий,  ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборатдир,” деб ёзиб қўйилган.


Ўзбекистонда қурилаётган фуқаролик жамияти, ҳаётимизга кириб келаётган модернизация жараёнлари ва ислоҳотлар самараси энг аввало ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган. Глобаллашув жараёнида демократик нуқтаи-назардан янгиланаётган, ўзгараётган ҳаёт ёшларимизни ўзига хос синовдан ўтказмоқда. Жамиятнинг келажаги ёшлар билан боғлиқ ва улар тараққиётнинг асосий кучи ҳисобланади. Ўз навбатида ёшларимиз ҳам илм-фан ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқлари билан давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликка муносиб жавоб бермоқдалар. Шу боис мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш, модернизациялаш,  фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида ёшларнинг ўрни кучайиб бормоқда. Ёшларга доир олиб борилаётган давлат сиёсати: бу борада мавжуд қонунчилик, янги қарорларнинг қабул қилиниши ва ислоҳотларнинг амалга оширилиши  мустаҳкам кучли таянч бўлмоқда. Ўзбекистонда ёшларга мамлакатнинг келажаги сифатида эътибор берилиб, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитлар яратиб келинмоқда.


Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати қуйидаги қоидаларга асосланади:


— миллати, ирқи,  тили, дини, ижтимоий мавқеи, жинси, маълумоти ва  сиёсий  эътиқодидан  қатъи   назар   ёшлар   тўғрисида ғамхўрлик қилиш;


— ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш;


— миллий, маданий анъаналарнинг авлоддан-авлодга ўтиши,  авлодларнинг маънавий алоқаси;


— ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш,  ёшлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари доирасида ўз манфаатларини амалга  ошириш йўлларини эркин танлаб олишларига кафолат бериш;


— жамиятни ривожлантиришга, айниқса республика ёшлари ҳаётига оид сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга  оширишда ёшларнинг бевосита иштирок этиши;


— ҳуқуқ ва бурчларнинг, эркинлик ва фуқаролик  масъулиятининг бирлигини таъминлаш.


Ёшларга оид давлат сиёсати юқоридаги қоидаларга биноан ўз мазмунини доимий такомиллаштириш, мунтазам равишда ўз эътиборини жамият ҳаётининг энг мураккаб жиҳатларига қаратиш йўналишларида кенг ривожлантирилмоқда.


Ўзбекистон Республикасида ёш авлодга қаратилган давлат сиёсатининг бош тамойиллари даврга ҳамоҳанг тарзда такомиллашиб, ўз мазмунини бойитиб ҳамда ички суръатини намоён этиб бормоқда. Бунинг натижасида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши соҳасида Ўзбекистон Республикасида қуйидаги вазифалар белгиланди:


— республика ҳудудида ёшларга оид давлат сиёсатининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва ташқилий асосларини белгилаш;


— ёшларни ижтимоий жиҳатдан  ҳимоя  қилиш  чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва таъминлаш;


— ёшларга оид давлат сиёсати бошқарув идораларини тузиш;


— ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида Республикада комплекс ва аниқ мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;


— ёшларга оид  давлат сиёсатини амалга оширишга мўлжалланган молиявий маблағларни тасарруф этиш;


— республика ёшларининг манфаатларини Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари доирасида ифодалаш;


— республика ҳудудида ёшларнинг ва улар бирлашмаларининг ижтимоий муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;


— республика ёшларининг,  ёшлар  жамоат уюшмаларининг ташаббусларини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва ташқилий жиҳатдан  қўллаб-қувватлаш;


— ҳамма ҳуқуқ субъектларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларида ёшларга  нисбатан белгилаб қўйилган мажбуриятларига риоя этишларини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ҳамда амалга оширишнинг бошқа масалалари.


Юқорида белгиланган вазифалар асосида мамлакатда таълим соҳасини босқичма-босқич, аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ислоҳ қилиш бўйича узоқни кўзлаган дастурлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Чунки жамиятнинг келажаги ёшларнинг тарбияси ва таълим олишлари, олий инсоний қадриятларни ўзлаштиришлари, ижтимоий фаолиятга тайёрлиги билан белгиланади. Умуммиллий дастурлар доирасида ўтган давр мобайнида юртимиздаги таълим муассасалари: мактаблар, лицей ва коллежларнинг замонавий моддий-техник ва ўқув базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнига янги стандартлар, илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш борасида кўлами ва маъно-мазмунига кўра улкан ишлар амалга оширилди.


Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳимоя натижасида ёшларга ҳар томонлама ғамҳўрлик кўрсатилмоқда. Масалан, Олий ўқув юртларига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган ёшларга имтиёзли кредит олиб ўқишларини давом эттираётганлари ва  муддатли ҳарбий хизматни ўтаб имтиёзли балл ёрдамида Олий ўқув ютларига ўқишга кираётган ёшларни таъкидлаш ўринли. Ёшларнинг маънавий дунёсини шакллантириш улар билан ишлашнинг энг муҳим йўналиши ва уларни жамиятнинг ижтимоий фаол қисми сифатида тарбиялашнинг бош омили бўлиб қолмоқда. Бу ўринда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказиш масаласи биз учун умуммиллий, умумдавлат миқёсидаги вазифа бўлиб, бу эзгу мақсад йўлида амалга оширилаётган ишларимизни изчил ва қатъиятлилик билан давом эттириш бугунги сиёсатимизнинг диққат марказида турганини яна бир маротаба таъкидлаб ўтмоқ лозим.


Ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш жисмоний, ақлий, ахлоқий жиҳатдан ўсишини ва Ўзбекистон халқининг манфаатлари йўлида ижтимоий камол топишини таъминлаш учун ёш фуқаролар ва уларнинг оилаларига бериладиган давлат кафолатларини ўз ичига олади.


Ўзбекистон Республикасида ёшлар учун, тиббий хизмат, таълим олиш, спорт-соғломлаштириш ва маданий-маърифий муассасаларга имтиёзли шартларда қатнаш, уй-жой қуриш, рўзғор буюмлари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш, дастлабки меҳнат фаолияти учун иш жойи билан таъминланиш ёки амалдаги қонунларга мувофиқ моддий компенсация олиш ҳуқуқи, ижтимоий инфраструктура объектларини лойиҳалаш ва қуриш чоғида ёшларнинг талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олиш, ўқувчилар, талаба ёшлар ва вояга етмаган фуқаролар учун транспортда юриш имтиёзлари, вояга етмаганларга компенсация тўловларини кафолатловчи ижтимоий таъминланиш минимуми белгиланади.


Вояга етмаганларни, ёш фуқароларнинг айрим тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган махсус чора-тадбирлар, шунингдек уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.


 Фуқаролик жамияти ижтимоий ҳаётнинг давлат таъсири ва аралашувидан, маъмурий тазйиқлардан ҳоли бўлган ҳамда инсонларнинг хусусий турмуш соҳасини ташкил этувчи муносабатлар мажмуидан иборат эканлиги ҳамда фуқаролик жамиятида эркинлик, қонун олдида барчанинг тенглиги, ижтимоий адолатнинг таъминланиши, ёшларнинг ижодий салоҳияти ва истеъдодининг бевосита рўёбга чиқарилишига кенг имконият яратилган. Фуқаролик жамиятини шакллантиришда ёшлар катта ва шижоатли кучдир. Бу кучни мамлакатнинг чинакам суянчи ва таянчига айлантириш учун ёшларга ғамхўрлик ва эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.


Ўзбекистонда ёшларга оид давлат дастурлари ёшлар жамиятнинг асосий бунёдкор ва ҳаракатлантирувчи кучларидан эканлиги алоҳида эътиборга олинмоқда. Пухта ўйланган маънавий-маърифий тарбия тизими яратилиши, миллий ўзликни англаш, ёшлар онгида кўп асрлик маънавий қадриятлар, анъаналарнинг қайта тикланиши туфайли юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, Ватан тараққиёти ёшларнинг турмуш тарзига айланиб бормоқда.


“Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази” тарғибот-ташвиқот марказлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми», ҳамда “Янги авлод” ва “Келажак овози” кўрик танловлари, “Ниҳол”, “Зулфияхоним қизлари” анъанавий республика танловлари ёшларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, келгусида ватанпарвар бўлиб тарбияланишларига асос бўлмоқда. “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (1996 йил) қабул қилиниши ёшларнинг фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида қатнашишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ҳар бир сиёсий партияларида “Ёшлар қаноти”  тизими тузилган. Улар сиёсий партиялар аъзоларининг салмоқли ҳиссасини ташкил этади.


Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкин-ки, ёшларга оид давлат сиёсати:


— уларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб етишишлари учун барча шароитларни яратишга қаратилган;


-ёшлар жамият ва давлат қурилишининг фаол субьекти сифатида эътироф этилган;


-Давлат сиёсати мамлакатнинг тақдирини ёшлар тақдири билан узувий бирликда олиб қарайди;


-ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар билан бир қаторда, жамият ва давлат олдидаги масъулликлари ҳамда бурчларини чуқур англаб етишларини тақозо этади.


 


/>

[1] Ўзбекистоннинг янги қонунлари. №5. Тошкент. Ўзбекистон, 1992. – Б. 52.



“Конституция – инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитетининг кафолатидир”

JizDPI
Илм-фан

Болаликдаги воқеа.


Қўни-қўшничилик, аҳиллик халқимизга хос ажойиб фазилат саналади. Бизнинг ҳам қадрдон, ён қўшнимиз бор. Корейс миллатига мансуб бу оила билан  қарийб 25 йилдан бери оилавий дўстмиз.  Мен бу оиланинг аъзоси Ким Жонг Су билан эсимни таниганимдан бери дўстман. Биз болалигимизда бирга  ўйнардик, бирга овқатланардик, боғчага, мактабга ҳам бирга боргандик. Болалигимизда  тенгдошларимиз билан турли хил ўйинлар, мусобақалар ўйнардик. Табиийки, ўйин жараёнида кичик-кичик тортишувлар юзага келарди. Айрим болалар Жонг Суга “корейс”, “кўзи қисиқ” деб лақаб ҳам қўйишарди, ва табиийки, у бундан жудаям хафа бўларди. Боғча пайтидаги шундай воқеалардан бирини у бир сафар тарбиячи опамизга айтиб берди. Машғулот пайтида эса тарбиячимиз бизга кичик хажмдаги бир китобни кўрсатдилар ва “Бу қандай китоб?” дея савол бердилар. Табиийки, бу саволга ҳеч биримиз жавоб бера олмадик. Шунда тарбиячимиз “Бу муқаддас хужжат, яъни давлатимизнинг барча қонунлари мажмуаси бўлган — Конституция. Унда барча болалар бир-бирига ёрдам бериши керак, кўриниши, миллати, тили бошқа-бошқа бўлса ҳам, ҳеч ким бир-бирини ҳақорат қилмаслиги лозимлиги ёзилган. Кимда-ким бунда ёзилганларни бажармаса жазоланади. Мен ҳам сизни жазолайман” дедилар. Бу воқедан сўнг барча болалар Жонг Судан кечирим сўрадик.



Туристик-рекреацион мажмуаларни ривожлантиришда давлат бошқарувининг иқтисодий механизми.

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Мазкур мақола туризмни ривожлантириш жараёнида давлатнинг ўрни ва ролини белгилаб олиш масалаларига бағишланган. Бозор муносабатларига давлат аралашувининг кўлами нафақат бизнес ва рақобат масалаларига, балки туризмга оид сиёсатнинг стратегик мақсадларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун соҳада давлат бошқаруви ва хусусий тадбиркорлик тамойилларининг оптимал нисбатини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. давлат бошқарувининг вазифалари соҳада бозор механизмларининг самарали ишлаши учун керакли бўлган шароитларни яратишдан иборат. Лекин  туризм нафақат иқтисодий категория, балки ўзига хос ижтимоий хусусиятларга эга эканлиги, улар кўламининг кенглиги ва аҳамияти соҳада давлатнинг иштироки алоҳида ўрин тутишини кўрсатади. Мақолада туристик-рекреацион   соҳани   давлат   томонидан   тартибга   солиш ҳамда бошқариш усуллари ва вазифаларига эътибор қаратилган.


 


Конституция - адолат, бахт ва фаровонлик мезони

QarMII
Илм-фан

«Конституция» — лотинча сўз бўлиб, унинг том  маъноси «тузиш», «тузук», «низом», тузилиш», «яратиш» демакдир.
 
         
Асосий Қомусимиз ҳисобланган Конституция 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган бўлиб, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги мамлакатимизда байрам сифатида юқори савияда кенг нишонланади. Унда  инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилган ва инсон манфаатлари учун хизмат қилади.

Оила мустаҳкамлиги ва ёш авлод тарбиясида аёлларнинг ўрни ва роли

ТАСИ
Илм-фан
2012 йил 23 октябрь куни Тошкент архитектура қурилиш институтида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Шайхонтоҳур тумани кенгаши Ижроия Қўмитаси ҳамкорлигида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 23 йиллиги
 
муносабати билан “Тақдиримсан, бахтимсан эркин ва обод Ватан!” шиори остида “Мустаҳкам оила йили”га бағишланган “Оила мустаҳкамлиги ва ёш авлод тарбиясида аёлларнинг ўрни ва роли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
 
Тадбирда асосий маърузачилар сифатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ж.И.Бобоев, ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, манбашунос, адабиётшунс, тарихчи олим Ғ.Каримов, ф.ф.н. Р.Жуманиязов, ф.ф.н. Т.Тоғаевлар иштирок этдилар.
Тадбир ўтказилишидан асосий мақсад бу – ҳалқимизнинг бой ва бетакрор маданий, маънавий, ахлоқий ҳамда миллий анъаналарига таянган холда ёшларни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, кўп асрлик анъана ва урф-одатларни сақлаб қолиш ҳамда уларни келгуси авлодларга етказишни тарғиб қилишдан иборат бўлди.
Нотиқлар бу борада ўлкамизад яшаб ўтган алломаларнинг илмий ва маънавий меросларини нақадар бебаҳолигини, шунингдек, улар томонидан яратилган асарлар бугунги кунда турли миллат вакиллари тарафидан умуминсоний мерос сифатида қадрланиб келинаётганини эътироф этдилар. Тадбирнинг бадиий қисмида институтнинг “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Қурилишни бошқариш факультетининг бир гуруҳ талабалари фаол қатнашдилар.