топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Давлат рамзлари - миллатимиз фахри:

Буюк ва муқаддас Ватанимиз мадҳияси

Қонунчилик

1992 йил 10 декабрь «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига ҳам 25 йил тўлди.

Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган.

Давлат рамзлари - миллатимиз фахри

Mansur Yunus



Маълумки, жорий йил  2 июлкуниЎзбекистон Республикасининг давлат герби қабул қилинганига 23 йил тўлиши муносабати билан давлат рамзларини яна бир бор ўрганиш ва қонунга киритилган янги ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан таҳлилий фикр мулоҳазалар алмашиш, ёшларни ватанпарварлик миллий ғояга содиқлик руҳида баркамол этиб вояга етказиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда давлат  рамзларини умуммиллий ғурур ҳамда эҳтиром тимсоллари сифатида улуғлаш ва ардоқлаш руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиш, мақсадидаЎзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Сергели туман Кенгаши, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти”, ҳамда “Қипчоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорликда “Давлат рамзлари -  миллатимиз фахри”  лойиҳаси асосида “Давлат рамзлари -  фахримиз, ғуруримиз” мавзусидаги тадбир ташкил қилинди.