топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ватан:

Кўзмунчоғинг бўлайин ватан

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Мени илк бор белашганларида бувим кўз тегмасин деган мақсадда бешигимнинг тепасига кўзмунчоқ осиб қўйган эканлар. Бало-қазою, ёмон кўздан асраш билин биргаликда бу мунчоқ уйғонган вақтларимда овунчоғим ҳам бўлган экан. Бир ёшга тўлганимда ҳамбувижоним «кўзмунчоқдек кўзларингга кўз тегмасин», деб кийимчамнинг ёқасига кўзмунчоқ қадаган эканлар.

Ўзбекистон — мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” мавзусида тадбир

Илм-фан
Жорий йилнинг 12 январь санасида  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” Марказида “Ўзбекистон — мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” мавзусида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ҳарбийлар тиббий кўрикдан ўтказилди

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига қарашли тиббий-ижтимоий марказда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси тизимида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Президентимизнинг 2016 йил 20 декабрдаги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳарбийлар оилаларининг тиббий-ижтимоий муҳофазасини янада кучайтиришдан иборатдир.

Отам ишончини оқлаб...

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
Бугун дунёнинг турли минтақаларида вужудга келаётган мураккаб вазият ҳар биримизни юртимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадрига етишга, уни асраб-авайлаш, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга ундамоқда. Зеро, тинчлик туфайли мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ютуқларга эришилмоқда, халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалиб бораётир. Буни яхши англаган мард ва жасур ўғлонларимиз мамлакатимиз хавфсизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашни муқаддас бурч, деб билади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида аскарлар ва ота-оналар иштирокида видеомулоқот ўтказилди

Жамият
Мамлакатимизнинг барча ҳудудида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, суҳбатлар ўтказилмоқда.
 

Ҳарбийлар оилаларига янги уйлар

Жамият
Наманган вилоятида жойлашган ҳарбий шаҳарчалардан бирида бунёд этилган кўп қаватли турар-жой хонадонларининг калити Шарқий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар оилаларига топширилди. 

Ватанга садоқат билан

Жамият
Юртимиз тинч, ҳаётимиз осойишта, фарзандларимиз замонавий шароитларда таълим-тарбия олмоқда, касб-ҳунар эгалламоқда, Яратганга шукр! Бу гапларни бугун кўп ишлатамиз. Аммо шу барқарорлик ортида тинчлигимиз посбонлари, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг машаққатли меҳнати борлигини ҳамиша ҳам ўйлаб кўравермаймиз. 

Аскар бўлар йигитнинг марди


Оилада ўғил фарзанд туғилса, ота-онаси яхши ният қилади. Яъни ўғиллари ўсиб-улғайиб, Ватан, эл-юрт корига камарбаста бўлсин, деб тилак қилишади. Яхши ният ҳамиша ижобат бўлган. Сир эмаски, бугунги кунда армияда хизмат қилиш, аскар бўлиб юртга қўрғон бўлиш ҳар бир эр йигитнинг орзусига айланиб улгурди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарори эълон қилинганди. Шу кунларда ушбу Қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг мудофаа ишлари бошқарма ва бўлимларида Қуролли Кучларга нав­батдаги чақирув жараёни юксак савияда давом

Беззаветное служение народу

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
У каждого человека есть свой кумир, идеал или просто личность, на жизнь которого он ориентируется и старается ему подражать. В мировой истории встречается много знаменитостей, знакомство с биографией которых, побуждает тебя совершать героические поступки.  Чаще, это люди, жившие в минувшие века, но, оказывается, они есть и среди наших

Я стремился стать лучше

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
Сидя в учебной студенческой аудитории, вдыхая свежий воздух, который проникает через окна, я смотрел на мирную улицу с зелёными деревьями и на меня нахлынули воспоминания.
Мне было лет 6, когда отец взял меня за руку и повёл в школу № 21 в городе Самарканде. Показав на стены, он сказал: «Здесь учился Ислам Абдуганиевич Каримов, президент

Меҳр муҳаббатинг биз билан Ватан!

Қонунчилик
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Яшнобод туман кенгаши, “Ёшлар қаноти” ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти “YASHNOBOD O’QUV STK” унитар корхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Меҳр муҳаббатинг биз билан Ватан!” мавзусида тумандаги 30 – меҳрибонлик уйида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзМТДП Тошкент шаҳар Яшнобод туман кенгаши раиси М.Султанов, етакчи мутахассис С.Мамасалиева, ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши бош мутаҳассиси А.Ходжаев, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти “YASHNOBOD O’QUV STK” унитар корхонаси маънавиятчиси Н.Базарова ва 30-меҳрибонлик уйи ходимлари ҳамда

Ким эдигу, ким бўлдик

"Ким эдигу ким бўлдик"
Жамият
 
  Миллий давлатларнинг пайдо бўлиши ХХ асрнинг энг буюк ҳодисаси эди. Биз ана шу улкан жараёнга асрнинг сўнгги ўн йиллиги бошида дохил бўлдик. 1991 йил 31 августида Буюк Мустақиллигимиз эълон қилинди. Ўтган 23 йил мобайнида дунё харитасидан Ўзбекистон Республикаси деган янги мустақил давлат муносиб ўрин эгаллади.
 
  Даврлар ўтгани сари мустақиллигимиз тарихини ўрганиш, бу улуғ неъматга қандай эришганимиз моҳиятига етиш, истиқлолимиз қадрини чуқур англашнинг аҳамияти тобора ортиб бораверади.

«Ягонасан, муқаддас Ватан!»

   Мустақиллигимизнинг 25 йиллигин кўтаринки рухда ничонлаш ниятида республикамиз бўйлаб ҳар хил тадбирлар ўтказилмоқда. Яқинда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида пойтахтимиздаги барча олий ўқув юртлари ва Хоразм вилоятидаги Ал-Хоразмий номидаги Урганч университети орасида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида «Ягонасан, муқаддас Ватан!» номли кўрик танлов бўлиб ўтди.

Ватанни ҳимоя қилиш миллий ғурур

Mansur Yunus
Шеърият ва адабиёт
2015 йил 25 декабрь куни Тошкент Иқтисодиёт ва бизнес касб-ҳунар коллежифаоллари залида 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанни ҳимоя қилиш миллий ғурур” мавзусидаги маънавий-маърифий  байрам тадбири маданий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир ЎзМТДП М.Улуғбек туман Кенгаши “Ёшлар қаноти”, Мирзо Улуғбек туман ҳокимияти, туман Маънавият тарғибот бўлими, Тошкент Иқтисодиёт ва бизнес касб-ҳунар коллежи ҳамда Тошкент Тиббиёт академияси хузуридаги Харбий тиббиёт факультети билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

ToshDSHI
Илм-фан


2016 йил 7 январь куни ТошДШИ “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик” факультети талабалари Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар марказий музейига ташриф буюрдилар.
Ташриф чоғида талабалар Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари харбий санъатини, қуролли кучлар ривожланишининг ҳозирги даврини акс эттирадиган музей экспонатлари билан яқиндан танишди. Талабаларга ҳарбийларнинг Ватан ҳимояси йўлидаги ҳизматлари ва уларнинг тарихда қолдирган буюк ишлари тўғрисида маълумотлар берилди.  Талабалар “Ватанга қасамёд” монументи ҳамда “Жасорат” боғининг яратилиши тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.

“Армияда хизмат – шарафлидир” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2016 йил 5 январь куни “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан 59043 харбий қисмда “Армияда хизмат – шарафлидир”  мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда 59043 ҳарбий қисм бошлиғи ўринбосари майор О.М.Санатқулов очиб берди. Тадбирда Урганч давлат университети Табиий фанлар факультети декани муовини У.Дўсчанов, Табиий фанлар факультети ўқитувчиси О.Машарипов, Ш.Бабажановалар байрам билан табрикладилар. Табиий фанлар ва Педагогика факультетлари ижодкор талаба-қизлари ўзларининг шеърий саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

“Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Шимолий-Ғарбий ҳарбий округининг Сержантлар тайёрлаш мактабида 2016 йил 5 январь куни “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Урганч давлат университети Хотин-қизлар қўмитаси раиси доцент, тарих фанлари номзоди Шоира Нуруллаева, “Миллий ғоя ва маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси катта ўқитувчиси Дилфуза Атаева, “Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчиси Азиза Рахимовалар иштирок этдилар. Тадбирда  Урганч давлат университети Тарих ва Педагогика факультетлари талабалари ўзларининг қизиқарли саҳна кўринишлари билан Сержантлар тайёрлаш мактаби курсантларига қувонч ва шодлик улашди.

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги Р-4576-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда бутун юртимиз бўйлаб 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Урганч давлат университетида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси шакллантирилиб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган ҳарбийлар иштирокида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ватанни севиш ҳикмати

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ватан – бу инсоннинг туғилиб ўсган ери, унинг гўдаклик чоғиданоқ меҳр қўйган ўчоғи, маҳалласи ва қишлоғи билан таърифланади. Ватан сўзи араб тилида туғилиб ўсган жой, она юрт маъносини англатади. Ватанга муҳаббат юксак инсоний фазилат. Бу борада: “Ватанни севмоқ имондандир” ҳикматини эсга олишнинг ўзи кифоядир.
Бизга маълумки, Ватанга бўлган муҳаббат жой, макон ва вақт танламайди. Ватан музликларда, саҳроларда, чангалзорларда бўлиши мумкин. Бу туйғу инсон туғилиши билан вужудга келиб, вафот этиши билан ўз поёнига етади. Ватанга меҳр эса, она сути билан қалбга сингади.



Шу ўринда Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Қаффол Шоший, Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Аҳмад Фарғоний, каби буюк алломаларимиз Ватанга бўлган кучли  муҳаббатлари туфайли кўплаб асарларини юрт номи билан боғлаганлари тарихдан маълум.