топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ватанпарварлик тадбирлари:

Чилонзор 162-сонли умумтаълим мактабида Ватанпарварлик руҳидаги учрашув бўлиб ўтди

Жамият

Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси томонидан Тошкент шаҳрининг барча умумтаълим мактабларида фахрий ва ёшларни жалб этиш мақсадида Бирлашма қошида «VATANPARVAR  VIDOYILAR» бадиий ансамбли томонидан тайёрланган ватанпарварлик ва миллий ғурур руҳидаги концерт дастури намойиш этиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Чилонзор туманининг 162-сонли мактабида бўлиб ўтди.

Миллий армиямиз – ғуруримиз, ифтихоримиз

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 



 


2015 йил 12 январь куни Миробод туманидаги 71186-сонли ҳарбий қисмда  Миробод туман ҳокимияти, Тошкент фармацевтика институти раҳбарияти ташаббуси билан “Миллий армиямиз – ғуруримиз, ифтихоримиз”, “Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.      Тадбирда Миробод туман маънавият тарғибот маркази раҳбари Н.Шокирхўжаева, Тошкент фармацевтика институти маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев, Миробод туман ҳокимияти, “Миробод” маҳалла раиси К.Абдурахмоновлар сўзга чиқиб мавзу юзасидан маъруза қилди ҳамда барча ҳарбийларни байрам билан муборакбод этдилар.