топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ватанга муҳаббат:

Жахолатга қарши маърифат.

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият
«Фикрга қарши фикр, ғояга қарши қоя, жахолатга қарши маърифат».
                                                                                              И.А.Каримов.
 Дарҳақиқат, дунё яралибдики яхшилик ва ёмонлик, ёвузлик ва эзгулик, жахолат ва маърифат бир-бири билан курашиб келади. Баъзида ёвузлик ғалаба

Ватанга нафи йўқ яшалган ҳар кун, инсон ҳаётини қилур бемазмун

Ватан учун яшайлик
Маълумки,«Ватан»атамаси арабча сўз бўлиб,у «Она юрт»деган маънони англатади. Бинобарин, Ватан бу кишининг туғилиб ўсган жойи. Ватан бу – киши ўзини унинг фуқароси деб ҳисоблаган мамлакат, она юрт. Ватан бу – кишининг туғилиб ўсган ўлкаси, шаҳри, қишлоғи.

Ватан бу
– кишининг турар жойи, бошпанаси уйи.Ватан бу – боболаримиз, момоларимиз, бутун аждодларимиз киндик қони тўкилган яшаган ва дафн этилган макондир. Ватан бу – Аллоҳ инояти билан ҳар бир миллат, элатга берилган баҳоси йўқ неъмат. Ундан аъло нарса йўқ. Ватан бу – халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагидир. Бу унинг маданияти, маънавияти, маърифати, тили, дини, феъл-атвори, ота-боболаридан қолган олтин мероси, томирларида гупуриб турган, аждоддан-авлодга ўтиб келаётган покиза қони, тарихидаги муҳим босқичлар, бирон давлат қуриш мақсадида олиб бораётган курашидир.

Ватанни севмоқлик – имондандир

Ватан учун яшайлик

Биз ҳаётга катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ёшларимизга бир ҳақиқатни, яъни, Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболаринг ҳоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт. Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлик адо этишингга боғлиқ, деган тушунчани уларнинг қалбига, онгу шуурига сингдиришимиз даркор.
И.Каримов
Эл орасида шундай бир ривоятюради:
Кунлардан бир куни мамлакатни ёв босибди. Аҳолини тиғдан ўтказиб, юртни талаб вайрон этибди. Ёв аскарлари қирғиндан омон қолган бир аёлни икки нафар фарзанди билан асир олиб ўз шоҳлари олдига олиб келибди. Асирларни олдига олиб кирган мулозим, шоҳга она ўз фарзандларини ҳаддан зиёд яхши кўришини, улар учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр эканлигини билдирибди. Босқинчи шоҳ онани синаб кўрмоқчи бўлибди ва онага қарата дебди:
«Сени эмас, ўғлингни ўлдирмоқчиман, чунки у катта бўлса қасосга бел боғлаши мумкин. Бироқ сен фарзандинг учун чаросдек чиройли кўзингни ўнгини берсанг ўғлингни ўлдирмайман».
Кўзим керак бўлса ўйиб ол, лекин боламни ўлдирма, – дебди она.
Жаллод, онанинг ўнг кўзи ўйилсин, – деб буюрибди шоҳ.
Жаллод онанинг ўнг кўзини ўйиб олибди. Лекин онадан «инг»деган садо чиқмабди.
Энди, чап кўзингни берсанг қизинг ҳам омон қолади, – дебди шоҳ.
Она ҳеч иккиланмай чап кўзини ҳам беришга рози бўлибди. Жаллод онанинг чап кўзини ҳам ўйиб олибди. Онаизор шу йўл билан икки дилбандини сақлаб қолибди. Бу орада шу юртнинг Ватанпарвар кишилари душманга қарши озодлик курашини бошлабдилар ва ғалабага эришибдилар. Она меҳрига, жасоратига бош эгган юрт аҳолиси онани юрт бошлиғи этиб сайлабдилар. Ўғил онага ўнг кўзи, қиз эса чап кўзи бўлибди. Улар узоқ яшабдилар, юртда тинчлик ва адолат ўрнатибдилар.

Бу менинг Ватаним

Ватан учун яшайлик
Аллоҳимнинг бетакрор мўъжизалари кўп ва хўп… Бизнинг Она-ватанимизнинг бир кўрмоққа зору интизорлар неча минглаб топилади…
Бу Ватанни Севаман! деб қуруқ айу ханнос солиш керак эмас,  уни қалбдан, чин юракдан, меҳр билан севиш фақатгина севиш керак, қалб билан имон билан, очиқ кўз билан яхши кўриш лозимдир… Унинг қадрига етиш керак, ҳимоялаш керак… Асраш, авайлаш керак… У Аждодлардан қолган буюк мерос… Омонат..

Юртимиз гўзалликка, манзарага бой. Табиати баҳаво, тоза, мусаффо… Аммо шоир айтганидек, биз уни  нафақат гўзаллиги, мафтункорлиги учун эмас, тикону хас билан, қишу баҳори билан ўзимизники эканлиги учун севамиз!
 

СЎҒД ҚОПЛОНИ

Ватан учун яшайлик

Спитамен сак қабиласига мансуб аслзода хонадонида дунёга келди. Ёшлигидан абжир, чаққон бўлиб ўсган йигитга отда чопишда, камон отишда, қиличбозликда ҳеч ким тенлаша олмасди. У дастлаб аҳмонийлар сулоласининг сўнгги ҳукмдори Доро IIIнинг, кейин эса Бесснинг лашкарбошиларидан, яқин сафдошларидан бўлган.

Бесснинг ўлимидан сўнг уч йил (милоддан аввалги 329-327 йиллар) Суғдиёна ва Бақтрияда Александр Македонский (Искандар) бошчилигидаги юнон-македон истилочиларига қарши озодлик ҳаракатига раҳбарлик қилган.

Қўзғолон Суғдиёна пойтахти Самарқанд (Мароканд)да бошланди. Қўзғолончилар юнон-македон гарнизонини қуршаб олдилар. Искандар Спитаменга қарши суғд тилини биладиган Фарнуҳ бошчилигида 3 минг пиёда ва 800 отлиқ қўшин жўнатди. Қўзғолончилар Зарафшоннинг қуйи оқимидаги ерларга чекиниб, бу ердаги кўчманчилар билан бирлашиб қўққисдан ҳужумга ўтдилар. Бунинг натижасида юнон-македон қўшинларининг катта қисми қириб ташланди. Қолган-қутганлари эса шаҳар қалъасига яширинди.


Спитамен яна Самарқандни қамал қилди. Искандар энди суғд лашкарбошисига қарши Андромах, Менедем ва Каран бошчилигидаги катта отлиқ ва пиёда қўшинларни жўнатди. Бундан вақтида хабар топган Спитамен йўлга пистирма қўйиб, босқинчиларга тўсатдан ҳужум қилди. Мазкур жангда у ҳар бир отга икки жангчини миндириб, янгича ҳарбий тактика қўллади.

Отдаги жангчилар икки томондан зарба берар, бири найза, қилич ёки камон билан ҳамла қилса, иккинчиси тош билан уриб душманнинг бошини мажақлар эди. Бу жангда душман қўшинлари янада катта талафот кўрди. Искандарнинг ўзи асосий кучлари билан келаётгани, қўзғолончиларнинг сони камлиги учун Спитамен чўл ичкарисига чекинди.