топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ватан ишқи:

Посбондирмиз сенга она юрт!

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият


ПОСБОНДИРМИЗ СЕНГА, ОНА ЮРТ!

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида Тошкент ҳарбий округи сержантлар тайёрлаш мактабининг навбатдаги битирувчиларига тантанали равишда сертификат ва кўкрак нишонлари топширилди.

ҲИНДДА ТУРИБ ВАТАННИ СОҒИНИШ...

Блог им. indianstudies

ҲИНДДА ТУРИБ ВАТАННИ СОҒИНИШ...


 


Мен бегона эмасман Ҳинд, Кашмирга ҳам,


Бобом илки етган мулки султондир бу.


Жалолиддин келган бўлса Синдни кечиб,


Демак унга тангри берган имкондир бу.


 


Қулоқ тутсам, арғумоқлар саси келгай,


Заҳириддин ошиб ўтган довонлардан.


Қўлларини соя қилиб, қараб турар,


Мир Алишер Ҳазрат Ҳирот томонлардан...


 


Тожмаҳални нега энди Ҳиндда деманг,


Бобур ердан кўтарса бир курагини.


Шоҳжаҳондан сўранг ўзбек тупроғидан


Олиб кетган ахир ошиқ юрагини.


 


Томиримни тортиб кўрсам етиб боргай,


Шаҳри Кешдан минг асрлик чинорларим.


Дунё томи Ҳимолайнинг чўққисидан


Кўринади Самарқанднинг минорлари!


 


Зебуннисо қабрини мен кўп изладим,


Акбаршоҳлар ётган қадим мозоридан.


Қаранг, қандай олиб ўтди ишқини у,


Пойида чарх урган дунё бозоридан.


 


Ўз кўнглимни олиб аста қўлига мен,


Бир осмонни кўрдим, бу – сен, азиз ўлкам.


Ҳар бир тоғу тошларингда минг бахт яшар,


Бундай гўзал эмас Бобул боғлари ҳам!..


 


Ахтармадим сени ўзга чаманлардан,


Фақат мозий қатларига қанча кирсам,


Шунча улуғ кўрдим баланд арконингни,


Қанча яқин борсам, шунча олисдирсан.


 


Эй ризвоннинг бир бўлаги жоним Ватан,


Мен учун не, Чин ё Араб мушк-анбари?


Битта райҳон бўйларингга тўйиб ўлсам,


Менга етар шу давлатнинг мукамбари.


 


Эй юракнинг пайғамбари, жоним Ватан,


Сенга уммат бўлмоқ олий имкондир бу


Ахир сендек Ватан йўқдир ҳеч Ватанда,


Тангри берган менга мулки Султондир бу.


 


Зебо МИРЗО


                                                       Деҳли,


29.12.08.


 


....


Орадан олти ой ўтиб яна Ҳиндистонга бориш насиб этди. Деҳлида шоира Зебо Мирзо билан учрашдик. Унга ҳам Бобурпур ҳақида гапириб бердим. Тасвирга олиш керак деган таклиф билдирди шоира. Эртасига Шри Ланка орқали узоқ Мальдив оролларига учиб кетдим. Ҳиндистонга қайтиб келганимда Зебо Мирзо Тошкентга кетиб бўлганди. (Бобурпур китобидан)

Навоий ижодида Ватан

Маънавият
Маданият ва маърифат
Навоийнинг мана бу рубоийси эл орасида шунчалар машҳур бўлиб кетганки, кўплар уни ёд билади:

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмши,

Эл анга ишфиқу меҳрибон бўлмас эмиш.

 Олтун қафас ичра гар қизил гул бутса,

 Булбулга тикондек ошён бўлмас эмиш.

Бу шеър — шоирнинг илк лирикаси маҳсули. Олимларнинг далолат қилишича, у муаллиф, такдир тақозосига кўра, ҳозирги Эроннинг Машхад шаҳрида — мусофирликда яшаган даврида (1457-1464) ёзилган.