топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ватан истиқболи:

«Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида оператив тактик машқлар бўлиб ўтди.

Ватан учун яшайлик

ҲАРБУ ЗАРБ ҚОНУНИ
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг «Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида оператив тактик машқлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев душман таҳдидини қайтариш ва уни яксон қилишга доир машқларни кузатиб, ҳарбий хизматчиларнинг реал шароитларга максимал даражада яқинлаштирилган ҳаракатлардаги иштирокини, жанговар шайлигини юқори баҳолади.

«Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч»

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
Тошкент шаҳрида жойлашган подполковник Одил Аҳроров командирлик қилаётган ҳарбий қисмга пойтахтимизнинг Миробод туманидаги саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Отабек Орифжонов раҳбарлигида экскурсия қилдилар.

«Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган мазкур экскурсиядан кўзланган мақсад ҳам эртамиз давомчиларининг қалбида мардлик ва она Ватанга муҳаббат, миллий армиямиз билан фахрланиш ҳамда юрт эртасига дахлдорлик ҳисси билан яшашдек юксак туйғуларнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига хизмат қилиши кўзда тутилган эди.

МАТОНАТ

Me'moriy yodgorliklar

Ватанимиз пойтахти Тошкент шаҳрининг марказида “Жасорат” ёдгорлик мажмуаси ўрнатилган. Бундан роппа-роса 47 йил илгари, яъни 1966 йилнинг 26-апрель куни рўй берган кучли ер қимирлаши шаҳарга жиддий зарар етказиб уни қайтадан тиклашга ҳисса қўшган инсонлар жасоратига атаб бунёд этилган бу ёдгорлик қошига ҳар куни гуллар қўйилади. Янги оила қураётган ёш келин-куёвлар, мактаб ўқувчилари, талабалар ва бошқа инсонлар мазкур ёдгорлик пойига гул қўяр экан албатта бугунги Тошкентнинг янада обод ва кўркам эканидан мамнун, шаҳарнинг кундан-кун чирой очаётганидан хурсанд йўлида давом этади.


Б.Й.     

Тақдиримсан, бахтимсан эркин ва озод ватан

Тошкент кимё-технология институти

                                                                    “Бизнинг қудратимизни билмоқчи


                                                                     бўлсангиз, биз қурган иморатларга боқинг”


 


      Дарҳақиқат, бу сўзларни такрорлар эканмиз, буюк бобокалонимиз, етук давлат арбоби, тенги йўқ саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг сўзлари замиридаги теран маъно бугунги кунда ҳам ўз аксини йўқотмай эрк ва озодлик шукухи кезиб юрган  тинч ва осуда, шу билан бирга кундан-кунга ривожланиб бораётган шиддатли ҳаётимизнинг ҳар бир кунида ўз аксини топаётганлигига амин бўламиз.


ИСТИҚЛОЛ АТО ЭТГАН ИМКОНИЯТЛАР

Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослари
 
Мустақиллик, бугун бу сўзни тилга олган ҳар бир киши қалбида беихтиёр юксак фахр-ифтихор, шукроналик, порлоқ келажакка бўлган ишонч ҳисси тобора мустаҳкамланса, ажаб эмас. Чунки, айнан истиқлол бизнинг буюк ўтмишимизни, ўзлигимизни, бугунимиз ва эртамизни, қолаверса ўзига хос бетакрор анъана ва қадриятларимизни дунёга қайта танитди.
Истиқлолгина ўзбек халқининг, ўзбекистонлик ёшларнинг илм-фанда ҳам, спортда ҳам, меҳнатда ҳам ҳеч кимдан кам эмаслигини, кам ҳам бўлмаслигини ёрқин намоён этди.

Буюк ва муқаддассан Мустақил Ватан!

Ватан учун яшайлик
Халқимиз ўзининг энг улуғ, энг азиз айёми- мустақиллигимизнинг 20 йиллигиним кенг нишонламоқда. Бу гўзал байрам қалбларимизга чексиз фахр-ифтихор, кўнгилларимизга сурур бахш этади.

Ота-боболаримизнинг асрий орзулари ушалган мазкур тарихий кун юртимизнинг барча шаҳару қишлоқларида кенг миқёсда, улкан шодиёналар билан тантана қилинмоқда.

Мустақиллик-энг улуғ, энг азиз неъмат. Озодлик, ҳуррият, эркинлик. Бу олий тушунчаларни юракдан ҳис қилиш, англаб яшаш саодат.

Мустақиллик- халқимиз учун эркин, бахтли ва фаровон, ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт ҳаёт кечириш имконини бергани, юртдошларимизнинг барча соҳаларида ўз истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш учун беқиёс имкониятлар яратгани билан қадрлидир.

 
Халқимиз Ўзбекистон Мустақиллигини ижтимоий-маънавий хаётнинг барча жабҳаларида муносиб кутиб олишга катта тараддуд кўрмоқда. Бунёдкорлик қурилишлари она юрт чиройига чирой қўшмоқда. Янги иншоатлар, қўшма корхоналар, йўл ва кўприклар хур ва озод халқнинг нималарга қодирлигини намоён этиб, одамлар онгу шууридаги ўзгаришларида истиқлолимиз шарофати бўй кўрсатмоқда.


Маънавият – инсон кўрки.

Ватан учун яшайлик



Ҳалоллик ва фидоийлик фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин. Сотқинлик – маккор дўстнинг иши. Мен ҳар қандай ёвузликни сотқинликдан кўраман.                                                                                        И.Каримов.

Луқмони Ҳаким айтади: “Тўғриликни ўзингизга шиор қилиб олинг, мунофиқ, риёкор бўлманг. Тўғри йўлга юрган одамгина номусли, саботли ва матонатли бўлади. Унга ҳеч қандай зиён-заҳмат етмайди”.
Байт:
Тўғри ишла, тўғри сўзла, тўғри тур,
Тўғри ўйла, тўғри куйла, тўғри юр.
Беандиша бўлиб, ўйламасдан сўзлаш, ёлғон ишлатиш кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлади. Донишманд ва алломаларнинг панд-насиҳатлари умри боқий маънавий бойлигимиздир. Чунки, улар ҳаёт тажрибасида вужудга келган. Бундай ўгитлар замирида умуминсоний ғоялар ётади.