топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ватан барчамизники:

Ўзбекистон ўз армияси учун зарур кадрларнинг барчасини ўзида тайёрлаяпти

Жамият


Миллий армиямизга асос солинганининг илк йилларидаёқ ҳарбий кадрларни тайёрлаш масаласига улкан эътибор қаратиб келинмоқда. Эндиликда Ўзбекистон ўз армияси учун зарур кадрларнинг барчасини ўзида тайёрлаяпти. Олий ҳарбий таълим муассасаларимиз ҳозирда 28 та мутахассислик бўйича офицер кадрлар тайёрлаётганини ғурур билан айтиш мумкин. Қолаверса, ҳарбий кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш борасида ҳам ўзига хос тизимга асос солинди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотлар жараёнида илғор тажрибалар асосида шаклланмоқда.

“Ўзбек йигити – мустақиллик посбони” мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2016 йил 5 январь куни  “Янгиобод” чегара постида “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан “Ўзбек йигити — мустақиллик посбони” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Урганч давлат университети касаба уюшма қўмитаси раиси О.Отажанов очиб берди. Тадбирда ҳарбийларни Филология факультети декани муовини М.Эшмурадов, Филология факультети ўқитувчиси Ш.Ақманова, Жисмоний маданият факультети ўқитувчиси, спорт устаси, “Ўзбекистон ифтихори” кўкрак нишони соҳиби Х.Бекманова байрам билан табрикладилар. Жисмоний маданият ва Филология факультетлари ижодкор талаба-қизлари ва спортчи қизлари ўзларининг шеърий саҳна кўринишлари ва спорт турларидан кўргазмали чиқишларини намойиш этдилар.

Мардлар қуриқлайди ватанни

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Халқимизда “Эр йигит Ватан учун туғилади”, деган гап бор. Ҳа, хонадонларимизда ўғил фарзанд вояга етар экан, унинг қалбига мардлик, жасурлик, Ватанга, ота-онага муҳаббат, юртга садоқат туйғулари сингдирилади. Бугунги кунда замонавий талабларга жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган қуролли кучларимиз сафидаги ўғлонларнинг барчаси ана шундай фазилатларга эга. Уларга ҳавас қилиб, ҳарбий хизматга бориш ва йигитлик бурчини адо этишни истаётганлар сафи кундан-кунга кенгайиб бораётгани қалбимизга чексиз ғурур бахш этади.
Шаҳримиздаги Н ҳарбий қисмга қарашли 3-батальонда ҳам халқи ва юрти учун қалқон бўла оладиган 80 нафардан ортиқ аскар муддатли ҳарбий хизматни ўтаётир. Республикамизнинг деярли барча вилоятларидан келиб, ўз йигитлик бурчини адо этаётган ватанпарварларимиз билан суҳбатлашар эканмиз, ҳар бирининг қалбида она Ватанга бўлган чексиз меҳр туйғулари жўш уриб турганининг гувоҳи бўлдик.

Шу азиз Ватан-барчамизники!

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Шу мавзудаги тадбир жорий йил 11 май куни Камолиддин  Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бўлиб ўтди. Тадбирда машҳур олимлар, шоирлар, актёр ва хонандалар иштирок этишди.
 
Хусусан,  Тошкент Кимё-технология институти доценти Х.Ёрқулов ўз маърузаси билан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, мустақиллик даврида эришган ютуқларимиз ва истиқболдаги режаларимиз ҳақида талаба-ёшларга кенг тушунча берди. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист-шоир Ў.Мирзаёров эса, Ватан мадҳини тараннум қилувчи шеърлари билан йиғилганларни ҳушнуд этди. Тадбирда эл севган актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Ҳожиев ҳам иштирок этиб бетакрор заминда яшаётганимиз, бизга берилган кенг имкониятлар ҳақида тўлқинланиб гапириб берди. Шунингдек, тадбирда “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси ёш-умидли хонандаси Мухлис Бердиев машҳур қўшиқларидан ижро қилиб барча йиғилганларнинг қалбига қувонч, илҳом бахш этди.
 
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этиб, мутахассислар томонидан ижобий жавоблар олишди. Тадбир ёшларни Ватанга садоқатли, уни асраб авайлаш ва  мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга қаратилди.
 “Маънавият тарғиботи” гуруҳи