топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Буюк аждодларга эҳтиром:

Ўқувчилар тўгараги (ҳикоялар туркуми)

Жамият

Islom Karimov — Ислом Каримов, болаларча содда, болаларча беғубор инсон эди. Болаларча орзу қиларди, мўъжизаларга болаларча ишонарди, болаларча келажакка интиларди, — дейди Самарқанд шаҳридаги, Президент ўқиган 21-мактабнинг кекса ўқитувчиси Мустахкам Останақулова.

 Бизнинг мактабдан Ислом Каримовнинг оёғи ҳечқачон узилмаган. Агар Ислом Каримов болалигини соғинмаганда, ўқувчилик йилларини эсламаганда, болаликдан қолган ширин хотираларни қўмсамаганда, бизнинг мактабга тез-тез келмас, болалар билан болаларча суҳбатлашмасди. Ислом Каримов болалигида учувчи бўлишни орзу қиларди. Тасаввур қилинг-а, қирқ тўққизинчи, эллигинчи йилларда Ислом Каримов учувчи бўлишни орзу қилган ва мактабдаги авиамодельчилар тўгарагининг фаол аъзоси бўлган.

Олтин медаль соҳиби. Исломжон бобоси Амир Темурни ардоқларди, унда Амир Темурнинг шижоати бор эди

Жамият

Бундан бир неча йил муқаддам Самарқанд шаҳрига, Президентимиз Ислом Абдуғаниевич ўқиган 21-мактабга борган эдим. мени, Ислом Абдуғаниевичнинг болалик чоғлари қизиқтирар, “бўладиган бола бошидан маълум” иборасини ишлатиб, ҳаммани лол қолдирувчи мақола ёзсам дердим.

 Мактаб Ислом Абдуғаниевич ўқиган пайтлари қандай бўлса, ўша ҳолатда сақланиб қолган, кўҳна ва шинам, стол, стул, доскалар, хоналар ўша ўша, ҳатто Ислом Абдуғаниевич тутган кундалик дафтарлар, иншо дафтарлари, табеллар, биринчи синфдан то юқори синфгача синфдошлар билан тушган суратлар, винеткалар, бироз сарғайиб, йиллар нуқси урганини айтмаганда ҳаммаси гард юқтирилмай сақланган эди. кундалик дафтарга қўйилган баҳолар, тўғриси мен умуман кутмаган, мени бу қадар ҳайратга солади деб ўйламаган, яъни ҳаммаси

"Шоҳларнинг шоири — шоирларнинг шоҳи” мавзусида байрам тадбири


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «ZiyoNET» бўлими  ва  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳамкорлигида  Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан «Шоҳларнинг шоири — шоирларнинг шоҳи” мавзусида байрам тадбири ташкил қилинди.
 Тадбирга адабиётшунос олимлардан Омонулла Мадаев, Шуҳрат Ризаев ҳамда шоирлар таклиф этилди.

Буюк аждодларга эҳтиром

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
2015 йил 15 апрелда шаҳримизнинг мўътабар даргоҳларидан бири бўлган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўзбекистонда сталинча қатағон қурбонларга учраган ва фаолияти кам ўрганилган фан, маданият ва жамоат арбобларининг фаолияти ва илмий-маърифий, ижодий меросининг истиқлол йилларида ўрганилиши” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда таниқли олимлар, профессорлар, фан докторлари, адабиётшунослар, олий ўқув юртларининг устоз ва мураббийлари, маҳалла нуронийлари, шунингдек, Тошкент ислом университети Ислом тарихи ва манбашунослиги йўналиши талабалари ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетидан ташриф буюрган талаба ёшлар қатнашдилар.