топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи

Кун Тарихи
Халқаро янгиликлар
УМУМБАШАРИЙ ТАКЛИФЛАР

Чиндан ҳам, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Бирлашган Миллатлар Ташкилотини олам минбари дегулик. Унда олам тақдирига боғлиқ, ёки бошқача айтганда, оламшумул масалалар кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи ўзининг кўлами, теран мулоҳазаларга бойлиги билан ана шундай юксак баҳога муносибдир. Самимий ва ҳаётий чиққан бу сермазмун нутқ ҳаммани тўлқинлантириб юборди. Унда бугунги глобал дунёда ҳал қилинишини кечиктириб бўлмайдиган, нафақат Ўзбекистонга, балки бутун дунёга тааллуқли ҳаётий муаммолар ҳақида сўз боради.

Ҳа, Ўзбекистон раҳбари олам минбарида туриб, халқимизнинг узоқ тарихига боқиб, зукко ва донишманд боболар анъаналари ҳамда тажрибаларига таяниб,