топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Баркамол авлод:

Mустақил Ўзбекистонда баркамол авлодни маънавий–ахлоқий тарбиялаш масалалари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
 
У.Э.Досчанова – ф.ф.н., катта ўқитувчи, (УрДУ)
З.Қазақова, О.Рўзметова – талабалар, (УрДУ)
Глобаллашув даврида ёшларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ахлоқий фазилатларининг мазмун–моҳиятини чуқур англаш, ана шу хусусиятларга эга бўлиш, уларга амал қилиб яшаш – одамзотнинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезон бўлиб қолади[1].

Олий таълим муассасаларида оила ва мураббий ҳамкорлиги.

Toshkent farmatsevtika instituti
Илм-фан
Абдуллаева Ф.А, Тўйчиева С.М
 
 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ОИЛА ВА МУРАББИЙ ҲАМКОРЛИГИ
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш, Ўзбекистон Республикаси
E-mail: feruzaabdullaeva1965@
Комилликни орзу қилмаган, баркамол авлодларни вояга етказиш ҳақида қайғурмаган халқнинг, миллатнинг келажаги йўқдир. Хақиқий инсонни, фуқарони

Баркамол авлоднинг маънавий ривожланишида ахлоқий тарбиянинг ўрни

Farg'ona davlat universiteti
Илм-фан
    Ёш    авлодни    тарбиялаш,    уларда    юксак    инсоний    фазилатларни шакллантириш ва камолга етказиш муаммолари доимо халқимизнинг диққат марказида  туради.  Маънавий  бойликни,  ахлоқий  покликни  ва  жисмоний мукаммалликни    мужассамлаштирган,    ҳар    томонлама    камол    топган, ижтимоий  жиҳатдан  фаол  шахсни  шакллантириш  борасида  собитқадамлик билан иш олиб борилмоқда.

«Истиқлол ғунчалари» – янги истеъдодлар танлови

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида «Истиқлол ғунчалари» кўрик-танлови ўтказилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов навқирон авлоднинг истеъдодини камол топтириш, уларнинг беғубор орзуларига қанот бағишлаш, қобилиятли ўғил-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласига доимий эътибор қаратар эди.

Орзулар сари

Қонунчилик
Иқтидорли ёш рассом Шаҳзода Йўлдошеванинг Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейида ташкил этилган шахсий кўргазмаси шундай номланди.


«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ташкил этилган кўргазманинг очилишида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, истеъдодини юзага чиқариш, миллий ва жаҳон санъатининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этишга оид эзгу саъй-ҳаракатлар кўлами тобора кенгаяётганини таъкидлади. Бу иқтидорли ёшларнинг мамлакат ва халқаро миқёсдаги танловлар, фестивалларда муносиб иштирок этишига хизмат қилмоқда.

Баркамол авлод марказлари

Обод турмуш - жамият пойдевори
Жамият


Ўқувчининг бўш вақти
Бугунги ўсмирларнинг бўш вақтларини қандай ўтказишлари ота-оналарга ҳам, устозларга ҳам, қолаверса, барчамиз учун катта аҳамиятга эга. Агарда ўқувчи бўш вақтини бир мақсадга йўналтирмаса, ҳар турфа шов-шувга бой, аммо фойдали билим бермайдиган газеталар, интернетнинг ахборот хуружлари, ҳатто зарарли саҳифалари, компьютер ўйинлари каби инсоннинг бебаҳо умрини совурадиган, ақлни лолу ҳайрон этиб, нафақат кунларни, балки йилларни лаҳзадай ўтказиб юборадиган воситалар тўлиб-тошиб ётибди. Ўсмирни чалғитадиган шундай муҳитда ҳар ким ўз олдига бирон мақсад қўйиши ва уни амалга ошириш сари интилиши, шунга яраша билим-кўникмаларни эгаллаши лозимдир. Демак, ўсмир ўзининг бўш вақтини одоб, билим, саломатлик – баркамоллик сирларини ўзлаштиришга бағишлаши керак. Акс ҳолда, унинг ҳаёти ўз-ўзидан зарарли ахборотларга, одатларга тўлиб бораверади.      

Баркамол авлод – келажагимиз пойдевори

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Президентимиз раҳнамолигида фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиши йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликлар навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда юксак самаралар бермоқда. 

Дунёда глобаллашув жараёнлари шиддат билан кечаётган бир пайтда мамлакатимизда давлат ва жамоат ташкилотлари ёшларни турли иллат ва таҳдидлар, ижтимоий сайтларда тарғиб этилаётган бузғунчи ғоялар таъсиридан асрашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Баркамол авлодни тарбиялашда оила муҳитининг роли

QarMII
Илм-фан
Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар — яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир. Шунинг учун ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади.
Кўп йиллик илмий кузатиш ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон ўз умри давомида оладиган барча информациянинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврида олар экан. Боланинг онги асосан 5—7 ёшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак, айнан ана шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг илк куртаклари намоён бўла бошлайди. Халқимизнинг «Қуш уясида қўрганини қилади», деган доно мақоли, ўйлайманки, мана шу азалий ҳақиқатни яққол акс эттиради.
“Равзаи хулд” асарининг муаллифи Мавлоно Маждиддининг ёзишича, у бир куни Язд шаҳрида ваз айтаётган экан. Гап ота-она ҳақида кетаётган пайтда бир қария ўрнидан туриб, йиғлаганича: “Эй мавлоно, отасининг соқолидан тутиб, бошига калтак билан урган фарзанд ҳақида нима дейсан?”- деб сўради. Мен ундан: “Отаси уни нима ишга ўргатган эди?”- деб сўрадим. У эса: “Эшакни ижарага беришга”- деб жавоб берди. “Айб унинг отасида, — дедим унга, — болани ёшлигидан илм ўрганишга жалб қилганида ва яхши кишилар суҳбатига юборганда, ундан бундай иш содир бўлмас эди. Ота бундай қилиш ўрнига эшакни ижарага беришга ўргатипти. Натижада бола эшакни жиловидан тортиб, бошига чўп билан уришга ўрганиб қолган. У ўз отасининг соқолини эшакнинг жилови, деб ўйлаб тортган, бошига эса эшакнинг боши деб, ёғоч билан туширган”.
Таассуфки, баъзи ота-оналар ўз фарзандининг ана шундай қизиқиши ва интилишларига, унинг онгу тафаккурида ҳар куни бир ўзгариш рўй бериб, кўзида янги-янги саволлар пайдо бўлаётганига аҳамият бермайди. Боз устига, агар ота оилада ўзини тутишни билмаса, ахлоқ-одоб бобида фарзандларига ўрнак бўлиш ўрнига қўпол муомала қиладиган бўлса, бу ҳолат, табиийки, бола маънавий оламининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади, вақти-соати келиб, унинг характерида инсон деган номга нолойиқ, хунук бир одат сифатида намоён бўлади.
Шарқ мутафаккирлари боланинг тарбиясига та’сир қиладиган даврни уч гуруҳга бўладилар. Биринчиси — ҳануз оқ билан қорани танимайдиган бола. Унинг табиати ҳали ёмонлик ғубори билан булғанмаган, юраги эса ботил ишлар зулмати билан қораланмаган бўлади. Бундай болага насиҳат тез таъсир қилади. Бундай болани тўғри йўлга осонлик билан ўргатиш мумкин.
Иккинчиси — оқ билан қорани ажратадиган бўлиб қолган бола. Улардан баъзилари ўз нафсининг ғалабаси билан яхшилик томонга бурила олмай юрган бўлади. У қилаётган ишининг ёмонлигини билади. Нуқсонларини эса эътироф этади. Бундай одамни тарбиялаш биринчисига нисбатан қийинроқ, аммо унга доимий тарбия берилиб, ҳар хил насиҳатлар ва танбеҳлар бериб борилса, албатта яхши, йўлга кириб кетади.
Учинчиси — оилада ботил хаёл ва фосид фикрлар билан ўсиб улғайган киши. У умр бўйи ноҳақ ишларни ҳақ деб билиб келган ва шунга астойидил эътиқод қўйган бўлади. Ёмонлик қилса ҳам уни ўзича яхшилик деб ўйлайди. Бундай кишини тарбия қилиш жуда оғир. Унинг тарбиясига киришиш — тирноқ билан қудуқ қазиш ёки ҳали қизиб чўққа айланмаган темирни болғалаш билан баробар.
Донолар яхши ёки ёмон хулқли бўлишини оилага боғлайдилар. Уларнинг айтишларича, ёмон хулқли аёлдан туғилган ва разил ота қўлида тарбияланган фарзанддан яхшилик кутиш қийин. Чиройли хулқ офтобга ўхшайди, офтоб музни эритгани каби чиройли хулқ ҳам барча ёмонликларни эритиб юборади. Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Жомийнинг фикрича, бола етти ёшга етгач, уни илм олишга ва жоҳиллик ботқоғидан қутқаришга ўргатилади, агар унда илм ўргатишнинг иложи бўлмаса, бирорта яхши ҳунарга ўргатилади. У шундай деб таъкидлайди: “Агар сенинг молинг қанча кўп бўлса, уларни фарзандингнинг илм ва хунар олиши йўлида сарфла, чунки молу-давлатга ишониб бўлмайди, ҳунар эса ҳеч қачон ўлмайди. Илм ва ҳунар ўрганмай ўтирувчи кишилар ҳақида олимлар учта савол борлиги ҳақида гапирадилар. Бундай кишилар ё зоҳид, ё танбал ёки такаббур кишилардир. Агар у зоҳид бўлса, тез кунда таъна балосига гирифтор бўлади. Агар танбал бўлса, гадолик куйига тушади. Агар такаббур бўлса, ночорликдан охири ўғрилик йўлига киради. Кимки касби-корга эга бўлса, бундай иллатлардан узоқда бўлади.
Мухтасар қилиб айтганда, ёшларимизнинг маьнавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур.

Мавжуда Суярова
ҚарМИИ “Тилларни ўқитиш” кафедраси катта ўқитувчиси

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ВА МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач, жамият ҳаётининг барча соҳаларида туб ислоҳатлар амалга оширилди. Бу эса ўз навбатида халқимизнинг янада фаровон ҳаёт кечириши, ёшларимизнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб камол топишига хизмат қилмоқда.
Ҳар бир жамият, миллат ўз авлодларининг эртанги куни, уларнинг орзу интилишлари рўёби учун бор имкониятларини сафарбар этади. Инсон камолотининг асосий мезонларидан бири шубҳасиз бу унинг маънавий дунёсидир. Зеро, маънавият инсонни улуғлайди, уни юксак мақсадлар сари етаклайди. Инсон маънавий камолотини шакллантириш эса муқаддас қўрғон аталмиш-оила зиммасидаги вазифадир. Президентимиз И. Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида таъкидлаганларидек: “Маънавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида қувончли сабоқлари билан қатра-қатра бўлиб сингиб боради”.

Баркамол авлод дунёқараши шаклланишида тил - фикрлаш ва мулоқот воситаси

QarMII
Илм-фан
Тил – муайян белгилар тизимидир. Тил воситасида жонзодлар ўртасида муайян ахборот алмашуви содир бўлади. Шу боис, тил белгилар тизими сифатида келиб чиқишидан қатъий назар, фақат инсонгагина хос ва у онг билан узвий боғлиқ. Чунки тилда онг гавдаланади. Тил ёрдамидагина онг кишининг ўзи ва бошқалар учун воқеликка айланади. Тилда ифодаланаётган маъно-мазмун-нинг англаниши инсоннинг умумий билим даражаси, қизиқиши, қобилияти, конкрет шароитдаги кайфияти каби омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Тил фикрлаш қуроли, мулоқот воситаси сифатида доимий такомиллашув жараёнини бошидан кечирмоқда. Айни пайтда инсоният кундалик ҳаётда қўллайдиган табиий тил билан бир қаторда мулоқотнинг ранг-баранглигини таъминлайдиган, фикрни ифодалашга хизмат қиладиган ўзига хос имо-ишоралар, рақс, мусиқа “тилига” ҳам эга. Шундай бўлсада, улар сўзга кўчгандагина англашилади, ундаги мазмун тушунарли бўлади. Шу билан бир қаторда илм-фан ютуқларининг тез тарқалишида муҳим роль ўйнайдиган интернационал тил – фан тили, унинг тушун-чалари ва формулалари ҳам борлигини унутмаслигимиз лозим.
ХХ асрда қўлланиш доираси тобора кенгайиб бораётган компьютерларнинг “HTML, “Бейсик”, “Фортран”, “Алгол”, “Дельфи”, “Паскаль” каби тиллари яратилди. Компью-терларнинг ижтимоий ҳаётдаги роли тез ўсиб бораётган хозирги даврда бу”тил”лар ахборотларнинг узатилиши ҳамда қабул қили-нишида катта аҳамият касб этмоқда ҳамда вақт бу жараёнларнинг янада тезлашаётганлигини кўрсатмоқда.
Тил ва онг муносабати ҳақида гап кетар экан, тил ўзига хос тарихий хотира ролини ўташини ҳам унутмаслик керак. Онг эса ижтимоий-руҳий ҳодиса бўлиб, у фақат жамиятдагина шаклла-ниши мумкинлигини ҳам назарда тутиш зарур. Бу жараён миллий тиллар мисолида, айниқса яққол кўринади. Зеро, миллат тилида унинг ўзлиги, босиб ўтган тарихий йўли, тафаккур тарзи акс этади, мустаҳкамланади. “Она тили, — деб таъриф беради Президентимиз, бу миллатнинг руҳидир. Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлиши муқаррар”. Шундай экан, мустақиллик шароитида миллий тилимиз ривожига алоҳида эътибор берилаётганлиги миллий ўзлигимизни англашимизнинг ўтиш жараёнида миллий истиқболимизни белгилашнинг узвий қисми сифатида қаралмоғи лозим.
Ҳақиқатан ҳам ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифо-даси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига сингади, она тили – бу миллатнинг руҳидир. Буюк маърифатпар-вар бобомиз Абдулла Авлоний айтганидек,”Ҳар бир миллат-нинг дунёда борлигини кўрсататурган ойинаи — ҳаёти тил ва адабиётидир. Миллий тилни йўқотмаклик миллатнинг руҳини йўқотмакдир”
Тарихий маълумотлар кўрсатишича, XI-XII асрларда ўзбеклар Мовароуннаҳрда асосий аҳоли сифатида таркиб топди, ўша даврда “турк тили” деб ном олган ўзбек тили адабий тил хусусиятига эга бўлди. Шу даврда илм-фаннинг ўсгани Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Аҳмад Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ва бошқа олимларнинг фаолияти мисолида яққол кўринди.
Демак, тил – дилларни дилларга боғловчи улуғ кўприк ва шу йўл билан инсониятни ҳамжиҳатликка, тотувликка, камолотга элтувчи неъмат, сеҳрли қудратдир.
Барчамизга маълумки, инсон ўзлигини англагани, насл-наса-бини чуқурроқ билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, улғаяди. Шу боис, ўз она тилимизни мукаммал ўзлаш-тиришимиз давр талабидир. Айнан она тилимиз орқалигина биз аждодларимиз яратган дурдоналаридан энди бохабар бўлмоқдамиз.

Ф.Искандаров
КарМИИ «Узбекистон тарихи»
кафедраси катта укитувчиси

Баркамол авлодга – яратилган имкониятлар

FarDU

Д.Қамбарова, ФарДУ доценти,


Д.Ҳасанов, ФарДУ талабаси


 


Президентимиз И.А.Каримовнинг: “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам” – деган ушбу сўзларини ўзларига шиор қилиб олган ёшлар бугунги кунга келиб дунёда тараққий этган мамлакатнинг малакали мутахаc-сислари билан беллашмоқдалар. Буларнинг барчаси аввало мустақиллигимиз туфайли ва таълимга берилаётган эътибор, қолаверса бу соҳада олиб борила-ётган ислоҳoтлар натижасидир. Ривожланган ёки ривожланаётган қайси бир давлатни олиб кўрингки, таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратади. Чунки, давлатларнинг тараққиётини белгиловчи омиллардан бири бу таълимдир. Буни яхши тушунган ҳукуматимиз мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ, яъни 1992 йилнинг 2 июлда “Таълим тўғрисида”ги қонун амалга киритилди.


Баркамол авлодни меҳр ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш омиллари

Блог им. diyorochka1995

Талаба ёшларни хар томонлама ривожланган баркамол авлод қилиб тарбиялаш – хозирги куннинг энг долзарб вазифасидир. Чунки баркамол авлод ўзига тўғри баҳо бера олади, ўз характерига танқидий қарай олади, ўзини-ўзи хурмат қила олади ва шу билан бир қаторда бошқа инсонларни ўзи билан тенг кўра олади, уларни хурмат қилади, инсонлар бу дунёга нима учун келиб-кетишларининг моҳиятини тушуниб ета олади. Баркамол авлод ўзида бошқа инсонларга нисбатан мехр-шафқат ва инсонпарварлик туйғуларини уйғота олади.


“Хозирги энг мухим, энг долзарб вазифамиз – жамият аъзоларини, аввало, ёш авлодни камол топтириш, уларни қалбида миллий ғоя, миллий мафкура, ўз Ватанига меҳр – садоқат туйғусини, ўзлигини англаш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир. Турли фикрлар ва қарашларнинг бирлаштирадиган ягона мезон – бу миллий ғоя ва миллий мафкурадир” деган эди юртбошимиз И.Каримов. Хақиқатдан хам хозирда ўзининг мустақил фикрига эга бўлган, ўз Ватани, миллати равнақи йўлида халол меҳнат қиладиган, иймон – эътиқодли виждон амри билан яшайдиган шахсни тарбиялаб вояга етказиш – жамиятимиз маънавий хаётини юксалтиришдаги асосий вазифалардан биридир.


Жамият мавжуд экан, унда яшовчи турли иштимоий гуруҳлар, диний эътиқод, миллат ва касб-кор вакилларининг ўзаро фарқланувчи манфаатлари ҳам мавжуд.


Баркамол авлод – келажак пойдевори

Блог им. diyorochka1995

Баркамол авлод – жамият тараққиётининг асосидир. Шу боис юртимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ ҳам жисмоний, ҳам маънавий баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.


Юртбошимиз таъкидлаганидек, соғлом авлод деганда, аввало, соғлом насл, жисмонан бақувват, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлод тушунилади. Мантиқан бир-бирига ҳамоҳанг бўлган «Инсон манфаатлари йили», «Оила йили», «Соғлом авлод йили», «Она ва бола йили», «Сиҳат-саломатлик йили», «Ёшлар йили», «Мустахкам оила йили», “Обод турмуш йили”да ҳам баркамол авлод тарбияси, унинг манфаатларини таъминлаш масаласи устувор аҳамият касб этди.


Дилноза Калонова ҳақида (2)

Баркамол авлод
Спорт

Устоз-шогирд анъанаси амалда


 


Дилноза Калонова илмий раҳбари филология фанлари доктори, профессор Шоира Усмонованинг ҳар томонлама унга ёрдам беришини таъкидлар экан, шундай дейди: “Университетга келганимда менда оғзаки нутқ деярли шаклланмаган эди. Устоз бу борада менга керакли тавсияларни берди. Илмий ишим юзасидан ҳам илмий маълумотларни топишимни, ундан қандай фойдаланишимни, нимага эътиборни кучайтиришим зарурлигини ўргатди. Ўзи билан турли анжуманларга олиб борди. Тўғри йўналиш бера олди”, деса, устоз шогирдининг илмий ишининг мазмун-моҳияти ҳақида фикрларини билдирди: “Маълумки, ўзбек адабий тилининг сўзлашув, илмий, расмий, публицистик ва бадиий услублари мавжуд. Бироқ мазкур услублар ҳозирги кунда жамиятимизда юз бераётган ўзгаришлар ва технология воситасида шаклланган янги тушунчаларнинг тилда тўлақонли акс эттира олмайди. Шунинг учун ҳам барча учун тушунарли, содда ва лўнда бўлган компьютерга хосланган ўзбек ахборот услубини яратиш масаласи ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради.


 


Д. Калонованинг тадқиқотларида ўзбек тилининг комьютерга хосланганахборот услубини яратиш, ахборот услубида қўлланиладиган сўзларнинг частотали луғатини ишлаб чиқиш, сўзларнинг миқдоран қўлланиш даражасини аниқлаш, ўзбек тилининг изоҳли, таржима, орфографик, орфоэпик, морфем, частотали, турли соҳаларга оид терминлар ва  луғатларини компьютерга киритиш сингари масалалар кўтарилган. Шу билан бирга, эълон қилинган мазкур илмий изланишларда компьютерга хосланган ахборот услубини яратишдаги мезонлар, тамойиллар, афзалликлар ҳамда бу соҳада юзага келган муаммоларни бартараф қилиш йўллари, уларнинг ечимлари кўрсатиб берилган.


Муаммоларни ҳал қилиш орқали ўзбек тилини содда, стандарт ҳолга келтириш, уни дунёвий тиллар даражасига олиб чиқиш, бу тилни ўрганувчиларга қулайликлар яратиш ҳамда турли хатоликларнинг олдини олишга эришиш мумкинлиги илмий далиллар, бой фактик материаллар орқали   ёритиб берилган.



Келажагимиз ёшлари бандлигини таъминлаш

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

 


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини замонавий педагог кадрлар билан тўлдириш, таълим сифатини ошириш ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказди. Парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Маматов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг таълим-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, битирувчиларнинг иш билан бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.


Маънавиятли, ахлоқли, баркамол авлодни тарбиялаш - давр талаби

FarDU

Бугунги жамиятимиз тараққиётида ёшлар маънавий-ахлоқий сифат-ларини шакллантириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки миллатнинг жони унинг маънавияти, одоб-ахлоқида бўлиб, жамиятнинг маънавий-ахлоқий илдизи миллат тарихи билан узвий боғлиқ ҳодисадир. Маънавият, биринчи навбатда, ҳар бир инсоннинг ўзгалар билан муносабатида, яъни унинг ахлоқида намоён бўлади. Президентимиз “ахлоқ-маънавиятнинг ўзаги” деб беҳуда айтмаган. Маънавият ботиний қудрат сифатида ўз-ўзича кўзга кўринмайди, у инсоннинг маданиятида, ахлоқида, илмий-ижодий, ижтимоий ёки меҳнат фаолияти сифатида кўзга ташланиши мумкин. Ахлоқ маънавиятга нисбатан сурат, ташқи жиҳат бўлса, одоб ўз навбатида ахлоқий фазилатларнинг юзага чиқишидир. Шу сабабли инсонни англаб етиш одобдан ахлоққа, ахлоқдан маънавиятга қараб теранлашиб боради. Аммо шу билан бирга ахлоқ одобга нисбатан, маънавият эса ахлоққа нисбатан кенг қамровли моҳиятлардир.



Баркамол ёшлар – юрт таянчи

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

Баркамол ёшлар – юрт таянчи


Мамлакатимизда истиқлол йилларида соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, вояга етказиш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Ёш авлод келажаги ҳақида қайғуриш, уларнинг муносиб таълим олишлари учун шарт – шароитлар яратиш, юртимизда олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар жараёнида уларнинг ролини янада кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.