топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Байрам:

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Жамият

24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон матни ЎзА сайтида эълон қилинган.

Мамлакатда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик», «Мардлик» орденлари, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан тақдирланди.

Таъзим сизга устозим

 
Яқинда институтда 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан профессор-ўқитувчиларнинг ижодий ишлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 Кўргазма очилиш маросимини Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Х.Аминов очиб берди. Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрами

Жамият

Тезкор хабар:
Аввал хабар берилганидек, 2016 йилнинг 1-сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 12 та боғ ва майдонларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналари ва халқ сайллари бўлиб ўтади. Шу билан бирга, айни байрам куни Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг учинчи давраси доирасида футбол бўйича Ўзбекистон ва

Байрамга муносиб туҳфа

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият


Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.


Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Т.Худойбергенов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида фуқаролар муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасида изчил ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

“Ватанни улуғлаш – энг олий бахт" мавзусида ўтказилган тадбир

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2016 йил 7 январь куни “14 январь Ватан химоячилари куни” ва “Ўзбекистон Қуролли кучларининг 24 йиллиги байрами” муносабати билан “Таянчим ва суянчим, фахру-ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида “Ватанни улуғлаш – энг олий бахт” мавзусида Урганч шаҳридаги 9103 сонли ҳарбий қисмда тадбир ўтказилди. Тадбирни Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев очиб берди. Шунингдек ҳарбийларни университет хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Нуруллаева, Педагогика факультети декани Х.Мадатов, университет Мураббийлар кенгаши раиси Ш.Исмоилова байрам билан табрикладилар. Тадбирда Мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси К.Абдиримов томонидан жонли овозда ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи ашулалар ҳамда Педагогика факультети ижодкор талабалари ўзларининг шеърлари ва саҳна кўринишлари ҳарбий-хизматчилар ва тадбир қатнашчиларини мароқли ҳордиқ чиқаришига ҳизмат қилди.

Финлоборго шаҳрида ўрта асрлар байрами

Тарихий саналар
Илм-фан
Чиройи ҳамда тарихийлиги билан ўзига жалб қилган Финалборго бизни август ўрталарида кутади. Ўрта асрлар  байрами 6 аср олдинги анъаналарини ҳис қилиш учун ўйлаб топилган. Ушбу йилда байрам 21-24 августгача унчалик катта бўлмаган, тарихий шароитга эга бўлган Финалборго шаҳрида бўлиб ўтади. Ўрта асрлар байрамида  шаҳар аҳолиси бирлашади ва  енгилликни ҳисқилишади. Кўчаларда хонимлар ва аскарларни кўришимиз мумкин. Барча шаҳар меҳмонларини театрлаштирилган шоу, отлар билан кутади. Ушбу кунда шаҳар ҳақиқий эртакнамо тусга киради. Шаҳарга бутун дунёдан актёрлар келишади.

Бәҳәр байрамлар айы

Qoraqalpoq DU


   Университетимиздиң руўхыйлық ҳәм ағартыўшылық орайы мәжилислер залында 8-март – халықаралық ҳаял-қызлар байрамы мүнәсибети менен кеше болып өтти.


Оны университет ректоры М.Жуманов ашты ҳәм алып барды. Бүгинги күнде ҳаял-қызларымыз жәмийетимиздиң түрли салаларында өзлериниң ҳадал мийнети, искерлиги, пидайылығы менен көзге түсип келмекте. Олар қатарында университетимиздиң де профессор-оқытыўшы ҳаял-қызларының айрықша орны бар екенлигин биз мақтаныш пенен айта аламыз. Соның менен бирге волейбол жарысында белсендилик еткен факультетлер ҳаял-қызлар командаларын қутлықлап, баҳалы саўғалар менен сыйлықлады.


 



Talabalik shukuhi

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

         “Men talabaman” deya fahr iftihor bilan tahsil olish barcha yoshlarga ham nasib etavermaydi va aynan shu davr yoshlikning eng jo’shqin davri hisoblanadi. Shu sabali ham “talabalik – oltin davrim” deyishsa ajab emas. Yoshlar talabalik baxtiga muyassar bo’lar ekan ilmiy faoliyat bilan bir qatorda yorqin xotiralarga boy kunlarga ham ega bo’ladi. Ulardan biri bu – butun talabalik davrida to’rt marotaba bo’ladigan “Butunjahon talabalar kuni”dir. Buni bilgan “Kamolot” YIH Toshkent islom universiteti boshlang’ich tashkiloti faollari 17-noyabr kuni universitet talabalari o’rtasida qiziqarli o’yinlar va vaziyatlarga to’la bo’lgan “Jo’shqin sayl”ni tashkil etishdi. Bunda talabalar o’nga yaqin belgilangan joylarda yoshlik hamda talabalik shukuhini beruvchi o’yinlar, viktorinalar, musobaqalarni joriy etib unda g’olib bo’lganlarga Boshlang’ich tashkilotning ramziy kuponlarini taqdim etishdi. Ushbu yig’ilgan kuponlarga “Kamolot market”dan turli xil narsalarni xarid qilish mumkin edi. Uzoq davom etgan sayl yuqori kayfiyatda yakuniga yetdi.


          Toshkent islom universitetida tashkil etilgan ushbu tadbir davomida Boshlang’ich tashkilotning fakultet sardori Majidov Botir o’zining fikrlari bilan o’rtoqlashdi: “Bugungi bayram talabalarning kunini nishonlash bilan birga, ularning faoliyatiga rang-baranglikni, jo’shqinlikni, hursandchilikni va quvnoq kayfiyatni olib kiradi. Talabalar o’zlariga qaratilayotgan ushbu e’tibordan so’ng zimmalaridagi vazifaga yanada ko’proq mas’uliyat bilan kirishadilar”.


         Tashkilotchilarning aytishiga ko’ra sayl bayram dasturining birinchi qismi bo’lib oldinda bayram konserti kutib turibdi.


 

O‘zbekistonliklar Keniyadagi taom, libos va bayroqlar paradida ishtirok etdi

Блог им. mumtoz


O‘zbekistonliklar Keniya poytaxti Nayrobi shahridagi ko‘pmillatli maktabda bo‘lib o‘tgan taom, libos va bayroqlar paradida ishtirok etdi. Bu haqda o‘zbekistonlik bolggerga asoslanib MyTashkent.uz xabar bergan, deb yozadi “Daryo” nashri.


Bloggerning so‘zlariga ko‘ra, tadbir mamlakatlar o‘z qit’alariga birlashgan holda milliy liboslarda o‘z bayroqlarini olib o‘tish bilan boshlangan. Keyin esa milliy taomlar taqdim etilgan. O‘zbekistonliklar boshqa yurt vakillariga mamlakatimiz tarixi bo‘yicha ma’lumotlar bergan.


O‘zbek milliy taomlari festivaldagi eng mazalilaridan biri bo‘lganini ta’kidlagan blogger Osiyo vakillari tadbir davomida hamjihatlikda harakat qilganini ham aytib o‘tgan.



МАНБА: chorsu.uz/ozbekistonliklar-keniyadagi-taom-libos-va-bayroqlar-paradida-ishtirok-etdi/

"1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" байрами

Соғлом бола-соғлом ва аҳил оила мевасидир
Саломатлик


Болажон сенингсиз кўча –кўй хазон бўлган боғ мисол,


Сенингсиз ўтган умр хазинасиз тоғ мисол.


Сенингсиз ўтган ҳар он юракдаги доғ мисол,


Бола, болажонимсан юлдузи жаҳонимсан.


Ҳар йили 1 июнь –Халқаро болаларини  ҳимоя қилиш куни  бутун дунёда катта байрам сифатида  кенг нишонланиб келинмоқда


 Бизнинг мамлакатимизда ушбу кунда болалар учун кўплаб тадбирлар, байрам томошалари, концертлар ташкил этилади.



Шукуҳли айём

Блог им. gulnoraxon

 


 


           Гиёҳ куйлаётир, сув куйлаётир,


           Дарахт куйлаётир, гул куйлаётир,


           Само қуёшгаю ой-юлдузларга


           Барига жўр бўлиб ер куйлаётир


           Куйлар оғушида бир сас кезмоқда,


           Дўстлар ўлкамизда Наврўз кезмоқда.


 


   Бугун боболаримиз, момоларимизнинг дилида, тилида Наврўз, йигит-қизларнинг юзи, кўзида Наврўз, жажжи болажонларнинг ширин-шакар сўзида Наврўз.Бугун ўлкамизнинг барча гўшаларида байрам шодёнаси кезмоқда.  Навоий вилоят аҳли ҳам бу йилги Наврўз байрамини  ўзгача руҳ, ўзгача тайёргарлик билан кутиб олдилар. Навоий шаҳри марказида жойлашган амфитеатрда  байрам концерт дастури бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Э.О.Турдимов  вилоят аҳлини  байрам билан табриклади.Пойтахтдан ташриф буюрган таниқли хонандалар   Ғиёс Бойтоев, Лола Ахмедова ҳамда Навоий шаҳридаги “Фарход”, ”Ширин” маданият саройи ашула ва рақс ансамбллари, туманлардан келган фольклор этнографик  ансамблларининг чиқишлари  барчага бирдек манзур бўлди.  Наврўз шодиёналари вилоятнинг  барча туман, маҳалла,  ташкилот ва муассасаларида давом этади. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Наврўз-ўзбек ва шарқ халқларининг маънавий мероси ҳамда қадриятлар байрами

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият


Қизғалдоқ баргидек учар дилдан ғам,


Тошқинлар киради қалбимга маним,


Баҳоринг муборак бўлсин ушбу дам,


Менинг Ўзбекистон – дилбар Ватаним!


 


Ҳа, Наврўз ҳар йили юртимизга ризқ-рўз, тинчлик, омонлик, бахту иқбол, қут-барака олиб келмоқда. Наврўз ўзининг ана шу эзгу хислатлари билан барча ёшларни ҳар томонлама баркамол, маънавий етук, ватанпарвар, меҳнатсевар қилиб тарбиялашда улкан омил ҳисобланади. Чунки аждодларимиз мероси бўлган Наврўз эндиликда йилдан-йилга янада такомиллашиб бормоқда. Унинг тарбиявий куч-қудрати янада кенгаймокда. Демак, Наврўз баркамол, комил инсонни тарбиялашда муҳим ахамият касб этиб келмокда.


 


Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий ахлоқий негизларидан бири – умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдир. Халқнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш – Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифасидир.



Шайхонтаҳур туманида "14-январь-Ватан ҳимоячилари" куни байрами

Янгиликлар


Маълумки бугунги кунда барча таълим муассасаларида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.


Бугун ана шундай белгиланган табирлардан бири Тошкент шаҳар, Шайхонтаҳур туманининг 324-мактабида ташкил этилди.


 


Тадбирга 250 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар, маънавият ва маърифат тарғиботчилари, ҳарбийлар, Меҳрибонлик уйи болалари, «ЖАР» соғломлаштириш комплексининг ўқувчилари, санъаткор ва шоирлар иштирок этдилар.


 



14 январь-Ватан ҳимоячилари куни

Блог им. gulnoraxon

 Болалигиданоқ Амир темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк  сиймоларимизнинг мардлик, шижоат каби   фазилатларини  ўзида мужассам этган, йиллар давомида жисмонан чиниқиб, Ватанни, халқни қўриқлашни    ўзининг йигитлик бурчи  деб билган мард ва жасур фарзандларимиз бор экан, биз  тинч ва осойишта юртда яшамоқдамиз. Замонавий қурол ва ҳарбий техникалар билан таъминланган  профессионал миллий армиямиз   сафида  ана шундай  ҳар томонлама етук ва  баркамол ўғлонлар хизмат қилмоқда.


    Бугун  бутун Ўзбекистон буйлаб “14 январь-Ватан ҳимоячилари куни”  кўтаринки руҳда  нишонланди.


         Навоий вилоятида ҳам ушбу байрам  тантанали равишда ўтказилди.  Дастлаб, Кармана туманидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Байрам тантаналари эса Навоий шаҳар Фарход маданият саройида давом этди.


       Навоий вилоят ҳокими Э.О.Турдимов  барча ҳарбий хизматчилар, аскар ва сержантлар, зобит ва Қуролли кучларимиз  фахрийлари  ҳамда уларнинг оила  аъзоларини   табриклар экан, давлатимиз томонидан ҳарбийларга    бўлган эътибор  ёшларимизнинг Қуролли Кучлар сафида  хизмат қилишга қизиқиш ва интилишини ошириш билан бирга, армиядан сўнг шартнома  асосида хизматини давом эттириш, олий ўқув юртларига  ўқишга кириш иштиёқини ҳам кучайтираётганлигини, биргина 2013 йилда вилоят ёшларининг 32 нафари олий ҳарбий билим юртларини муваффақиятли тугатганлиги, 21 нафарининг олий ҳарбий билим юртларига ўқишга кирганлиги, ижобий тавсифномага эга бўлган  90 фоиз йигитлар турли олий ўқув юртларига  имтиёзли ўқишга қабул қилинганлигини    алоҳида таъкидлаб ўтди.


      Ҳарбийлар ижросида янграган “Ўзбекистон ҳарбийлари”  хори  ва Фарход маданият саройи   ашула ва рақс гуруҳлари томонидан  янграган  куй ва қўшиқлар, жозибали рақслар дилларга хушнудлик бахш этди.


       


 

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Миллий армиямиз-ғуруримиз


Халқ таълими тизимидаги муассасаларда «14 январь — Ватан ҳимоячилари куни»ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, талаба ва ўқувчиларда ватанпарварлик, бурчга садоқат, ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни Қуролли Кучлар, мамлакат мудофаа салоҳиятини кучайтириш ва ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг мазмун-моҳияти билан чуқурроқ таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги «Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида»ги Ф-4174-сонли Фармойиши қабул қилинди.


 


Мазкур Фармойиш асосида Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 14 декабрда “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 397-сонли буйруғи чиқарилди ва ижро учун жойларга юборилди. Буйруқ ва чора-тадбирларда белгиланган вазифаларга кўра қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:


 


Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида «Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.


 


Таълим муассасаларида „Ватан ҳимоячилари куни“ни нишонлаш бўйича „Юрт ҳимоясига барчамиз масъул“ номли услубий тавсия ишлаб чиқилиб, „Маърифат“ ва „Учитель Узбекистана“ газеталарига ёритиш учун тайёрланмоқда.


 


Хуш келибсан, янги йил!

Блог им. gulnoraxon

   


    Бутун борлиқни оқликка, покликка буркаб янги йил кириб келмоқда. Ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2013 йил билан хайрлашиб,қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган 2014 йилни бир олам қувонч билан қарши олмоқдамиз.


      Ўз  якунига етиб бораётган 2013 йил Навоий вилоят аҳли учун сермаҳсул йил бўлди. Албатта бунинг замирида барча соҳа вакилларининг  фидокорона меҳнати мужассамдир.


     Давлатимиз раҳбари қарорига асосан Навоий вилоятининг 19 та массивида  600та намунавий уй-жой, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларининг барпо этилиши  қишлоқлар  кўркига янада  кўрк қўшди.


     Шунингдек, Президентимиз қарори билан тасдиқланган  Инвестиция дастури доирасида  3 та тиббиёт муассасаси, 11 та умумтаълим мактаби, 4та касб-ҳунар коллежи, 4 та мусиқа ва санъат мактаби ва 7 та болалар спорти объектлари янгидан қурилиб, қайта реконструкция қилинди.


     Вилоятнинг  овул ва қишлоқларида 55,2 километр ичимлик суви, 67,4 километр маҳаллий ва ички йўллар, 30 километр  табиий газ,  17 километр электр таъминоти линияларининг барпо этилиши  аҳолига кўрсатилаётган эътибор намунасидир.


   Ҳудудий махсулотнинг қарийб 38 фоизини бераётган   Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида  тижорат банклари томонидан мунтазам  кредит маблағлари ажратиб келинмоқда.


      Иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларини янгилаш, модернизациялаш, соҳа тараққиётига  мос истиқболли лойиҳаларни  амалга ошириш ҳисобига  ишлаб чиқариш қуввати соатига 478 мегаватт бўлган  буғ — газ қурилмаси, юқори кучланишли  полиэтилин кабель ишлаб чиқаришга ихтисослашган  Ўзбекистон — Хитой   қўшма корхонаси ва бошқа ўнлаб замонавий  саноат корхоналари ишга туширилди.


    Фермерларга яратиб берилаётган  яхши шарт-шароитлар туфайли  жорий йил мавсумида  фермер хўжаликлари томонидан 105,1 минг тонна пахта, 109,5 минг тонна ғалла, 1000 тоннага яқин “кумуш тола” ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  етиштириб берилиб, шартномавий режалар ортиғи билан бажарилди.


    Ана шундай  яратиш, яшнатиш  ишқи билан яшаётган  вилоят аҳли янги 2014 йилни  шоду хуррамлик билан кутиб олиш  мақсадида    вилоят ҳокимлиги биноси ёнида ўрнатилган  улкан арча атрофида ўз фарзандларига  унутилмас қувончли лаҳзаларни тортиқ этишмоқда.



      Болажонлар ташкил этилган савдо расталаридан турли янги йил совғаларини харид қилиш билан бирга  Қорбобо, Қорқиз  ва эртак қаҳрамонлари билан суратларга тушишяпти. Санъаткорлар томонидан  ижро этилаётган куй ва қўшиқлар қалбларга завқу шавқ улашмоқда. Болажонларимизга аталган бундай сеҳрли кунлар давомийдир. Президентимиз томонидан 2014йилга “Соғлом бола йили “ деб ном берилиши ёш авлоднинг  ҳар томонлама  соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши учун кўрсатилаётган  ғамхўрлик намунасидир.


         Югуриб, елиб келаётган от йили,  ҳар биримизга кутилмаган совғалар олиб келсин, янги йилингиз муборак бўлсин!


          

Барчамизга Қурбон ҳайити муборак булсин!

Блог им. lalixon


Маълумки, Қурбон байрами зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидан бошланади. Арафа кунидан бошлаб дунё мусулмонлари қатори ҳаж ибодатига борган юртдошларимиз ҳам зиммаларидаги фарзлардан бири – ҳаж ибодатини бажаришга киришдилар. 


 


Истиқлол шарофати туфайли ҳар йили махсус Қарор қабул қилиниб, Қурбон ҳайити дам олиш куни деб эълон қилинади. Барча юртдошларимиз ҳайитни кўтаринки байрам руҳида кенг нишонлайдилар.



Улуғ айём муборак!

Блог им. feruzaxon


 


Энг улуғ, энг азиз байрамимиз-Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллигини кутиб олишимизга ҳам саноқли соатлар қолди.


 


Шу йиллар давомида босиб ўтилган йўлимизга назар ташлар эканмиз, беихтиёр қалбимиз  ғурур ва ифтихорга тўлади. Бу йиллар давомида эришилган ютуқлар, забт этилган марралар ва қувонарли натижаларни холисона баҳолаш, мамлакатимиз ривожи ва халқимизнинг турли соҳаларда эришган ютуқларига назар ташлаш ҳар бир миллат фарзандига сурурли лаҳзаларни бахш этади.