топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Байрам тадбир:

Ҳар тунинг Қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз!

Илм-фан
Она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир. Асрлар давомида эл-юртимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этиб келаётган Наврўз мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, том маънода

Устоз отангдек улуғ

Бухоро давлат тиббиёт институтида 2017 йил 29 сентябр куни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” мунособати билан “Устоз отангдек улуғ” мавзусида ўтказилган тадбир маълумоти
        Мазкур тадбирда институт ректори барча институт профессор-ўқитувчиларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни”

“Ўзбекистон мустақил ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Р-4766-сонли Фармойиши ижроси юзасидан ҳарбий хизматчиларнинг маданий хордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида 2017 йил 4 январь куни

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Блог им. gulnoraxon

     «Ҳамма тинч уйқуда, сен тунлар бедор,
     Фикрингни тўкасан  оппоқ қоғозга.
     Бировни ибрат қилиб ишга даъваткор,
     Кимнидир бошлайсан юксак парвозга.
    Ҳа, мардга мададкор бўлиб елкадош,
    Ноҳақ нуқсонларга туролмайсан жим.
    Уйғоқ одамларга сен доим сафдош
    Касбинг шарафлидир журналист дўстим”...
   Эртага  эзгу ният  билан қўлига қалам ушлаб, ҳар бир сўз қадрини баланд  билиб ижодий изланишдан чарчамай, дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни чуқур таҳлил этгани ҳолда,  миллий манфаатларимизга мос равишда оммавий ахборот воситалари орқали халқимизга етказиб  бераётган  касб эгалари - журналистлар байрами. Бугунги кунда Навоий вилоятида 450 нафар журналист фаолият юритади. Ана шу сана муносабати билан радио, телевидение, нашриёт ва матбаа соҳаси ходимлари бир жойга жам бўлдилар.

 Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида  фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган   бир қатор ушбу соҳа  ходимлари  Навоий вилоят ҳокимлигининг  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
      Ватан ва жамият олдидаги  масъулиятини чуқр ҳис этиб, ҳаққонийлик, ростгўйлик, холисликни ўзига шиор билган  азиз қалам аҳли, ҳамкасблар,  байрамингиз муборак бўлсин! 
 

Жаслар байрамы

Qoraqalpoq DU
    Өтип атырған май айының екинши ҳәптеси республикамыз жаслары турмысындағы умытылмас күнлерге толы ҳәпте болды, десек алжаспаймыз. Себеби, бул ҳәптеде республикамыздың Шымбай, Елликқала районларында ҳәм пайтахтымыз Нөкис қаласында «Өзбекистан – муқаддес Ўатан!» ҳәм «Биз – уллы журт перзентлеримиз!» ураны астында жаслар фестивалы көтериңки руўхта өткерилди. Оған жәмийетлик шөлкемлерден бир қатар ўәкиллер, республикамыздың мәденият, көркем-өнер тараўындағы белгили хызметкерлер ҳәм университетимиздиң белсенди ҳәм зийрек студентлери қатнасты.

Янги йил томошалари

Блог им. gulnoraxon

        Болалик… Уни эсламаган, қўмсамаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак.


      Бугун эрталабдан ойна олдига келиб, ўзимга оро бердим. Энг чиройли кийимларимни кийиб ясаниб олдим. Болажонларимизнинг таътил кунларини мароқли ўтказишлари учун  янги йил томошалари давом этмоқда. Мен ҳам Навоий шаҳар  Фарход маданият  саройида  бўлиб ўтаётган  байрам  дастурини томоша қилиш учун  кўчага отландим...


     Театрлаштирилган саҳна кўриниши...   Болаларга қўшилиб  айиқ, қуён, Қор маликаси  каби кўплаб  эртак қаҳрамонлари билан  мен ҳам болаликка қайтиб эртаклар оламида сайр қила бошладим.  Болаларнинг гоҳ кўзларидаги ҳайратни, гоҳ юзларидаги  қувончни  кўриб  завқланасан киши.


     Эртак қаҳрамонлари   болажонлар билан танишиб,  уларни янги йил билан табриклаб, турли шеър,қўшиқ ва рақсларни биргаликда ижро этиб бўлишгач, саҳна декорациялари ўзгариб,”Смурфларнинг янги йил саёҳати” деб номланган  янги  йил  эртаги бошланди.       Ота Смурф  ўз болаларига  сахийлик, яхшилик, раҳмдиллик, хурсандчилик, ростгўйлик ва яна олтинчи ҳақиқат борлигини, буни эса болалари топиши кераклигини айтиб уларни  саёҳатга жўнатади.  Ўрмонда  кетаётган смурфлар ёвуз сеҳргар Гаргамел  сабаб оёғини қопқон қисиб қолган  йўлбарсни қутқариб, унга меҳрибонлик кўрсатишади.  Ойнаси синиб қолган  фариштага смурфлардан бири ўз ойнасини бериб, сахийлик  қилади. Смурфларни қўлга тушириш учун ёвуз  Гаргамел томонидан   юборилган  тимсоҳларга  смурфлар  тўғри сўзлаб, уларни бу фикридан қайтаришади. Хуллас,  ота смурф айтган ҳар бир ҳақиқат ўз исботни топади. Саёҳат давомида ана шундай кўплаб  саргузаштларни  бошдан кечиришган  смурфлар олтинчи ҳақиқат бу- дўстлик эканини  англаб етишади.Ўз уйларига эсон-омон қайтган смурфлар  ота Смурф ва дўстлари билан янги йилни шоду хуррамликда кутиб олишади. Эзгулик ёвузлик устидан ғалаба қозонади.


      Эртак  тугагач  бинонинг иккинчи қаватида  дид билан безатилган арча атрофида  янги йил шодиёналари яна давом этди.   Қорбобо ва Қорқиз болажонларга совғалар улашишди, биргаликда рақсга тушишди .


      Театрлаштирилган саҳна кўринишлари, бетакрор саҳна безаклари, эртакдаги воқеалар давомида ўзгариб турган турли саҳна декорацияларини  кўриб, режиссёр ва рассомга, умуман  болаларга мана шундай қизиқарли байрам томошаларини ҳадя этишда ўз ҳиссасини қўшган инсонлар меҳнатига  таҳсинлар айтгим келди.