топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ахборот асри:

Холис асар ёзиш изланишни талаб қилади

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Жаҳоннинг ривожланган хорижий мамлакатлари журналистикасининг асосий кучли жиҳати уларнинг холислигидир. Ҳар бир газетхон, тингловчи ёки томошабин ўзлари ўқимоқчи бўлган янгилик ёки хабарнинг холис ва ҳаққоний ёритилишини хоҳлашади ва журналистлардан шуни кутишади.

Виртуал оламда “ўз қобиғидан” қочиб чиқиш

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Интернет ахборий муҳит бўлса-да, тармоқдан фойдаланувчиларнинг аксарияти ундан кўнгилочар мақсадларни кўзлаб фойдаланишади. Ҳозирги  тараққиёт жараёнида интернет барча соҳаларда ўз ўрнига эга. Хусусан, интернетнинг анъанавий ОАВ билан “қариндошлиги” илмий исботлашга муҳтож бўлмаса-да, айтиш жоизки, интернет мулоқот муаммоларининг илмий талқинида шахс томонига оғувчанлиги билан ажралиб туради. Зеро вертуал борлиқ чексиз ахборий заҳираси билан инсоннинг ўз-ўзини ифодалаш майдони бўлиб қолади. Натижада шундай тассурот юзага келадики, интернетда ўз-ўзини тақдим эта олиш стратегияси инсоннинг хулқига ўхшашлиги билан долзарб муаммо ҳисобланади.


 


Ахборот асрида мафкуравий тазйиқларнинг ёшлар маънавиятига таъсири

Тошкент кимё-технология институти


 


Бугунги кунда биз инсон ҳаётининг асосий қадриятларидан бирини ахборот ташкил этган янги даврга қадам қўйдик. “Ахборот асри” деб ном олган XXI асрда бирон-бир мамлакат ёки ҳудуднинг тараққиётини фаол ахборот алмашувисиз тасаввур этиб бўлмайди.  Албатта инсониятнинг тарихий тараққиёти давомида жамият муайян шакл ва ҳажмда ахборот, билим алмашинуви асосида ривожланиб келган. Аммо ҳозирги босқичда ахборот технологияларининг мислсиз тараққиёти дунё миқёсида яхлит ахборотлашган жамиятни шакллантирди. Ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши давлат ва жамиятлар ҳаётининг барча соҳаларида жиддий ўзгаришларга олиб келмоқда. Ҳозирда ахборот одамлар ва жаият фаровонлигининг энг муҳим манбасига айланмоқда, ривожланган давлатлар иқтисодиёти  таркибида ахборот технологиялари индустрияси энг йирик соҳани ташкил этади. Немис тадқиқотчиси Л.Нефедов айтишича: “Бугунги тадқиқот ва ривожланишга инвестиция қилинаётган маблағларнинг учдан бири ахборот технологиясига йўналтирилмоқда”[1].


 



Интернет ва ахборот хавфсизлиги: унинг имкониятлари ва таълим тараққиётидаги ютуқлари

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

10 октябрь куни соат 14.00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Интернет ва ахборот хавфсизлиги: унинг имкониятлари ва таълим тараққиётидаги ютуқлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.


Мазкур тадбирда замонавий технологияга қизиқиши юқори бўлган талабаларни таклиф этамиз.

“Замонавий технология – тараққиёт асрининг омилидир”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

    2014 йил 23 апрель соат 1400да Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Замонавий технология – тараққиёт асрининг омилидир” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.


 


Ушбу тадбирни ОЎМТВ ҳузуридаги «Маънавият-маърифат» маркази «Ёшларнинг инновацион лойиҳалари ва янги ғояларини жорий этиш гуруҳи» услубчиси А.Холбобоев кириш сўзи билан очиб берди. Кейинги навбат ТАТУ «Ахборот хавфсизлиги» кафедраси профессори "Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукуматининг ривожланиши ва ҳолати" ҳақидаги маърузаси тингланди. 


 


     Мамлакатимизда компьютерлаштиришни янада ривожлантириш, таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларни кенг жорий этиш, талабаларни шу соҳада кенг кўламли билимларни эгаллашларини узлуксиз рағбатлантириб боришга катта эътибор қаратилмоқда. Ахборот ва компьютер технологиялари, рақамли ва кенг форматли телекоммуникациялар, хусусан, интернет олий таълим муассасалари, коллеж, лицей, мактабларда жорий этилмоқда. Жумладан, тараққиёт жараёнида таълим муассасаларида веб-сайтлар жорий этилаётгани ҳаммамизга маълум. Кундан-кунга миллий сайтларимизда ахборот кўлами янада кенгайиб мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти бўйича ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари изчиллик билан олиб борилаётганлиги фикримиз далилидир.


 



Ахборот асрида мафкуравий тазйиқларнинг ёшлар маънавиятига таъсири.

Тошкент кимё-технология институти

     Бугунги кунда биз инсон ҳаётининг асосий қадриятларидан бирини ахборот ташкил этган янги даврга қадам қўйдик. “Ахборот асри” деб ном олган XXI асрда бирон-бир мамлакат ёки ҳудуднинг тараққиётини фаол ахборот алмашувисиз тасаввур этиб бўлмайди.  Албатта инсониятнинг тарихий тараққиёти давомида жамият муайян шакл ва ҳажмда ахборот, билим алмашинуви асосида ривожланиб келган. Аммо ҳозирги босқичда ахборот технологияларининг мислсиз тараққиёти дунё миқёсида яхлит ахборотлашган жамиятни шакллантирди.


ҒОЯВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА УЛАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ ЗАРУРАТЛАРИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

қўқон давлат педагогика институти, филология факультети декан ўринбосари


А. Нажмиддинов


 


XXI асрда дунёни маданият ва маънавият қутқаради.


Ислом Каримов


 


Бугунги кунда жамият ҳаётида намоён бўлаётган информацион маълумотлар таъсирида шахснинг қадриятлари, хулқ-атвори, дунёқараши, ижтимоий-иқтисодий онгининг ўзгариши муқаррар жараёнга айланди. Информацион оқим психологик йўналганлигига кўра инсонларнинг қадриятлари, руҳияти, фикрлаши, хулқига таъсир этади. Информацион оқимни англаш, унга муносабат билдириш шахсда ижтимоий воқеликни эркин баҳолаш, турлича установкаларни шакллантириш, ижтимоий хулқ кўникмаларини намоён этишга олиб келади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзининг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида ушбу фикрларни баён этади: «Ҳозирги пайтда ҳаётимизни электрон ахборот воситалари, хусусан,  телевидение ва радиосиз умуман тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги кунда улар бир вақтнинг ўзида ҳам ахборот майдони, ҳам ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий минбар, шу билан бирга, инсонга маданий, бадиий эстетик озиқ берадиган ва хордиқ чиқарадиган макон вазифасини бажармоқда. Шу сабабли ўткир таъсир кучига эга бўлган телевидение ва радио соҳасини изчил тараққий эттириш жамиятнинг доимий эътибор марказида бўлиши табиий.»[1]