создание топика, блога, фотосета или ссылки

Аждодлар мероси ва буюк тарихимиз:

Навоийнинг буюк мероси

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Общество

НАВОИЙ 4 МИНГУ 585 ТА АСАР ЯРАТГАН!

Алишер Навоийдан буюк мерос боқий қолди. Айрим мутахассислар унинг асарлари сонини 30 та деб кўрсатишади1. Бу – мантиққа зид ҳисоб-китоб.

Филология фанлари доктори, профессор Баҳром Бафоев шоир асарларида ишлатилган сўзларни ўрганиб: “… Эски ўзбек тилида ижод қилинган 24 асарида жами 26035 та сўз қўлланган”, – деган хулосага келган. Ҳолбуки, олим ўрганган, лекин бу ерда “асар” деб ҳисоблаганларнинг айримлари тўплам ва улар амалда бир неча асарни ўз ичига қамраб олган.

Улуғ аждодлармероси

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Общество

УЛУҒ АЖДОДЛАРНИНГ ОЛАМШУМУЛ МЕРОСИ ИЗИДАН

(Президент қароридан руҳланиб)

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорини ўқиб, бутун дунё бўйлаб сочилиб ётган бебаҳо маданий меросимиз ва уларни излаб сафарга чиқишни орзу қилганим эсимга тушиб кетди. Фақат “эсимга тушди”гина эмас, боболаримиз мероси изидан дунё бўйлаб сафарга чиқиш ниятим янада қатъийлашди.

Президент қарори билан танишар эканман, буюк Соҳибқироннинг табаррук буюмлари ва маданий мероси, оламшумул алломаларимизнинг ноёб китоблари кўз олдимда нурланиб, жилваланиб тургандек бўлди. Дунё бўйлаб уларни дараклаш, ўрганиш ва имкон қадар она юртга, авлодларга қайтариш – чин

"Тамерлан" эмас, Соҳибқирон Амир Темур!

Общество
«ТАМЕРЛАН» ЭМАС, СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР!

Пойтахтимизнинг файзли кўчаларидан бирида шинам ошхона очилди. Янги масканга хўрандаларни кўпроқ жалб этиш мақсадида, йўл четида реклама пайдо бўлди: каттакон баннерда тандир кабоб ва гўштли таомларнинг иштаҳани қитиқловчи суратлари, тепасида эса ўқловдек ҳарфларда «Шаҳри Киш таомлари» деган ёзув.