топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Аждодлар мероси ва буюк тарихимиз:

САЛОҲИДДИН АЛ-АЙЮБИЙ

Маданият ва маърифат
СУЛОЛА АСОСЧИСИ

Газетхонларимизнинг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда мазкур рукн остида берилаётган ва Майкл Ли Лэннинг «Юз буюк саркарда» китоби асосида тайёрланган навбатдаги мақоламизда сиз ўз даврининг машҳур қўмондонларидан бири, Миср ҳукмдори (1171 йилдан), айюбийлар сулоласи асосчиси, ҳарбий куч билан Яқин Шарқ мусулмонларини бирлаштирган, Иккинчи салиб юриши даврида босқинчилар армиясини тор-мор қилган ва Учинчи салиб юришида душманлари мақсадига эришишига йўл қўймаган, ўз ютуқлари билан бутун мусулмон оламида катта шуҳрат қозонган Салоҳиддин ал-Айюбийнинг ҳаёти ва ҳарбий фаолиятига оид қизиқарли маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Ҳайбатли қўмондон Темур

Маданият ва маърифат
Аждодлар мероси

Аждодлари Кеш вилоятининг ҳокимларидан бўлиб келган Амир Темур мураккаб бир тарихий шароитда, яъни мўғуллар қолдирган вайроналиклардан кейин улуслар ўртасидаги зиддиятлар кучайган бир даврда Барлослар қабиласининг беклари хонадонида Кўрагон номи билан юритилган оилада 1336 йил 8 апрелда таваллуд топган. Салтанат ва жаҳондорликка бўлган иштиёқи ёшлигидан эрта уйғонган.

Тарихий манбаларда турли чалкашликларга йўл қўйилиб, Темур, Темурбек, Ҳазрат Соҳибқирон, Амири бузург Темур Кўрагон, Амир Темур Кўрагон, Соҳибқирон Амир Темур каби номлар билан аталган инсоннинг асл исми Темур бўлиб, 1360 йили Мўғулистон хони Туғлуқ Темур хизматига ўтгач, амир унвонини олган. 1370 йил уламолар, амирлар иштирокида Балхда ўтказилган қурултойда у Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эълон қилинади ва унга

Навоийнинг буюк мероси

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият

НАВОИЙ 4 МИНГУ 585 ТА АСАР ЯРАТГАН!

Алишер Навоийдан буюк мерос боқий қолди. Айрим мутахассислар унинг асарлари сонини 30 та деб кўрсатишади1. Бу – мантиққа зид ҳисоб-китоб.

Филология фанлари доктори, профессор Баҳром Бафоев шоир асарларида ишлатилган сўзларни ўрганиб: “… Эски ўзбек тилида ижод қилинган 24 асарида жами 26035 та сўз қўлланган”, – деган хулосага келган. Ҳолбуки, олим ўрганган, лекин бу ерда “асар” деб ҳисоблаганларнинг айримлари тўплам ва улар амалда бир неча асарни ўз ичига қамраб олган.

Улуғ аждодлар мероси

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият

УЛУҒ АЖДОДЛАРНИНГ ОЛАМШУМУЛ МЕРОСИ ИЗИДАН

(Президент қароридан руҳланиб)

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорини ўқиб, бутун дунё бўйлаб сочилиб ётган бебаҳо маданий меросимиз ва уларни излаб сафарга чиқишни орзу қилганим эсимга тушиб кетди. Фақат “эсимга тушди”гина эмас, боболаримиз мероси изидан дунё бўйлаб сафарга чиқиш ниятим янада қатъийлашди.

Президент қарори билан танишар эканман, буюк Соҳибқироннинг табаррук буюмлари ва маданий мероси, оламшумул алломаларимизнинг ноёб китоблари кўз олдимда нурланиб, жилваланиб тургандек бўлди. Дунё бўйлаб уларни дараклаш, ўрганиш ва имкон қадар она юртга, авлодларга қайтариш – чин

"Тамерлан" эмас, Соҳибқирон Амир Темур!

Жамият
«ТАМЕРЛАН» ЭМАС, СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР!

Пойтахтимизнинг файзли кўчаларидан бирида шинам ошхона очилди. Янги масканга хўрандаларни кўпроқ жалб этиш мақсадида, йўл четида реклама пайдо бўлди: каттакон баннерда тандир кабоб ва гўштли таомларнинг иштаҳани қитиқловчи суратлари, тепасида эса ўқловдек ҳарфларда «Шаҳри Киш таомлари» деган ёзув.