топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёшларга эътибор:

ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШ АВЛОДГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимиз асоси бўлган ёшларни ҳар томондан баркамол, юксак маънавиятли, етук малакали мутахассислар этиб тарбиялаш ва Муҳтарам Биринчи  Президентимиз таъбирлари билан айтганда, ёш авлоднинг кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб вояга етиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлатимиз

Иқтидорли ёшларга "Камолот" уйлари тақдим этилди

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги Тинчликобод маҳалласида “Камолот” уйлари қуриб фойдаланишга топширилди. Ҳар бири 32 хонадондан иборат иккита тўрт қаватли замонавий уйда эндиликда мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган, фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларида юксак натижаларга эришган ёшлар истиқомат қилади. 

"Зумрадойлар давраси" сафи кенгаймоқда

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Президентимиз раҳнамолигида ёшларни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, уларга жаҳон андозалари даражасида билим бериш, айниқса, қизларнинг таълим-тарбияси масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. 
Мазкур йўналишдаги ишлар, жумладан, қизларда муомала, кийиниш маданиятини юксалтириш, уларнинг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунчаларини бойитишда таълим муассасаларида ташкил этилган “Ораста қизлар” ва “Зумрадойлар давраси” тўгараклари фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Мамлакатимизда мактабгача таълим босқичини сифат ва мазмун жиҳатидан янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан 3-6 ёшли қизларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига эътибор қаратиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида мактабгача таълим муассасаларида “Зумрадойлар давраси” тўгараклари ташкил этилди. Бу болаларда миллий қадриятларимизга оид илк тасаввур ҳосил қилиб, уларда меҳнатсеварлик, зукколик, катталарга ҳурмат каби фазилатларни шакллантиришга хизмат қилади. 

"Зарб-2015" Республика кўрик-танлови

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Мамлакатимизда миллий мусиқа санъатимизни янада равнақ топтириш, унинг қадимий анъана ва мактабларини тиклаш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази томонидан ўтказилган «Зарб – 2015» ёш доирачилар республика кўрик-танлови 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларнинг ўз истеъдодини намоён этиш, ижодий маҳоратини синовдан ўтказиш, уларни янада руҳлантиришга хизмат қилади.
Мазкур кўрик-танловнинг жорий йилги ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом, юксак интеллектуал салоҳият эгалари этиб тарбиялаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш борасида кўплаб ижодий лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётгани таъкидланди.

Ёшлар келажаги барчамиз учун муҳим

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ташаббуси билан таълим муассасалари ўқувчиларининг вилоятдаги тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларга саёҳати уюштирилди. 
“Тарихим – фахрим” шиори остида ташкил этилган тадбир доирасида Самарқанд шаҳридаги 37-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Имом Бухорий, Шоҳи Зинда, Хўжа Дониёр мажмуаларида бўлиб, ушбу масканларнинг яратилиш тарихи, амалга оширилган таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари билан танишди. Мирзо Улуғбек ва “Афросиёб” музейларидаги буюк аждодларимиз ақл-заковати, бунёдкорлик ишларидан далолат берувчи ноёб осори-атиқалар, улуғ алломаларимиз илмий фаолияти ҳақидаги ҳикоялар ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.