топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёшларга оид давлат сиёсати:

Китобсевар ёшлар

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ёшларда китобхонлик кўламини янада кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

“Зулфия” мукофоти ортидаги...

Қонунчилик
Бундан икки ҳафта муқаддам интернет сайтларида “Зулфия мукофоти: биз кимни алдаяпмиз?” номли мақола эълон қилинган ва бу мақола ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлган эди. “Зарафшон” газетасида ҳам шу мавзуда нашр бош муҳаррири Фармон Тошевнинг Исомиддин Пўлатов билан ҳаммуаллифдаги мақоласи эълон қилинибди. Мақолада давлат мукофотининг номзодларига қўйиладиган талаблар, тақдим этилган ишларни кўриб чиқишдаги камчиликлар, шунингдек, талабгорларнинг мукофотга муносабати таҳлил ва танқид қилинади.

"Тафаккур синовлари" кўрик-танлови 2 босқичи натижаси

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 5-бандида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Тафаккур синовлари” республика танловини ўтказиш вазифаси белгиланган.
Жорий йилнинг март ойида танловнинг биринчи, олий таълим муассасалари факультетлариаро босқичи ўтказилди. Мазкур босқичда 73 та олий таълим муассасасида ўтказилиб, 2344 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирокчи сифатида, 17500 нафардан ортиқ талаба-ёшлар эса томошабин сифатида иштирок этишди.

Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Пойтахтимиздаги Яшнобод қурилиш касб-ҳунар коллежида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 
Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, партия марказий кенгаши вакиллари, Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари, “Ёш сиёсатчилар клуби” аъзолари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Ёшлар сиёсати — тараққиёт кафолати

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Тошкент ирригация ва мелиорация институтида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. 
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Эртамиз истиқболлари

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижроси ҳамда 2016 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган анжуман ўтказилди. Унда дастур ижросига мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси Б.Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.Иноятов, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ваҳобов, маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида жисмонан ва маънан соғлом, фикри тиниқ, юксак интеллектуал салоҳиятли авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Баркамол авлод – келажагимиз пойдевори

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Президентимиз раҳнамолигида фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиши йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликлар навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда юксак самаралар бермоқда. 

Дунёда глобаллашув жараёнлари шиддат билан кечаётган бир пайтда мамлакатимизда давлат ва жамоат ташкилотлари ёшларни турли иллат ва таҳдидлар, ижтимоий сайтларда тарғиб этилаётган бузғунчи ғоялар таъсиридан асрашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

“Ўргимчак тўри”дан эҳтиёт бўлайлик

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ҳозир дунё аҳолисининг 40 фоиздан зиёди интернетдан фойдаланмоқда. Юртимизда сўнгги ўн йилда глобал тармоқдан фойдаланувчилар ўн баробарга ошган. 2007 йилда фойдаланувчилар бир миллионни ташкил этган бўлса, бугун бу кўрсаткич ўн икки миллиондан зиёд. 

Кучли мафкуравий қуролга айланиб бораётган глобал тармоқнинг асосий фойдаланувчилари ўсиб келаётган навқирон авлод экани барчамиздан ҳушёрлик, огоҳликни талаб этади. Уларда интернетдан тўғри фойдаланиш маданиятини кучайтириш, турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асраш ҳар биримизнинг вазифамиз. 

“Оммавий маданият” – маънавият кушандаси

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ахборот алмашинуви тезлашгани сайин уларнинг таъсир ҳудуди тобора кенгайиб бормоқда. Шунга монанд турли маънавий-мафкуравий таҳдидлар ҳам ўз қиёфасини тез ўзгартириб, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, интернет имкониятларидан устамонлик билан фойдаланмоқда. Чегара билмайдиган “халқаро ўргимчак тўри” илмий-техникавий, ахборот ва таълим соҳаларидаги фойдали манбалар билан бирга, юксак маънавий қадриятлар бардавомлигига путур етказадиган иллатларнинг фаол тарғиботчисига ҳам айланмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. 

Огоҳлик – тинчлик таянчи

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Андижонда диний экстремистик оқим ва миссионерлар фаолияти таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишлари самарадорлигини янада ошириш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, журналистлар, ёшлар иштирок этди. 

Эртанги кун бизники, марра бизники

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Андижонда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишлаб “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остида ёшлар ҳафталиги бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган ҳафталик доирасидаги тадбирларда олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган 5 мингга яқин йигит-қиз иштирок этди. 

ХХI аср – интеллектуал авлод асри

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 
      Бугунги кунда мамлакатимизда фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, республика ҳаётининг ҳар бир соҳаси ва жабҳасини ривожлантиришга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли фойдаланиш, мамлакатимиз тараққиётини таъминлашга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли фойдаланиш ҳамда замонавий техника ва технология, ахборот-коммуникацион маданиятини пухта ўзлаштирган, мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган билимли, етук ёш олимларни тарбиялашга кўмаклашиш, улар ўртасида ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш, илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остида ташкил этилаётган “Ёшлар ҳафталиги” тадбирлари доирасида ёш олимлар ва талабаларнинг “ХХI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остидаги илмий-амалий конференциясининг республика босқичи ялпи мажлиси 19 ноябрь куни Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида мазкур конференциянинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг якуний босқичи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тушунтириш, истеъдодли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларни мазмунли ташкил этиш, ижодий салоҳиятларини ва ўз истеъдодларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгаши мажлисининг 2015 йил 31 мартдаги 40-сонли баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 41-банди асосида олий таълим муассасаларида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови ташкил этилган.

Тили бошқа дили бошқа

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Ғоя ижобий моҳиятга эга бўлганда улкан бунёдкорлик қувватини намойиш этади. Бузғунчи мазмунни ифодалаганда даҳшатли вайронкорлик қудратига эга бўлади. Хусусан, диний экстремистлар ишлаб чиққан ва илгари сурган ғоялар иккинчи гуруҳга хос бўлиб, бугунги замонавий воқеликда ўзидан даҳшатли вайронагарчилик қолдириб, мудҳиш қиёфасини намойиш этмоқда.


Мутахассисларнинг таҳлилига кўра замонавий экстремистлар илгари сураётган “даъватлар” турли йўл, усул ва ижтимоий психологик омилларга жиддий эътибор берган ҳолда тизимли ишлаб чиқилганини кўрсатади. Улар ўзларининг ғаразли ғояларини илгари суришда қуйидаги услублардан фойдаланадилар:
-диний-экстремистик ташкилотлар номларининг ўзидаёқ улар ўзларининг ғаразли мақсадлари ва манфур қиёфаларини қандай усталик билан ниқоблаганларини кўриш мумкин. Асл моҳияти ёвузлик, муддаоси залолатга чорлаш бўлган террорчи уюшмалар эзгу тушунчаларни ўзларига ном қилиб олганларида бунинг исботини кўрса бўлади.

Тафаккурлар синовдан ўтди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 апрелдаги 07-07/1-76-сонли баёни билан тасдиқланган Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли ҳамкор ташкилотлар билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида зўр қизиқиш ўйғотган шундай тадбирлардан бири “Тафаккур синовлари” танлови бўлди.
 

Тафаккурлар синовдан ўтди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 1-бўлим 9-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш “Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаолиятини ошириш”мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.



Мазкур қарорда белгиланган вазифа ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даврида сиёсат ва ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича тарих, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, шунингдек, фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтлари ҳамкорлигида 2014 йилда республика олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари ўртасида “Тафаккур синовлари” Республика танлови ўтказилди.



Ёшлар – ғурур ва ифтихоримиз

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

Ҳар қандай давлат ўз истиқболини соғлом ва баркамол авлод тимсолида кўради. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини, кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат қуришдек эзгу мақсадлар рўёбини ёшлар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди.


Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларнинг замон талаблари даражасида таълим-тарбия олиши, спорт билан шуғулланиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, ҳордиқ чиқариши, ўз кучи, билим ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шароит яратилмоқда. Зеро, интеллектуал салоҳияти юқори, дунёқараши кенг, мустақил фикрлайдиган авлодни вояга етказиш ва тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир.