топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЁШЛАР ИҚТИДОРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ:

Жахолатга қарши маърифат.

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият
«Фикрга қарши фикр, ғояга қарши қоя, жахолатга қарши маърифат».
                                                                                              И.А.Каримов.
 Дарҳақиқат, дунё яралибдики яхшилик ва ёмонлик, ёвузлик ва эзгулик, жахолат ва маърифат бир-бири билан курашиб келади. Баъзида ёвузлик ғалаба

ЁШЛАР ИҚТИДОРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ

Блог им. ferpifikr
 
Мамлакатимиз тарихига назар ташлар эканмиз хеч бир мамлакат ўтмишидаги олиму-фозиллар микдори жихатдан бизга тенг кела олмаслигини кўришимиз мумкин. Жахон фани ривожига катта хисса қўшган улуғ сиймолар – Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал- Хоразмий, Ахмад Фарғоний, Улуғбек, Али Қушчи араб граматикасини ривожлантирган  Аз-Замахшарий ва бошқаларни ёдга олишимиз мумкин. Буюк хадиснавислар Ат-Термизий ва Ал-Бухорий ислом олами шариат қонунлари муаллифи, Бурхониддин Марғилоний каби ислом Дунё алломалари номи билан хар қанча фахрлансак оз.
Хеч кимга сир эмас мустақилликка эришганимизга бизни халкимиз хакида олам ахли хеч қандай маълумотга эга эмас эди ва фақат мустақиликка эришганимиздан кейингина дунё халқлари ўзбек деган халқ ва Ўзбекистон деб аталувчи халқ борлиги хақида тушунчага эга бўла бошлади. Қисқа фурсат ичида мустакиллик куртаклари куртак ёза бошлади. Мактаб ўқувчиларимиз жахон майдонида ўтказилган фан олимпиядаларида кучли учликка  мунтазам  равишда кира бошладилар ва бу натижалар ўзбек халқи фарзандларини аниқ фанлар бўйича хеч кимдан кам эмаслигини кўрсатди.
Бундай юқори ютуқлар негизи мамлакатимиз йўл бошчиси И.А.Каримовни ёш авлодга оталарча ғамхўрлик ва давлатимизни ёш авлод тарбиясига нечоғлик катта ахамият берилаётганлигининг мевасидир.
Биз генетика фанидан болаликка инсон иктидори қобилятининг асоси бу ирсиятга боғлиқдир. Демак, ўтмишдаги буюк сиймоларни иқтидори авлодларимиз генида мавжуд бўлиб, уларни қўзғатиб рўёбга чиқариш ёш авлод тарбияси билан банд бўлган ота-она, устозга боғлиқ бўлиб, бола қобилиятини сезиш ва уни тўғри йўналтирилса, бола иқтидори юзага чиқиши ёки аксинча бўлиши мумкин.
Бизнингча боладаги юксак қобилиятини юзага чиқариш қуйидаги омилларга боғлиқ:
1) Болани оиладаги тарбия мухити яъни ота-онани бола тарбиясидаги ўзаро муносабати;
2) Боладаги қизиқишни тўғри йўналтира олиш. Бунда мухими ота-онани дунё қарашини кенглиги улардаги ахборот хажмидир;
3) Бола берган саволларига тўлиқ  ва эринмай жавоб бериш, агарда ота-она саволга жавоб бериш учун керакли  билмга эга бўлмаса, эринмасдан адабиётлардан жавоб топиб бериш, бу эса болада шу сохага янада қизиқишини орттиради. Бордию ота-она бола саволини жавобсиз қолдирса ундаги қизиқишни сўндиради.
4) Ўқитувчини шахсий намунаси, ахлоқ – одоби, маданияти, изланувчанлиги билан талаба саволларига берган жавоби илмийлиги;
5) Ўқитувчи ва талаба орасидаги муносабатни самимийлиги;
6) Ўқитувчини талабаларда фанга бўлган қизиқишини уйғотиши;
7) Ўқитувчини дунёқарашини доираси ва бошқалар.
        
Ўқитувчи дарс жараёнида хар бир талабага индивидуал ёндаша олиши мухим ахамиятга эга бўлиб, фақатгина талаба билан мунтазам мулоқотда бўлгандагина ундаги интилишни ва иқтидорини илғай олиши мумкин холос. Ўқитувчи талабадаги иқтидорни ривожлантириш учун уни қизиқиш объектини билиш ва оддийликдан мураккабликка қараб ривожлантириш маъруза ўқиш давомида муаммоли вазиятни вужудга келтириб, талабадан буни эса мақбул ечимини топишини сўраш керак. Талабани дастлабки босқичданок илмий ишга жалб етиш ва уни қизиқтирган йўналишда мавзу бериш уни иктидорини рўёбга чиқаришга имкон беради.