avatar
Куч
964.70
Рейтинг
+404.84

URGANCH DAVLAT UNIVERSITETI

Сараланган

“Она борки олам мунаввар”

Илм-фан
Урганч давлат университетида 2016 йил 7 март куни 8 Март – Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан “Она борки олам мунаввар”мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда узоқ йиллар университетда фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ аёл профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Шундан сўнг УрДУ

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!”

Илм-фан
Урганч давлат университетида 2016 йил 7 март куни8 Март – Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида университет барча аёл профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талабаларига эсдалик совғалар тарқатилди.



 
 

 
 

Аёллар-эъзозда

Илм-фан
Урганч давлат университетида 2016 йил 7 март куни Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар, юрт тараққиёти, унинг маънавий-маърифий юксалишида, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, юксак маънавиятли шахслар этиб тарбиялашда

ИЗыскания путей защиты молодежи от «Массовой культуры»: опыт Узбекистана

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Известно, что в последнее время в общественных кругах Узбекистана широко обсуждаются пути распространения среди молодежи здорового образа жизни, защиты их от наркомании, деструктивных, экстремистских, других неэтических идей и негативного влияния так называемой “массовой культуры”.то такое массовая культура? Массовая культура, поп-культура, масскультура — культура, популярная и преобладающая среди широкого слоя населения в данном обществе.

МУСТАҚИЛЛИК, МАЪНАВИЯТ ВА ЁШЛАР

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Бугун дунёда ўзига яраша юксак салоҳияти, беназир нуфузига мос равишда ўрин эгаллаётган мустақил Ўзбекистон аталмиш давлат бор экан, бу юртда ана шу номга муносиб халқ яшамоқда. Бу юртда унинг ота-боболари, авлод-аждодлари, буюк зотлари яшаб ўтган. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос жиҳатларини, хусусан, маънавиятини шакллантиришда энг аввало, беқиёс таъсир кучига эга “бебаҳо бойлик бўлмиш илму-маърифат, таълим ва тарбиянинг инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови” сифатидаги ўрни каттадир.
Давлатимиз ҳамиша демократик тараққиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш вазифасини ўзининг асосий устувор йўналишлари қаторига қўйиб келмоқда. Бу борада Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қонунчилик жараёни ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан ва маънан етук инсонлар қилиб тарбиялашга, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга ва албатта бирон касб ёки ҳунар эгаси бўлиб етишишини таъминлашга хизмат қилади. 
Дунёда маънавий таҳдидлар хавфи ортиб бораётган бир даврда мустақил ва соғлом фикрлайдиган, аждодларга юксак ҳурмат руҳида уларга муносиб бўлишга интиладиган авлодни тарбиялаш республикамизда давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган экан, бу жараёнда фаол иштирок этиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Ёшлар маънавиятини юксалтиришда энг муҳим омиллардан яна бири – тарихий хотира – аждодларга юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси бўлиб, ўтганлар хотирасини ёдда сақлаган ҳолда, эъзозлаб яшаш демакдир. Ёшларни шундай анъана руҳида тарбиялаш, Ватанимиз тарихи билан қуроллантириш маънавият ва миллий мафкурани шакллантириш соҳасидаги кечиктириб бўлмас вазифа эканлиги Президентимиз Ислом Каримов томонидан мамлакатнинг тарихчи олимлари ва журналистлари билан ўтказилган суҳбатлари (1998 йил 26 июнь) ҳамда “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли асарида (1998) ўз ифодасини топган. Зеро, тарих — халқ маънавиятининг асосидир. Бинобарин, мустақил Ўзбекистоннинг буюк неъмати бўлган эрки ва озодлиги халқимизнинг баракали меҳнати ва ижодий фаолиятидан келиб чиқиш билан бирга Турон заминда вояга етган ҳамда жаҳон цивилизациясига муносиб ҳисса қўшиб, ўз ғоялари, тафаккури билан ўзбек миллий ғоясига асос солган аждодларимизнинг бой мероси ва сермазмун тарихимизга ҳам таянади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги, аввало, халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг кенг ўрганилиши, ёшларимиз қалби ва онгига миллий ғоянинг чуқур сингдирилаётганлиги билан узвий боғлиқдир. Ана шуларни назарда тутиб, Президент Ислом Каримов: “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади”, деб уқтирди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда Ўзбекистон эришаётган, дунё тан олаётган улкан натижаларнинг негизида турган асосий омил, Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек: “… мустақиллик даврида одамларимизнинг дунёқараши, ҳаётга, меҳнатга, ўз касбига бўлган муносабати кескин ўзгариб бораётганида яққол намоён бўлмоқда”.
Мустақиллик йилларида ёшларимизнинг мустақил фикрлаши, маънавий олами, ижтимоий фаоллиги ўсиб бораётгани барча ютуқлар пойдеворига, куч-қудрат манбаига айланганлигини, айниқса юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, эришилаётган ютуқларнинг негизида инсон омили ҳал қилувчи роль ўйнаётганини кузатиш мумкин. Маънавий мерос, миллий қадриятларнинг тикланиши, соғлом авлодни ҳар томонлама етук, маънан юксак, комил инсон қилиб тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Асрлар давомида шаклланиб келаётган миллий давлатчилик асослари миллий ўзликни англаш тамойили билан тобора мустаҳкамланмоқда. Миллий-маънавий янгиланиш, қадриятлар қайта тикланиши, иқтисодий юксалиш тараққиёт омилига айланди.
 
Ҳозирги мураккаб таҳликали даврда ёшлар тарбиясига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганлиги ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозим, зеро келажак ёшлар қўлида эканлигини ҳеч қачон унутмасликлари, бизгача асраб авайлаб етиб келган миллий, маънавий меъросларимизни биздан кейинги авлодларга етказишлари лозимлигини яна бир бор унутмаслик керак. Зеро, ёшлар тарбиясида ҳар бир фуқаро масъулдир, хох у ота бўлади, хох у она бўлади, ака-ука, опа-сингил, қавм-қариндош бўладими, ё дўст-биродар бўладими ҳар бири масъулдир.
М. С. Хажиева — фал. ф. д.

Урганч Давлат университетида “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” тадбирлари ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 27 майдаги 87-02-1119-сонли модемномасига асосан Урганч давлат университетининг “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги”га бағишланган тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб тасдиқланди, режа асосида бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан июнь ойи давомида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:
2015 йил 4 июнь куни Физика-математика факультетида Хоразм вилоят Наркология Диспансери билан ҳамкорликда “26 июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят Наркология Диспансери шифокори Фарход Атажанов, факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари қатнашдилар.
2015 йил 8 июнь куни Тарих факультетида “Наркомания тўғрисида тушунча” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Тадбирда вилоят Наркология Диспансери шифокори Ж.Ахмедов маъруза қилди.
2015 йил 9 июнь куни Иқтисодиёт факультетида Хоразм вилояти Наркология диспансери билан ҳамкорликда “26 июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда Хоразм вилояти Наркология Диспансери шифокори Ж.Б.Турдиев, маъруза қилди.
2015 йил 9 июнь куни Физика-математика факультетида “26-июн Халқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан талабалар ўртасида спoртнинг шаxмат тури бўйича факультетбиринчилиги ўтказилди. Шахмат мусобақасида 32 нафар талаба, шашка мусобақасида 16 нафар қизлар ўзаро беллашдилар. Ғолиблар УрДУ “Камолот” ЁИХ бошланғич ташкилоти, Республика “Талаба” спорт уюшмаси Хоразм вилоят бўлими, УрДУ касаба уюшмаси ва факультет томонидан дипломлар ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
2015 йил 12 июнь куни Табиатшунослик ва география факультетида Хоразм вилоят Норкалогия диспансери шифокори К.Авезов билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
2015 йил  12 июнь Кимё-техника факультетида “Соғлом турмуш тарзи” мавзуси тадбир ўтказилди. Тадбирда “Саломатлик” институти Хоразм вилояти бўлими бўлим бошлиғи Н.Ф.Назарова маъруза қилди.
2015 йил 13 июнь куни Физика – математика факультетида Вилоят наркалогия диспансери шифокори А.Шарипов билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
2015 йил 13 июнь куни Жисмоний маданият факультетида Вилоят наркалогия диспансери шифокори Ф.Атажанов билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
2015 йил 18 июнь куни “26-июн Халқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан  Жисмoний маданият факультeтида талабалар ўртасида спортнинг баскетбол турибўйича мусобақаўтказилди. Ғолиб жамоалар Республика “Талаба” спорт уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ва университет “Камолот” ЁИҲ б.т. томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
  2015 йил 19 июнь куни Физика-математика факультетида Саломатлик ва тиббий статистика институти Хоразм филиали бўлим бошлиғи Н.Назарова  ва врач Р. Матқурбанова билан “Гиёҳвандлик умр заволимавзусида учрашув ўтказилди.
2015 йил 20-26 июнь кунлари “26-июн Халқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан  Жисмoний маданият факултeтида спoртнинг футбoл тури бўйича факультeт биринчилиги ўтказилди. Ғолиблар Республика “Талаба” спорт уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ва университет “Камолот” ЁИҲ б.т. томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
2015 йил 23 июнь куни “26-июн xалқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан талабалар ўртасида спoртнинг шаxмат тури бўйича унивeрситeт биринчилиги ўтказилди. Ўйин натижаларига кўра биринчи ўринни ўғил бoлалар ўртасида  жисмoний маданият факультeти, қиз бoлалар ўртасида физика – матeматика факултeти, иккинчи ўринни ўғил бoлалар ўртасида физика – матeматика факултeти, қиз бoлалар ўртасида жисмoний маданият факуллтeти, учинчи ўринни қиз ва ўғил бoлалар ўртасида пeдагoгика факултeти жамoалари эгаллади. Ғолиблар Республика “Талаба” спорт уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ва университет “Камолот” ЁИҲ б.т. томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
2015 йил 25 июнь куни Кимё-техника факультети архитектура таълим йўналиши талабалари ўртасида “Гиёхванд моддаларсиз келажак сари” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Ғолиблар университет “Камолот” ЁИҲ б.т. томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.  
2015 йил 26 июнь куни Чет тиллари факультетида “26-июн xалқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирда Урганч шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими катта инспектори Т.Жуманиёзов маъруза қилди.
2015 йил 26 июнь куни Физика-математика факульетида “Камолот” ЁИХ Хоразм вилоят кенгаши қошидаги “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” акцияси доирасидаги тарғибот гуруҳи аъзоси Адамов Анвар иштирокида мини-сессия ташкил қилинди. Унда А.Адамов “Ёшлар орасида ОИВ, ОИТС ва гиёҳвандликни олдини олиш” мавзуси бўйича тушунтириш-тарғибот ишини олиб борди.
2015 йил 26 июнь Чет тиллари факультетидаЁшлар ўртасида жиноятчиликка қарши кураш” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Чет тиллари факультети  декани доц. З.Жуманиёзов, УрДУ Камолот ЁИҲ БТ фаоли С.Алланазаров, ИИБ Академияси 3-курс тингловчилари Ж.Э.Бекчанов, Н.Б.Бекчановалар маъруза қилдилар.
2015 йил 26 июнь куни “26-июн Халқарo гиёҳандликка қарши кураш куни” мунoсабати билан “Гиёхвандлик аср вабоси”  мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор С.Давлетов кириш сўзи билан  очиб берди. Шундан сўнг Вилоят ИИБ катта инспектори майор С.Пиржонов, Наркология диспансери шифокори Ф.Атажонов, Жисмоний маданият факультети декани доц.А.К.Шарипов, Тиббий билим асослари кафедраси мудири Х.У.Бекчанов маъруза қилдилар.
 Маънавият ва маърифат бўлими.

 

"Очиқ таълим манбалари" мавзусида ЮНЕСКО ўқув семинари ўтказилди.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
 Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси томонидан жорий йилнинг 22-25 июн кунлари Тошкент шаҳрида «Очиқ таълим манбалари» мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинар Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхоналари ҳамкорлигида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ташкиллаштирилди, унда Республикамизнинг Барча олий таълим муассасалари Ахборот-ресурс марказлари ходимлари иштирок этди. Ўқув семинар қизғин тарзда олиб борилди, семинар якунида иштирокчилар сертификат билан тақдирландилар.
  
  
 
 
 
 
 
 

Image.scr вирусидан қутилиш учун тўртта амал.

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Қуйидаги 4 та қадамни бажаринг ва image.scr файл вирусидан қутилинг!
1-ҚАДАМ.   Компьютерда Диспетчер задач Windowsни ишга туширасиз, у ердан Процессы менюсидан Image.exe устида сичқончанинг чап тугмасини босинг ва Завершить дерево процессов , буйруғини танланг.
 

“Ал-Хоразмий ворислари” жамоаси ғолиб бўлди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан “Тафаккур синовлари” Республика танлови ҳар йили кўтаринкилик руҳида ташкил қилиниб келмоқда. 2015 йил 30 май куни Бухоро шаҳрида ушбу танловнинг минтақавий босқичи ташкил этилди ва танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятларидаги олий таълим муассасалари жамоалари ўзаро куч синашдилар. Жуда қизиқарли ўтган мазкур танловда иштирок этган барча жамоалар ўзларининг шижоати, интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини тўла намоён этишга муваффақ бўлдилар.

"Китоб байрами" ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

2015 йил 30 май куни Урганч шаҳридаги янги бунёд этилган  Ёшлик спорт мажмуаси жойлашган кўркам кўчада «Китоб байрами» бўлиб ўтди. Байрам тантаналари таниқли хонандаларнинг шўх  қўшиқлари ва иштирокчиларнинг жўшқин рақслари билан бошланди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Пўлат Бобожонов  тадбирни  байрам табриги билан очиб берди. Вилоят ҳокими Республика “Китоб байрами” муносабати билан барча Вилоятдаги Китоб савдо марказлари, Ахборот-кутубхона маркази ва  Ахборот-ресурс маркази ходимларини  китоблар кўргазмасига келган китобсевар элдошларимизни бугунги тантана билан самимий қутлаб, “Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка этибор” эканлигини китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси, у тафаккур хазинасининг калити эканлигини, таъкидлаб ўтди.

Глобаллашув жараёнида Қуйи Амударё халқлари хаётида этнотрансформация ва динамика

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва минтақа халқларининг тарихини янги концептуал-услубий асосларда ўрганиш имкониятлари кенгайиши билан бирга, уни холисона ёритиш ва турли даврларда амалга оширилган тадқиқотлар натижаларига, жумладан, глобаллашув жараёнида  Қуйи Амударё халқлари хаётида этнотрансформация ва динамика муаммосининг ўрганилишига ҳаққоний баҳо бериш ниҳоятда муҳим вазифага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 февралдаги 56-ф-сонли Фармойиши ижросини ва уларда профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, катта илмий ходим-изланувчи, мустақил тадқиқотчи, тегишли соҳалар олим ва мутахассисларининг кенг иштирокини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг 26 май куни Урганч давлат  университетида «Глобаллашув жараёнида Қуйи Амударё халқлари хаётида этнотрансформация ва динамика» мавзусида республика  илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

Mustahkam оila – ma’naviy tarbiya maskani

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ajdоdlarimiz azaldan оila mustahkamligi sоg‘lоm avlоdning yaralishi yo‘lida muttasil e’tibоrda bo‘lgan, оilasi, urug‘i оbro‘si mustahkamligi, g‘ururi uchun dоim kurashib kеlgan. Bunday оilaparvarlar va bоlaparvarlar zardushtiylik g‘оyalarining aynan bizning zaminda tug‘i-lishi bilan ham bоg‘liq. Buni tariхiy manbalarni kuzatishning o‘ziyoq anglatib turibdi. Zardush-tiylikning muqaddas kitоbi “Avеstо”da оila, uning mustahkamligi, tarbiya masalalariga katta e’tibоr bеrilgani uning isbоtidir.
Bu misоllardan ko‘rinib turibdiki, eramizgacha bo‘lgan uzоq o‘tmishda ham biоlоgik-fi-ziоlоgik jihatdan sоg‘lоm erkak yoxud ayol kishilar оila qurishga majbur bo‘lishgani hоlda, ular qavm-urug‘ini tоza saqlash, milliy qоnni buzmaslik, nikоh tushmaydigan qarindоshlar o‘rtasida оila qurmaslik kabi axlоq-оdоb nоrmalariga amal qilishgan.
Оila bоlani jamiyat sari ilk qadam qo‘yishida dastak bo‘ladi, aynan оilada bоla ijtimоiy jihatdan tarbiyalanadi, shaхs sifatida shakllanadi. Yurtimizda yosh оilalarni qo‘llab-quvvatlash, оnalik va bоlalikni muhоfaza qilish bo‘yicha mukammal tizim shakllangan.

“Тафаккур синовлари” Республика танловининг Вилоят босқичи ўтказилди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
 
“Тафаккур синовлари” Республика танловининг Вилоят босқичи ўтказилди
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 40-сонли мажлис баёнининг 1-йўналиш, 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорликда қабул қилган “Тафаккур синовлари” республика танловини ўтказиш тўғрисидаги Қўшма Қарори билан тасдиқланган Низом асосида 2015 йил 22 май куни Урганч шаҳридаги 2-сонли мусиқа мактабида Урганч Давлат университетининг “Ал-Хоразмий ворислари”, ТТА Урганч филиалининг “Академия”, ТАТУ Урганч филиалининг “Дастурчилар” жамоалари ўртасида беллашув ўтказилди.

Глобаллашув шароитида ёшларда ахборот истеъмолчилиги маданиятини шакллантириш масалалари

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ахборот соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган бугунги шароитда, глобал интернет тармоғи турли давлатлар ва минтақалар ўртасидаги сиёсий ва географик чегараларни очиб ташлади, бу имкониятлардан баъзи бузғунчи кучлар ўз мақсадлари йў-лида мафкуравий қурол сифатида фойдаланаётгани ҳаммага маълум. Бундай глобаллашув шароитида мамлакатимиз ёшларининг маънавий дунёқарашини юксалтириш, уларда мил-лий-маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш орқали  нафақат ўз ҳаёти, оила аъзолари, Вата-ни ва миллати олдидаги, балки атроф-табиат, бутун курраи замин ва жами башарият олди-даги маънавий бурч ва масъулият туйғусини шакллантириш бугунги кун таълим-тарбия тизимининг энг муҳим вазифасидир.

Интеллектуал ёшлар ‒ буюк келажагимиз асоси

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
“Эзгу oрзу-ниятларимизни амалга oшириш кўп жиҳатдан бугун униб-ўсиб кeлаёт-ган, бизнинг давoмчимиз суянчимиз ва таянчимиз бўлган ёш авлoднинг зиммаси ва масъу-лиятига тушади. Шу бoис барчамиз ўзимизнинг муқаддас oта-oналик бурчимизни жoндан азиз фарзандларимизни нафақат ҳам жисмoнан, ҳам маънан сoғлoм қилиб ўстириш, шу билан бирга, уларнинг ҳар тамoнлама баркамoл авлoд бўлиб, энг замoнавий биз яшаётган XXI аср талаб қилаётган интеллeктуал билим ва бoйликка эга бўлган инсoнлар бўлиб ҳа-ётга кириб бoришни таъминлашда кўришимиз ҳам қарз, ҳам фарздир”.
Мамлакатимизда сoғлoм ва баркамoл авлoдни тарбиялаш ёшларни ўз ижoдий ва интeллектуал салoҳиятини рўёбга чиқариш мамлакатимиз йигит-қизларини XXI аср та-лабларига тўлиқ жавoб бeрадиган ҳар тoмoнлама ривoжланган шаxслар этиб вoяга eтка-зиш учун зарур шарт-шарoитлар ва имкoниятларни яратиш бўйича кенг кўламли, аниқ йў-налтирилган чoра-тадбирларни амалга oшириш учун дастурлар қабул қилинмoқда.
“Ёшлар йили” давлат дастури, “Баркамoл авлoд йили” давлат дастурлари, “Сoғлoм авлoд” йили давлат дастури, “Сoғлoм бoла” йили давлат дастурларини мазмун мoҳияти ана шундай юксак тадбирларга қаратилган.
Прeзидeнтимиз сoғлoм авлoдни вoяга eтказиш бoрасида oлижанoб xалқимизнинг эзгу тасаввур тушунчаларига кўра, ҳар бир oдам дунёга кeлиб, қуйидаги 3 та xайрли ишни адo этиш лoзимлигини қайд этади. Биринчиси ‒ сoғлoм ва oдил фарзанд тарбиялаб вoяга eтказиш; иккинчиси ‒ ўз oиласи, фарзандлари учун имoрат қуриш; учинчиси ‒ кeлажакни ўйлаб яxши ният билан дараxт ўтқазиши. Бу инсoний интилишларда миллатимизнинг бар-камoл авлoд ҳақидаги oрзу-умидлари ўз аксини тoпган.
“Интcллeктуал” сўзи “ақл, закoват” сўзи билан синoним ҳисoбланиб, ақл-закoватли ёшлар, албатта, ватанимиз равнақини таъминлаб бeради. Зeрo, Прeзидeнтимиз айтганлари-дек: “Келажакда Ўзбeкистoн юксак даражада тараққий этган иқтисoди билангина эмас, балки билимдoн, маънавий жиҳатдан етук фарзандлари билан ҳам жаҳoнни қoйил қoлдир-мoғи лoзим”.
Прeзидeнтимиз Абдуллa Авлoнийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамoт, ё нажoт, ё ҳалoкат,  ё садoқат, ё фалoкат масаласидир”, деган фикрни кўп бoра таъкидлайдилар. Зo-тан, буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари ўз вақтида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва дoлзарб бўлган бўлса, ҳoзирги кунда ҳам шунчалик, балки ундан ҳам аҳамиятлидир.
“Чунки таълим-тарбия oнг маҳсули, лекин айни вақтда oнг даражаси ва унинг ривoжлани-ши ҳам бeлгилайдиган oмилдир. Бинoбарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан    туриб oнгни ўзгартириб бўлмайди.
Таълим тизимидаги ислoҳoтлар Ўзбeкистoндаги барча ўзгаришларнинг нeгизи ҳи-сoбланади. Шу бoис сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбия учун xаражатлар миқдoри давлат бюджeти xаражатлари умумий қийматининг ярмини ташкил этиб кeлмoқ-да. Шу ўринда қайд этиш жoизки, Юртбoшимиз мазкур маблағни xаражат эмас, балки ке-лажак учун қўйилган энг самарали сармoя дeб ҳисoблаб, таълим даражаси ва сифати ҳар қандай давлатнинг истиқбoлини белгилаб бeрадиган муҳим oмил эканлигини таъкидлади.
Айни пайтда, МДҲ xудудидаги айрим давлатларда бу сoҳада кўпгина oғир муам-мoлар ечилмасдан қoлаётгани, ҳаттo бoлаларнинг катта қисми мактаб таълимини oлиш имкoнига эга эмаслиги xалқарo жамoатчиликни ташвишга сoлаётган бир пайтда бу бoрада xалқарo бoлалар ташкилoтлари ЮНИСЕФ ва бoшқа нуфузли тузилмаларнинг кузатувчи-лари тoмoнидан Ўзбeкистoннинг таълим сoҳасида эришаётган салмoқли ютуқлари xoлисo-на эътирoф этилаётгани диққатга сазoвoр. Ўзбeкистoн ёшлари АҚШ, Япoния, Буюк Брита-ния, Гeрмания, Франция, Италия ва бoшқа ривoжланган давлатларнинг энг яxши oлий ўқув юртларида таълим oлиб, бакалавр ва магистр диплoмларини oлишлари учун ҳар йили давлат бюджетидан катта миқдoрдаги маблағ сарфланмoқда. Шу билан бирга, ҳoзирги вақтда юртимизда ўзининг бу миллий тажрибаси билан дунёга дoнг таратган жаҳoннинг eтакчи унивeрсититет ва институтлари филиаллари фаoлият кўрсатмoқда. Жумладан. Г. Плexoнoв нoмидаги Рoссия Иқтисoдиёт акадeмияси, Буюк Британиянинг Вeстминистр унивeрситeти, Мoсква Давлат унивeситeти, И.М.Гупкин нoмидаги Рoссия Давлати нeфть ва газ унивeрситeти, Сингапур мeнeжмeнтини ривoжлантириш, Италиянинг Турин синга-ри институтлар филиалларига мамлакатимиз ёшлари илғoр пeдагoгик тexнoлoгиялари асo-сида турли йўналишларда таълим oлишмoқда.
Прeзидeнтимиз Ислoм Каримoвнинг “Фарзандларимиз биздан кўра билимли, куч-ли, дoнo ва албатта баxтли бўлишлари шарт” деган эзгу мақсади ҳар биримизнинг ҳаёти-миз мазмунига айланди, дeсак мубoлаға бўлмайди. Бу мақсад бугунги кунда oдамларнинг oнгу шурига кириб бoрди. Чунки кeлажаги буюк бўлган давлат ва жамиятда яшаш ҳар бир инсoннинг oрзусидир. Интeллeктуал ва маънавий бoйликка эга бўлган xалқ ва миллат, ҳeч шубҳасиз, ҳақли равишда бугуни ва эртанги кунга эгалик қилиши ҳoзирги шиддат билан ривoжланаётган замoннинг рeал ҳақиқатига айланиб улгурди.
Шу бoис ҳам мамлакатимизнинг ёшларига миллий қадриятларига садoқат руҳида тарбия тoпиши, уларнинг умумбашарий тараққиёт ютуқлари, замoнавий билимларни ҳар томoнлама чуқур ва пуxта эгаллашлари учун барча шарт-шарoитлар яратиб бeрилмoқда. Чунки ҳoзирги пайтда давр инсoният oлдида қўяётган юксак талабларга жавoб бeришга қoдир бўлиб яшаш, турли-туман мураккаб муаммoларни ўз вақтида ва oқилoна eчиш учун, албатта, замoнавий билим ва тафаккурга эга бўлиши ғoятда муҳимдир.   
 

Globallashuv jarayonida “Ommaviy madaniyat” fenomeni

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
O‘tgan asrning so‘nggi o‘n yili O‘zbekiston xalqining istiqlolga erishgani bilan izohlani-shi bejiz emas. Vatanimiz xalqaro hamjamiyatning teng huquqli subyektiga aylandi. Istiqlolning dastlabki kunlaridanoq kun tartibiga, xalqimiz ongini biz uchun doimo yot bo‘lib kelgan mafku-raviy kishanlardan ozod qilish eng muhim masala sifatida qo‘yildi, Yurtboshimizning shu ma’noda, ozodlikka erishgan dastlabki kunlarimizda “O‘z istiqlol va taraqqiyot yo‘limiz – bu gul bilan qoplangan yo‘l emas, bu totalitarizm merosidan xalos bo‘lish va poklanish, mafkuraviylik illati yetkazgan ziyon-zahmatlarni bartaraf etishning qiyin, uzoq davom etadigan yo‘lidir”, deb aytgan so‘zlari zamirida qanchalik chuqur, hayotiy ma’no borligini yana bir bor anglaymiz. Bu davrda “O‘zbеkistоn XXI аsr bo‘sаg‘аsidа: хаvfsizlikkа tаhdid, bаrqаrоrlik shаrtlаri vа tаrаqqi-yot kаfоlаtlаri” аsаridа ta’kidlanganidek, milliy mustаqillikkа хаvf sоluvchi оmillаr edi:
●mintаqаviy mоjаrоlаr;
●diniy ekstrеmizm vа fundаmеntаlizm;
●buyuk dаvlаtchilik shоvinizmi vа аgrеssiv millаtchilik;
●etnik vа millаtlаrаrо ziddiyatlаr;
●kоrrupsiya vа jinоyatchilik;
●mаhаlliychilik vа urug‘-аymоqchilik;
●ekоlоgik muаmmоlаr.
Yuqоridаlаrning hаr biri chuqur vа хоlis tаhlil qilinsа, mа’nаviyatgа hаm tаhdid ekаnligi аyon bo’lаdi.
O‘z vаqtidа eng хаtаrli bo‘lgаn mаfkurаviy tаhdidlаr qаtоridа:
‒ islоm хаlifаligi shiоri bilаn оdаmlаrning оngini zаhаrlаshgа intilishlаr;
‒ sоbiq ittifоqni yangi shаkl, аmmо eski mоhiyat bilаn tiklаsh sаri bo‘lgаn urinishlаr sa-nab o‘tilgan bo‘lsa, bugungi dunyo manzarasi globallashuv ta’sirida yangi tushunchalarning kirib kelishiga sabab bo‘lmoqda. Jumladan, “ommaviy madaniyat” yoki “o‘yinboz odam”.
Prezidentimiz I.A. Karimov “Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch” asarida bugungi kunda yoshlarimiz qalbi va ongiga tahdid solayotgan ommaviy madaniyat tahdidi mohiyatini ochib berib: “Biz yurtimizda yangi hayot barpo etar ekanmiz, bir masalaga alohida e’tibor beri-shimiz lozim. Ya’ni kommunistik mafkura va ahloq normalaridan voz kechilgandan so‘ng, jami-yatda paydo bo‘lgan g‘oyaviy bo‘shliqdan foydalanib, chetdan biz uchun mutlaqo yot bo‘lgan, ma’naviy va axloqiy tubanlik illatlarini o‘z ichiga olgan “ommaviy madaniyat” yopirilib kirib kelishi mumkinligi barchamizga ayon bo‘lishi kerak”, – deya ma’naviyatimizni saqlashga da’vat etadi.
Hozirgi zamon madaniyatshunosligida, odatda, “ommaviy madaniyat”ning uchta asosiy darajasini ko‘rsatadilar:
1. Kitch – madaniyat (past darajadagi, vulgar, behayolar madaniyati).
2. Mid – madaniyat (“o‘rtamiyona” madaniyat).
3. Art – madaniyat (ma’lum badiiy mazmun va estetik qiymatga ega madaniyat).
Ya’ni, “Kitch” nemischa “kitschen” olmoshidan hosil bo‘lgan va saviyasi past, arzon va jo‘n asar yaratib, sotishni bildiradi. Aynan mana shu daraja “Ommaviy madaniyat”, ya’ni “Ko‘-ngilochar industriya” tomonidan yaratilib, oxir-oqibatda insonni manqurt darajasiga tushiradi-gan, xalqni esa olomonga aylantirishi mumkin bo‘lgan illat, bir so‘z bilan aytganda, g‘ayriax-loqlikdir.
Faylasuf A.Y.Fliyer taklifiga binoan “ommaviy madaniyat” yo‘nalishlarini quyidagicha belgilash mumkin:
1) “Yoshlar submadaniyati” industriyasi;
2) ommaviy ijtimoiy mifologiya; odamga murakkab qadriyatlar yo‘nalishi tizimini joy-lashtirish; dunyoni ko‘p qirrali tushunishini oddiylashtirish;
3) ommaviy dam olishning tashkiliy turlarini, turli shoularni, qiziqish va dam olishni sa-noat asosiga ko‘chirish;
4) sog‘lomlashtirishga qaratilgan dam olish industriyasi;
5) ehtiyojni qondirishni boshqarish va individual, shuningdek, jamoa foydalanadigan xiz-matlar, takliflarni rag’batlantirish tizimini tashkil etish (reklama, imidjmeykerlik va hokazo);
6) har xil o‘yinlar, mexanik o‘yinlardan tortib, elektron, kompyuter va boshqa vositalar-dan foydalanish.
Shu o‘rinda, “Homo Ludens” – “o‘yinboz odam” iborasi bugun keng iste’molga kira boshladi. Internet faqat tijorat, iqtisodiyot, hordiq, ilmiy ma’lumotlar olami emas, balki o‘yinlar haqidagi ma’lumotlar olamiga ham aylandi. AQSHlik tadqiqotchi R.Folbergning fikricha, AQSHda “muammoli gambler” – o‘yinbozlar aholining 5 % ni tashkil etadi. Kanadada 75 % ga oshgan. Bu faktlarga asoslanib, olimlar junbushli o‘yinlarga berilish hodisasini jamiyatning mu-ayyan qismiga tahdid solayotgan ijtimoiy muammo, deya e’tirof etmoqda. Shu darajaga borib yetdiki, jamiyatda o‘yinlarga me’yoridan ortiq berilish ma’naviy qadriyatlarning o‘z ahamiyatini yo‘qotish xavfini tug‘dirdi.
         Tan olish kerakki, K.Zegbers ta’kidlaganidek, globalizm o‘ziga xos rivojlanish yo‘lining torayishi (yoki, umuman, yo‘qolishi), umumiy yo‘ldan og‘ishning iloji bo‘lmasligi hukumat yoki jamiyat tomonidan ongli ravishda ma’lum, o‘ziga xos taraqqiyot yo‘lini tanlash imkoniyatini qis-qarishi bo‘lgani holda “o‘ziga xoslik” yoki ”milliylik”ni qat’iyan man etadi. Ma’naviy hamda madaniy jarayonlarning globallashuvi ijtimoiy hayotda “ommaviy madaniyat” fenomenini yuza-ga keltiradi. Bu madaniyat tarqayotgan tushuncha hamda qarashlar esa Prezidentimiz ta’kidla-ganidek, fikrga qarshi fikr, g‘oyaga qarshi g‘oya, jaholatga qarshi ma’rifat bilan kurashish har qachongidan ko‘ra muhim ahamiyat kasb etishini anglatmoqda. Shunday ekan, “ommaviy mada-niyat” yemirishga urinayotgan “o‘ziga xoslik”, “milliylik” tushunchalarini tiklashimiz, rivojlanti-rishimiz darkor deb hisoblaymiz. Jumladan, o‘zbеk хаlqi hunаrmаndchilikning turli tаrmоqlаri bilаn аzаldаn shug‘ullаnib kеlgаn vа аn’аnа sifаtidа bugungi kungаchа hаm dаvоm ettirib kеl-mоqdа. Hunаrmаndchilikning bа’zi tаrmоqlаri unut bo‘lmаsdаn, milliylikni, qаdriyatni sаqlаb qоlgаn hоldа yеtib kеlishidа ustoz-shоgird аn’аnаsining uzviyligi muhim аhаmiyat kаsb etаdi.
Milliy hunarmandchiligimizni saqlab qolish, uni kelgusi avlodga yetkazishda usto-sho-gird an’anlarining bugun ham ahamiyati beqiyosdir. Umar Hayyom ta’kidlaganidek:
Bir hunаr egаsi bo‘lsа оdаm gаr,
  U emаs, ko‘rsаtur o‘zin shu hunаr.
  Yoshlikdа bir shоgird, o‘zgаrаr ustоd,
  So‘ngrа ustоd bo‘lib, dilni etdik shоd.
Umuman olganda, XXI asr glоbаllаshuv davridа yoshlаrning mustаqil rаvishdа hunаr bilаn shug‘ullаnishidа, оdоb-аxlоq mеzоnigа riоya etishidа, yosh аvlоdni hunаrmаndchilik kаs-bigа mеhr-muhаbbаt ruhidа tаrbiyalаshdа usto-shоgird аn’аnаsi vа u bilаn bоg‘liq bo‘lgаn mаrо-simlаrning аhаmiyati judа kаttаdir. Zеrо, hunаrmаndchilikdа ustа-shоgird mаrоsimlаri qаdimiy qаdriyat hisоblаnаdi.
 Bir so‘z bilаn аytgаndа, kаsb vа hunаr “hаyotdа uchrаgаn qiyinchiliklаr оqibаtidа tu-g‘ilishi mumkin bo‘lgаn yomоn fikrlаrdаn qаytishgа o‘rgаtаdi”.
D.Atamuratova (UrDU o‘qituvchisi) 

ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ТИЗИМЛИЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбeкистoн ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан бoшлаб, баркамол авлодни вояга етказиш масаласига устувор аҳамият бериб, мамлакатни мoдeрнизация қилиш ва фуқарoлик жамиятини шакллантириш вазифасини юксак малакали янги авлoд кадрларини тарбиялаш масаласи билан уйғун ҳoлда амалга oшириб кeлмoқда. Чунки ўз Ватанининг тақдири, унинг бугуни ва кeлажаги учун масъулиятни чуқур ҳис этадиган, мустақил ва янгича фикрлайдиган, замoнавий илм-фан, касб-ҳунар асoсларини пуxта эгаллаган мутахассисларгина бугунги юксак тараққиёт асрида дунё миқёсидаги кескин рақoбат шарoитида самарали фаoлият юритишга қoдир бўлади. Шу боис ҳам, мамлакатимизда фаол, ўз мақсади сари интилувчан, серқирра истеъдод ва юксак маънавий фазилатларга эга, замонавий билим ҳамда касбларни эгаллаган – бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларни тарбиялаш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган.
Юртимизда ёш авлод камолоти йўлида олиб борилаётган улкан ишлар, ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик замирида, аввало, озод ва обод, халқи фаровон бўлган давлатни барпо этишдек улкан мақсад борлигини бугун мустақил Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир ёш теран англаши, юрт тақдирини ўз тақдири деб билиб, мамлакат истиқболи йўлида меҳнат қилиши лозим! Ватан меҳри қалбида жўш урган ёшларимизни ана шундай ягона мақсад сари бирлаштиришда юртимизда ўтказилаётган ёшларнинг турли фестиваллари, илмий анжуманлар, ижодий кўрик-танловлар ва бошқа маънавий-маърифий тадбирларнинг муҳим ўрни бор.
“Зулфия номидаги Давлат мукофоти” танлови, “Ягонасан, муқаддас Ватан” республика қўшиқлар кўрик-танлови, “Янги авлод” республика болалар ижодий фестивали, “Юрт келажаги” республика кўрик-танлови, “Биз буюк юрт фарзандларимиз!”, “Талабалар баҳори”, “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали ва шу каби қатор тадбирлар ёшларимизни ижтимоий фаолликка, доимий изланиш ва янгилик яратишга интилишини рағбатлантиришга хизмат қилмоқда. Юртимизда ўтказилаётган уч бос­қичли: “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” каби спорт беллашувлари ҳам ёшларни жисмонан камолотга етакламоқда.
Олий таълим тизимининг асосий мақсади нафақат юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан, балки билимли ва иродаси мустаҳкам, ўз Ватанини севадиган ва юртга садоқатли бўлган ёшларни тарбиялашдан иборат. Айнан шу омиллар жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Олий таълим тизими олдида турган ушбу вазифани амалга оширишда албатта маънавий-маърифий ишларни тизимли ёндашув асосида ташкил этиш муҳим роль ўйнайди.
Урганч Давлат университетида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бир қатор тамойилларга, хусусан, тизимлилик, ҳаёт ва амалиёт билан боғлиқлик, илмий ва психологик асосланганлик, ижтимоий ҳамкорлик, шахсни ҳурмат қилиш, шахсий ибрат, инсонпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик ва бошқа тамойилларига асосланади.
Бу борада Урганч Давлат университетида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни жамоавий, гуруҳли ва индивидуал шаклларда олиб боришга эътибор қаратилмоқда. Бу усулларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришда алоҳида ўрин тутади. Масалан, жамоавий ёндашув — ўқув даргоҳимиздаги умумий соғлом муҳитни мустаҳкамлашга, университетда соғлом рақобатчилик, инновацион яъни янгиликка интилувчанлик ва, албатта, “юртга садоқатлилик тарғиботчилиги” муҳитини шакллантиришга йўналтирилган. Бунда ички тартиб-қоидалар,  университетнинг одоб-ахлоқ қоидаларининг сўзсиз бажарилиши муҳим роль ўйнайди. Тарбияга гуруҳли ёндашув эса талабаларда ўзаро мулоқот маданиятини, гуруҳдаги муайян тартиб ва вазифалар олдидаги масъулиятни шакллантириш орқали ёшларнинг ижтимоийлашувига хизмат қилади.
Шунингдек тарбиянинг индивидуал шакли шахснинг хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг ички мотивациясини шакллантириш, шахсий қобилият ва имкониятларни рўёбга чиқаришга йўналтирилган.
Бугун университетдаги маънавий-маърифий ишлар қуйидаги йўналишлар асосида амалга оширилмоқда:
         ‒ маънавий баркамол мутахассисларни тайёрлашда тарбиявий ишлар устуворлигини таъминлаш;
         ‒ жамоада умумий ва педагогик маданиятни оширишга қаратилган маънавий-маърифий ишлар;
         ‒ Ўзбекистон мустақиллиги принципларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга қодир шахсни шакллантириш борасида таълим муассасалари, ота-оналар, маҳаллалар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш;
         ‒ маънавий-маърифий ишларнинг методик таъминоти, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанларнинг ўқув-услубий асосини такомиллаштириш;
         ‒ маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар малакасини ошириш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш;
         ‒ миллий қадриятлар ва анъаналар, аждодларимизнинг бой маданий меросини тарғиб этиш, миллий байрамлар, тарихий саналар, буюк аждодлар таваллудини нишонлаш;
         ‒ оммавий ахборот воситаларида тарғибот-ташвиқот ишлари;
         ‒ ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, талабалар турар жойларида яшовчи ҳамда ижарада турувчи талабалар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар;
‒ ижтимоий ҳимоя тадбирлари.
Албатта, маънавий-маърифий ишларнинг самараси унинг натижаси билан ўлчанади. Бу эса шахс ёки жамоанинг тарбияланганлик даражасини ташхис қилиб бориш заруриятини келтириб чиқаради. Чунки тарбия натижалари бир томондан ташқи шаклда – шахснинг фикрлаши, хатти-ҳаракатлари, муомала маданияти, кийиниш маданияти, фанларни ўзлаштириши ва бошқаларда намоён бўлса, иккинчи томондан, педагоглар нигоҳидан яширинган шаклда, яъни ёшлардаги ички мотивация, эътиқод ва режалар билан боғлиқ.  Бу жараёнга аниқлик киритиб бориш мақсадида университетда мунтазам равишда ижтимоий сўровномалар ўтказиб борилади. Булар “Талабаларнинг дунёқарашини аниқлаш”, “Кучли бешлик”, “Талаба-талаба нигоҳида” ва бошқалардан иборат.  
 
Шу ўринда қайд этиш жоиз, бугунги глобаллашув даври ғоявий ва ахборот хуружлари, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош этиш, фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш ишларини яна-да кучайтиришни тақозо этмоқда. Ушбу мақсадда Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш долзарб масалалардан бирига айланган.
 
 
Санжарбек Давлетов, УрДУнинг маънавият ва маърифат ишлари
бўйича проректори, т.ф.н., доцент

ГЛОБАЛЛАШУВ ВА ИНСТРУМЕНТАЛ МАДАНИЯТ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Маълумки, жаҳондаги глобаллашув жараёнида бирон-бир давлатнинг ёки айрим минтақанинг алоҳида, дунёдан узилган ҳолатда ривожланиши ёки тараққий топишини та-саввур қилиш қийин. Ҳар бир давлат халқаро сиёсий муносабатларга киришар экан, энг аввало, ўзининг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, жаҳон сиёсий майдонида умумэътироф этилган тамойилларга содиқлик билан амал қилиши лозим. Халқаро муноса-батлар ‒ бу, энг аввало, халқлар, давлатлар, иқтисодий, сиёсий ташкилотлар ўртасидаги халқаро даражадаги сиёсий, иқтисодий, маданий, ҳуқуқий, ҳарбий ва бошқа соҳалардаги алоқалар мажмуи. Айнан халқаро муносабатларнинг муҳим ва ажралмас субъекти ҳисоб-ланган давлатлар, ўзининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-дипломатик салоҳиятига таян-ган холда, ўзга давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади.
Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ, дунё ҳамжамияти билан ҳамкорликка интила бошлади. 1992 йилдаёқ, Президентимиз Ислом Каримов бунга шун-дай таъриф берган эди: “Жаҳонга, бутун дунёга олиб чиқадиган йўлимизни кенгайтира-миз. Тараққий этган мамлакатлар қаторида демократия, инсон ҳуқуқлари ва сармоя учун кафолат шароитини яратишимиз лозим”
Дунёнинг ривожланган давлатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатни сиёсий жиҳатдан қайта қуриш, бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни ислоҳ қи-лиш, жамият ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, миллий маданиятнинг маънавий-ахло-қий томондан бойиши масалалари халқаро ҳамкорликни муваффақиятли амалга ошириш-га чамбарчас боғлиқдир. Ўзбекистон Президенти И.А. Каримов “… ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларини белгилашда ...ҳаётий аҳамиятга эга бўлган миллий манфаатлари-миз ва мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндашмоғимиз керак”, – дея таъкидлайди. Шунинг билан бирга, у ўз диққатини ташқи сиёсий фаолият масалала-рига қаратар экан, таъкидлайди “… давлатимиз ташқи сиёсатининг маъно-мазмуни ва мақ-сади битта – у ҳам бўлса Ўзбекистон манфаати ва яна бир бор Ўзбекистон манфаатидир. Биз миллий манфаатларимиз мос келадиган барча мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик қи-лишга тайёрмиз”.
Бугунги жаҳондаги глобаллашув жараёнларининг таъсири нафақат давлатлар ва минтақаларга, балки алоҳида ижтимоий гуруҳлар, трансмиллий корпорациялар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳатто ҳар бир инсон ҳаётида ҳал қилувчи роль ўйнай бошламоқда. Жаҳондаги глобализациялашув жараёнларида давлатла-раро алоқалар тизимини ўрганиш, истиқболларини башорат қилиш ҳамда Марказий Осиё минтақасидаги сўнгги 20 йилда юз берган тарихий-сиёсий ва геостратегик ўзгаришларни тадқиқ этишда хорижлик олимлар З.Бжезинский, Г.Киссинджер, Г.Моргентау, С. Хан-тингтон, С. Алфорд асарлари назарий манба бўлиб ҳизмат қилади. Шу ўринда, янгича тарихий-сиёсий шароитларда давлат ролининг янгича белгиланиши ва унинг халқаро май-донда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-дипломатик ўзгаришлар нуқтаи наза-ридан шаклланаётган янги шароитларга мослашиши муҳим аҳамият касб этади. Замона-вий тарихда ҳар бир давлат ташқи сиёсий муносабатларида нафақат ўз яқин қўшни мам-лакатлари билан, балки географик жиҳатдан узоқ, лекин геостратегик манфаатлар уйғун-лиги борасида яқин давлатлар билан алоқага киришиши ва ҳамкорлик ўрнатиши давр та-лаби бўлиб қолмоқда.
Агарда Ўзбекистоннинг дунё мамлакатлари билан ижтимоий-иқтисодий ва дип-ломатик муносабатларининг замонавий глобал-сиёсий муносабатлар тизимида таҳлил қи-ладиган бўлсак, энг аввало бугунги кундаги халқаро муносабатларнинг янги жиҳатларига эътиборни қаратиш лозим. Масалан, замонавий шароитлардаги дунёнинг геосиёсий хари-тасида давлат институтининг функциялари трансформацияси юз бермоқда. Давлатларнинг ташқи сиёсати ҳам миллий, ҳам глобал ОАВ, теле ва радиоэшиттириш хизматларининг доимий эътиборидаги объектга айланди. Жамоатчилик учун авваллари фақат ҳукуматлар ва бюрократик тузилмалар тасарруфидагина бўлган ахборотга кенг йўл очилди. Диплома-тик хизматлар нафақат ўз ҳукуматлари, балки давлатнинг ташқи сиёсий соҳадаги ташаб-буслари ва ҳаракатларига бефарқ бўлмаган жамоатчилик олдида ҳам ҳисоб бериши лозим бўлмоқда. Бу билан авваллари давлатнинг ташқи соҳасини ички сиёсатдан яққол ажратиб турган чегаралар емирилиб бормоқда. Агар ўтмишда ташқи сиёсий идора ташқаридан ке-лаётган ахборотни “фильтрлаш”нинг ўзига хос воситаси ролини бажарган бўлса, ҳозирга келиб, қолган вазирлик ва ташкилотлар ҳам хорижий ҳамкорлари билан тўғридан-тўғри алоқага кириша оладилар.
Халқаро муносабатлардаги таркибий ўзгаришлар жаҳон хавфсизлигига янги таҳ-дидларнинг пайдо бўлишига ва кўпайишига сабаб бўлмоқда. Илғор технологиялар тарақ-қиёти натижасида кучли ва заиф рақиб ўртасидаги фарқлар камаймоқда. Бу эса асиммет-рик тусдаги янги таҳдидларнинг (трансмиллий жиноятчилик, терроризм, кибертерроризм в.б.)нинг шиддат билан тарқалишида ўз аксини топмоқда. Замонавий террор мантиғи де-структив террорчилик кучларининг глобал ОАВнинг назоратсиз фаолияти билан уйғунли-гида намоён бўлмоқда. Террорчилик ҳаракатлари ва унинг натижасида юзага келадиган оммавий руҳий таъсир террорчилик гуруҳларининг стратегик мақсадларга эришишдаги анчайин самарали ва баъзан ягона осон услуб бўлиб хизмат қилади. Давлатлар ва халқаро жамоатчиликнинг терроризмни илдизи билан йўқотиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳали етарли эмас. Мавжуд вазиятда зўравонликнинг ушбу кўринишига қарши курашнинг сиё-сий-дипломатик, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатларидан иборат бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати ортмоқда.
Глобаллашув ва ахборотлашувнинг синергетик самараси ҳаракатланувчи сифатга эга бўлган ва қатор ноҳарбий таҳдидларни юзага келтирди (экологик хатарлар, одамлар-нинг назоратсиз миграцияси, эпидемия ўчоқларининг пайдо бўлиши). Уларнинг тўғри ечимини топиш учун мавжуд ҳарбий-сиёсий воситаларгина етарли эмаслиги аниқ. Дипло-матиянинг анъанавий механизмлари ҳам “глобаллашган” таҳдидларни бартараф этишга тўлиқ мослашмаган. Шунинг учун мавжуд сиёсий дипломатик услублар ва ёндашувларни халқаро хавфсизлик архитектурасига имкон қадар мослаштириш ва уларнинг янги кўри-нишларини ишлаб чиқиш талаб этилади.
Умумжаҳон сиёсий тизимининг тез ўзгариб бориши шароитида халқаро сиёсат очиқ оммавий кўриниш касб этмоқда. Эндиликда халқаро ҳамжамият босим ўтказиш ва назорат қилишнинг кескин воситалари, яъни ҳарбий кучни қўллаш чораларидан тобора узоқлашмоқда ва уларнинг ўрнига зўравонлик қилмаслик ва ишонтиришга асосланган ин-сонпарвар таъсир услубларини афзал билмоқда.
Оммавийлик халқаро майдондаги турли мустақил субъектларнинг фаолиятига ях-ши таъсир кўрсатмоқда. Оммавий дипломатия эса аллақачон Ғарб мамлакатлари ташқи сиёсий фаолиятининг ташкилий қисмига айланиб улгурган ва узоқ келажакда дипломатия-нинг мумтоз моделига хос бўлган кўплаб вазифаларни ўз зиммасига олишга қодир. Хал-қаро муносабатларнинг XXI асрдаги воқелиги дипломатлардан ўзининг тез ўзгариб бора-ётган дунёдаги ўрнини англаб етишни талаб қилмоқда, замонавий ташқи сиёсий восита-ларнинг давлат миқёсида кучайтирилиши эса халқаро майдонда миллий манфаатларнинг яна-да самаралироқ илгари сурилишига имкон бермоқда.
М.Жуманиёзова  (УрДУ катта ўқитувчиси)
 

 

“АВЕСТО”ДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбек ҳонадонида қадим-қадимдан ўсмирлар тарбиясига алоҳида эътибор берил-ган. А.Қ.Мунавваров оила фалсафасига доир тадқиқотлар олиб борар экан, халқимизнинг айниқса ўсмир қизлар тарбиясига доир урф-одат ва анъаналарига оид мухим манбаларни келтиради.Қизларнинг кичик ёшидан бошлаб кийиниши, шахсий гигиенаси, хатти-ҳа-ракати назоратга олинган. Улар хулқ-одоб қоидаларига болаликдан ўргатилган. Назокат-лилик, бошқалар олдида одоб сақлашга махсус ўргатилган. Катта ёшлилар билан мулоқот-да вазминлик, бетга чопарлик қилмаслик сингдирилган. Қиз болани бир ёшга етганда қу-лоғи тешилиб, зирак тақилган. Сочлари алоҳида парвариш қилиниб, майда ўрилган. Бо-шига дўппи кийган, лозимсиз юрмаганлар. Соч қизларнинг гўзаллиги саналган. Етти ёш-дан сўнг ота ва ака-укалар ўпишиб кўришмаганлар. Қизлар аёллар xонасида ётган ва улар тарбияси билан оналар, амма-холалар шуғулланган. Ёшига мос юмушларни бажарганлар.
Кўп вилоятларда ўсмир ўн уч ёшга тўлганда мучал ёши ўтказилган. Бу маросим уларнинг болаликдан ўсмирликка ‒ балоғат ёшига ўтаётганлигини нишонлаш маросими бўлган. Ота-она алоҳида кийим-кечак тайёрлаган. Маросимга тенгдошлари ва кекса буви-лар ҳам таклиф этилган. Дастурхон тузатилиб, меҳмонлар ҳузурида энг кекса буви ўғил ёки қизга янги кийимларини кийдириб, келгуси ҳаётига бахт-саодат тилаб, оқ фотиҳа бе-рилган. Бу маросим ўғил-қизнинг болалик даври тугаб, энди ўсмирлик даври бошланган-лиги ва келгуси катта ҳаётга тайёргарлик бошлаши кераклигини эслатувчи масъулият юк-ланган. Бундан кейин ўсмирларнинг уй-рўзғор ишлари билан шуғулланиши, қизларнинг ўзидан катталар билан муомалада назокатли бўлиши, умуман, қизлар бошқа хонадонга ке-лин бўлиб боришга тайёргарлик даври ҳисобланган.
Лекин қизларга оғир юмуш юклатилмаган. Қиз бола ёлғиз бўлса, хонадонга эркак-лар бостириб кирмаган.Қизлар тарбияси билан оталар она орқали шуғулланган. Рўзғор меҳнатига кўпроқ жалб қилинган. Бекорчилик энг мудҳиш иллат саналган. Оиладаги зид-диятларнинг келиб чиқишига, асосан, қизларнинг оилавий ҳаётга, рўзғорга оид ишларга, асосан, тайёр бўлмаганлиги ҳам асосий сабаб бўлмоқда. Ўзбек оилаларида қизларнинг эр-та тонгда туриб, кўча ва ҳовлига сув сепиб супуриши, пазандалик, бичиш-тикишни ўрга-ниши, кир ювиш ва бошқа юмушларга ўрганиши бўлажак оилавий ҳаётга тайёрлашда му-ҳимдир.
Булар билан бирга халқимиз ўсмирларнинг муомала маданиятига ҳам алоҳида эътибор берганки, бундан ташқари халқимизнинг қадимий удумларидан ‒ бу шоҳми, од-дий фуқароми, фарзандини касб-ҳунарга ўргатган. Айниқса, қизлар уй-рўзғор ишлари би-лан бирга каштачилик, дўппидўзлик, зардўзлик, тўқувчилик, тикувчилик ҳунарларини ўр-ганганки, бу фарзандларни келгусида ўзи мустақил оила қурганда зориқмай яшашига за-мин бўлган.
“Авесто”даги фарзанд тарбиясидаги бу учликни авестошунос олим А.О.Маковель-ский шундай таърифлайди: “Мен яхши ният, яхши сўз ва яхши ишга шон-шавкат бахш этаман. Мен яхшиликдан иборат Мазда қонунига шон-шавкат бахш этаман… “Яхши фикр деганда, яқин кишиларга меҳрибон бўлиш, муҳтожлик ва хафв-хатар остида қолганда кў-маклашишга шайлик, ёвузликка қарши, кишилар бахт-саодати учун фаол курашишга
тайёр туриш, ҳамма билан аҳил ва тотувликда, ўз маслакдош биродарлари билан дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшашга интилиш руҳидаги ниятлар ва фикрлар мусаффолиги тушу-нилган. Инсон ўз фикр-хаёлида бошқаларга ҳасад қилмаслиги лозим, яхши ниятли
киши дарғазаб бўлмайди ва жаҳолатга берилмайди, чунки бундай ҳолатда у яхши ниятини йўқотади, бурч ва адолатни унутади ва ножўя ҳаракатлар қилади”. Бу фикрлар “Авесто”-даги фарзанд тарбиясининг асосий негизи бўлиб ҳисобланган. “Авесто”нинг энг муҳим томонларида яна бири унда оилавий турмуш, фарзанд кўриш ва аёлларга ғамхўрлик ҳа-қидаги фикрлардир.
Зардуштийлик таълимотида 15 ёш балоғат ёши саналган. Ўсмир балоғат ёшига ет-ганда зардушт қонунлари: фалсафа, аҳлоқ-одоб, зардуштийликнинг ахлоқий йўриқлари ўргатилган. Ўсмирларнинг художўй, меҳнаткаш, адолатли бўлишига, ўй-ниятлари, сўзла-ри, ишларида ҳалолликка алоҳида эътибор берилган.
Йигитлар 16 ёшида уйланиш зарурлиги, эркак киши уйланиши учун, аввало, мод-дий томондан тўқ ва маънавий пок, жисмонан бақувват бўлиши лозимлиги, бунинг учун ўз вақтида овқатланиш зарурлиги, акс ҳолда, эркак киши ўз хизмат ва ахлоқий бурчларини бажара олмаслиги таъкидланади: “Еб-ичмайдиган инсоннинг тоат-ибодат қилишга кучи бўлмайди, эр-хотинлик вазифасини адо этишга қуввати етмайди, бола туғдира олмайди” (“Ясна”, 33; 3-боб). Шунингдек, оч қолиш ва яхши овқат емаслик кишиларнинг ахлоқ- одобига ҳам салбий таъсир кўрсатади, дейилади унда. “Озиқ-овқат яхшиланиши билан ҳалқнинг ахлоқ-одоби ҳам кучаяди. Овқат мўл-кўл бўлса, илоҳий сўзлар яхшироқ идрок этилади” (Ясна, 33; 3-боб). “Авесто”да, айниқса, аёлларга ғамхўрлик биринчи зарурат бўл-ган. Айниқса, ҳомиладор аёлларга ғамхўрлик қилиш асосий инсоний бурч ҳисобланган. “Авесто”да оилавий бахт манбаи сифатида “Яхши кун кўриш учун даркор бўлган нарса-лар мўл-кўлчиликдадир” деб кўрсатилади.
Демак, “Авесто”да оила ва фарзанд тарбияси марказий ўринда туради. “Авесто”-нинг тадқиқотчиларидан бўлган, адабиётшунос олим Ҳ.Ҳомидов ҳам: “Эркак зурёд қолди-риш қобилиятига эга бўлса-ю, аммо уйланмаса, унга тамға босишар ёки белига занжир боғлаб юришга мажбур қилишарди. Баъзан бундай эркакни қопга солиб калтаклашган”. “Авесто”да қариндошларнинг ўзаро оила қуриши ман этилган. “Қавм ва уруғ қонини тоза, авлодни бенуқсон сақлаш учун шундай қилинган. Кўп болали оилаларга давлат ҳисобидан нафақа тайинлаш лозимлиги қайд этилган, бир йўла 2 ‒ 3 та туққан аёллар мукофот олиш-га сазовор, деб уқтирилади”.
Ҳатто “Авесто”да “...ўт-ўланлар ҳамда мевали дарахтлар экилган, сувлари ҳамиша равон бўлган замин яхши эрдек. Қаровсиз қолган ер гўё турмуш кўрмаган қиздай. Ерга ўғит ташлаган ва экин эккан дехқон эса аёлни фарзандли қила олган эркакдай. Аёл ва фар-зандларни сарсон ва саргардон юрадиган (ғизо тополмайдиган) эр энг ёмон заминдир” (171; 212) дейилар экан, тўқ ва фаровон ҳаёт фаровон оила қуришнинг энг мухим шарти сифатида мулоҳаза этиладики, бу фикрлар ҳозирги даврда ҳам ўз қимматини йўқотмаган.
 
С.Ходжаев  (УрДУўқитувчиси)
 

 

Mening bobom buvim mahallamiz faxri

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
Keksalarni duosi 
Har   on   bizlarga    qanot
Ularning fotihasi
Doim  bo`lsin ijobat
 
Bizning  nuroniy   bobo  va buvilarimiz  mehrga zor bo`lib,  ko`zlari  to`rt bolib bizni kutishadi,  biz uchun qo`llari doimo duoda bo`ladi.   Mana xalqimizning muqaddas  kuni  ya`ni  9-may  XOTIRA   VA QADRLASH kuni yaqinlashib  kelmoqda.    Biz sinfimiz  o`quvchilari  bilan  maktabimiz faxriylari  ya`ni nafaqaga  chiqqan  ustozlarimizni  qutlab kelmoqchimiz.   Bizlarni   shu  darajaga  yetkazgan ustozlarimizga  qancha   ta`rif   bersak  oz.
Urush  yillarida  qatnashgan bobolarimizga katta  e`tibor  qilinmoqda. Prezidentimiz  Islom Abdug`anivich Karimov  bunday  xalqparvar  bobolarimizga   turli  xil ordenlar       
ta`sis  etilgan. 
,,xizmatlari  uchun”,  ,,mehnat   faxrisi’’unvonlari  shular  jumlasidandir.
Bizning  qishlog`imizda  ham mana  shu ordenlarga loyiq  bobo –buvilarimiz  ham bor.
,,qari  bor  uyning parisi bor ‘’deb  bejizga  aytishmagan .   Ular bor  uy  fayzli  bo`ladi,ular  bor joyda  maslahatli ishlar bo`ladi.Ikkinchi  jahon urushida ham ko`plab o`zbek o`g`lonlari  hayotdan  ko`z yumishdi.   Qanchadan –qancha norastalar  otasiz,  akasiz ,ukasiz ,o`g`ilsiz qolishdi .
Mamlakatimizda  19 million  nafar inson nomlari  saqlanib qolgan.urushdan  nom nishonsiz  yo`qolib ketganlar   soni qancha?Shu  urushni boshlagan  fashistlar  nimaga  erishdi ?     Mana shuncha  insonni umriga qotil bo`ldi xolos .
Yurtboshimiz  2015-yilni “Keksalarni e’zozlash  yili” deb e’lon qildi. 70 yoshdan 80 yoshgacha bo’lgan insonlarni – qariyalar, 80 yoshdan 90 yoshgacha bo’lganlarni – keksalar, 100 yoshdan oshganlarni nuroniy deb ataymiz. Mening bobomning qo’li gul durodgor bo’lgan insonlarni og’irini yengil qilgan. Insonlarga qo’lidan kelgancha yaxshilik qilgan. Hozir uni hammamiz yaxshi inson sifatida yodga olamiz. Hayotdan ko’z yumgan barcha bobo-buvilarimizning ruhlari shod bo’lsin. Qariyalarni tirikligida,ko’zi ochiqligida e’zozlaylik! Yana afsus chekib qolmaylik!
Qadimda bir johil podshoh farmon chiqaribdi: Barcha qari kishilar o’ldirilsin.
-          Qarilar na ekin ekishga, na yer haydashga, na daraxt kesishga yaraydi, — debdi u.
-          Faqat uyda o’tirib, oshga o’rtoq bo’ladi, oyog’ing tagida o’ralashib jonga tegadi.
 
Jallodlar oyboltalarini qo’lga olib yenglarni shimarib ishga kirishib ketishibdi. Keksalarning boshini olishibdi. Faqat bitta otoxongina bekinib omon qolibdi. O’g’li otasini jallod;ar qo’liga topshirmabdi. Otasini ko’zdan nari qilib qaray boshlabdi. Shohning judayam chars, o’ziga hech kimni yaqinlashtirmaydigan, tepog’ish, tishlog’ish,aso bir oti bor ekanki, dunyoda bunaqasi yoq ekan.
Xorazm viloyati shovot tumanidagi 40-umumiy o’rta ta’lim maktabining 9a-sinf o’quvchisi Quronboyeva Dinoraning “ Mening bobom, buvim-mahallamiz faxri” mavzusida eng yaxshi insholar tanloviga yozgan inshosi. 
  Tel nomer:   +99890-713-25-09