avatar
Куч
25189.58
Рейтинг
+9256.18

Гулчехра Ибрагимова

Сараланган

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги юбилейи муносабати билан “Сўз мулкининг султони” мавзусидаги Викторина

Алишер Навои внес огромный вклад в развитие узбекского языка и литратуры, его работы наполнены социально-философскими вопросами, темами любви, доброты и искренности между людьми, они побуждают к толерантному отношению, миролюбивости и благочестию в поступках людей. А потому, невозможно недооценить значимость его трудов для изучения среди молодежи.
Его произведения оказывают большой влияние на духовное развитие личности читателя, воспитывают патриотический дух и порождают в душах людей чувство преданности Родному краю.
Викторина проводится с целью содействия изучению богатого литературного наследия, высокой художественной и образовательной ценности произведений Повелителя царства слов, великого поэта и мыслителя, государственного и общественного деятеля Алишера Навои. В этом году

Умр ниҳоясида афсус чекмаслик учун

Австралиялик ҳамшира Бронни Уэйр узоқ йиллар давомида ҳаётининг охирги 12 ҳафтасини кечираётган умидсиз беморларга қараган. У беморларнинг ўтган умри давомида нималардан афсус чекишганини ёзиб борган ва Inspiration and Chai блогида чоп этган.
Ўзгаларнинг хатосидан хулоса чиқариш уларнинг хатосини такрорламаслик деганидир. Қуйида келтирилаётган хатоларни такрорламаслик ҳамманинг қўлидан келади деб ўйлаймиз.

Учтепа тумани информатика фани ўқитувчилари учун "ZiyoNET ахборот таълим тармоғи имкониятларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Блог им. Muhayyo
Бугун 21 январь куни пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган интернет клубларнинг бирида ZiyoNET axборот таълим тармоғининг саводхонлигига бағишланган семинар тренинг ўтказилди. Семинарда Учтепа туманида жойлашган 21та мактабдан ташриф буюрган информатика фани ўқитувчилари иштирок этдилар. 

Закаливание новорождённых

Илм-фан

Продолжая новую рубрику «Календарь развития ребёнка», на этой неделе я познакомила слушателей uRadio c интересными статьями по вопросу закаливания малышей, про прогулки и оптимальный температурный режим. Подробнее далее

“Конституция - мамлакат тараққиёти ва жамият фаравонлигининг ҳуқуқий кафолатидир” викторинаси

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Ушбу викторинанинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини янада ошириш, улар ўртасида cоғлом рақобатни шакллантириш, ўқувчилар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга ёшларни ҳуқуқий билими қай даражада эканлигини аниқлаш кабилардан иборатдир.
Викторинада Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид саволлар берилади ва унга ўқувчи-ёшлар (фойдаланувчи) томонидан ёзма равишда (иқтибос қолдириш орқали) жавоб берилади.

UZ зонасидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Информационные технологии

UZ доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилдиУЗ доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири чоп этилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».


 


Низомни янгилаш мақсадларидан бири қонунга зид ҳаракатлардан ҳимояни таъминлаш ва доменлар маъмурияти ва барча манфаатдор шахслар фаолиятини самарали тартибга солишдир.


Янги ҳужжат доменни рўйхатга олиш билан боғлиқ соҳага аниқликлар киритган, меъёрий ҳужжатлар билан ишни енгиллаштиришга ёрдам берувчи тузилмага эга, атамаларнинг ягона тизимини назарда тутади, доменларни бошқаришда жаҳон тажрибаси ва миллий амалиётни инобатга олади.


МАНБА

Круглый стол по вопросам развития интернет-провайдинга и отечественного контента в Узбекистане

Блог им. zarina777

Сегодня в выставочном комплексе «Кургазма савдо маркази» состоится круглый стол по вопросам развития интернет-провайдинга и отечественного контента в Узбекистане. Представители Государственного комитета связи, информатизации телекоммуникационных технологий Республики Узбекистан, АК «Узбектелеком» и интернет-провайдеров страны  обсудят вопросы предоставления населению доступа к сети интернет и дальнейшего развития Узнета.

Журналистика янги ОАВ контекстида: Партиципаторлик журналистика

Маънавият

Медиаканаллар сонининг ўсишини, асосан Интернетга кенг йўл очиб берадиган, ахборот-коммуникацион технологияларининг шиддатли ривожланиши натижасида, охирги ўн йиллик ичида анъанавий журналистика асосларининг заифлашуви жараёни бошланди. Economist газетасининг таъкидлашича, оммавий ахборот воситалари даври тугаб, янги давр – персонал (шахсий) ва партиципатор ахборот воситалар даври бошланяпти[1].


Янги ахборот воситаси даврида аудитория катта ҳам бироқ одатда кичкина бўлиши мумкин. Одамларнинг эътибори учун,  чекланган миқдордаги йирик бадавлат медиаконгломератлар эмас, балки  кўплаб кичик фирмалар ва шахслар биргаликда ва алоҳида кураша бошлайдилар. Хусусий контент туфайли баъзилари бойийди, баъзилари эса касодга учрайдилар, аммо улар бундан ташвишланмайди, чунки бунинг сабаблари бошқача. Спектрнинг бир томонда шуҳрат қозониш учун контент яратувчи одамлар, бошқа томонда эса  — Стивен Спилберг каби супербренд шахслар.


Замонавий ахборот воситалар маданиятида одамлар янги ахборот воситаларни фаол  «истеъмол қиладилар» (ва демак, реклама – бу асосий фойда манбайи), унда иштирок этадилар, бу кўпинча контентнинг ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай ҳажмдда яратилишини билдиради.



“Соғлом аёл – соғлом жамият” шиори остида спорт мусобақалари

Спортивная площадка


 



Пойтахтимизда хотин-қизлар ўртасида анъанавий “Соғлом аёл – соғлом жамият” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.


“Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган беллашувларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими вазирликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди жамоалари иштирок этди.


Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор аҳоли, жумладан, хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига жалб этишда муҳим аҳамият касб этаётир. Юртимизнинг турли ҳудудларида барпо этилган замонавий спорт мажмуаларида спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар сафи тобора кенгаймоқда.


“Соғлом аёл – соғлом жамият” шиори остидаги мусобақаларда жами 130 нафардан зиёд хотин-қиз гимнастрада, стол тенниси, бадминтон, шашка сингари қатор спорт турлари бўйича ўзаро баҳслашди.


– Анъанавий мусобақаларда тўртинчи бор қатнашишим, – дейди Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “ZiyoNet” тармоғи етакчи мутахассиси Гулчеҳра Иброҳимова. – Оиламизда соғлом турмуш тарзига риоя қиламиз. Бу каби мусобақалар саломатлигимизни мустаҳкамлаши билан бирга кайфиятимизга, руҳиятимизга ижобий таъсир кўрсатади.


"Бобурнома” -муҳим тарихий манба

JizDPI
Илм-фан

Бобур ёзиб қолдирган “Бобурнома” Ўрта Осиё, Афғонистон,  Ҳиндистон ва Эрон халқларининг тарихи, географияси, этнографиясига оид нодир ва қимматли маълумотларни ўз ичига олган асардир.



Бобур нотиқлик санъати ҳақида

JizDPI
Илм-фан

Бобур асарларининг тили, услуби, унинг соддалиги ва кўпчиликка тушунарлилиги ҳозирги кунгача мутахассислар эътиборини тортиб келмоқда. Нотиқлик санъатида нутқнинг ифодалилиги, аниқлиги, мантиқийлиги, софлиги ва жозибадорлиги, энг муҳими, унинг тўғрилиги муҳим ўрин тутади. Нутқ тингловчига етиб бормас экан, у ўз-ўзидан мантиқсизликка олиб келади.


Бизга маълумки, антик даврларда ҳам нотиқликка катта эътибор берилган бўлиб, айниқса, давлат арбоблари нотиқлик санъатидан хабардор бўлиши шарт қилиб қўйилган. Буни биз антик дунё тарихи акс эттирилган асарларда, шу даврга бағишланган киноларда ҳам кўплаб гувоҳи бўлганмиз. Чунки давлатни бошқарувчи киши, албатта, нотиқлик санъатини эгалласагина бу лавозимга лойиқ топилган. Бу шартларга араб халифалиги даврида ҳам катта эътибор қаратилган.



Bir g‘azal ta’rifi…

JizDPI
Илм-фан

She’riyat olamida Hazrat Alisher Navoiy haqida so‘z ketganda “so‘z mulkining sultoni” yoxud  “she’riyat mulkining sheri” deb e’tirof etiladi.Hayvonlar orasida yo‘lbars quvvati va maqomi jihatidan sherdan keyingi o‘rinda turadi.Buyuk ijodkor o‘ziga qo‘yilgan ismni ham insoniy va ijodiy dahosi bilan sharaflab o‘tdi. O‘zining salmoqli ijodi, tantilik, halollik, adolatpeshalik, jur’atlilik xislatlari bilan bu e’tirofning haqiqat ekanligiga adabiyot shaydolarini ishontira oldi.



Ҳозирги ёшлар

Маънавият


Қари толга суяб


Ирғай асони,


Оқсоқол сўрига аста ёнбошлар.


Хаёлдан ўтказар қари дунёни:


«Эҳ, ҳозирги ёшлар,


Ҳозирги ёшлар!»


 


У  аср тенгдоши.


Бутун умр энди


Кеча кўрган тушдай кўзи олдида,


Йигирма ёшида амирни енгди,


Водийга сув очди ўттиз олтида.


 


Ёшлигини эслар,


Уф тортар секин.


Салгина чимрилар оқ тушган қошлар.


«Биз  ҳам ёш бўлганмиз бир маҳал,


Лекин


Бошқачароқ  чиқди  ҳозирги ёшлар».


У  колхоз  тиклади,                  


Янги юрт қурди.


Босмачига қарши от сурди  ўктам.


 


Жангу  жадалларнинг барини  кўрди.


Кўрди очликни  ҳам,


Юпунликни ҳам.


«Бизга хаёл эди,


Туш эди фақат


Тўкин дастурхону  лаззатли  ошлар.


Бахти боқий бўлсин,


Аммо бу жаннат


Қадрин билармикин ҳозирги  ёшлар!»


Онамнинг мактублари

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Тонг отади, кун ботади  —  уларга қўшилиб сен ҳам оқасан. Аммо тонг ҳамиша нималарнидир, кимларнидир топиб бергани сенга камлик қилади. Сен ҳеч қачон ҳеч кимимдан, ҳеч нарсамдан айрилмасам, дейсан. Бироқ… мен ҳам отамни йўқотганимга ҳеч вақт бўлмасдан Cизни ҳам кеч кузак этагида йўқотиб қўйдим, онажон!...

Ayol...

Блог им. gulchehrabonu

      Hozirgi kunda yurtimiz teatrlarida saviyasi jihatidan ham yuqori spektakllar namoyish etilmoqda.Bugun ana shunday spektakllardan biri  O'zbek davlat drama teatrida bo' lib o'tdi.Zulfiya Qurolboy qizi tomonidan yozilgan «Ayol» deb nomlangan spektakl hikoyalar asosida kompozitsiya shaklida sahnalashtirigan. Bu spektaklida hayotning asosiy nuqtasi ayollar orqali ko'rsatib berigan.Ba'zan ayol farzandlari,yaqinlari baxti uchun o'z baxtidan kechishga ham tayyor.Lekin uning bunday baxtsiz vaziyatga tushishiga bazan nopok kimsalar ta'siri bo'lsa,bazan esa uning o'zi sababchi bo'lib qolishi ko'rsatilgan.
     Ayol-ona,ayol-opa,ayol-singil,ayol-turmush o'rtoq.Ayol zoti tabiatdan juda bardoshli qilib yaratilgan.Aynan bu spektaklda ayol kishining baxti uchun kurashi aks ettirilgan.Bosh roldagi ayol N.Toshmatovaning kiyimlaridan to sochinig turmagigacha uning hayotida bo'lib o'tayotgan qismati bilan uyg'un holda yaratilgan.Bir ayolning baxti birini baxtsiz qilishi mumkin.Bir ayolni boshidan o'tkazganlarini bosh rol ijrochsi yaxshi ochib bergan.Ayollar borki, jamiyatda o'z o'rniga ega.Ayollar bor- pul topaman deb ayolligini yo'qotgan,ayollar bor- uyda o'tirib ham ayolligini yo'qotib qo'ygan.Ayol asli nafosat bekasi.Nima bo'lishidan qat'iy nazar o'zligini anglashi,saqlashi kerak.Chunki,u-ayol. Spektaklni ko'rib men shunday xulosaga keldim.

Лимон,мёд,чеснок – вот ингредиенты волшебного “эликсира молодости"

Мир рецептов
Жамият
 
рецепт эликсира молодости - лимон мед чесноклимон+мед+чеснок=эликсир молодостисмесь лимон+мед+чеснок = эликсир молодости
Что же в нем волшебного, спросите Вы?
А то, что смесь эти казалось бы обычных продуктов образуют очень эффективно оздоравливающий весь организм напиток!

Туғилган кун муборак!

Янгиликлар
Дилинг обод бўлсин, руҳиятинг шод,
Қувончу омадлар эш бўлсин бот-бот.
Ҳаётда қолдиргил яхшилик-ла от
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГ МУБОРАК БЕҲЗОД!

Бу ном-ла ўтганлар қанча буюк зот,
Шуларга хос бўлиб суравергин от
Бахтларга чулғану, ғуссаларинг «сот»
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГ МУБОРАК БЕҲЗОД!

Сен ёлғиз эмассан

Tahlilchi
Бола бору, она йўқ, Она бору бола йўқ..
Бола бўлса ота йўқ, Ота бўлса бола йўқ.

...ҳаа менимча қўшиқ айнан шундай бўлмаса-да мазмун шундай эди. Бу эса аччиқ ҳақиқат. Бундан кўз юмуб бўлмайди. Кимдир кимга зор дунё бу… Кимлар эса… шу борини ҳам хор айламоқдалар… Аммо оқибат… оқибати ўша хор айлаганларнинг ўзига жабр. Аммо биз ҳикоя қилаётган болажонлар эса Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари бўлсаларда улар тоза, покиза таълим масканларида таълим оляптилар, тарбияланяптилар.
Уларга энг маҳоратли ва тажрибали устозлар сабоқ беришмоқда. Уларнинг келажаги буюк.
Мана уларниг зукколиги уфуриб турган жараён:

Меҳрибонлик уйининг болажонлари

Tahlilchi
Хабарингиз бор… Бундан бир неча кун олдин «Меҳрибонлик уйи оромгоҳи»да бўлим ходимлари  билан биргаликда тадбир ўтказиб қайтдик.
Тадбирдан кутилган мақсад болажонлар қалбига йўл топиш, улар кўнглини кўтариш, кўзларида хурсандлик учқунларини кўриш ва хабар олиб қайтиш эди.

Мана неча кун ўтибдики, у ердда дам олаётган болаларнинг ўзи кулиб турса-да, кўзлари мунгли, қандайдир маъюс нигоҳлари кўз ўнгимдан кетмаяпти.



Уларга яхши еб-ичиш учун, маза қилиб дам олишлари учун барча қулайликлар яратилган..Ҳамма шароит мавжуд. Табиатни айтмайсизми баҳаволигини… Хоҳлаган мева туридан экилган. Ҳаммаси ғарқ пишган. Болалар хоҳлаган меваларидан тўйиб-тўйиб ейишлари мумкин.
Ўзлари қўллари билан узиб, танлаб ейишларининг гашти бошқачада барибир..
Биз у ердаги болалар кўнгилларини кўтариш, зиғирдек бўлса-да қувноқлик бахш этиш учун қўлимиздан келган ҳамма "ҳунар" ларимизни кўрсатдик… Шеър ўқиб бердик, улар билан қўшилишиб бирга ўйнадик ҳам, қўшиқ ҳам айтдик..