avatar
Куч
25156.51
Рейтинг
+9239.97

Гулчехра Ибрагимова

Мақолалар

Ижтимоий тармоқ ва ёшлар тафаккури

Ёшлар ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатига бир назар

Бугун глобаллашаётган дунёда ахборот технологиялари, айниқса, Интернет кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Глобал тармоқ шиддат билан ривожланиб, имкониятлар тобора кенгайиб бормоқда. Ҳар куни виртуал маконда бир неча миллиондан зиёд ахборот ресурсларининг пайдо бўлиши унинг ҳажми сония сайин ўсиб бораётганидан далолат.

Тошбақа қизил китобга киритилди

Hayvonot olami/Мир животных
ВАШЕТКО ЭМИЛИЯ: “ТОШБАҚА ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛАДИ”

Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг  Қизил китоби сут эмизувчиларнинг 23 тури, қушларнинг 48 тури, судралиб юрувчиларнинг 16 тури, балиқларнинг 17 тури, бўғимоёқлиларнинг 60 тури, моллюскаларнинг 14 тури, халқали чувалчангларнинг 3 тури, юксак ўсимликларнинг 321 тури ва қўзиқоринларнинг 3

«Касперский лабораторияси» АҚШ ва Россия ўртасида геосиёсий кураш қурбони бўлдими?


«Касперский лабораторияси» АҚШ ва Россия ўртасида геосиёсий кураш қурбони бўлдими?

АҚШ ҳукумат идораларида Россиянинг машҳур Касперский антивируслари ишлатилиши тақиқланиши дастур ишлаб чиқарувчи фирманинг норозилигига сабаб бўлди, деб ёзади Reuters​ агентлиги

Жаҳон Медиа маконида мамалакат имижини мустаҳкамлашнинг иқтисодий-ташкилий асослари


Россиялик олим И.А.Василенконинг қайд этишича, “ҳозирги шароитда исталган давлатнинг кучи ва таъсири унинг ахборот маконидаги ўрни билан бевосита боғлиқдир[1]”. Дарҳақиқат, бугунги ахборот оқимлари исталган жамият бўшлиқларини тўлдира олиш қудратига эга.

Айнан ОАВ орқали давлат манфаатлари ифода этиб борилади, маълум бир халқаро ёки минтақавий масаладаги сиёсий позиция билдирилади, одамларнинг дунёқараши шакллантирилади, давлатнинг медиа имижи яратилади, халқаро муносабатлар мустаҳкамланади, турли блоклар ташкил қилинади, баъзан жиддий қарама-қаршиликлар бартараф этилади ва ҳ.к.

АХБОРОТ ҚУРОЛИ: муаммолар, низолар, ёндашувлар


Ушбу мақола оммавий ахборотнинг хусусиятлари, бугунги замон воқеликларида тутган ўрни ва бу билан боғлиқ муаммолар таҳлилига бағишланади. Бугунги давр воқеликларида тобора муҳим аҳамият касб этаётган оммавий ахборотнинг туб моҳиятини белгилаш, ундан қурол сифатида фойдаланишнинг усулларини ўрганиш ишнинг асосий мақсадидир. Шу билан бирга, ушбу тадқиқот ахборот хуружлари даврида Ўзбекистонга қилинаётган таҳдидлар кўламини таҳлил қилиш ва муаммонинг динамикасини аниқлашни ҳам ўз олига мақсад қилади.Ўзбекистоннинг глобал ахборот урушларидаги ўрни ва позициясини баҳолаш тадқиқотнинг илмий янгилигидир. Масаланинг ечими сифатида илгари сурилган миллий ахборот сиёсатини шакллантириш таклифи ҳам фан учун янгиликдир.Ушбу мақолани республиканинг етакчи илмий нашрларида чоп этиш орқали

Ахборот хуружларидан мақсад психологик урушми?


Бугунги алғов-далғов дунёда нималарни ўйлаб топишмаяпти, дейсиз. Турли халқларни ўз миллий ва маънавий қадриятларидан айириш учун «оммавий маданият»ни, давлатларни ва халқларни бир-бирига ёв қилиб кўрсатиш учун ахборот хуружларини, динлар ўртасида низоларни кучайтириб ғаразли мақсадга эришиш учун исломофобияни, бир давлатнинг ёки халқнинг танобини тортиб қўйиш учун санк­ция ҳамда иқтисодий қамалларни, иқтисодий ва геосиёсий манфаатлар йўлида бировларни ўз йўриғига юритишни, миллионлаб гектар майдонларда йиртқич ҳайвонларнинг йиртқичлигини томоша қилишнинг гашти деб миллионлаб одамларни очликка гирифтор қилишни, миллионлаб гўдаклар, аёллар ва қарияларни ўлдириш ҳисобига дунёга ҳукмронликни даъво қилишни, беҳисоб бойликларни очларга бериш ўрнига ахлоқий бузуқликка

"Бугуннинг нафаси" китоби нашрдан чиқди

Жамият

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “ИЖОД” жамоат фонди томонидан яна навбатдаги бир китоб дунё юзини кўрди! “Бугуннинг нафаси” деб номланган ушбу тўпламда юртимизнинг таниқли ва севимли ижодкор шоир-ёзувчилари, олимлари томонидан ёзилган очерк, эссе, бадиий публицистикалар ўрин олган. Тўпламга Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Муҳаммад АЛИ масъул муҳаррирлик қилган. Тўпловчи Мунаввара УСМОНОВА.

Бугуннинг нафаси… Нечоғлик сеҳрли сўз!
Айни шу кунларда-мамлакатимиз Президенти жорий йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном берганлари боис-“халқ” сўзи муқаддас байроқдек қалқиб чиққан ҳаяжонли дамларда юртдошларимиз ҳаёти, онг-шуури ва кўнгилларида буюк бир уйғониш палласи бошланаётгандек. Албатта, бу янгиланишлар, руҳий юксалишлар замирида

«Дўрмон» ижод уйида байрам

Жамият

Юртимизда байрамлар кўп, шодиёна-ю, тантаналар кўп. Ўтказилаётган барча байрамлар албатта, тинчлигимиз ва фаровонлигимиздан далолат! Бугун ана шундай бир файзли, чиройли ва юксак савияда ташкил этилган байрам тадбири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Дўрмон» ижод уйида ўтказилди. Унга халқимиз севиб ардоқлаган, эъзозлаб ҳурмат қилган ижодкорларимизнинг кекса ва ёш вакиллари, жумладан, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ташриф буюрдилар. Ўз навбатида ижодкорларини шунчалик иззат-икром билан ардоқлаб, улар учун алоҳида байрам дастурхонини ёзган, куй ва қўшиқлар ташкил қилган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбариятига ва ташкилотчи жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ушбу байрам баҳона қанча-қанча инсонлар дийдорлашдилар, янги

Ulug inson xotirasi

Маданият ва маърифат
 
Ko‘p yillar Sharof Rashidov bilan yelkama-yelka ishlagan O‘zbekiston fan arbobi, akademik Oqil Salimov bilan O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan jurnalist Mamatqul Hazratqulovning suhbati yaqin tarix haqiqatlari, Sharof Rashidovning atoqli davlat arbobi, taniqli yozuvchi sifatida el-yurtimiz oldidagi unutilmas xizmatlari va insoniy xislatlari haqida bo‘ldi.

Шароф Рашидов буюк адиб ва шоир

Маданият ва маърифат
Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги олдидан


Шароф Рашидов (1917—1983)PDFБосмаE-mail
 
Адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 5 ноябрида Жиззахда деҳқон оиласида таваллуд топган, Наримонов мактабида таҳсил кўрди. 1934 йилда Жиззахдаги педагогика техникумини, 1941 йилда Самарқанд дорилфунунини тугатади. Шундан сўнг
муаллим ва мухбир сифатида ўз фаолиятини бошлайди.

Жону дилимсан Ватан

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият
“ВАТАН ДЕГАН СЎЗНИ ЭНТИКИБ АЙТГИН”
Бир ўлкаки, тупроғида олтин гуллайди
Бир ўлкаки, қишларида шивирлар баҳор,
Бир ўлкаки, сал кўрмаса қуёш соғинар...
Ойбекнинг ушбу шеъри қалби Ватанга меҳр-муҳаббат билан тўла ҳар бир инсонни тўлқинлантириб юбориши, табиий. Ана шу мисралардаги жўшқинликни, ҳаёти мазмунига айлантирган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Бобожоновни барчамиз “Бир ўлкаки...” кўрсатуви орқали янада яхши таниймиз.
— Фарҳод ака, сизни маҳоратли журналист ва сухандон сифатида биламиз. Соҳага қизиқиш сизда қандай пайдо бўлган?

Соҳибқирон фақат амир бўлганми?

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият

СОҲИБҚИРОН ФАҚАТ АМИР БЎЛГАНМИ?

Амир Темур 1370 йили Балхда ўтказилган қурултойда Мовароуннаҳрнинг мутлақ ҳукмдори этиб сайланса ҳам, ўзини подшоҳ ёки хон деб эълон қилмади. Ўша пайтдаги таомилга кўра, давлатга Чингизхон асос солган, шунинг учун фақат унинг авлодидан бўлганларгина хон деб аталишга лойиқ кўриларди. Амир Темур давлат бошига келгач, чингизий Суюрғатмишхонни номигагина хон қилиб кўтарди. Сохта обрўга эҳтиёжи бўлмаган Соҳибқирон “Мовароуннаҳр амири” деган унвон билан юртни бошқарди. Чунки у хон авлодидан эмас, балки оддий халқ ичидан чиққан қаҳрамон эди.

Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”сида шундай сатрлар бор:

Соҳибқирон шуҳрати билсанг,

Насаби ҳақида гар суриштирсанг,

Отадан отага то Одам Ато,

Бори шоҳлик тахти узра қўймиш пой…

"Лашкар тўпласанг, халқнинг дуоси сенга паноҳ бўлсин!"

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият

«ЛАШКАР ТЎПЛАСАНГ, ХАЛҚНИНГ ДУОСИ СЕНГА ПАНОҲ БЎЛСИН»
Буюк давлат арбоби, шоир, мутафаккир Алишер Навоий қўшинлар тўқнашувларини, кўплаб жангларни ҳукмдор ёнида туриб, кўп кузатган. Бу зот жанг майдонига қўшинни қандай жойлаштиришни, жанг тактикасини, қўшин таркиби ва тузилишини яхши билган шахс эди. Ўз маънавий меросида жанг тафсилотлар баёнида, давлат мудофаа қобилиятини кучайтириш, ҳарбий хизматчига хос хусусиятлар борасида қимматли тавсиялар берган.

Хусусан,   “Ҳайрат ул-аброр”  асарида Ҳусайн Бойқаронинг ўғли, шаҳзода “Султон Бадиуззамонга насиҳат” бобида ҳукмдор мамлакат мудофаасини қандай ташкил этиши лозимлиги ҳақида шундай ёзади: “Уруш куни душман томонига қарши юриш бошлаганингда, тезда тўра билан ясолингни туз (уруш

"Темур тузуклари"ни халқимизга қайтарган зот

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият
«ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ»НИ ХАЛҚИМИЗГА ҚАЙТАРГАН ЗОТ

Маълумотларга кўра, бу асарнинг асл нусхаси туркий тилда ёзилган. Аммо бизнинг давримизга қадар унинг форс тилидаги нусхалари сақланиб қолган. Ушбу нодир асар ўтган асрнинг 60-йилларида Шарқ тилларининг билимдони Алихонтўра Соғуний (1885 – 1976) томонидан ўзбекчага маҳорат билан ўгирилган.

Ўша таҳликали замонда “Темур тузуклари”ни халққа қайтариш учун чинакам темурий жасорат ва журъат лозим эди. Ҳатто, юз берган мушкулотлар ҳам 80 ёшдан ошган нуроний зотни аҳдидан қайтара олмайди.

Шу азиз Ватан барчамизники

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият
Юртимиз бўйлаб мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидаги подполковник Ҳусан Каримов хизмат қилаётган ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.

Қалампирмунчоқ

Мир рецептов
Жамият
Хислатда бебахо калампирмунчок,
Аслинг калампирми ва ёки мунчок?
Мен асл давоман, барча иллатлар,
Менинг хузуримда бари уйинчок,

ТУЗИЛИШИ

Калампирмунчок-миртдошлар оиласига мансуб доимий яшил дарахт. Барглари калин, ялтирок булиб, шохлари карама-карши жойлашган. Гуллари кизил косачали майда ок ёки оч кизил тожли. Усимликнинг хали очилиб улгурмаган гунчаларини териб олиб куритилса кизил рангли кунгир тусга киради. Бу махсулот барча мамлакатларда хушбуй хидли зиравор сифатида танилган.

Причины стресса

Маданият ва маърифат

Причиной стресса может быть по сути все, что угодно, что цепляет человека, что его раздражает. Например к внешним причинам можно отнести беспокойство по какому-либо поводу (смена работы, смерть родственника)

К внутренним причинам стресса относят жизненные ценности и убеждения. Сюда же входит и личная самооценка человека

Стрессам и депрессиям могут быть подвержены и женщины, и мужчины примерно в равной степени. Однако каждый организм имеет свои характерные особенности. Если вы стали замечать у себя признаки, говорящие о стрессовом напряжении организма, то в первую очередь необходимо выявить их причины. Вполне понятно, что устранить причины стресса намного легче, чем его последствия. Ведь недаром говорят, что «все болезни от нервов».

Виды стресса

Маданият ва маърифат

В некоторых случаях определение «стресс» употребляют для обозначения самого раздражителя. Например, физического – это сильный холод или невыносимая жара, понижение или повышение атмосферного давления.