avatar
Куч
11650.79
Рейтинг
+8835.87

Сараланган

Учтепа тумани информатика фани ўқитувчилари учун "ZiyoNET ахборот таълим тармоғи имкониятларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Блог им. Muhayyo
Бугун 21 январь куни пойтахтимизнинг Учтепа туманида жойлашган интернет клубларнинг бирида ZiyoNET axборот таълим тармоғининг саводхонлигига бағишланган семинар тренинг ўтказилди. Семинарда Учтепа туманида жойлашган 21та мактабдан ташриф буюрган информатика фани ўқитувчилари иштирок этдилар. 

Меҳнат инсонни улуғлайди

Блог им. gulnoraxon


                                                       


    Халқимизда “Қунт билан ўрган ҳунар,ҳунардан ризқинг унар “ деган мақол бор. Ота -боболаримиз қадимдан ўз ҳунари орқасидан ризқ -рўз топиб, ҳалол меҳнат қилиб оила тебратишган, фарзандлар тарбиялаб вояга етказишган. Тарихий обидаларимизга бир назар ташланг.  Ёки, музейларда сақланаётган  қадимий  мис идишлар, заргарлик буюмларига  эътибор қаратинг. Шунда қадимда қўли гул усталаримиз томонидан яратилган, нозик дид ва маҳорат билан  сайқал берилган  ҳақиқий санъат асарининг юксак намуналарига гувоҳ бўласиз.  Бугунги кунда юртбошимизнинг  ҳунармандчиликни ривожлантиришга   қаратаётган эътибори  боис   ҳунармандларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда. Улар  қадимда ота-боболаримиз томонидан яратилган  ҳунармандчилик ишларини қайта тиклаш, замонавийликни уйғунлаштириш билан бир қаторда  ўзлари ҳам  янгидан –янги  маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқда.